1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.05.00 Уй олдидаги ҳудудларни ободонлаштириш ва сақлаш. Маиший чиқиндиларни йиғиштириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5580-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва олиб чиқиб кетишга, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга доир талабларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчиларни, шунингдек, мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни ҳисобга олиш тартибини;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш ва юритиш тартибини;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган нодавлат ташкилотларига ушбу қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини татбиқ қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналарининг абонентлар, уларни хатловдан ўтказиш маълумотлари, тўловлар ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича бошқа айланмалар ҳисобини юритиш тизими (Clean City биллинг тизими)дан фойдаланиш юзасидан шартномалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ишларининг тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига мувофиқ ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 6 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни (кейинги ўринларда маиший чиқиндилар деб аталади) тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидалар радиоактив ва биологик чиқиндилар, даволаш-профилактика муассасалари чиқиндилари, зарарли моддаларни атмосферага чиқариб ташлаш ва зарарли моддаларни сув объектларига оқизиб юбориш билан боғлиқ ишлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга келтириладиган муносабатларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими деб аталади) — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчилар, уларнинг қарздорликлари, шунингдек, тўланган ва ундирилган мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш учун мўлжалланган маълумотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг ягона электрон тизими;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (оқова сувлар, чиқинди тўкиладиган ўралар ва септикларда йиғилган турли хил суюқ чиқиндилар, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ювинди чиқиндилари, марказлашмаган канализациянинг нажас чиқиндилари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш зонаси — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган туман (шаҳар) ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик габаритли маиший чиқиндилар — жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган мебеллар, маиший техникалар (совуткичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва шу кабилар), ташкилий техникалар (компьютерлар, принтерлар ва шу кабилар), техник ускуналар, автотранспорт воситаларини алмаштириш натижасида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва ўлчамлари бўйича 0,75 куб. метр ҳажмли контейнерларга жойлаштиришнинг имкони бўлмаган қурилиш чиқиндилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилот — ўзига бириктирилган ҳудудда истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи — хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ва унга оммавий шартнома асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жисмоний шахс, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилот билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартнома тузган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни қайта ишлаш — чиқиндиларни экологик жиҳатдан бехатар сақлаш, ташиш ёки утилизация қилиш мақсадида уларнинг физик, кимёвий ёки биологик хусусиятларини ўзгартириш билан боғлиқ технологик операцияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш чиқиндилари — турар жой уйлари, маъмурий бино, кўп квартирали уй квартираларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузиш ишларини амалга оширишда ҳосил бўладиган чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сигнал» усули — чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги турар жой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндиларни иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат — санитария ва экологик талабларга мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва ташишни ўз ичига оладиган ишлар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ушбу Қоидалар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик ва қонунчиликда белгиланган бошқа мажбурий талабларга жавоб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш учун туман (шаҳар) ҳудудлари бириктирилган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда туман (шаҳар)лар ҳудудларини хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бириктириб қўйиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон танлов асосида — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда электрон танлов ғолиби ўртасида Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш шартномасига;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) ҳудудий органлари билан хусусий шерик ўртасида тузиладиган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун туман (шаҳар) ҳудудларини электрон танлов йўли билан бириктириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Бириктирилган ҳудудларда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга шартнома (битим)лар томонлар келишуви асосида бекор қилинганлиги ёки унинг амал қилиш муддати тугаганлиги, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ташаббуси, суд қарори, банкротлик ҳолати ёки ўзгача тарзда хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолияти тўхтатилган ҳолларда мазкур ҳудудларнинг Давлат экология қўмитаси таклифига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга уларнинг розилигига кўра, шартнома (битим)ларга қўшимча келишув асосида вақтинча бириктириб берилишига йўл қўйилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома (битим)ларга қўшимча келишув муддати мазкур ҳудуд ушбу Қоидаларнинг 5-банди талабларига мувофиқ белгиланган тартибда бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктириб берилгунига қадар амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг мазкур ҳудудларга яқин жойлашуви, зарур миқдордаги соз чиқинди ташиш машиналарининг мавжудлиги, шартнома (битим) шартларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиш ҳолатига устуворлик қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилот ўзгарган ҳудудлардаги мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликларни бартараф этиш шартлари тегишли шартнома (битим)ларга қўшимча келишувларда назарда тутилади. Бунда фаолияти тугатилган хизмат кўрсатувчи ташкилот ва ҳудуд бириктирилаётган янги хизмат кўрсатувчи ташкилот келишуви асосида дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида шаклланган маълумотлар асосида солиштирма далолатнома тузилади. Мазкур далолатномада ундирув (ҳисоб-китоб) миқдори, муддатлари, шунингдек, ундирув билан боғлиқ харажатларни қоплаш шартлари белгиланади.
