01.12.2018 йилдаги 975-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларини ҳамда махсус мосламалардан фойдаланишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Низом 14-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошилари, 18-бандининг тўртинчи хатбоши 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 556-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 09/19/556/3377-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
975-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати — одамлар ва юкларнинг транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қатнашчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда тариқасида бевосита иштирок этаётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-патруль хизмати ходими — йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатини назорат қилиш, бошқариш ва тартибга солиш ваколати берилган ички ишлар органи ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида рўй берган, фуқароларнинг ҳалок бўлишига ёки соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юкларнинг шикастланишига ёхуд бошқа моддий зарар етишига сабаб бўлган ҳодиса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — йўл-транспорт ҳодисалари юзага келиши сабабларининг олдини олишга, бундай ҳодисалар оқибатларининг оғирлигини камайтиришга қаратилган фаолият;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус мосламалар — махсус автоматлаштирилган аудио, фото ва видео қайд этиш техника воситалари ёки кўчма фоторадар ва мобил комплекслар, алкотестер, наркотестер, планшет ҳамда транспорт воситалари ойналари ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчовчи (тауметр) махсус техник воситалар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2023 й., 09/23/131/0170-сон — 2023 йил 28 майдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус тадбирлар — йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан йўл транспорт ҳодисалари ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга доир, комплекс вазифаларни бажаришга қаратилган, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари, ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма (бўлим, бўлинма)ларининг раҳбарлари томонидан тасдиқланган ёки ўзаро келишилган режа асосида йўл-патруль хизмати (кейинги ўринларда ЙПХ деб аталади) ходимлари, шунингдек, давлат бошқа органларининг вакиллари билан ҳамкорликда ўтказиладиган ҳаракатлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъқиб қилиш — жиноят содир этилганликда гумон қилинаётган шахслар бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда, транспорт воситасининг ҳаракатига чек қўйиш ҳамда гумонланувчини ушлаш мақсадида транспорт воситасининг орқасидан қувиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатиш — маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бўлган ўз ҳаракатлари билан бошқа ҳаракат қатнашчилари ҳаёти (соғлиғи)га хавф солаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда тўхтатиш мақсадида орқасидан бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом талаблари ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари ҳамда Қуролли Кучлар ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЙПХ ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ички ишлар органлари тўғрисида», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари ҳамда бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари қонунийлик, одиллик, ошкоралик, тенглик, айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Йўл-патруль хизмати ходими томонидан транспорт воситасини тўхтатиш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун (махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЙПХ ходимларининг ишоралари йўл ҳаракати қатнашчиларига тушунарли бўлиши ва ўз вақтида берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилганда, транспорт воситаси ҳужжатларини текшириш жараёнида аниқланган барча қоида бузилишлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўрилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидалар бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда, ЙПХ ходими ҳайдовчига дастлаб айнан содир этган қоидалар бузилишини тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, тегишли чоралар кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида ЙПХ ходими томонидан транспорт воситаси тўхтатилганда, йўл ҳаракати қатнашчисига махсус тадбирнинг айнан нима мақсадда ўтказилаётганлиги ҳамда тўхтатиш сабаби ҳақида тушунтириш берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Йўл ҳаракати қатнашчиси махсус тадбирларни ҳақиқатда тасдиқланган режа асосида ўтказилаётганлиги ҳақида марказий ахборот-диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда МАДХ деб аталади) — ахборот-диспетчерлик хизматига (кейинги ўринларда АДХ деб аталади) телефон қилиш ёки ушбу ходим хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғига мурожаат қилиш орқали маълумот олиши мумкин. Бунда ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчисининг талабига кўра, МАДХ — АДХнинг телефон рақами ҳақида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати қатнашчисига махсус тадбирларнинг ўтказилиш мақсади, транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходими махсус тадбирда иштирок этган ёки этмаганлиги, транспорт воситаси тўхтатилган ҳудудда махсус тадбир ўтказилганлиги ҳақида маълумот берилади. Махсус тадбирнинг шартли номланиши, тўлиқ моҳияти ҳамда кўлами ҳақида маълумот, шунингдек, махсус тадбирнинг ўтказилишига асос бўлган ҳужжатлар кўрсатилмайди, улардан нусхалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати қатнашчиси уни тўхтатган ЙПХ ходими хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғига мурожаат қилганда, мурожаат муаллифига қонунчиликда назарда тутилган тартибда асослантирилган жавоб хати берилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Йўл-патруль хизмати ходимининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган асосларга кўра транспорт воситасини тўхтатиш, ундан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, транспорт воситасига, шунингдек, ташилаётган юкларга оид ҳужжатларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс билан биргаликда транспорт воситасини ва юкларни ташқи кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳужжатларини текшириш мақсадида электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл транспорт ҳодисаси ва бошқа ҳуқуқбузарлик содир этилганлигининг гувоҳи бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарга, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмларининг рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан ҳайдовчининг бевосита иштирокида солиштириш (ҳайдовчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасини таъқиб қилиш ёки кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этганлиги учун айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда қидирувда бўлган шахсларни ушлаб туриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни, транспорт воситасида ҳуқуқбузарлик содир этиб ҳодиса жойидан яширинган, ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда — МЖТК) 291-моддаси биринчи қисмининг «а» бандига кўра транспорт воситасининг ҳайдовчиси ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 901-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шу билан бирга, қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолатларда транспорт воситаларини ушлаб туриш;
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда (кейинги ўринларда – маст ҳолда деб аталади) бўлган, транспорт воситасини бошқариш учун тегишли ҳужжатлари бўлмаган, руҳий ҳолати ёки соғлиғи транспорт воситасини бошқаришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган, носоз транспорт воситасини бошқараётган шахсларни, шунингдек, МЖтК 291-моддаси биринчи қисмининг «а» бандида назарда тутилган ҳолатларда транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини олиб қўйиш, транспорт воситасини сақлаб турадиган махсус ажратилган жойга қўйиш учун олиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходимлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан чиқишини талаб қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний нуқсони сабабли ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасидан чиқиш имконияти чекланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
визуал кузатув ёки махсус мосламалардан фойдаланган ҳолда қоидалар бузилганлигини аниқлаш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериш, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиш ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда (бунда ЙПХ ходими томонидан хизмат гувоҳномасини йўл қатнашчиси ихтиёрига бериш тақиқланади) кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилиш ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда «Сиз» деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчини маст ҳолда деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, ҳайдовчи мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширув ўтказилишидан бўйин товлаган тақдирда МЖтКнинг 136-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда берилган кўрсатмага асосан йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатини чеклаш ёки тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидаларни бузган йўл ҳаракати қатнашчисига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириш чоғида унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тегишли чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жой ҳолатини ўзгартириш, далиллар йўқотилиши ёки йўқ қилинишининг олдини олиш мақсадида ҳодиса жойини ўраб олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликдан ёки бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга, ҳаёти (соғлиғи) хавф остида қолган шахсларга, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳамда йўл транспорт ҳодисаси оқибатида шикастланган транспорт воситаларини белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига хизмат юзасидан бириктирилган транспорт воситаси, кўкрак нишон белгиси, алоқа воситаси ва махсус мосламаларни яроқли ҳолатда сақлаши, улардан фақат хизмат фаолиятида мақсадли фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидаларни бузган ҳайдовчини махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, унинг талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш;
(14-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний куч ишлатилгани ва махсус воситалар қўллангани натижасида жисмоний шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига, уларнинг, шу жумладан юридик шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек, ўқотар қурол қўлланилган барча ҳолатлар тўғрисида ўзининг бевосита бошлиғи ҳамда назорат қилувчи прокурорга дарҳол хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қатнашчиларига юқори турувчи орган (мансабдор шахс) ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходими қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
(14-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ЙПХ ходимининг мобиль видеокамерадан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ЙПХ ходими томонидан йўл ҳаракати қатнашчисини асоссиз тўхтатиб туриш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ЙПХ ходими йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганда ёки у томонидан содир этилган қоидалар бузилишини расмийлаштириш жараёнида ҳолатга дахлдор бўлмаган ҳамда қонунчиликда белгиланган ваколатга эга бўлмаган шахсларга қоидалар бузилишини расмийлаштириш юзасидан тушунтириш беришга мажбур эмас.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл-патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асосларини, қоидаларнинг қайси банди (бандлари)ни бузганлиги тўғрисида тушунтириш берилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эътирозлар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилгандан сўнг тегишли ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси)га мурожаат этиб, ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги тўғрисидаги дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;
