Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. ҲТК ва тиббий комиссияларнинг тузилиш тартиби, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

3-боб. Тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби

4-боб. Фуқароларнинг соғлиги ҳолатига нисбатан қўйиладиган талаблар

5-боб. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг соғлиги туфайли оғир иқлим шароитли ҳудудларда хизматни ўташ (яшаш) имкониятини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

6-боб. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

7-боб. Қутқарувчилик ишига қабул қилинаётган (ишлаётган) фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

8-боб. Тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссияларининг хулосаларини расмийлаштириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

9-боб. Якуний қоида

1-ИЛОВА
Мажбурий таҳлилий ва тиббий ускуналар ёрдамида ўтказиладиган текширувлар РЎЙХАТИ

1-боб. Чақирув участкаларида қайд этилаётган, муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақирилаётган, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилинаётган, ҳарбий кафедраларга кираётган, МИБ ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислик бўйича тайёрлаш марказларига юборилаётган фуқаролар учун

2-боб. Ҳарбий хизматчилар, ҲТМга кираётган, сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилаётган фуқаролар учун

3-боб. Шартнома бўйича ҳарбий хизматга кираётган, кутқарувчилик ишига қабул қилинаётган (ишлаётган) фуқароларга

4-боб. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар учун

5-боб. Ҳарбий йиғинларга чақирилаётган (ўтаётган) фуқаролар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун

2-ИЛОВА
Тиббий комиссиялар ва ҲТК шифокор-мутахассисларнинг хоналари жиҳозланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг РЎЙХАТИ

1-боб. Шифокорларнинг тиббий буюмлари, аппаратлари ва анжомлари.

2-боб. Ишлатиладиган тиббий анжомлар.

3-боб. Шошилинч ёрдам учун дори воситалари

4-боб. Хўжалик мулклари

3-ИЛОВА
Тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича КЎРСАТМАЛАР

1-боб. Антропометрия текширувлари

2-боб. Руҳий ҳолатнинг текшируви

3-боб. Асаб тизимини текшируви

4-боб. Ички аъзоларни текшириш

5-боб. Жарроҳлик текширувлари

6-боб. ЛОР аъзоларининг текширувлари

7-боб. Оғиз бўшлиғи ва жағларнинг текшируви

8-боб. Кўриш аъзосининг текшируви

9-боб. Тери-таносил аъзоларининг текширувлари

10-боб. Гинекологик текширувлар

4-ИЛОВА
Касалликлар ва жисмоний нуқсонлар жадвали, ҳамда алоҳида моддаларга бериладиган шарҳлар

1-боб. Юқумли ва паразитар касалликлар

2-боб. Ўсмалар

3-боб. Қон, қон яратувчи аъзоларнинг касалликлари ва иммунитет механизмини жалб қилувчи алоҳида бузилишлар

4-боб. Эндокрин тизимининг касалликлари, озиқланиш ва моддалар алмашинувининг бузилишлари.

5-боб. Руҳий ва хулқ-атворнинг бузилишлари

6-боб. Асаб тизимининг касалликлари

7-боб. Кўриш аъзоси ва ёрдамчи аъзоларининг касалликлари

8-боб. Қулоқ ва сўрғичсимон ўсиқнинг касалликлари

9-боб. Қон айланиш тизимининг касалликлари

10-боб. Нафас аъзоларининг касалликлари

11-боб. Овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалликлари

12-боб. Тери ва тери ости қаватининг касалликлари

13-боб. Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималарнинг касалликлари

14-боб. Сийдик чиқариш ва жинсий аъзоларининг касалликлари

15-боб. Ҳомиладорлик, туғиш ва туғишдан кейинги давр

16-боб. Жароҳатлар, заҳарланишлар ва бошқа ташқи омиллар таъсири оқибатлари

1-ИЛОВА
Бўғимларда ҳаракатлар ҳажмини баҳолаш жадвали (градусларда)

2-ИЛОВА
Нафас (ўпка) етишмовчилиги даражалари кўрсаткичлари

5-ИЛОВА
Фуқаролар соғлиғи ва жисмоний ривожланишининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар РЎЙХАТИ

6-ИЛОВА
Меъёрда ва овқатланиш бузилишида бўй ва тана вазни нисбатининг ЖАДВАЛИ

7-ИЛОВА
Ҳарбий меҳнатнинг соғлиққа хавфли ва ўта оғир шароити билан боғлиқ лавозимлар ва ҳарбий ҳисоб мутахассисликлари РЎЙХАТИ

9-ИЛОВА
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини оғир иқлим шароитли ҳудудларда ҳарбий хизматни ўташига (яшашига) қарши тиббий кўрсатмалар РЎЙХАТИ