(51-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилот билан тузилган шартнома (битим)ларнинг амал қилиш муддати тугаган ёки муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган Агентликнинг махсус банк транзит ҳисобварағи янги шартнома (битим) ёки қўшимча келишув белгиланган тартибда расмийлаштирилгунга қадар музлатиб турилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш ушбу Қоидалар ва шартнома (битим)ларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, аҳолига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартнома (битим), шунингдек, жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкдан фойдаланилганда маиший чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлардан фойдаланиш учун мазкур кўчмас мулк хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк эгаси ёки мулкдори (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор)нинг маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситаси мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулк эгаси ёки мулкдори қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва кўмиш учун ихтисослаштирилган қаттиқ маиший чиқинди полигонига эга бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник жиҳатидан соз чиқинди ташиш машиналарининг етишмовчилиги билан боғлиқ зарур ҳолатларда, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишда ҳосил бўлган чиқинди ва смётни олиб чиқиб кетиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан алоҳида шартномалар тузишлари мумкин. Агар шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларининг чиқинди ва смётни олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситаси мавжуд бўлса, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари чиқиндиларни ихтисослаштирилган полигонларга жойлаштириш ва кўмиш учун шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича юридик ва жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатаётган хизматлар учун мажбурий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) махсус банк ҳисобварағида ушбу Қоидаларнинг 5-бобига мувофиқ кейинчалик хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизматлари ҳақини марказлашган тартибда тўлаш учун жамланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сон ва 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорлпри таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюқ маиший чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик габаритли маиший чиқиндилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачилик чиқиндилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш чиқиндилари ва тупроқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари, барглар ва бошқалар) ва смёт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур бандда кўрсатилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ўзининг хизмат кўрсатиш зонасидан ташқарида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-боб. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида оммавий оферта асосида шартнома тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар оммавий оферта асосида тузиладиган шартномага мувофиқ юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатилади. Бунда шартнома фақатгина фаолияти давомида алоҳида кўчмас мулкдан фойдаланадиган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар билан мазкур кўчмас мулк жойлашган ҳудудга бириктирилган хизмат кўрсатувчи ташкилот ўртасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларни кўрсатиш юзасидан оммавий оферта Электрон солиқ хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — портал) юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг порталдаги шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларни кўрсатиш юзасидан оммавий оферта қуйидаги ҳолатларда юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларга юборилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолият олиб борадиган ҳудудда хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолияти йўлга қўйилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор фаолият олиб борадиган ҳудудда ўрнатилган меъёрларга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш майдончалари (контейнер ёки махсус чиқиндиларни сақлаш жойлари) жойлаштирилмаган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорда қатиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун мўлжалланган махсус автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда ҳамда у билан чиқинди полигони ўртасида қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва утилизация қилиш бўйича шартномалар тузилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор портал орқали юборилган оммавий офертани ўн беш кун ичида акцептлайди ёки сабабини кўрсатган ҳолда акцептлашни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ва хизмат кўрсатувчи ташкилот ўртасида оммавий оферта асосидаги шартномаларни тузиш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(21-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарорига асосан киритилган — 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Маиший чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва олиб чиқиб кетишга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маиший чиқиндиларни жойлаштириш ва сақлаш ушбу Қоидалар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик талабларга мувофиқ ҳамда чиқиндилардан оқилона фойдаланишни таъминловчи усулларда ёки уларни бошқа шахсларга топшириш (сотиш) орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таркибида симоб бўлган лампалардан ёритиш учун фойдаланувчи истеъмолчилар таркибида симоб бўлган лампаларнинг ишлатиб бўлинган ресурсларини махсус ажратилган жойда тўплашни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида симоб бўлган лампаларни тўплаш, лампаларга шикаст етказилишига имкон бермайдиган ва ундаги симобли моддаларнинг ҳаво муҳитига, сув таъминоти манбаларига, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб кетишидан сақловчи махсус тараларда амалга оширилади, сўнгра хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг чиқинди тўплаш шохобчасида бунинг учун махсус ўрнатилган контейнерларга жойлаштирилади. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маиший чиқиндиларни «сигнал» усулида олиб чиқиб кетиш, таркибида симоб бўлган лампаларни тўплаш уларни автотранспортга алоҳида ва хавфсиз жойлаштиришни таъминлаган ҳолда бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқинди тўплаш шохобчаларида тўпланган, таркибида симоб бўлган лампаларнинг ишлатиб бўлинган ресурсларини утилизация қилишгача ташиш хизмат кўрсатувчи ва утилизация қилувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Қоидаларнинг 8-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган чиқиндилар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқарувчи (ижрочи директор) ёки бошқарувчи ташкилотлар томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга йиғиб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўкилган баргларни ёқиш қатъиян тақиқланади, улар махсус ажратилган жойлардан кўчадаги, уйлар олдидаги смёт билан бирга олиб чиқиб кетилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш, жойлаштириш ва улардан фойдаланиш, уларни контейнерлар билан жиҳозлаш, махсус майдончалар (ажратилган жойлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш учун мўлжалланган контейнерлар сони ва турига доир талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил этишга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Олиб чиқиб кетиладиган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажми қаттиқ маиший чиқиндилар вужудга келишининг тасдиқланган меъёрлари (кейинги ўринларда тўпланиш меъёрлари деб аталади) бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тўпланиш меъёри ўзгарувчан катталик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятларга, хизмат кўрсатилаётган объектлар демографик хусусиятларининг ҳамда ободлик даражаси ўзгариши билан боғлиқ бўлган ҳолатларда вақти-вақти билан, камида беш йилда бир маротаба қайта кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиш меъёри кўп квартирали ва якка тартибдаги турар жой уйлари бўйича — уйнинг ободлик даражасига (иссиқлик, газ таъминоти, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, канализация мавжудлигига) қараб бир кеча-кундузда бир киши ҳисобига белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўпланиш меъёри Давлат экология қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг даврийлиги аҳоли яшаш пунктлари, шаҳарнинг санитария ҳолати таъминланишини ва касаллик пайдо қилувчи бактериялар ривожланишининг олдини олиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги иқлим шароитлардан келиб чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади, бунда санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда белгиланади, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ маиший чиқиндиларни сақлашнинг чекланган муддати ўтиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки бошқа шахслар оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига буюртманома беришга, шунингдек, Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш ва кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органлари ва Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақли.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилиниши юзасидан мониторинг (шу жумладан чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолда) юритадилар ҳамда ҳисобини олиб борадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатаётган хизматлари учун тўлов (ушбу Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бундан мустасно) Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлари ҳисобига жамланган маблағлардан марказлашган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўлов амалга оширилаётган, ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай Агентликнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловни ҳисоблаш тегишли даврларда амалда бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тарифлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ушбу Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўловлар бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатилган хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлаш Агентлик томонидан тўлов топшириқномаларисиз автоматик тарзда амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатилган хизматлар ҳақи улардан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловларнинг келиб тушишига кўра марказлашган тартибда хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тўланади. Бунда Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий сектордаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларга — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улуши бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларга — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси тўлиқ ҳамда мазкур мажбурий тўловлар суммасидан қўшилган қиймат солиғи суммаси чегирилгандан сўнг қолган тўловларнинг 90 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда банклар ва банклараро ҳамда бошқа тўлов тизимларидан, шунингдек, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимидан фойдаланганлик учун ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга юборилган СМС хабарномалар учун ҳақ миқдори, Агентлик томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга кўрсатилган лизинг хизмати тўловлари, давлат-хусусий шериклик битимлари асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотларга топширилган техникалар бўйича муддати келган тўловлар ва дебитор қарздорликлар, агар Агентлик ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузилган тегишли шартномада (битимда) ушбу тўловларни акцептсиз тарзда ушлаб қолиш назарда тутилган бўлса, фуқаролик қонунчилигида белгиланган навбат бўйича Агентликнинг махсус транзит ҳисобварақларида хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жамланган маблағларидан акцептсиз тарзда бир йўла ушлаб қолиниши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчиларни, шунингдек, мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни ҳисобга олиш тартиби
(6-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни тўловчиларни (кейинги ўринларда абонентлар деб аталади), шунингдек, уларнинг қарздорликларини ҳисобга олиш Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида, ушбу бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида қуйидаги маълумотлар онлайн тарзида шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонентлар тўғрисида (фамилияси, исми ва отасининг исми) уникал шахсий ҳисобварақларни берган ҳолда, шунингдек, уларнинг манзилларини ва паспорт маълумотларини (серияси, номери, берилган санаси ва паспортни берган органни) кўрсатган ҳолда. Бунда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига фақат хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат кўрсатиш зонасида доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган абонентлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абонент билан бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони тўғрисида;
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой учун ва ортиб борувчи якун билан ҳисобланган мажбурий тўловлар суммаси тўғрисида. Бунда, мажбурий тўловлар суммасининг миқдори абонент билан бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатиш давридаги бир ойда бир киши учун белгиланган тарифдан келиб чиқиб, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида автоматик равишда ҳисобланади.
(25-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида, бунда ҳар ой учун ва ортиб борувчи якун билан ҳисобланадиган мажбурий тўловлар миқдори хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида автоматик равишда ҳисобланади;
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг амалда тўланганлиги, қарздорлик суммаси ва ортиқча тўланганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими ишлаши учун техник талабларга мувофиқ бошқа кўрсаткичлар тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими бир вақтнинг ўзида тўлов тўғрисидаги маълумотни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс эттирган ҳолда тўловни амалга ошириш имконини берувчи банклар ва банклараро ҳамда бошқа тўлов тизимлари билан интеграция қилинади.
(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат экология қўмитаси Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимининг бошқарилиши ва узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов, истеъмолчиларнинг ихтиёрига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари ва тўловларни қабул қилиш кассалари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали, нақд ва нақдсиз шаклда амалга оширилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчилари (кейинги ўринларда — назоратчилар) томонидан жорий мажбурий тўловлар ва улар бўйича қарздорликларни йиғиш (ундириш) Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс эттирилган, ҳисобланган суммалар тўғрисидаги маълумотлар бўйича амалга оширилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, истеъмолчилардан тўловларни қабул қилиш назоратчилар томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида акс этган ҳолда, қоида тариқасида электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларида акс эттириладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг қарздорлиги ва тўловлари тўғрисидаги, шунингдек, шаклланган ҚҚС тўловлари бўйича маълумотлар Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тўловлар назоратчилар ва тижорат банклари томонидан қабул қилинган сана тўлов амалга оширилган вақт ҳисобланади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда, пул маблағлари истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов иш берувчи томонидан ходимларининг аризалари асосида иш ҳақидан чегириб қолиш йўли билан амалга оширилганда, ҳар бир истеъмолчи учун пул маблағлари ўтказилгандан кейин пул тўлаган ходимларнинг номи қайд этилган реестр хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилган сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Истеъмолчилар аванс тариқасида тўланган тўловлар учун, ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда, тўлов амалга оширилган санадан ўн икки ойдан ошмайдиган даврга қайта ҳисоб-китоб қилишдан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун юридик шахслардан қарздорлик суммасининг 0,4 фоизи ва жисмоний шахслардан 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пеняни ҳисоблаш учун қарздорлик ҳосил бўлган ой аниқланади ва қарз тўланган ҳар бир ой бўйича муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня шу ойдан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларнинг қайта ҳисоб-китоби қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблашда ушбу Қоидаларнинг 32-бандида назарда тутилган хатоларга йўл қўйилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчига хизмат кўрсатилмаган ёки тегишли сифатда бўлмаган хизматлар кўрсатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига ушбу Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида белгиланган тартибда тузатишлар киритилганда;
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарори бўйича.
(31-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда амалга оширилади.
(31-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳисоблашда қуйидаги хатоларга йўл қўйилганда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда тўланган сумма ва Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимидаги тўлов тўғрисидаги маълумот ўртасида тафовутлар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов суммаси нотўғри ҳисобланганда ёки тариф нотўғри қўлланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пеня нотўғри ҳисоблаб чиқарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида ёки тўлов ҳужжатларида арифметик хатога йўл қўйилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими, тўлов ва бухгалтерия ҳужжатларидаги бошқа хатоликларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблашда хатоликлар аниқланганда хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига тегишли маълумотни киритиш учун асос ҳисобланувчи далолатнома тузилади. Далолатномага ҳисоблашдаги хатоликларга йўл қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади ва хизмат кўрсатувчи ташкилот бошлиғи томонидан имзоланади.
(32-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблашдаги йўл қўйилган хатоликлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлари томонидан уларнинг аниқланишига кўра, даъво муддати мобайнида ҳисобга олинади.