(18-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома ҳамда чиқарилган қарор устидан юқори турувчи орган (мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати қатнашчилари қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсуниши ва уларни бажариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасини бошқаришда белгиланган ҳужжатларни ЙПХ ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиш, бунда ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини тақдим қилиш талаб этилмайди;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходимига совға, моддий қимматликлар таклиф қилмаслик ёки бошқа шаклда манфаатдор этишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда хизмат гувоҳномасини кўрсатмаслик (қонунчиликда содир этган қоидабузарлиги учун маъмурий жавобгарликнинг алоҳида тартиби белгиланган шахслар бундан мустасно);
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиси ҳамда ЙПХ ходими ўртасидаги ўзаро муносабатга халақит бермаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати қатнашчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда йўл-патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ЙПХ ходими қоидаларни бузган йўл ҳаракати қатнашчисига нисбатан ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштириш чоғида шахсий адовати туфайли шахснинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга ўзгартиришга ҳаракат қилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Содир этилган ҳуқуқбузарликни енгиллаштириш ҳисобига бошқа ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Йўл-ҳаракати қатнашчиси МЖтК 138-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги фактига эътироз билдирмаган, унга солинадиган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан ошмаган, жарима ўша жойнинг ўзида тўланган, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилмайди.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима тўлаганлиги тўғрисида ҳуқуқбузарга белгиланган шаклдаги квитанция берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Башарти, йўл ҳаракати қатнашчиси ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса ёки белгиланган жаримани жойида тўлай олмаса, у ҳолда МЖтКнинг 279-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. МЖтК 138-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома пиёданинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида расмийлаштирилади. Агар унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, яқин орадаги ички ишлар органлари ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига олиб бориб, шахсига аниқлик киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Маъмурий жавобгарликка тортиш учун алоҳида тартиб белгиланган шахслар томонидан махсус мосламалар орқали қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, уларнинг жавобгарлик масаласи қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг қоидаларга риоя этишини назорат қилиш мақсадида махсус мосламалардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ЙПХ ходимлари томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатини назорат қилишда фойдаланиладиган махсус мосламалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувдан ўтган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қоидалар бузилишининг олдини олиш учун ЙПХ ходими патруль автомобили, махсус мосламаларни имитация қилувчи қурилмалар (макетлар, манекенлар) ёрдамидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган тезликни ўлчаш воситалари асосида чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси махсус мослама қайд этган кўрсаткичдан норози бўлган тақдирда, ҳолат тегишли равишда холислар иштирокида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга олган ҳолда, кўчма фоторадар ва мобил комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш чоралари кўрилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланилганда, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлигини қайд этиш мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг (жисмоний ёки юридик) транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда қабул қилинган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашнинг автоматлаштирилган (компьютерлаштирилган) бошқарув тизими (кейинги ўринларда — АБТ деб аталади) таркибидаги йўл ҳаракатини назорат қилиш ҳамда видео кузатиш техник воситаларининг жойлашуви ва иш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган дислокация билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Кўчма фоторадар ва мобил комплексларни қўллаш жойи ва вақти ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан тасдиқланган дислокацияга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Дислокацияга асосан тезликни ўлчаш воситаси билан хизматга жалб этилган ЙПХ ходими ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари масъул ходимидан тезликни ўлчаш воситасини (мобил комплекслар бундан мустасно) ва унга тегишли сертификатни (ёки унинг нусхасини) қабул қилиб олади ва унинг бутлиги, созлиги, белгиланган тартибда ишлатилишига масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. ЙПХ ходими дислокацияга асосан бириктирилган ҳудудга етиб бориб, хизматни бошлашидан олдин тезлик ўлчаш мосламасини фойдаланиш учун тайёрлайди, мослама хотирасига унинг ўрнатилган жойи, ҳаракат йўналиши тўғрисидаги маълумотларни киритиб, хизматга киришади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлигини аниқлаш учун махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби
(2-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2023 й., 09/23/131/0170-сон — 2023 йил 28 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлигини аниқлаш ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.
