Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сонли «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси 1-2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 24 кишидан иборат бўлган штат жадвали, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 3-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисига Марказнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан — суд фаолияти соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан — судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судловга эришиш, уни сифатли амалга ошириш, ишларни ўз вақтида кўриб чиқиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича суд фаолиятига аралашиш ҳолатларига барҳам бериш ва фуқароларнинг суд тизимига ишончини оширишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан — ягона суд амалиётини таъминлаш ва судлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини бир хилда қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан — фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчилик, судларнинг мустақиллигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги мустақил ахборот-таҳлил муассасаси ҳисобланади ва унга ҳисобот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари томонидан бошқарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши орқали ажратиладиган Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПФ-5209-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб беради, Марказнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таҳлилий ишлар дастурлари, ташкилий-ҳуқуқий тадбирларини тасдиқлайди, уларнинг самарали ва сифатли бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бир ойлик муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Марказнинг жойлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини белгиласин, Марказнинг 2017 йилга мўлжалланган таҳлилий ишлари, ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари дастурини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни 2017 йилда ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси Кузатувчи кенгаши 2017 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича Марказнинг жорий таъминоти, уни жиҳозлаш, фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, иккита хизмат енгил автомобили таъминоти учун маблағ ажратсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПФ-5209-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда Марказни зарур бўлган, жумладан, ҳукумат алоқа турлари ва воситалари билан таъминласин, шунингдек, кенг қамровли Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идораларининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари (1 нусхада) юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ кутубхонасини шакллантириш учун босма ва китоб маҳсулотларининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар) бепул назорат нусхаларини (1 нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистика ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 2008 йил 23 июндаги ПҚ-896-сонли қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарори 35-иловасининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О. Муродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2903-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2903-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) асосий вазифалари, функциялари ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марказ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги мустақил ахборот-таҳлил муассасаси ҳисобланади ва унга ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлар, қарорлар ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарорлари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ ўз фаолиятини судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши тамойилига асосан амалга оширади. Судларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига Марказнинг аралашишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази, қисқартирилган — ОСМЎТМ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — Исследовательский центр изучения проблем правосудия при Высшем судейском совете Республики Узбекистан, қисқартирилган — ИЦИПП;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ — The research centre for the study of justice under the Supreme judicial Council of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган — RCSJ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Марказнинг вазифа ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд фаолияти соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг одил судловга эришиш, уни сифатли амалга ошириш, ишларни ўз вақтида кўриб чиқиш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича суд фаолиятига аралашиш ҳолатларига барҳам бериш ва фуқароларнинг суд тизимига ишончини оширишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона суд амалиётини таъминлаш ва судлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини бир хилда қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчилик, судларнинг мустақиллигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини ўрганиш, уларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ ўзига юклатилган вазифаларни қуйидаги функцияларни бажариш орқали амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд статистикаси маълумотларини ўрганиш, уларнинг таҳлили натижалари бўйича суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни, суд амалиёти ва суд иш юритуви тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масалаларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорлари қонуний кучга кирган фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича материалларни ўрганиш, қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилиши, ягона суд амалиётини таъминлашга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорларини қайта кўриб чиқиш муаммоларини, суд ҳужжатларини ижро этиш аҳволини ўрганиш, судлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва судьяларнинг иш ҳажмини мақбуллаштиришга оид тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий қонунчиликни таҳлил қилиш, суд амалиётини умумлаштириш, хорижий тажрибани ўрганиш натижалари бўйича суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик ва суд амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги ҳолатини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг судлар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш эркинлиги даражасини ошириш, уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик ривожланишининг халқаро тенденцияларини ўрганиш, халқаро-ҳуқуқий нормалар ва миллий қонунчиликнинг қиёсий таҳлилини ўтказиш, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва стандартларини миллий қонунчилик ва суд амалиётига имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг, хорижий давлатларнинг суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, таълим, илмий ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьяликка номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, амалдаги судьяларнинг малакасини оширишнинг замонавий усуллари ва янги ёндашувларини тадқиқ қилиш, суд кадрларини ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг миллий тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот ишлари ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаси бўйича ажратиладиган грантлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилиш;