10-ИЛОВА
Тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари КИТОБИ

21-ИЛОВА
Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги тиббий комиссияларнинг ХИСОБОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни (кейинги ўринларда тиббий кўрикдан ўтказиш деб юритилади) ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
5. Тиббий комиссиялар ва ҲТК ўз фаолиятини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруқлари, директивалари ва мазкур Низом қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикасида ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказиш регламентини белгилайдиган бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосаларни қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Фуқароларга тиббий кўрикдан ўтказишдан аввал, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган мажбурий таҳлилий ва тиббий ускуналар ёрдамида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига мувофиқ мажбурий диагностик тадқиқотлар, зарурият туғилганда тиббий кўрсатмаларга кўра бошқа текширувлар ўтказилади.
Шифокор-мутахассисларнинг хоналари тиббий кўрикдан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган тиббий комиссиялар ва ҲТК шифокор-мутахассисларнинг хоналарини жиҳозлаш учун бўлган дори воситалари ва тиббий ускуналар рўйхатига мувофиқ лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий ускуналар билан таъминланган бўлиши лозим.
33. Тиббий комиссия ёки ҲТК тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кўрсатмалар асосида фуқарони кўрикдан ўтаётган даврдаги соғлиги ва жисмоний ривожланиш ҳолатини ўрганиб, унга баҳо беради. Аёллар шифокор-гинеколог томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт.
36. Аввал тиббий комиссиялар ёки ҲТК томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган касалликлар, жисмоний нуқсонлар жадвали ва айрим моддаларга бериладиган шарҳлар (кейинги ўринларда касалликлар жадвали деб юритилади) 8-, 9-, 14-, 15-, 16-, 17-, 18-, 20-, 21-, 68-, 69-, 82-моддалари (моддаларнинг бандлари) бўйича F ёки E яроқлилик тоифалари тайинланган шахслар такрорий тиббий кўрикдан ўтказилмайди.
39. Касалликлар жадвали билан фуқаролар соғлигининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган асосий талаблар белгиланади. Мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган фуқаролар соғлиги ва жисмоний ривожланишининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар рўйхати (кейинги ўринларда қўшимча талаблар рўйхати деб юритилади) ҳамда мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган меъёрда ва озиқланиш бузилишларидаги фуқароларнинг бўйи ва тана вазни нисбатининг жадвалига (кейинги ўринларда бўй ва тана вазни нисбатининг жадвали деб юритилади) мувофиқ, касалликлар жадвалида қайд этилмаган фуқаролар соғлигининг ҳолатига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар белгиланади.
I-устун — чақирув участкаларида қайд этилаётган, муқобил хизматга чақирилаётган, МИБ ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказларига танлаб олинаётган (таҳсил олаётган), ҳарбий таълим муассасалари ҳузуридаги ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларига (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) танлаб олинаётган (таҳсил олаётган) фуқаролар; оддий аскар ва сержант ҳарбий унвонлари мавжуд бўлган Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ФВВ, ДХХ ЧҚ, ИИВ ҳарбий тузилмаларига муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ФВВга шартнома бўйича ҳарбий хизматга кираётган, ҳарбий йиғинларга чақирилаётган (ўтаётган) фуқаролар, ҳарбий хизматга мажбурлар; оддий аскарлар таркибидаги Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ФВВ, ДХХ ЧҚ, ИИВ ҳарбий тузилмаларининг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари; ҲТМнинг 1-босқич курсантлари;
41. Организмга салбий таъсир кўрсатадиган, касбий касалликлар пайдо бўлишининг юқори даражали хавфи мавжуд бўлган лавозимлар, мутахассисликлар ва ишларга жалб этиладиган ҳамда мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган ҳарбий меҳнатнинг соғлик учун хавфли ва ўта оғир шароит билан боғлиқ бўлган лавозимлар ҳамда ҳарбий — ҳисоб мутахассисликлар рўйхатига кирган фуқаролар касалликлар жадвалининг V-устуни бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
44. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудудларда хизмат қилишга ўтказилаётган ёки хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ёки уларнинг оила аъзоларида ушбу ҳудудларда хизматни ўташга (яшашга) тўсқинлик қиладиган касалликлар, шикастланиш (ярадорлик, жароҳат) оқибатлари мавжудлиги тўғрисида ўрнатилган тартибда мурожаат қилганларида, мазкур Низомнинг 46-бандига мувофиқ, ҳарбий-тиббий комиссиясига саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказишга, улар айрим чекланишлар билан ҳарбий хизматга яроқли ёки чекланган равишда яроқли деб топилган ҳолатларда эса, уларни мазкур ҳудудларда хизматни ўташ имкониятларини аниқлаш учун юборилишлари мумкин. Уларнинг оила аъзолари ҳам мазкур ҳудудда яшаш имкониятини аниқлаш учун худди шундай тартибда юборилишлари мумкин.
мазкур Низомнинг 43-бандида қайд этилган ҳудудларга хизматни ўташ учун юборилаётган офицерлар таркибидаги шахслар ва уларнинг оила аъзоларини ҳарбий округлар қўшинларнинг қўмондонлари, уларга тенг ва юқори қўмондонлик қарори билан;
мазкур Низомнинг 43-бандида қайд этилган ҳудудларда хизматни ўтаётган офицерлар таркибидаги шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига оғир иқлимли давлатларга хизмат сафарига юборилаётганлар ва уларнинг оила аъзоларини Мудофаа вазирлиги бош бошқармаларининг бошлиқлари, уларга тенг ва юқори қўмондонлик қарори билан;
Шунинг учун ҲТК мазкур Низомнинг 43-бандида кўрсатилган ҳудудларда хизматни ўташга (яшашга) қарши кўрсатмалар бор деган хулосасини фақатгина ҳарбий округ миқёсида керакли тиббий ёрдам кўрсатишнинг имконияти умуман йўқ бўлганда ва ҳарбий хизматчини ушбу ҳудудларга ёки ушбу ҳудудлардан бошқа жойга ўтказиш унинг соғлигини сақлаб қолишнинг бирдан-бир чораси бўлган ҳолларда чиқариш лозим.
50. ҲТК хулосаси мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига киритилади.