(361-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2023 й., 09/23/131/0170-сон — 2023 йил 28 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
362. Текширув олдидан ЙПХ ходими транспорт воситаси ҳайдовчисини махсус мослама (алкотестер, наркотестер)нинг ишлаш тартиби билан таништиради, унинг талабига асосан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.
(362-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2023 й., 09/23/131/0170-сон — 2023 йил 28 майдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
363. Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга оширилади, ЙПХ ходими томонидан кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар бундан мустасно. Кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилган текширув жараёни акс этган видеотасвир иш материалларига илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364. Текширув жараёнида ЙПХ ходими санитария-гигиена қоидаларига қатъи риоя этиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
365. Текширув ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида белгиланган тартибда транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси миқдорини ёхуд биологик суюқлик (сўлак)да гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар борлигини аниқлаш орқали ўтказилади.
(365-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2023 й., 09/23/131/0170-сон — 2023 йил 28 майдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
366. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда, ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан МЖТКнинг 131-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367. Транспорт воситаси ҳайдовчиси махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек, транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган биологик суюқлик (сўлак) наркотестер ёрдамида текширилганда унинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган тақдирда, ЙПХ ходими транспорт воситаси ҳайдовчисини алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб боради.
(367-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2023 й., 09/23/131/0170-сон — 2023 йил 28 майдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368. Транспорт воситаси ҳайдовчиси текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда, ЙПХ ходими унга нисбатан МЖТКнинг 136-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчовчи мосламадан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
369. Транспорт воситаларининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналари белгиланган меъёрларга жавоб беришига аниқлик киритиш учун транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчовчи мослама (тауметр)дан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3610. Транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлигини аниқлаш ЙПХ ходими томонидан махсус мослама (тауметр) ёрдамида қоидабузарлик содир бўлган жойнинг ўзида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3611. Текширув олдидан ЙПХ ходими транспорт воситаси ҳайдовчисини махсус мослама (тауметр)нинг ишлаш тартиби билан таништиради ва унинг талаби асосида мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3612. Ёруғлик ўтказувчанлиги текширилаётган транспорт воситасининг ойнаси белгиланган стандартларга мос, тоза ва қуруқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3613. Ёруғлик ўтказувчанлиги белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлмаган автотранспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан МЖТКнинг 126-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилади.