(32-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади ҳамда ушбу талаблар бузилган ҳолларда истеъмолчига етказилган зарарни қоплаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
322. Истеъмолчи 32-бандда назарда тутилган хатоликлар оқибатида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчилик ва хатоликлар оқибатида электр энергияси учун тўловларни қабул қилишда вақтинчалик чеклов амалиёти қўлланилиши натижасида етказилган зарарни қоплаб бериш тўғрисида хизмат кўрсатувчи ташкилотга ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг айби билан чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда камчилик ва хатоликлар факти аниқланган ҳолатларда, хизмат кўрсатувчи ташкилот истеъмолчига етказилган зарарни у аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида ихтиёрий равишда истеъмолчига қоплаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
323. Истеъмолчи 32-бандда назарда тутилган хатоликлар оқибатида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчиликлар оқибатида электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қўлланиши натижасида етказилган зарарни суд тартибида ундириб олиши мумкин.
(321, 322 ва 323-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёки хизмат кўрсатилмаган тақдирда истеъмолчи тегишли давр учун тўловлардан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатилмаган ёки тегишли бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги факти аниқланган ҳолатларда, истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вакили, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакили томонидан имзоланадиган, хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида тузилган далолатнома маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади, шунингдек, Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ баҳолашда инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилларининг имзолари бўлгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вакили келмаган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг имзоси етарли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг вакили далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда у ушбу далолатномага имзо қўйишдан бош тортганлик сабабларини далолатнома тузилган куннинг ўзида ёзма равишда асослаши шарт. Акс ҳолда истеъмолчи маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларни суд қарори қабул қилингунига қадар тўхтатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аслида кўрсатилмаган хизматлар бўйича мажбурий тўловлар ҳисобланганлиги факти аниқланган ҳолатларда «маҳалла еттилиги» томонидан ушбу ҳисобланган мажбурий тўловларни ҳисобга олмаслик тўғрисида далолатнома тузилиб, хизмат кўрсатувчи ташкилот ва Агентликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла еттилиги» томонидан тузилган далолатномага мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида аслида кўрсатилмаган хизматлар бўйича ҳисобланган мажбурий тўловлар миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинади, бунда хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ўзига бириктирилган ҳудуддаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилгунга қадар Агентликнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан мажбурий тўловларни ҳисоблаш тўхтатиб турилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар аниқланганда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига тузатишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, чегара (миграция) қайдлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган ёки камайган (кўчиб кириш, кўчиб кетиш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан ушбу Қоидалар талабларига зид равишда Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига ўзгартириш киритилганлиги ёки қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланган ҳолларда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига нотўғри киритилган маълумотлар шу куннинг ўзида тизимдан ўчирилади.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Марказнинг ҳудудий филиали абонентлар ва улар томонидан амалга оширилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда абонентларнинг ҳаққоний ҳисоби юритилишини, шунингдек, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига улар тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини ташкил этади;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш учун назоратчиларни абонентлар ҳисоби, абонентлардан пул маблағлари тушуми ва абонентларнинг қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди;
(39-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига маълумотларни тўғри киритилишини назорат қилади;
(39-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тарифларни шакллантириш (шу жумладан ўзгартириш киритиш) бўйича белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклифлар киритади;
(39-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
(39-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловлар олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда, талабнома-даъво ишларини, шу жумладан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича абонентлардан муддати ўтган қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризаларни судларга тайёрлашни амалга оширади. Бунда, муддати ўтган қарздорликларни суд орқали ундириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан тақдим этилади ҳамда ундирув билан боғлиқ харажатлар хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қопланади;
(39-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ кўрсатилган хизматлар натижадорлигини баҳолаш ишларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳудудларни санитария жиҳатидан тозалаш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари юзасидан тушунтириш ишларини олиб боради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага мувофиқ зарур кўламда, белгиланган сифатда, унинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлган, мулкига зарар етказмайдиган хизматлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлигига риоя этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун олдиндан ҳақ тўлаш, кейинчалик тегишли тарифлар ошганда қайтадан ҳисоб-китоб қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилотдан хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва ўзгаришлар тўғрисидаги, шунингдек, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар тарифлари тўғрисида маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг оператив тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш чораларини кўриши лозим бўлган диспетчерлик хизматига буюртманома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан шартнома мажбуриятлари сифатсиз бажарилган ҳолатларда ҳамда чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчиликлар оқибатида электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти қўлланиши натижасида етказилган зарарни қоплаб бериш бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилотга ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда мурожаат қилиш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотдан хизматлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи далолатномани тузишни, шунингдек, аниқланган камчиликларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилишини талаб қилиш;
(41-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматлар кўрсатилаётганда хизмат кўрсатувчи ташкилот айби билан юзага келган камчиликларнинг бепул бартараф этилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчилик ва хатоликлар натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш ёки вақтинча турар жойида вақтинча бўлмаганлиги ёки доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан чиқарилганлиги, юридик шахс фаолиятини вақтинча ёки бутунлай тўхтатганлигининг ҳужжатлар билан тасдиқланган давр ёки шартномада белгиланган тартибда хизматлар кўрсатилмаган давр учун маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш мажбуриятларидан тўлиқ озод бўлиш;
(41-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома тузилаётганда (юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор), маиший чиқиндиларни ўз вақтида чиқариб юбориш заруриятидан келиб чиққан ҳолда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган чекланган муддатлардан ошмайдиган хизмат кўрсатиш муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги сабабли, агар хизмат кўрсатувчи ташкилот ўз вақтида шартномани бажаришга киришмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатса, зарарлар ундирилишини талаб этиб судга мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўплашнинг «сигнал» усулида қаттиқ маиший чиқиндиларни ўз уйларида, ёки ҳудудларида сақлаш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвали бўйича етиб келган махсус автотранспорт воситасига жойлаштириш;
(42-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташламаслик ҳамда жойлаштирмаслик (кўчаларга, сув йўлларига, ариқ ва қаттиқ ҳамда суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва кўмиш учун белгиланмаган бошқа жойларга, шу жумладан, автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (ер ўралари, идишлар ва ҳоказолар), ташкилот ҳудудида, далаларда ва аҳоли яшаш пунктларида махсус техник қурилмаларсиз ёқмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланишдаги жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойлари ташкил этилишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни махсус автотранспорт воситасига ортиш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотга ортиш жойига бемалол ўтишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш контейнерлари, чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш камералари ва бошқа ускуналарнинг носозликлари аниқланганда хизмат кўрсатувчи ташкилотни дарҳол хабардор қилиш;
(42-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПФ-189-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндиларини хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқарувчи ташкилотлар томонидан белгиланган, вақтинчалик махсус ажратилган жойларга жойлаштириш ва уларнинг чиқинди тўплаш шохобчаларидаги контейнерларга ташланишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи, чўғ, чўғланиб турган кул ёки ўчмаган бошқа қаттиқ ёқилғи чиқиндиларини чиқинди тўплаш шохобчалари, чиқинди тўплаш контейнерлари, шунингдек, махсус автотранспорт воситасига жойлаштирмаслик;
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар эгаллаб турган ер участкасида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун ғилдиракли ва зич ёпиладиган қопқоқли ҳамда махсус автотранспорт воситасининг манипулятори билан ишлаши учун мосламага эга бўлган контейнерларни ўрнатган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштирадилар (агар ижара шартномаларида бошқалар назарда тутилмаган бўлса).