Саломатлигига кўра ҳарбий қисм командири ёки кадрлар бўлинмаси томонидан берилган йўлланмада кўрсатилган ҳудудда хизматни ўташга (яшашга) қарши тиббий кўрсатмалар топилганда ҲТК мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома уч нусхада 93-бандда белгиланган тартибда тузилади. Ҳарбий хизматчига чиқарилган хулосада аввал ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси касалликлар жадвалининг моддаси ва устунига мувофиқ кўрсатилади, кейин эса мазкур ҳудудда хизматга қарши тиббий кўрсатмаларнинг борлиги, хизмат жойини ўзгартиришга муҳтожлиги ҳамда ҳарбий хизматчини қайси яқинроқ ҳудудга (иқлим ҳудудига) ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ва шошилинчлиги қайд этилади.
Ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳарбий хизмат ва касалликнинг сабабий боғлиқлигига оид бандлари тўлдирилмайди. «Ҳарбий унвони» бандида тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг оила бошлиғига ким бўлиши (эри, хотини, ўғли, қизи ва ҳ.к.) ва ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва шарифи кўрсатилади.
Хизматга (яшашга) қарши тиббий кўрсатмалар борлиги ҳақидаги хулоса қуйидаги таҳрирда чиқарилади: «Мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган «Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини оғир иқлим шароитли ҳудудларда ҳарбий хизматни ўташига (яшашига) қарши тиббий кўрсатмалар рўйхатининг ____-моддаси ___-бандига асосан кўрсатилган ҳудудда (қайси ҳудудлиги кўрсатилсин) ҳарбий хизматни ўташга (оила аъзоларига — яшашга) қарши тиббий кўрсатмалар мавжуд».
МҲТК тасдиқлаган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг биринчи нусхасини тақдим қилган ҲТКга қайтаради, иккинчи нусхаси тиббий кўрикдан ўтказишни таклиф қилган ҳарбий қисм командири ёки кадрлар бўлинмасига юборилади, учинчи нусхаси МҲТКда қолдирилади.
Мазкур Низомнинг 94-бандида назарда тутилган ҳолатларда, тасдиқланмаган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг биринчи ва иккинчи нусхалари уни расмийлаштирган ҲТКга тасдиқланмаслик сабабларини кўрсатган ҳолда қайтарилади, учинчи нусхаси эса МҲТК йиғма жилдларига тикиб қўйилади.
Мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотнома тарзида расмийлаштирилган ҲТК хулосалари МҲТКда тасдиқланмайди.
60. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига таҳсил олишга (малака оширишга) танлаб олинган шахсларга тиббий кўрикдан ўтишидан олдин оғиз бўшлиғи санацияси ва мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган мажбурий таҳлилий ҳамда тиббий ускуналар ёрдамида ўтказиладиган текширувларнинг рўйхатида назарда тутилган диагностик текширувлар ўтказилади.
Таҳлилий, рентгенологик, тиббий ускуналар ёрдамида ўтказиладиган ва бошқа текширувларнинг натижалари мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг соғлиги ҳолати тўғрисида маълумотномага ёки мазкур Низомнинг 14-иловасида келтирилган ҳарбий таълим муассасасига кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига киритилади.
62. Шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, ҲТМ курсантларининг (биринчи-босқич курсантлари бундан мустасно) тиббий кўрикдан ўтиш натижалари ва ҲТК хулосаси тиббий китобчаларига ва уч нусхада расмийлаштирилган мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг соғлиги ҳолати тўғрисида маълумотномага киритилади, улар МҲТКга кўриб чиқиш ва асослаш учун юборилади. Кўриб чиқилган маълумотноманинг биринчи ва иккинчи нусхалари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказган ҲТКга юборилади, учинчи нусхаси МҲТК йиғма жилдига тикилади.
63. ҲТМнинг биринчи босқич курсантларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва ҲТК хулосаси тиббий китобчага, мазкур Низомнинг 14-иловасида келтирилган ҳарбий таълим муассасасига кираётган шахснинг тиббий варақасига киритилади, улар икки нусхада расмийлаштирилади ҳамда кўриб чиқиш ва асослаш учун МҲТКга юборилади. Кўриб чиқилган варақанинг биринчи нусхаси бирламчи тиббий кўрикдан ўтказган ҲТКга юборилади, иккинчи нусхаси МҲТК йиғма жилдига тикилади.
71. Тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида мазкур Низомнинг 8-иловасида кўрсатилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун йўлланма фуқаро қутқарувчилик ишига қабул қилинаётган (қутқарувчи бўлиб ишлаётган) муассаса (ташкилот) томонидан берилади.
76. Тиббий кўрикдан ўтказишдан аввал қутқарувчиларга, қутқарувчилик ишига кираётган фуқароларга оғиз бўшлиғи санацияси, шунингдек мазкур Низомнинг 1-иловасига келтирилган мажбурий диагностик текширувлар ўтказилади. Таҳлилий ва тиббий ускуналар ёрдамида ўтказиладиган текширувлар тиббий кўрикдан ўтказиш санасидан бир ойдан кўп бўлмаган муддатда ўтказилиши лозим. Тиббий кўрсатмаларга мувофиқ, ҲТК раиси билан келишилган ҳолда зарурият туғилганда, қўшимча тиббий текширувлар ўтказилади.
81. Стационар равишда тиббий текширув ва даволанишдан сўнг мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилиши билан қуйидаги ҳолларда тиббий кўрикдан ўтказиш амалга оширилади:
82. Тиббий текширув натижалари ва хулосалари қутқарувчининг тиббий китобчаси (амбулатор беморнинг тиббий варақаси), касаллик тарихи, мазкур Низомнинг 19-иловасида келтирилган ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбурнинг) тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига киритилади. Тиббий кўрикдан ўтказишда қатнашадиган ҳар бир шифокор-мутахассис фуқаронинг соғлик ҳолати бўйича, шунингдек тиббий кўрсатмалар мавжудлигида, даволаш-соғломлаштириш чора-тадбирлар таснифи тўғрисида ўзининг хулосасини беради. Зарурият туғилганда, ҲТК хулосасида қутқарувчини тиббий реабилитациядан ўтказишга муҳтожлиги ва унинг шакли тўғрисида қайднома киритилади.
а) чақирув участкаларида қайд этилаётган, муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилаётган, МИБ ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислик бўйича тайёрлаш марказларига юборилаётган, олий таълим муассасалари ҳузуридаги ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларига (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) танлаб олинаётган (таҳсил олаётган) фуқароларга мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига, мазкур Низомнинг 15-иловасида келтирилган шифокор хулосасига, мазкур Низомнинг 16-иловасида келтирилган тиббий варақага, мазкур Низомнинг 17-иловасида келтирилган саломатлик ҳолатини текшириш далолатномасига, беморнинг амбулатор тиббий варақасига тиркаладиган варақага;