(6-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. МЖтКнинг 3091-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилмасдан, ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади. Бунда ҳуқуқбузарликни такрорийлиги инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун муддатда буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори, юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда, юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари (олиб қочиши, ўғирлаши) натижасида транспорт воситаси эгаси (мулкдори)нинг фойдаланишида бўлмаган ҳолларда, жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиб, бундай ҳужжатлар алоҳида йиғма жилдга тикиб борилади ҳамда ушбу ҳолат аниқланган заҳоти транспорт воситасини ушлаш бўйича МАДХга ахборот беради. МАДХ томонидан ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар органларига дарҳол хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Транспорт воситаси ушланган тақдирда, белгиланган шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар транспорт воситаси махсус ажратилган сақлаш жойида ушлаб турилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини махсус ажратилган сақлаш жойида сақлашга масъул бўлган шахсда, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасининг махсус ажратилган сақлаш жойига олиб борилиши, ушлаб турилиши ҳамда ушлаб туриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 149-сон қарори билан тасдиқланган Қонунчилик бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлар жараёнида хизматни ўташини ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган экипировкада ошкора усулда амалга оширади. Йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходимининг махсус аудио ва видео қайд этиш қурилмалари билан жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл транспорт ҳодисалари, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи, авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган қоидабузарликлар аниқланганда, ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида ҳам ушбу қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиши мумкин. Бунда мазкур ҳолатлар юзасидан ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, натижасига кўра ЙПХ ходимининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Патруль автомобилида (мотоциклида), шунингдек, бошқа транспорт воситаларида йўл ҳаракати устидан назорат олиб бориш жараёнида ҳайдовчи томонидан қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, мазкур транспорт воситасини тўхтатишда махсус чироқ-маёқча, овоз кучайтиргич мосламаси, қўл ёки жезл ишораларидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасини автомобиль йўлларининг кўриш чекланган қисмлари, бурилишдан олдин ва кейин, тик нишаблик ёки тик баландликлар, чорраҳалар, ер ости ўтиш жойлари олдида, темир йўл кесишмаси ҳудуди ва бошқа хавфли жойларда тўхтатиш тақиқланади, кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. ЙПХ ходими махсус чироқ-маёқчаси ёқилган ёхуд товушли сигналлар бериб ҳаракатланаётган ЙПХ патруль автомобиллари кузатувида бўлган жамланмани пост ёки патруллик қилиш йўналиши ҳудудидан хавфсиз ва тўсиқсиз ўтиб кетиши чораларини кўриши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Махсус ва тезкор хизматларга тегишли чироқ-маёқчаси ёқилган, товушли сигналлар бериб ҳаракатланаётган транспорт воситалари уларнинг ўғирланганлиги, олиб қочилганлиги ёки маст ҳолда бўлган шахслар томонидан бошқараётганлиги ҳақида ишончли маълумотларга эга бўлган ҳоллардагина тўхтатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ва тезкор хизматларга тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси бўйича, шунингдек, ушбу транспорт воситаси маст ҳолда бўлган ҳайдовчи томонидан бошқарилган ҳолат қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилади.
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. ЙПХ ходими қуйидаги ҳолларда ҳуқуқбузарни яқин орадаги ички ишлар бўлимига (кейинги ўринларда ИИБ деб аталади) ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига олиб бориши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани содир этилган жойда тузиш имкони бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш қоидалари бузилган тақдирда, ҳуқуқбузарда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва у ҳақида зарур маълумотлар бериш мумкин бўлган гувоҳлар бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ҳуқуқбузар ИИБга олиб борилганда, ЙПХ ходими унинг шахсини аниқлаш чораларини кўради. Ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланганда, унга нисбатан содир этган қоидабузарлиги юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилади. Ҳуқуқбузар шахсини аниқлаш имкони бўлмаганда, унинг содир этган қоидабузарлиги бўйича икки нусхада билдирги тайёрлаб, билдиргининг бир нусхасини ИИБ навбатчисига, иккинчи нусхаси эса ИИБ навбатчиси томонидан тегишли белги қўйилганидан сўнг ЙПХ ходимига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ўзининг шахсий хавфсизлиги ва ҳаракат қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш учун таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патруль автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлар мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўришлари бўйича хабардор қилиб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъқиб қилиш ва кузатиш жараёнида транспорт воситасининг ҳаракатланишини чеклаш чораларини кўриши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙПХ ходими таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. ЙПХ ходими йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари ҳаракатига хавф туғдирадиган катта ҳажмли ва хавфли юкларни ташиш қоидалари бузилганлигини аниқлаганда, саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғидан ёки навбатчидан тегишли кўрсатма олгунга қадар, ушбу транспорт воситасини йўлнинг қатнов қисмидан четлаштириш чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 09/18/975/2259-сон, 04.07.2019 й., 09/19/556/3377-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон; 27.03.2023 й., 09/23/131/0170-сон, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)