(7-бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, одил судлов муаммоларини ўрганишнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро конференциялар, семинарлар ташкил этиш, бундай тадбирларда, шу жумладан хорижий давлатларда ташкил этиладиган тадбирларда, иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-ҳуқуқ соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар қонунчилиги, суд фаолияти масалалари бўйича халқаро-ҳуқуқий маълумотлар банки, шунингдек миллий ва хорижий юридик адабиётлар фондини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд амалиётини ўрганиш натижалари асосида суд фаолиятининг муаммоли масалалари бўйича йиғма маълумотлар базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари лойиҳалари, тайёрланган таҳлилий материаллар ва тавсияларни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тегишли чоралар кўриш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар ва суд аппарати ходимлари учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти умумлаштирилган маълумотларини, янги қонунчилик обзорлари, шунингдек илмий-амалий тадқиқот материаллари, миллий қонунчилик ва халқаро нормаларни қиёсий таҳлили асосида тематик обзорларни даврий асосда тайёрлаш ва чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган даврий юридик нашрларда суд амалиётидаги, шу жумладан одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар, ушбу соҳадаги қонунлар нормаларини тўғри ва бир хилда қўллаш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича мунозаралар ёритилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган илғор илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологиялари, ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ ўзига юклатилган вазифа ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, таълим ва илмий муассасалар, бошқа ташкилотлардан Марказ ваколатига тааллуқли масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суриштирув ва тергов органларидан Марказ ваколатига тааллуқли масалалар бўйича қарор, фармойиш, йўриқнома, буйруқ ва бошқа норматив ва идоравий ҳужжатларни, таҳлилий, статистик материалларни, бошқа керакли ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита судларда, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда, суд амалиётини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорлари қонуний кучга кирган фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича материаллар, шунингдек Марказ олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун бошқа ҳужжатлар ва материаллар билан белгиланган тартибда танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суди мажлисларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тенглик асосида тегишли халқаро ва хорижий ташкилотлар билан илмий ахборот алмашишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятига доир масалалар юзасидан тадбирлар ўтказиш, таҳлилий материаллар тайёрлаш учун олимлар ва мутахассисларни, илмий ва бошқа ташкилотларни белгиланган тартибда, шунингдек шартнома асосида жалб этиш, ушбу мақсадларда эксперт гуруҳлари тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, даврий нашрлар чоп этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юклатилган вазифаларни сифатли ва самарали бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича ишлаб чиқилган таклифларнинг уйғунлиги, илмий асосланганлиги ва амалий жиҳатдан муҳимлиги бўйича жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва тадқиқот муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари билан бўладиган муносабатларда Марказ номидан иш юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг иш режалари, обзорлари, ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ номидан шартномалар ва келишувларни, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузади, директор ўринбосаридан ташқари Марказ ходимларини ишга қабул қилади, бошқа лавозимга ўтказади, ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга юклатилган вазифаларни бажарилиши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ фаолиятига оид бошқа масалаларни ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Директор Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси томонидан белгиланган тартибда лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ўринбосарга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор ўринбосари ўзига топширилган фаолият соҳаси учун жавобгар ҳисобланади, директор жойида бўлмаган тақдирда унга юклатилган вазифаларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансаб даражалари берилади, мансаб даражаси ва узоқ муддатли хизмати учун қўшимча тўлов ва устамалар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимлари учун олдинги иш жойида берилган узоқ муддатли хизмати, махсус унвон ва мансаб даражалари учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходими сифатидаги ишлаган даври бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларига ўтганда навбатдаги тегишли унвонлар олиш, шунингдек, мансаб даражаси учун қўшимча тўловлар ва узоқ муддат хизмат қилганлигига устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши орқали ажратиладиган Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 октябрдаги ПФ-5209-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ юридик шахс ҳисобланади, фаолият учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр, штамп ва бошқа хизмат белгилари ва реквизитларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказни тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2903-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Изоҳ: ходимларнинг чекланган умумий сони 24 та, шу жумладан 21 та бошқарув ходими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2903-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТ ЖАДВАЛИ

Лавозимлар номланиши
Сони
Директор
1
Иш юритувчи-котиб
1
Директор ўринбосари
1
Йиғма ахборот-таҳлил бўлими
5
Бўлим бошлиғи
1
Бош консультант
1
Етакчи консультант
3
Фуқаролик ишларини юритиш соҳасида одил судлов муаммоларини ўрганиш бўлими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Марказнинг тасдиқланган штат жадвалига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2903-сонли қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази бошқарув ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