б) сафарбарлик чақирув резервига хизматга қабул қилинаётган, сафарбарлик чақирув резервига хизматга қабул қилинган, аммо ҳарбий йиғинларни ўтамаган фуқароларга мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига, мазкур Низомнинг 15-иловасида келтирилган шифокор хулосасига, мазкур Низомнинг 16-иловасида келтирилган тиббий варақага, мазкур Низомнинг 17-иловасида келтирилган саломатлик ҳолатини текшириш далолатномасига, беморнинг амбулатор тиббий варақасига тиркаладиган варақага, мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномага;
в) ҳарбий хизматчилар, ҳарбий йиғин ўтаётган фуқаролар, ҳарбий меҳнатнинг соғлик учун хавфли ва ўта оғир шароит билан боғлиқ мутахассислиги бўйича ишга тайинланаётган (кираётган) ёки ишлаётган Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ФВВ ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматга мажбурлар, ишчи ва хизматчилар, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ўқишга (малака оширишга) юборилаётган (кираётган) фуқаролар, мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига, стационар шароитида тиббий кўрикдан ўтказишда касаллик тарихига, амбулатор шароитда тиббий кўрикдан ўтказишда мазкур Низомнинг 18-иловасида келтирилган ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбурнинг) тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига, тиббий китобчага, лозим бўлганда мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномага ёки мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномага, мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг соғлиги тўғрисидаги маълумотномага; ҳарбий хизматчи аёлларга мазкур Низомнинг 18-иловасида келтирилган ҳомиладорлик тўғрисида маълумотномага;
чақирув ёшдаги фуқароларга — мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига, мазкур Низомнинг 14-иловасида келтирилган ҳарбий-таълим муассасасига кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига, мазкур Низомнинг 17-иловасида келтирилган соғлик ҳолатини текшириш далолатномасига;
ҳарбий хизматчиларга мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига, мазкур Низомнинг 14-иловасида келтирилган ҳарбий-таълим муассасасига кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақаси ва ҳарбий хизматчининг тиббий китобчасига;
д) шартнома бўйича ҳарбий хизматга чақирилаётган, ҳарбий йиғинларга чақирилаётган фуқароларга, ҳарбий хизматга мажбурларга мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига, мазкур Низомнинг 19-иловасида келтирилган ҳарбий хизматчининг (ҳарбий хизматга мажбурнинг) тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига; лозим бўлганда мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномага ёки мазкур Низомнинг 17-иловасида келтирилган саломатлик ҳолатини текшириш далолатномасига, захирадаги (резервдаги) офицерларга мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномага;
е) Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ФВВ шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига, лозим бўлганда мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномага, мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномага, мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг соғлиги тўғрисидаги маълумотномага, амбулатор беморнинг тиббий варақасига ёки тиббий китобчага.
86. Тиббий комиссияларнинг шифокор-мутахассислари тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларини мазкур Низомнинг 16-иловасида келтирилган тиббий варақага киритади, ҳарбий хизматга яроқлилигини чеклайдиган (шу жумладан, вақтинча чеклайдиган) ташхис қўйилса, шифокор-мутахассис томонидан мазкур Низомнинг 15-иловасида келтирилган шифокор хулосаси ҳам расмийлаштирилади.
Давлат соғлиқни сақлаш тизими даволаш-профилактика муассасаси (ҳарбий-тиббий муассаса) шифокор-мутахассислари томонидан чақирилувчини тиббий текширувдан ўтказгандан сўнг, мазкур Низомнинг 17-иловасида келтирилган саломатлик ҳолатини текшириш далолатномаси расмийлаштирилади, ушбу далолатнома мазкур муассаса бош шифокори (бошлиғи) ва тиббий текширувларни ўтказган шифокор-мутахассислар томонидан имзоланади, ҳамда даволаш-профилактика (ҳарбий-тиббий) муассасасининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
87. Стационар шароитда даволанаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишда, мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тарихида касаллик тўғрисидаги гувоҳномада мавжуд бўлган бандлари киритилган ҲТКга тақдимнома расмийлаштирилади.
88. Мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китоби барча тиббий комиссиялар ва ҲТКда ушбу комиссияларнинг котиблари томонидан юритилади.
Мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобида, йиғилиш ўтказилган санада комиссия йиғилишининг баённомаси комиссия раиси, йиғилишда қатнашган комиссия аъзолари (камида икки нафар) ва комиссия котиби томонидан имзоланади. ҲТК хулосаси билан таништирганлиги тўғрисида тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг имзоси касаллик тарихида ва тиббий кўрикдан ўтказиш варақасида қайд этилади. ҲТК хулосаси МҲТК томонидан кўриб чиқиш жараёнида бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳолатда, МҲТК хулосаси тиббий кўрикдан ўтказилган шахсга ҳарбий қисм (муассаса) тиббий таъминот хизмати (кадрлар бўлинмаси) томонидан етказилади.
Мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобида тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг паспорт маълумотлари, шикоятлари, касалликнинг анамнези, объектив текширув натижалари, тўлиқ ҳолда ташхиси ва ҲТК хулосаси, ҳарбий хизматчиларга нисбатан эса, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда, фронтда бўлганида, ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажарганда орттирилган касалликнинг ёки олинган шикастланишнинг (ярадорлик, жароҳатнинг) сабабий боғлиқлиги тўғрисидаги хулосаси ҳам қайд этилади. Кўрсатилган китобда шикастланиш (ярадорлик, жароҳат) олиниши ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, алоҳида эътибор билан ушбу ҳолатларни тасдиқловчи мазкур Низомнинг 20-иловасида келтирилган шикаст (ярадорлик, жароҳат) олиш ҳолати тўғрисида маълумотномага (унинг чиқиш рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги) таянган ҳолда қайд этилади. Ушбу китобда стационар равишда тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларда, ҲТК «Шикоятлар ва касаллик анамнези» устунида, шу жумладан тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг касаллик тарихининг тартиб рақамини, бемор даволанаётган бўлинманинг рақамини ёки ихтисослигини ва стационар шароитда даволанишда бўлган даври кўрсатилади.
