Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021 22.03.2019 йилдаги 241-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021
Ҳужжат 23.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи доирасида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш» лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 19 августдаги 356-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 22 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 241-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, Агентлик раҳбариятининг асосий функционал мажбуриятларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик тадбиркорликни фаол ривожлантиришни ва қўллаб-қувватлаш мақсадида агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги йирик лойиҳаларни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва уларни амалга оширишни ташкил этишга кўмаклашиш учун масъул бўлган ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик таркибига унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги лойиҳаларни амалга ошириш ҳудудий гуруҳлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик ўз фаолиятида тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш устуворлигини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Халқаро молия институтлари ва хорижий молия ташкилотлари билан тузилган битимларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисобрақамларига ва банк ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Агентлик номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик ўз фаолиятини бевосита ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш ҳудудий гуруҳлари орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ХМИ ва ХҲМТ деб аталади) билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентликнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилида — «Agrosanoat majmui va oziq-ovqat ta`minoti sohasidagi loyihalarini amalga oshirish аgentligi», қисқартирилган номи — Agrosanoat аgentligi;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилида — «Agency for Implementation of Projects in the Field of Agroindustry and Food Security», қисқартирилган номи — Agroindustry Agency «UZAIFSA»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида — «Агентство по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения», қисқартирилган номи –Агропромышленное агентство.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик жойлашган манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уй, А-блок (1 ва 2 қаватлар ертўласи билан).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ–овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ–овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини, ХМИ ва ХҲМТ қарзлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуини модернизация қилиш, ташкилий–инфраструктура базасини техник ва технологик янгилашга ҳамда озиқ–овқат таъминотига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар ва сублойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, уларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стартап-лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ва юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириш, агросаноат мажмуи ва озиқ–овқат таъминоти соҳасида халқаро сифат стандартларига мувофиқ лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳалар, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ–овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги устувор инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМИ ва ХҲМТ талаблари асосида агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни тартибга соладиган техник-иқтисодий асосларни, лойиҳа ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХМИ ва ХҲМТ билан ҳамкорлик доирасида агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ–овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини, ХМИ ва ХҲМТ қарзлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун ХМИ ва ХҲМТ кредитлари ва грантларини жалб қилишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришда эҳтиёжларни баҳолаш юзасидан ХМИ ва ХҲМТ миссиялари фаолиятида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуини модернизация қилиш, ташкилий–инфраструктура базасини техник ва технологик янгилашга ҳамда озиқ–овқат таъминотига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширилишини таҳлил қилишда ХМИ ва ХҲМТ миссияларига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, шунингдек, ХМИ ва ХҲМТга тақдим этиш учун тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги жалб қилинган лойиҳаларни якунлаш бўйича якуний ҳисоботларни тайёрлаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этилаётган Давлат бюджети маблағларидан, қарзлар, кредитлар ва грантлардан самарали фойдаланиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) лойиҳалар ва сублойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, уларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли, шу жумладан пулли асосда мониторинг қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни амалга оширишда тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлайди ҳамда тадбиркорлик субъектларига ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади, шунингдек, иштирок этадиган молия ташкилотларига бу борадаги мониторингни олиб бориш юзасидан хизматлар кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳалар иштирокчилари ўртасида зарур ҳужжатлар, ахборот ва белгиланган ҳисоботлар алмашишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) стартап-лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ва юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириш, агросаноат мажмуи ва озиқ–овқат таъминоти соҳасида халқаро сифат стандартларига мувофиқ лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этишга кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ва грантлар олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тижорат банкларига тақдим этишда тадбиркорлик субъектларга консалтинг xизматлари ва амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини маркетинг, қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қадоқлаш, сақлаш, сифатини баҳолаш, уларни сотиш, шу жумладан экспортга, логистика ва истеъмолчиларга етказиб беришнинг замонавий самарали теxнологияларига ўқитиш бўйича тренинглар ўтказилишини ва услубий материаллар тарқатилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларига маҳсулот сифатини баҳолашнинг умумэътироф этилган халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган тизимларини жорий этишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳалар, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар хокимликлари, Миллий телерадиокомпания билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасида лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этилган кредит ва грант маблағлари тўғрисидаги маълумотларни ижтимоий реклама ахбороти шартлари асосида кенг тарқатишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари, бошқа ташкилотларнинг ХМИ ва ХҲМТ баҳолаш миссиялари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ахборотларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан ва бошқа ташкилотлардан ўрнатилган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун вазирлик ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг фаолиятини молиялаштириш, шунингдек, моддий-техник таъминлаш учун ХМИ ва ХҲМТнинг қарзлари, кредитлари ва грант маблағларини, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағларни жалб этишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий консалтинг ва аутсорсинг компанияларини, шу жумладан алоҳида мутахассислар ва консультантларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича мамлакатда ва унинг ташқарисида ХМИ билан учрашувлар ташкил қилиш, музокаралар ўтказиш, ёзишмалар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳалар иштрокчилари учун Ўзбекистон Республикасида ҳамда чет элда тренинглар, семинарлар ва бошқа ўқув дастурларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги халқаро кўргазмаларда тармоқлар доирасида лойиҳалар иштирокчиларининг маҳсулотлари тақдимотларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилинган ташкилотлар томонидан қарзлар, кредитлар ва грант маблағларидан самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ХМИ ва ХҲМТга ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг, шу жумладан корпоратив пластик карталарни тўлдириш, солиқларни ҳамда иш ҳақини тўлаш учун тижорат банкларида ҳисоб-китоб ва махсус депозит ҳисоб рақамларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва лойиҳалар иштирокчилари эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда ХМИ ва ХҲМТ қоидалари, тартиб-таомилларига мувофиқ товарлар (иш, хизматларни) харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шуъба корхоналарини очишдан, биргаликдаги фаолиятни амалга оширишдан, комиссиялар шаклида товарлар (ишларни, хизматларни) сотишдан, кўргазма участкалари фаолиятидан ва биргаликдаги фаолиятдан ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан даромад олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ва Халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун чет эл инвестицияларини, ХМИ ва ХҲМТ қарзлар, грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари жалб қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этувчи молия ташкилотлари билан биргаликда (тижорат банклари, лизинг ва микрокредит ташкилотлари) — лойиҳа ва сублойиҳаларнинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, кредит линияларининг самарали ўзлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт тармоқлари, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг бўлинмалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда Агентлик бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, ХМИ ва ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ ҳисоб юритади ва ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Агентлик раҳбариятининг асосий функционал вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентлик Бош директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ХМИ ва ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ Агентлик фаолиятини бошқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда ХМИ ва ХҲМТ билан битимларда Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Агентлик ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, ходимларнинг лавозим йўриқномасини тасдиқлайди, шунингдек, Агентликни малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни ташкил этишнинг амалий тизимини яратиш ва мониторингини юритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ходимларни моддий рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш тартибини белгилайди, уларнинг лавозим маошларига устамаларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасидаги лойиҳаларга умумий раҳбарлик қилади, барча лойиҳалар бўйича молиявий ва банк ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича республиканинг барча ташкилотлари ва халқаро ташкилотларда Агентлик номидан ишончномасиз иш кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бош директор Агентликка юкланган вазифалар амалга оширилиши учун тўлиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бош директор бўлмаган пайтда унинг функцияларини биринчи ўринбосар бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар Бош директор ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Агентлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун ХМИ ва ХҲМТ билан тузилган битимлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Агентлик Бош директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Агентлик таркибий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва тайинлаш жараёнида Бош директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Агентлик таркибий бўлинмалари ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини йиғилишларда эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига тўлиқ мувофиқ ҳолда хизмат сафарларини ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лойиҳа раҳбарлари ва Агентликнинг бошқа ходимлари ўз фаолиятини Бош директор томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва амалий кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агентлик фаолияти унинг самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича мунтазам баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги ХМИ ва ХҲМТ билан келишилган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва амалий кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра қуйидаги чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан тегишли интизомий жавобгарликнинг чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ХМИ ва ХҲМТ ҳамда бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг хайрия маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агентлик миллий валютада махсус талаб қилингунига қадар депозит ҳисоб рақамлари очади, унга фаолиятнинг ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар, Агентлик мол-мулкларини ўрнатилган тартибда сотишдан, тузилган шартномалар доирасида жарима санкцияларидан, суғурта тўловларидан тушган тушумлар, бўш маблағларни вақтинча депозитларга жойлаштиришдан олинган даромадлар, хайрия маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағлар туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳисоб рақамидаги маблағлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда моддий — техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришга, вакиллик харажатларига, ХМИ ва ХҲМТ вакилларини қабул қилиш харажатларига ва ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик бош директор зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган Агентликнинг жалб этилган ходимлари, экспертлари ва маслаҳатчилари хизматларига тузилган контрактларга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий валютада ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 241-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги таркибий ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 416-сон қарори 4-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 68-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«68.Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сонли фармойишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг «8. Бошқа ташкилотлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги 8.4-кичик банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8.4. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг «5. Марказий муассасалар ва бошқа ташкилотлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги 5.17-кичик банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5.17. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — олтинчи хатбошилари тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича комплекси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2019 й., 09/19/241/2806-сон)