Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021 21.11.2018 йилдаги 940-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида маҳсулдорликни юксалтириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишнинг ягона тизимини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармонига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази негизида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/284/0588-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) асосий вазифалари этиб белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/284/0588-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва шакллантиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида лойиҳаларни, шу жумладан, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг (кейинги ўринларда ХМИ ва ХҲМТ деб аталади) кредит, грант ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар ва сублойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, уларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлаш ҳамда ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стартап лойиҳалар ташаббускорлари билан ҳамкорлик қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, энергияни тежайдиган ва юқори самарали лойиҳаларни амалга ошириш, агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лабораториялар ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, инвестицион лойиҳалар доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларига ҳамда бошқа ташкилотларга ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 19 кишидан иборат бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятини молиялаштириш ХМИ ва ХҲМТ томонидан инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2019 й., 09/19/241/2806-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг иқтисодиёт тармоқлари, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг бўлинмалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор бошқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик бош директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/284/0588-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизматлари шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик бош директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 284-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/284/0588-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка юкланган вазифаларни, шу жумладан, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларини ва техник-иқтисодий ҳисобларини амалга ошириш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий мутахассисларни, экспертлар ва олимларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадовга Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази қайта ташкил этилаётганлиги ҳамда улар негизида Агентлик ташкил қилинаётганлиги ҳақида ХМИ ва ХҲМТга хабарномалар юбориш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича тижорат банкларида депозит ҳисоб рақамлари очилади, ушбу ҳисоб рақамларидан бошқа лойиҳалардаги мажбуриятларни бажариш учун тўловлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги янги лойиҳаларни шакллантириш ва инвестицияларни жалб этиш учун, шунингдек, иштирок этаётган молия ташкилотлари (тижорат банклари, лизинг ва микрокредит ташкилотлари) билан лойиҳалар ва сублойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, кредит линияларнинг самарали ўзлаштирилиши учун биргаликда жавоб беришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уй, А блоки (1 ва 2-қаватлар, ертўласи билан) манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик иштирок этаётган тижорат банклари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сублойиҳаларни молиялаштиришнинг соддалаштирилган тартибини, шу жумладан, тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари томонидан Агентликка сублойиҳалар бўйича тегишли маълумот ва ҳужжатларни бевосита тақдим этиш ваколатларини кенгайтириш масаласини бир ой муддатда кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агенлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Низомини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
940-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 ноябрдаги 940-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 19 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг, шу жумладан, ҳудудий гуруҳлар ходимлари сони амалга оширилаётган лойиҳалар сонига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида кўрсатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳларнинг ТИА/ТИҲ ишлаб чиқиш учун мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассислар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/940/2205-сон; 23.03.2019 й., 09/19/241/2806-сон; 15.05.2020 й., 09/20/284/0588-сон)