89. Вақтинча фаолият юритувчи тиббий комиссия ва ҲТК мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалар китоби фақат ҲТМга киришга, ҳарбий мутахассислиги бўйича хизматга, қўшин шаклларидаги ҳарбий хизматга ва ҳ.к. яроқсиз деб топилган шахслар учун юритилади. Қолган ҳолатларда, вақтинча фаолият юритувчи тиббий комиссия ёки ҲТК хулосаси тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг тиббий китобчасига, ҲТМга кираётган шахсларга мазкур Низомнинг 14-иловасида келтирилган ҳарбий таълим муассасасига кираётган шахснинг тиббий кўрикдан ўтказиш варақасига ёзиб қўйилади, комиссиянинг раиси ва котиби томонидан имзоланиб, ҳузурида ҲТК ташкил этилган ҳарбий қисмнинг (муассасанинг) гербли муҳри билан тасдиқланади. Зарурият туғилганда мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотнома расмийлаштирилади.
Вақтинча фаолият кўрсатувчи тиббий комиссиялар ва ҲТК юритадиган мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китоби, шунингдек тиббий кўрикдан ўтказилган шахсларнинг рўйхати уч йил, доимий фаолият юритувчи комиссияларнинг рўйхати эса, эллик йил давомида сақланиб, ушбу муддат ўтганидан сўнг, белгиланган тартибда йўқ қилинади.
90. Тиббий комиссиялар ва ҲТК томонидан ҳарбий хизматга, мутахассислиги бўйича хизматга, ҲТМга киришга яроқли деб топилган ва ҳ.к., тиббий кўрикдан ўтаётган касалликлари мавжуд бўлмаган шахслар учун мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига объектив маълумотларни қайд этилмаган ҳолда «соғлом» деб топилганда, ҳарбий хизматни ўташга яроқлилигини чекламайдиган баъзи касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар аниқланса, уларга қисқача таъриф бериш ва ташхисни кўрсатишга рухсат этилади.
Тиббий комиссия ёки ҲТК томонидан хулоса қабул қилишда, агар мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириладиган бўлса, мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобида қисқа ёзувларни (тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг паспорт маълумотлари, тўлиқ ташхиси, тиббий комиссия ёки ҲТК хулосасининг матни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда, фронтда бўлганида, ҳарбий хизматни ўташ даврида, ҳарбий хизмат мажбуриятларини ижро этишда орттирилган касаллик ёки олинган шикастланишнинг (ярадорлик, жароҳатнинг) сабабий боғлиқлигини) киритишга рухсат этилади, бироқ бунда мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг яна бир нусхасини қолдириш ва уни мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига илова сифатида сақланиши лозим. Кўрсатилган китобда, мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг қўшимча нусхаси ҳамда касаллик тарихида МҲТК хулосаси чиқарилган сана ва унинг матни ёзиб қўйилади.
91. МҲТК мазкур Низомнинг 10-иловасида тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китоби бевосита ушбу комиссияда фақат тиббий кўрикдан ўтаётган шахслар учун юритилади. Назорат равишда тасдиқлаш ёки хулосани қайта кўриб чиқиш учун МҲТКга тақдим этилган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномалар, мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномалар, мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг соғлиги тўғрисидаги маълумотномалар кўриб чиқишда баённомалар ўрнига касаллик тўғрисидаги гувоҳнома ва маълумотномаларнинг нусхалари қолдирилиб, улардаги якуний хулоса матни комиссия раиси, йиғилишда қатнашган комиссия аъзолари (камида икки нафар) ҳамда комиссия котиби томонидан имзоланади. Кўрсатилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома ва маълумотномаларнинг нусхалари МҲТКда 5 йил сақланиб, сўнгра ўрнатилган тартибда архивга топширилади ёки йўқ қилинади.
МҲТК, шунингдек, йил мобайнида кўриб чиқилган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномалар, мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномалар ва мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг соғлиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг ҳисоби алфавит тартибида юритилади.
Руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари, хавфли ўсмалар, одам иммунитети танқислиги вирусини чақирган касалликлар ва ҳ.к. туфайли тиббий кўрикдан ўтаётган шахсларга расмийлаштирилган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномаларни, мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномаларни барча нусхалари олд тарафининг юқори қисмига МҲТК томонидан қуйидаги мазмундаги муҳр қўйилади: «нусха олиш, қўлга бериш, маълумотни ошкор этиш тақиқланади». Кўрсатилган эксперт ҳужжатларидан фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимларининг сўровномасига биноан нусхалар олиниши мумкин.
92. Мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома қуйидаги ҳолатларда тузилади:
Мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома МҲТК томонидан кўриб чиқилиши, ҲТК хулосаси эса тасдиқланиши лозим.
93. Мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома қуйидаги тартибда тузилади:
оддий аскар таркибидаги ҳарбий унвони бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга (мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилганлар бундан мустасно) хулоса тасдиқлангандан сўнг, биринчи ва иккинчи нусхалари ҳужжатни тузган ҲТКга қайтарилади. Учинчи нусхаси МҲТКда қолади;
94. ҲТКнинг хулосаси МҲТКда кўриб чиқишда тасдиқланмаган ҳолатларда, МҲТК томонидан тасдиқланмаган тиббий комиссия ёки ҲТК хулосаси бўлган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг биринчи ва иккинчи нусхалари тасдиқланмаганлигининг сабаблар баёни ва тегишли кўрсатмалар билан уни тузган комиссиясига қайтарилади.
Тасдиқланмаган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг учинчи нусхаси алоҳида йиғма жилдга тикилади ва МҲТКда беш йил сақланади.
Қайта тузилган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалари китобига бошқа рақам билан қайд қилинади.