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Хизмат кўрсатувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун қонун ҳужжатларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини мунтазам равишда янгилаб бориш ҳамда уларга қарздорлик тўғрисида огоҳлантириш хати юбориш;
(43-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириш бўйича судга даъволар тақдим қилиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда пеня ундириш;
(43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 261-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик габаритли маиший чиқиндилар, қурилиш чиқиндилари, чорвачилик чиқиндилари, суюқ маиший чиқиндилар ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўлов эвазига олиб чиқиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўлиқ утилизация қилиш, сотиш ёки шартнома асосида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва сотиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга топшириш учун комплекс чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлувчи, чўғ, чўғланиб турган кул ёки ўчмаган бошқа қаттиқ ёқилғи чиқиндиларини махсус автотранспорт воситасига ортмаслик.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Хизмат кўрсатувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда унга туман (шаҳар) ҳудудлари бириктирилганидан кейин, беш иш куни мобайнида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш учун оммавий шартнома ҳаволасини қисқа хабар (SMS) орқали юбориш, ташкилотнинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш;
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий шартнома нусхасини хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига юбориш (шахсан имзо қўйдирилган ҳолда ёки тақдим этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта орқали);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларни оммавий оферта учун махсус платформага жойлаштириб бориш ва маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан оммавий оферта асосида шартномалар тузиш;
(44-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бириктирилган ҳудудда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан белгиланган тартибда келишилган жадвалга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлигига риоя этиш, шунингдек, махсус автотранспорт воситалари ва техникалари ҳаракати ҳамда чиқинди полигонларини Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)дан фойдаланган ҳолда назорат қилиш имконини яратиш;
(44-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича қонун ҳужжатлари, ушбу Қоидалар ва шартнома талабларига мувофиқ зарур сифатдаги хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолатларда истеъмолчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг диспетчерлик хизматига тушган буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш ва бу ҳақида истеъмолчиларни қисқа хабар (SMS) ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа/каналлари орқали хабардор қилиш;
(44-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган қўшимча хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини мунтазам равишда янгилаб бориш;
(44-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг бирламчи ҳисобини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режими ва сифати бўйича истеъмолчиларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бириктирилган ҳудудда аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини таъминловчи ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ҳамда Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ, зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларининг ҳолатини назорат қилиб бориш ҳамда уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга тузилган шартнома шартларига мувофиқ, чиқинди тўплаш шохобчаларини қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун зарур миқдордаги контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ҳолатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш шохобчаларини сақлаш ва коммунал тўловларнинг тўланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва мукаммал таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит учун хавфли бўлган бактерияларнинг ва бошқа зарарли моддаларнинг ривожланишига, чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш (контейнер ва чиқинди тўплаш шохобчаларини дезинфекциялаш ёки ювиб туриш йўли билан ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига тегишли бўлган маиший чиқиндиларни утилизация қилиш технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш ишларининг ушбу фаолият учун мўлжалланган, махсус ажратилган жойларда ва объектларда амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ўн беш кун аввал хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг стендида, маҳалла фуқаролари йиғинлари биноларида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек, расмий веб-сайти, қисқа хабар (SMS), ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа/каналлари ва оммавий ахборот воситалари орқали истеъмолчини хабардор қилиш;
(44-банднинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга уларнинг сўровига асосан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва хизматлар кўрсатиш тартибининг, шунингдек, тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида бепул маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, оммавий шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчиликлар учун истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш;
(44-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг расмий веб-сайтида, стендида, маҳалла фуқаролари йиғинлари биноларида, эълонлар тахтасида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа/каналлари орқали кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвали, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш учун оммавий шартномани жойлаштириш;
(44-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар ва бухгалтерия ҳужжатларининг беш йил мобайнида бут ҳолатда сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига уланган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан йигирма тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар юзасидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Давлат экология қўмитаси маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича фаолиятнинг олиб борилиши юзасидан доимий тарзда давлат экологик назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Жараёнлар
Ташкилий тадбирлар
1-босқич
Туман (шаҳар) ҳудудини хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бириктириш
Хизмат кўрсатувчи хусусий ташкилотлари
Хизмат кўрсатувчи давлат ташкилотлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
а) янги бириктирилаётган ҳудудлар учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон танлов ўтказадилар ва электрон танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга шартнома тузадилар;
б) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида — қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерик аниқланган тақдирда, Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузадилар.
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга ДХШ тўғрисида битим ёки шартнома тузиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишга шартнома тузиш
2-босқич
Мажбурий тўловларни тўловчи (абонент)ларни ҳисобга олиш
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимини шакллантириш ва юритиш
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар абонентлар ҳисобини юритадилар.
