01.12.2018 йилдаги 975-сон
Ҳужжат 04.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларини ҳамда махсус мосламалардан фойдаланишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Белгилансинки, Низом 14-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошилари, 18-бандининг тўртинчи хатбоши 2019 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. ЙПХ ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ички ишлар органлари тўғрисида», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ҳамда бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган асосларга кўра транспорт воситасини тўхтатиш, ундан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, транспорт воситасига, шунингдек, ташилаётган юкларга оид ҳужжатларни текшириш;
жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни, транспорт воситасида ҳуқуқбузарлик содир этиб ҳодиса жойидан яширинган, ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда МЖтК деб аталади) 291-моддаси биринчи қисмининг «а» бандига кўра, транспорт воситасининг ҳайдовчиси ушбу Кодекс 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 1763-моддаларида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шу билан бирга, қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолатларда транспорт воситаларини ушлаб туриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Йўл-ҳаракати қатнашчиси МЖтК 138-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги фактига эътироз билдирмаган, унга солинадиган жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисмидан ошмаган, жарима ўша жойнинг ўзида тўланган, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. МЖтК 138-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома пиёданинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида расмийлаштирилади. Агар унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, яқин орадаги ички ишлар органлари ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига олиб бориб, шахсига аниқлик киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчи томонидан содир этилган қоидабузарлик кўчма фоторадар ва мобиль комплексларни қўллаш орқали аниқланганда, у мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда ЙПХ ходими дислокациясининг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши ёки ёзма маълумот олиши мумкин.
37. МЖтКнинг 3091-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилмасдан, ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади. Бунда ҳуқуқбузарликни такрорийлиги инобатга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.