95. Оддий аскар таркибидаги ҳарбий унвони бўлган ҳамда саломатлигига кўра ҳарбий хизматдан бўшатилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларга тузилган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган ва МҲТК тасдиқланган касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг биринчи нусхаси ҳарбий қисм (муассаса) томонидан уларни чақирган МИБга юборилади. Ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) ҳарбий хизматчининг бўшатилишини асослаш учун касаллик тўғрисидаги гувоҳноманинг иккинчи нусхасини ўзида қолдиради.
Руҳий ва хулқ-атвор бузилишлар, хавфли ўсмалар ва одам иммунитети танқислиги вирусини чақирган касалликлар билан хасталанган юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга МҲТК томонидан тасдиқланган, мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳнома ҳарбий қисм (муассаса) томонидан олиб борувчининг қўлига муҳрланган ҳолда берилади ёки ўрнатилган тартибда бевосита юқоридаги матндаги шахсларнинг яшаш жойидаги МИББга юборилади.
96. Мазкур Низомнинг 92-бандида қайд этилмаган ҳолатларда, ҲТК хулосаси мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотнома шаклида расмийлаштирилади. Ҳарбий хизматга чақирилаётган (кираётган) ҳарбий хизматга мажбурларга, касаллик туфайли таътил берилган ҳарбий хизматчиларга, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига таҳсил олишга (малака оширишга) юборилаётган (кираётган) шахсларга нисбатан мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотнома ва мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг саломатлик ҳолати тўғрисидаги маълумотнома шаклларда расмийлаштирилган, ҲТК хулосалари асосланиши, С яроқлилик тоифаси тайинланган ҳарбий хизматчиларга чиқарилган хулосалар эса, МҲТК томонидан тасдиқланиши лозим.
97. Мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномалар, мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномалар, мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг соғлиги тўғрисидаги маълумотномалар, ҳамда МҲТК томонидан тасдиқланиши (кўриб чиқилиши, назорат қилиниши) лозим бўлган тиббий комиссия ва ҲТКнинг хулосалари бўлган бошқа эксперт ҳужжатлари тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин 5 кундан кечиктирмай касаллик тарихи, тиббий китобча ва бошқа тиббий ҳужжатлар билан бирга МҲТКга юборилади.
Ҳарбий тиббий муассаса бошлиғи (ҲТК раиси, тиббий комиссия катта шифокори) тасдиқланган (асосланган) хулоса билан келган мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномаларни, мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномаларни, мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган шахснинг соғлиги тўғрисидаги маълумотномаларни қабул қилгандан кейин, 3 кундан кечиктирмай тиббий кўрикдан ўтказилаётган шахс хизмат қилаётган ҳарбий қисм командирига (муассаса бошлиғига) ёки уни тиббий кўрикдан ўтказиш учун йўллаган мансабдор шахсга юборади.
Мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган касаллик тўғрисидаги гувоҳномалар, мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотномалар тиббий кўрикдан ўтказилаётган шахснинг қўлига берилмайди.
98. МҲТК томонидан тасдиқланиши (кўриб чиқилиши, назорат қилиниши) лозим бўлмаган ҲТКнинг хулосалари мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган тиббий (ҳарбий-тиббий) комиссиянинг йиғилишлар баённомалар китобига, тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг тиббий китобчасига қайд этилади, лозим бўлса тиббий кўрикдан ўтказиш кунида мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган маълумотнома расмийлаштирилади ва ўрнатилган тартибда ҳарбий қисмга (муассасага) юборилади.
99. МИБ ҳузуридаги тиббий комиссиялар йил мобайнидаги фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда мазкур Низомнинг 21-иловасига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўсмир ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш марказига ва МҲТКга тақдим қилади.
Оториноларинголог хонаси: 180 мл ҳажмли қулоқни тозалаш учун резинали баллон — 1 дона, Барани креслоси — 1 дона (доимий фаолият кўрсатувчи тиббий комиссия учун), 21 мм ли қулоқ воронкалари № 1, 2, 3 — 1 тўплам, пневматик қулоқ воронкаси — 1 дона, 21 мм диаметрли томоқ ойнаси — 1 дона, 25 мм диаметрли томоқ ойнаси — 1 дона, 8 мм диаметрли бурун-томоқ ойнаси — 1 дона, лаблари 40 мм узунликдаги бурун ойнаси — 10 дона, лаблари 60 мм узунликдаги бурун ойнаси — 3 дона, Воячек ўткир учли қулоқ зонди — 1 дона, пахта ўрашга мосланган қулоқ зонди — 1 дона, 128 марта тебраниш камертони — 1 дона, 1024 марта тебраниш камертони — 1 дона, қовурға тарафи қайрилган қулоқ пинцети — 1 дона, пешона рефлектори — 1 дона, пахта тутувчи ойнали даста — 2 дона, буйраксимон сирланган тоғорача — 2 дона, тиббий термометр — 1 дона, икки томонлама тўғри тил шпатели — 35 дона, 150 мм ҳажмли бўшлиқ ювувчи шприц — 1 дона, спиртовка — 1 дона, отоманометр (доимий фаолият кўрсатувчи тиббий комиссия учун).
2. Бўй ўлчови тик турган, зарурат туғилганда эса ўтирган ҳолда аниқланади. Тик турган ҳолда бўй ўлчаш учун тиббий кўрикдан ўтаётган шахс, кураклар оралиқ соҳаси, думба ва товонлар билан вертикал устунга тегиб турган ҳолда, ўлчов воситасининг таглигига туради. Бош тўғри тутиб турилади, бунда қулоқ супраси четки қийиғининг устки ва кўзнинг ташқи бурчаги бир горизонтал чизиқда жойланиши лозим. Бўй ўлчови воситасининг ҳаракатчан ўлчагичи бошнинг тепа қисмига зич тегиб туриши лозим. Бўйни ўтирган ҳолда ўлчаш учун, тиббий кўрикдан ўтаётган шахс бўй ўлчовчи воситанинг очиладиган ўтирғичига тўғриланган ҳолда, унинг вертикал устунига кураклар оралиғи соҳаси ва думбаси тегиб ўтиради. Бош тик турган ҳолда бўй ўлчаш каби ҳолатда тутилади. Тиззалари тўғри бурчак остида букилган бўлади. Ҳисоб ўтирғич сатҳидан бошлаб 0,5 см гача аниқликда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Сийдик ажратиш аъзолари. Кўп ҳолатларда буйрак касалликлари мавжуд бўлган беморлар ўзларини узоқ вақт қониқарли ҳис қиладилар. Шикоятлар асосан умумий тавсифга (ҳолсизлик, меҳнат қобилиятининг пасайиши, озиб кетиш, жиззакилик ва ҳ.к.) эга бўлади. Тавсифловчи шикоятлар бу, шишлар пайдо бўлиши ва сийдик чиқаришнинг бузилишларидир. Буйрак касалликларида шишларнинг ифодаланганлик даражаси, жойлашуви ва турғунлигига кўра турлича бўлади. Кўпинча улар юз соҳасида аниқланади. Оғриқли ва тез-тез сийдик чиқариш кузатилади. Сийдик рангининг ўзгариши ҳам кўпинча сийдик ажратиш тизими касаллигининг белгиси ҳисобланади. Оғриқсиз, тўсатдан ривожланаётган кўп миқдордаги (баъзан қон лаҳталари билан) макрогематурия буйракнинг ўсма касаллигини истисно қилишни талаб қилади. Макрогематурия шунингдек гломерулонефрит, нефролитиаз ва кам ҳолларда амилоидозда ҳам кузатилиши мумкин. Бел соҳасидаги оғриқ хос бўлган шикоятлар деб ҳисобланади. Кўрикда асосий диққатни ирсий нефропатияларга хос бўлган эмбриогенез бузилиш аломатларига: танглайнинг баландлиги, суяк тизими аномалияси, қуён лаби ва ҳ.к.ларга қаратиш лозим.