3-босқич
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш
Жисмоний шахсларга — оммавий шартнома асосида
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга — оммавий оферта асосида тузиладиган шартнома асосида
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар:
уларга ҳудуд бириктирилганидан кейин, беш иш куни мобайнида ўзининг расмий веб-сайтида, стендида, маҳалла фуқаролари йиғинлари биноларида, эълонлар тахтасида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа/каналлари орқали оммавий шартномани эълон қиладилар;
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатишга шартнома тузиш учун оммавий оферта портал орқали юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг порталдаги шахсий кабинетига юборади ва шартнома тузадилар.
4-босқич
Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш
Жисмоний шахслар — ягона транзит банк ҳисобварақларига
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар — ягона транзит банк ҳисобварақларига
1. Истеъмолчилар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларни ҳар ойнинг 10-санасидан кечикмай тўлаб борадилар.
2. Агентлик жамланган маблағларни:
хусусий сектордаги хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварақларига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;
давлат улуши бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг банк ҳисобварақларига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида ўтказиб беради.
Пул маблағларини Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамлаш
5-босқич
Назоратни амалга ошириш
Мониторинг юритиш
Чоралар кўриш
1. Экология вазирлиги давлат экологик назоратини амалга оширади.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари, «Махсустранс» давлат унитар корхонаси ва уларнинг туман (шаҳар) филиаллари, шунингдек, «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонасининг (кейинги ўринларда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари деб аталади) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юридик ва жисмоний шахсларга чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик фаолиятидан олинадиган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларининг юридик ва тиббиёт хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, мазкур Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари, шунингдек, бошқа локал ҳужжатлар ва иш берувчи ҳамда ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф ставкалари (лавозим маошлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчиларининг (кейинги ўринларда — назоратчилар) меҳнатига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун жисмоний шахслардан (аҳолидан) ундирилган тўловларнинг фоиз нисбатидаги тўловлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг тариф ставкаларига (лавозим маошларига) қўшимча ҳақ ва устамалар, мукофотлар ва моддий ёрдам мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, белгиланган тартибда, молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланган тариф ставкалари (лавозим маошлари) бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/88/0135-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Штатлар жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касб бўйича ўртача разряддан) келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланган тариф коэффициентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларнинг технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва халқ хўжалиги тармоқлари бўйича ишчилар тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 август ПФ-108-сон «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини (лавозим маошини) 6 кунлик иш ҳафтаси асосида иш вақти нормал давом этганда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 фоиздан ортиқ таъминланганда — 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти томонидан мустақил равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловлар йиғими (тушумлар) прогнози ҳар ойда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти томонидан белгиланади ҳамда жисмоний шахсларга (аҳолига) кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб ойида амалдаги тариф бўйича ҳисобланган тўловларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловлар йиғими прогнози назоратчининг хизмат кўрсатиш ҳудуди, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга тарифлар ўзгарганда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 646-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2022 й., 09/22/646/0995-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қўшимча ҳақ ва устамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш вақтидан ташқари ва дам олиш, байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баробар миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тунги вақтда ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда бир ярим баробар миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик ва хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирганлик учун — ходим учун асосий касби (лавозими) бўйича белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ амалда бажарилган ишлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги иш стажининг узлуксизлигини ҳисобга олган ҳолда, тариф ставкасига (лавозим маошига) фоизларда, ҳар ойда белгиланган хизмат муддати учун қуйидаги миқдорларда (тўлаш шартлари ва тартиби маҳаллий ҳужжатлар билан белгиланади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш стажи
Устамалар миқдорлари (фоиз ҳисобида)
3 йилдан 5 йилгача
50
5 йилдан 10 йилгача
75
10 йилдан ортиқ
100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотидан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотидан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус чиқинди ташиш автомашиналари, юк автомобиллари (самосваллар, бензовозлар ва ассенизация машиналари) ҳайдовчиларига уларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги жадал шаҳар ҳаракати шароитларида ишлаганлик учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 10 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ баллонли ёқилғи тизимлари билан жиҳозланган автомобилларда, зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 12 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзига хос меҳнат шароитларида ишлаганлик учун махсус чиқинди ташиш автомашиналари ҳайдовчилари ва юкчиларига, махсус техника механизаторлари, таъмирлаш ишчилари, пресс-компактерлар ва юклашнинг пастки ҳудудлари операторлари ва чиқиндиларни қайта юклаш станциялари юкчилари, полигонлардаги юкчилар, чиқинди тўплаш шохобчаси операторларига тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 12 фоизи миқдорида, ассенизация автомашиналари ҳайдовчиларига — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Барча ҳолатларда белгиланган қўшимча ҳақ ва устамалар тариф ставкасига (лавозим маошига) нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ходимларни мукофотлаш санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти бўйича белгиланган асосий кўрсаткичлар бажарилганда, шунингдек, фаолият самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва ички резервлардан фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар ўз вақтида бажарилганда ҳамда кутилаётган самарага эришилганда ҳисобот давридаги ишларнинг натижалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда ташкилот фаолияти натижаларидаги қўшилган шахсий ҳисса ходимларга мукофот ҳисоблаш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти ва унинг ходимларининг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишув бўйича раҳбар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мукофотларнинг аниқ миқдорлари мукофотлашга маблағларнинг мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотида тузилган махсус комиссия томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия таркибига: раҳбар, бош бухгалтер, асосий ишлаб чиқариш хизматлари раҳбарлари, меҳнат жамоаси ва санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари киради. Махсус комиссия қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилганлардан ташқари санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларининг бошқа ходимларини мукофотлаш ойлик ҳисобот маълумотлари асосида юк ташиш прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 100 фоизигача амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасини зарур ҳолатда сақлаганлиги учун — тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 20 фоизигача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк ташиш бўйича прогноз кўрсаткичлар бажарилмаганда, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар истеъмолчилари (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан тегишли ходимга нисбатан берилган икки ва ундан ортиқ асосланган шикоят мавжуд бўлганда мукофот тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хизмат кўрсатиладиган участканинг тозалиги таъминланган ва молиявий имкониятлар мавжуд бўлганда махсус чиқинди ташиш автомашиналарининг юкчиларига тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофот тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тўловларнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида назарда тутилган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси ёки ходимнинг аризаси бўйича махсус комиссия қарори билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маблағлар мавжуд бўлганда ходимларга қуйидагилар тўланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
байрам кунлари ва юбилейларга тўланадиган мукофот, шунингдек, алоҳида ажралиб турувчи ходимларга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришилган рационализаторлик таклифлар учун бир йўла бериладиган мукофот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлкира ва овқатланиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик компенсация;
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф ставкасининг (лавозим маошининг) бир баравари миқдоригача бир йўла бериладиган моддий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим ҳолатлар билан боғлиқ равишда (узоқ давом этган касаллик, оила аъзосининг вафот этиши, никоҳга кириш) тариф ставкасининг (лавозим маошининг) бир баравари миқдоригача бир йўла бериладиган моддий ёрдам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган тартибини таъминлаш учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатининг нормаланишини ва ҳисобга олинишининг ташкиллаштирилиши, ушбу Низомда назарда тутилган тариф ставкаларининг (лавозим маошларининг) тўғри белгиланиши, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар тўғри ҳисобланганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига 3-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидаларининг 40-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«40. Шаҳарлар, туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда экологик талабларга мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, жойлаштириш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва ташишни ўз ичига олган тадбирлар мажмуини назарда тутувчи ҳудудларни тозалаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 33-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
33.
Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси
Республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар
10
Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағлар
8
Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағлар
8
Давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари
80
Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида низомнинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш симобли лампалардан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида йиғилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг чекланган сони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимлари (БХ — 9 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандис-техник ходимлар (МТХ) — 2 киши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамчи ходимлар — 6 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг иккинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «сув чиқариш хизматлари» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «сув чиқариш хизматлари» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-иловадаги «сув чиқариш хизматлари,» сўзларидан кейин «қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банддаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) буюртмачининг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагиларни ўз ичига олувчи танлов ҳужжатларини тайёрлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар рўйхати (икки ва ундан ортиқ ҳудуд мавжуд бўлганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон танловга қўйилаётган ҳар бир ҳудуднинг паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон танловлар ғолибларининг чиқинди тўплаш шохобчаларида ва туташ ҳудудда лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш ёки яхшилашни (чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, контейнерлар билан жиҳозлаш) назарда тутувчи мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бириктирилаётган ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматини ҳисоблаб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли сони, белгиланган тариф, мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси, шунингдек, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига ажратмалар ва Санитар тозалаш марказини сақлаш харажатларидан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V = Н x S x K x 0,95-R
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V — жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н — бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилган жисмоний шахслар (аҳоли)нинг умумий сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
K — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси (Тошкент шаҳрида — 100 % (К=1), вилоятлар марказларида — 90 % дан ортиқ бўлмаган (К≤0,9), бошқа ҳудудларда — 80 % дан ортиқ бўлмаган (К≤0,8));
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,95 — бараварлик коэффициенти (Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасининг банк ҳисоб рақамига 5 % миқдоридаги ажратмалар ҳисоби билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
R — Санитар тозалаш марказини сақлаш учун ажратмалар суммаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун буюртмачи номидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртманома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Закалат пули ариза берувчи томонидан муайян бир (танланган) лот бўйича буюртманома бераётганда унинг шахсий ҳисобварағидан чиқариб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза берувчининг шахсий ҳисобварағидаги мавжуд пул маблағлари закалат пулини тўлашга етарли бўлмаса, электрон танловда иштирок этиш учун буюртманома қабул қилинмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«буюртмачи ва электрон танлов ғолиби ўртасида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш муддати тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«37. Электрон танлов ғолиби баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, баённомани тақдим этган ҳолда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш учун буюртмачига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи электрон танлов ғолиби билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхасини у имзоланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай операторга юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар электрон танлов ғолиби баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида буюртмачини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузишни рад этиш тўғрисида хабардор қилса (ёзма) ёки мурожаат қилмаса, у рад этган деб ҳисобланади ва буюртмачи кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда операторга электрон тизим ёрдамида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Оператор, ўз навбатида, электрон танлов ғолибининг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузишни рад этганлиги тўғрисидаги маълумотни олганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай буюртмачи билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф билан танлов иштирокчилари орасида танлов ғолибидан кейин юқори балл тўплаган навбатдаги иштирокчига (агар баллар тенг бўлса — аризани олдинроқ берганга) (кейинги ўринларда танловнинг иккинчи иштирокчиси деб аталади) электрон хат юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар танловнинг иккинчи иштирокчиси беш иш куни мобайнида ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган билдиришномани операторга юбориш орқали таклифни қабул қилганлигини тасдиқласа, у электрон танлов ғолиби деб эътироф этилади ва унга ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандларида назарда тутилган тартибда электрон танлов натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловнинг иккинчи иштирокчиси баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида баённоманинг асл нусхасини тақдим этган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш учун буюртмачига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Буюртмачи электрон танлов ғолиби билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхасини у имзоланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай операторга юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар танловнинг иккинчи иштирокчиси таклиф юборилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида буюртмачини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузишни рад этиш тўғрисида хабардор қилса (ёзма) ёки мурожаат қилмаса, у рад этган деб ҳисобланади ва буюртмачи кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда операторга электрон тизим орқали маълум қилади. Бунда электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «буюртмачининг ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш тўғрисидаги қарорининг» сўзлари «маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«43. Буюртмачи электрон танлов ғолиби мурожаат қилганидан сўнг уч иш куни мобайнида ва баённомага асосан у билан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Агар электрон танлов ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳолатларга асосан ўтказилмаган деб эътироф этилса, буюртмачи электрон танлов ўтказмасдан, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Тоза ҳудуд» ёки Тошкент шаҳар «Махсустранс» давлат унитар корхоналари билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Электрон танлов ғолиблари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришадилар.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузиш ҳамда унга ҳудудни бириктириш тўғрисидаги тегишли қарорни расмийлаштириш» сўзлари «маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-босқич қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«
6-босқич
Буюртмачи
Танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш.