Умуртқа поғонасида шакл бузилиши мавжудлигига шубҳа қилинганда, қиррали ўсиқлар учлари проекциясида тери маркер билан белгилаб чиқилади. Умуртқа поғонаси шакл бузилишини ўлчаш мумкин. Бунинг учун шовун (отвес) қўлланилади, у еттинчи бўйин умуртқасининг қиррали ўсиғига тиббий боғлам билан ёпиштириб қўйилади. Агар шовун аниқ думбалар оралиғидан ўтса, унда сколиоз меъёр даражада деб ҳисобланади. Агар шовун ўрта чизиқдан силжиса, унинг кўрсаткичи умуртқа поғонаси шакл бузилишининг барча узунлигида кейин рентген маълумотлари билан солиштириш учун ўлчаш лозим. Симметрик нуқталарда курак чети ва умуртқа поғонаси орасидаги масофа қиёслаб кўрилади, тананинг кўтариш динамометрияси кўрсаткичлари баҳоланади. Умуртқа поғонасининг ифодаланган шакл бузилишилари ташқи нафас олиш фаолиятининг бузилиши билан биргаликда кечиши сабабли, ўпкларнинг ҳаётий сиғими, бир дақиқадаги нафас ҳажми ва ўпкларнинг максимал сиғими ҳам аниқланиши лозим.
45. Ранг ажрата олишни текшириш яхши кундузги ёки сунъий люминесцент ёруғликда ўтказилади. Ёруғлик манбаи тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг кўриш майдонидан ташқарида бўлиши ва жадвалларни яхши ёритиши керак. Ранг ажратишни текшириш учун Рабкиннинг тўққизинчи ва ундан кечроқ нашр этилган полихроматик жадваллари қўлланилади. Ранг ажратиш меъёрда бўлса, тиббий кўрикдан ўтаётган шахс ҳамма жадваллар ва яширин белгиларни тўғри ўқийди. Ранг ажратиш меъёрдан паст бўлган ҳолларда, унинг даражаси (хили, шакли, тури)ни Крис-Нигел-Рабкин таснифи бўйича, Рабкин полихроматик жадвалларига берилган тушунтириш матнидаги услубий кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда белгилаш лозим бўлади. Энг муҳими, бу ҳолларда «С» турдаги трихромазия нуқсонини аниқ ажрата билиш лозим, чунки бу турда амалий фаолиятда ранглар тўғри ажратилади.
46. Кўриш ўткирлиги Головин-Сивцев жадвали ёки замонавий белгилар проекторлари ёрдамида аниқланади. Тўлиқ кўриш ўткирлиги жадвалнинг тиббий кўрикдан ўтаётган шахс ҳали тўғри ўқий олаётган энг кичик белгилари бор қатори бўйича ҳисобланади. Кўриш ўткирлигининг 0,7 дан 1,0 кўрсаткичига тўғри келадиган қаторидаги белгиларни ўқишда биттадан кўп хатога йўл қўймаса, кўриш ўткирлиги тўлиқ ҳисобланади. Коррекциясиз кўриш ўткирлиги тўғрисидаги маълумотлар ўнг ва чап кўзлар учун алоҳида ёзилади. Яхши ва ёмон кўрадиган кўзлар учун фойдаланилган қавариқ шишалар кучи ўртасидаги фарқ 2 диоптрийдан ошмаса, бу қоидага кўра, мумкин бўлган бинокуяр коррекция ҳисобланади. Тўлиқ ва амалда мумкин бўлган коррекциядан кейинги кўриш ўткирлиги тўғрисидаги маълумотлар ўнг ва чап кўзлар учун алоҳида ёзилади. Кўриш ўткирлиги 0,09 дан 0,01 чегарасида бўлганда, кўриш ўткирлиги 0,1 кам бўлган ҳолларда махсус текширув учун қўлланиладиган Полякнинг махсус оптотиплари тўплами, зарурат туғилганда бошқа усуллар билан текширилади.
Касалликлар жадвалининг бир йўллантирувчи чизма эканлиги, унинг касаллик ҳолатларининг барча шакл ва турларини назарда тута олмаслиги ҳамда уларнинг кечиш жараёнини ҳисобга ола олмаслигини эътиборга олиш керак. Касалликларни барча эҳтимолий шаклларининг тўлиқ рўйхатини тузиш нафақат имконсиз, балки мақсадга ҳам мувофиқ эмас. Узун рўйхат тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг ҳарбий хизматга яроқлилик тоифасини баҳолашдаги юзаки ёндашувга шароит яратиши ва нотўғри эксперт хулосасининг чиқарилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун касалликлар жадвалида патологик ўзгаришларнинг ифодаланганлик даражаси, фаолиятини бузилиши, қайталанишлар сони ва даволашнинг самарадорлигига эътибор қаратилган ҳолда умумлаштирилган кўринишда касалликларни асосий шакллари санаб ўтилган. Бундай тизим шифокорни ўтказилган тиббий текширувлар натижаларига жиддий ёндашиш, барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда уларни чуқур таҳлил қилиш, ҳар бир ҳолатда тиббий кўрикдан ўтаётган шахснинг ҳарбий хизматга яроқлилик тоифасини якка тартибда, ҳолисона баҳолашга мажбур қилади.
Таътил тугагандан сўнг, ҲДҚ ва уларга тенглаштирилган қисмларда, махсус иншоотларда хизмат қилаётган шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматга ҳамда ҳарбий мутахассислиги бўйича хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида, мажбурий тартибда тиббий кўрикдан ўтказишга юбориладилар. Қолган ҳарбий хизматчилар эса, тиббий кўрикдан ўтказишга тиббий кўрсатмалар асосида юборилади. Вирусли гепатит, қорин тифи, паратифларни асоратсиз енгил ва ўртача оғирликдаги шаклини бошдан ўтказган ҲДҚ ва уларга тенглаштирилган қисмларнинг ҳарбий хизматчилари 12 ойдан сўнг, такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан парашют билан сакрашга вақтинча яроқсиз деб топиладилар. Муддат тугагандан сўнг, парашют билан сакрашга рухсат бериш ва ҲДҚ ва уларга тенглаштирилган қисмлардаги хизматга яроқлилик масаласи якка тартибда ҳал қилинади.
Катта қолдиқ асоратларга қуйидагилар киради: бирламчи мажмуанинг кўп (5 дан ортиқ) ўлчами 1 смдан кичик таркибий қисмлари (Гон ўчоғи, кальцийлашган лимфа тугунлари); якка ёки кўп ўлчами 1 см ва ундан катта бўлган бирламчи мажмуанинг таркибий қисмлари; кўп (5 дан ортиқ) ўлчами 1 смдан кичик жадал аниқ чегараланган ўчоқлар; якка ёки кўп ўлчами 1 см ва ундан катта бўлган интенсив аниқ чегараланган ўчоқлар ва фокуслар; тарқалган фиброз (бир сегментдан ортиқ); ўлчамларидан қатъий назар, ўпка циррозига хос ўзгаришлар; санация бўлган бўшлиқлар; фиброторакс; бронхоэктазли плевропневмосклерозлар; кенглиги 1 см катта бўлган плевранинг кўплаб қатламланиши (плевранинг кальцинацияси билан ёки у сиз); жарроҳлик амалиётидан кейинги ўпка тўқимасидаги катта ўзгаришлар бўлган ўпка сегменти ёки бўлагининг резекциясидан кейинги ўзгаришлар; пульмонэктомия, торакопластика, плевроэктомия, кавернотомия, экстраплеврал пневмолизлардан кейинги ўзгаришлар; умумий рентгенограмма ва (ёки) рентгентомография орқали аниқлаштирилган кичик қолдиқ асоратларга хос бўлган икки ёки ундан кўп белгиларининг мажмуаси;

Модда

Касалликларнинг номланиши,
фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

23

Кўпроқ марказий асаб тизимини зарарловчи тизимли атрофиялар, экстрапирамидал,
асаб тизимининг бошқа дегенератив касалликлари, асаб-мушак синапси ва мушак касалликлари, болаларнинг церебрал фалажи, асаб тизимининг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари), бош ва орқа миянинг ўсмалари:

а) фаолиятнинг яққол ифодаланган бузилишлари билан ёки кечишининг тез ривожланиб борувчи

F

F

F

F

F

F

б) фаолиятнинг мўътадил ифодаланган бузилишлари билан ёки кечишининг секин ривожланиши

E

Яроқсиз

C ёки E (ЯТА)

E

Яроқсиз

E

в) фаолиятнинг кам ифодаланган бузилишлари билан

E

Яроқсиз

B ёки C (ЯТА)

C ёки E (ЯТА)

Яроқсиз

E

г) фаолият бузилишисиз, объектив аломатлар мавжудлигида

Чақирилувчилар E.

Ҳарбий хизматчилар C

Яроқсиз

B

B ёки C (ЯТА)

Яроқли.

ҲҲБ, АЙП операторликка, қутқарувчиликка яроқсиз

C

Модда

Касалликларнинг номланиши,

фаолиятнинг бузилиш даражаси

Касалликлар жадвалининг устунлари

I

II

III

IV

V

VI

29

Қовоқларнинг касалликлари ва шикастланишларининг оқибатлари

а) иккала кўз қовоқлари жойлашувининг яққол ифодаланган етишмовчиликлари (птоздан ташқари)

F

F

F

F

F

F

б) иккала кўз юқори қовоқларининг турғун яққол ифодаланган тушиши ёки битта кўз қовоғи жойлашувининг бошқа яққол ифодаланган етишмовчиликлари ёки иккала кўзда мўътадил ифодаланган, даволаниши қийин бўлган сурункали ярали блефаритлар

E

Яроқсиз

C ёки E (ЯТА)

E

Яроқсиз

E

в) битта кўз юқори қовоғининг яққол ифодаланган турғун тушиши ёки жарроҳлик йўли билан даволашга кўрсатма бўлмаган битта кўз қовоғи жойлашувининг бошқа мўътадил ифодаланган етишмовчиликлари

E

Яроқсиз

B

C ёки E (ЯТА)

Яроқсиз

E

г) самарали даволанадиган кам ҳуружли сурункали ўртача ёки кам ифодаланган блефаритлар

C

Яроқсиз

B

B ёки C (ЯТА)

Яроқсиз

C