Электрон танлов ғолиби мурожаат қилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймати бўйича таклиф
6.
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«***) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари учун маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга тасдиқланган тариф миқдори.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса).»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга 5-илованинг VI бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«VI. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича таклиф этилаётган хизматлар қиймати тўғрисида маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Тариф
Тариф миқдори
1.
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати
______________ сўм.
2.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда 1 м3 ҚМЧларни олиб чиқиш учун
______________ сўм.
»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймат таклифи
15
5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)
7
5% дан 10 % гача
10
10% дан 15 % гача
12
15% дан ортиқ
15
6.
Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф:
10
5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)
2
5% дан 10 % гача
4
10% дан 15 % гача
8
15% дан ортиқ
10
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаган тақдирда ишлаб чиқариш базасининг ижара шартномаси нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда ҳар бир чиқинди ташиш машинаси бўйича аниқланган баллар жамланади, сўнгра электрон танлов иштирокчиси томонидан таклиф этилган чиқинди ташиш машиналари сонига бўлинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини тасдиқлаш тўғрисида БИЛДИРИШНОМА
________________________________________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи)
Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса): ___________________________________________________________,
(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)
ушбу билдиришнома билан ____________ (электрон танлов ўтказиш санаси) куни ўтказилиши белгиланган электрон танловга қўйилган, _____-сон лот бўйича маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
русча матннинг иккинчи хатбошидаги «Исполнителю» сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбошидаги «Ижрочини» сўзлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакиллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5- ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича Истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик габаритли, қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўлов эвазига олиб чиқиш бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижрочи қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бириктирилган ҳудудда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган жадвалга мувофиқ белгиланган тартибда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг мунтазам олиб чиқиб кетилишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг минимал даврийлигига риоя этиш: чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротаба;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларга қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича қонун ҳужжатлари ва ушбу шартнома талабларига мувофиқ зарур сифатдаги хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижрочи томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя қилинмаган ҳолларда Ижрочининг диспетчерлик хизматига тушган Истеъмолчиларнинг буюртманомаларини оператив тартибда (буюртманома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай) бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган қўшимча хизматлар учун электрон тўлов тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг маълумотлар базасини юритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш (кўрсатилган қўшимча хизматлар бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг режими ва сифати бўйича Истеъмолчиларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижроси ҳисобини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг тўлиқ қамраб олинишини таъминловчи ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур миқдордаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг қурилишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш шохобчалари ва контейнерларнинг ҳолатини назорат қилиб бориш ҳамда уларнинг тегишли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш шохобчаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун зарур миқдордаги контейнерлар билан жиҳозланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш шохобчалари ва транспорт воситаларининг зарур тарздаги санитария ҳолатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди тўплаш шохобчаларини жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит учун хавфли бўлган бактерияларнинг ва бошқа зарарли моддаларнинг ривожланишига, чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолишига қарши режали ишларни олиб бориш (контейнер ва чиқинди тўплаш шохобчаларини дезинфекциялаш ёки ювиб туриш йўли билан ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг тартиби ва тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида ушбу тарифлар кучга киришидан ўн беш кун аввал Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида эълонлар осиш йўли билан, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали Истеъмолчини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларга уларнинг сўровига асосан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишнинг амалдаги тартиби, талаблари, қоидалари ва хизматлар кўрсатиш тартибининг, шунингдек, тарифларининг ўзгарганлиги тўғрисида бепул маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда бузилган ер участкаларини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижрочининг стендида, эълонлар тахтасида кўрсатилаётган хизматлар, уларнинг амалдаги тарифлари, тўлов шартлари, шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвалини ва мазкур шартномани жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчига кўрсатилаётган хизматлар сифати бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги камчиликларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар ва бухгалтерия ҳужжатлари беш йил мобайнида бут ҳолатда сақланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижрочи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар Истеъмолчилар томонидан тўлов амалга оширилаётган, ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва кейинчалик маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг махсус ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, суюқ маиший чиқиндилар, чорвачилик, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича алоҳида хизматлар учун тўловлар бевосита Ижрочининг банк ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов жисмоний шахсларнинг ихтиёрига кўра чекланмаган ҳолда тижорат банклари ва тўловларни қабул қилиш кассалари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов шаклларида амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Тўловни ҳисоблаш тегишли даврларда амалда бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тарифлар бўйича амалга оширилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловларнинг қайта ҳисоб-китоби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «шунингдек ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Ижрочининг пеня тўлаши» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошидаги «Ижрочига» сўзи «Санитар тозалаш марказига ёки унинг туман (шаҳар)га бириктирилган вакилларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида Санитар тозалаш марказига тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга истиқомат қилувчи шахслар аниқланганда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга истиқомат қилувчи шахслар сонига тузатишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки Санитар тозалаш маркази ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан прописка қилинганлиги (шу жумладан, вақтинча прописка қилинганлиги)нинг тасдиғи, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда истиқомат қилувчи шахслар сони ортган (кўчиб кириш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Хизмат кўрсатилмаган ёки тегишли сифатда бўлмаган хизматлар кўрсатилган тақдирда Ижрочи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима тўлайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 6-банди иккинчи хатбошидаги ««сигнал» усулида» сўзлари «чиқинди тўплаш шохобчаларидан ёки «сигнал» усулида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 632-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда), шунингдек, қарорга 3-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш, уларда талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 26 мартдаги 68-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 18-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.