Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.12.2000 йилдаги 474-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 12.12.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИ САРМОЯСИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат-тижорат Халқ банкини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 7 декабрдаги ПФ-2773-сон Фармонини бажариш юзасидан ва банк омонатчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки 1-иловага* мувофиқ жадвалга кўра қўшимча равишда 7,0 млрд сўм ажратган ҳолда давлат-тижорат Халқ банкининг устав сармояси 2000—2005 йилларда 10 млрд сўмгача етказилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимлардан озод қилишдан бўшатилиб 2000—2004 йиллар мобайнида тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки устав сармоясидаги улушини шакллантириш учун етмаган тақдирда, маблағларнинг етмаган қисми 2005 йил мобайнида давлат бюджети ҳисобига тўлдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки устав сармоясидаги улушини шакллантириш учун белгиланган миқдордан ортиқ тушган тақдирда, ушбу маблағлардан банкнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки Уставни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 22 апрелдаги 189-сон қарорига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
474-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 474-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда «Банк» деб аталади) «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзжамғармабанк»ни Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига айлантириш тўғрисида» 1995 йил 4 октябрдаги 386-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2162-сон Фармони билан ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Банк очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки банкнинг муассислари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банкнинг фирма (тўлиқ расмий) номи: давлат тилида «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки», қисқартирилган ҳолда «Халқ банки»; рус тилида «Государственно-коммерческий Народный банк Республики Узбекистан», қисқартирилган ҳолда «Народный банк».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ўз фирма номидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Банк аҳоли омонатларининг сақланиши ва уларнинг ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи мулкий, молиявий, бошқа мажбуриятлар ва талаблар бўйича «Ўзжамғармабанк»нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Банк ўз фаолиятида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига, тижорат банклари учун мажбурий тусга эга бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек, мазкур Уставга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк (шу жумладан унинг бўлинмалари) банк операцияларини олиб бориш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Банк мулки етишмаганда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки аҳоли омонатларининг сақланишини кафолатлайдилар ҳамда банкнинг омонатчилар жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари бўйича муассисларнинг устав жамғармасидаги бадалларига мутаносиб равишда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Банк ўз мажбуриятлари бўйича, шу жумладан фуқароларнинг омонатлари бўйича ўз мол-мулки билан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк, қонун ҳужжатларига мувофиқ, мулкий ва номулкий ҳуқуқларни амалга оширади, мажбуриятлар олади, хўжалик ва холислик судларида даъвогар ҳамда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган ва томонларнинг мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгиловчи шартномалар улар билан ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банк юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг ҳудудий бошқармалари ҳамда бўлинмалари билан Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг ягона тизимини ташкил этади. Мустақил балансда ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Банк ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензияларга амал қилган ҳолда тижорат асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Банк ўз номи тўлиқ ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган думалоқ муҳрга, штампларга, ўз номи ўзбек тилида ва бошқа тилларда ёзилган бланкларга эга бўлади. Банк ўз эмблемасига ва визуал идентификациялашнинг бошқа воситаларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг манзили: Ўзбекистон Республикаси, 700096, Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 46.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жисмоний ва юридик шахслардан пул маблағларини жалб қилиш, шунингдек кредит-ҳисоб-китоб ва бошқа хил банк операцияларини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар билан битишувларни амалга ошириш банк фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек мулкчиликнинг ҳар қандай шаклларидаги юридик шахслар банкнинг мижозлари ва омонатчилари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти мақсадига эришиш учун банк қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитларнинг ўзига жалб қилувчи турларини таклиф этиш йўли билан аҳоли ва корхоналарнинг маблағларини жалб қилади ҳамда жамлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг ўз вақтида қайтарилишини, кўрсатилаётган хизматларни халқаро стандартларгача етказган ҳолда уларнинг сифати оширилишини, янги турлар ва модификацияларни жорий қилган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ривожлантирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва бошқа эмитентларнинг қимматли қоғозларини чиқариш, харид қилиш, сақлаш ва ҳисобга олиш ҳамда иккиламчи бозорда сотиш йўли билан фонд бозорида улар билан операциялар олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар ва МДҲ аъзолари бўлган давлатлар банклари билан тўғридан-тўғри корреспондентлик муносабатларини ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк активларидан самарали фойдаланиш, кредит таваккалчиликларини пасайтириш, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг кредитга бўлган эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида бошқа тижорат банкларини, ихтисослаштирилган фондларни жалб қилган ҳолда кредитлашнинг қўшма схемаларини амалга оширишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг кредитга бўлган эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш учун кредитлар ва микрокредитлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк қуриш ва уларни тузатиш, аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар транспорт воситалари, гаражлар, мебеллар, маиший техникалар ва бошқа буюмларни сотиб олиши мақсадлари учун истеъмол кредити тизимини ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аҳолининг қимматбаҳо металлари ва қимматбаҳо тошлари билан операцияларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лотереялар чиқаришни ва уларни сотишни амалга оширади, бошқа ютуқли тадбирлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омонатчиларнинг омонатлари банк томонидан жалб қилинадиган маблағларни ишончли ва кўп даромад келтирадиган сармояларга жойлаштириш орқали сақланишини таъминлаш йўли билан уларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарз олувчи, гарант ва кредиторлик функцияларини амалга ошириш вазифаларини топширган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи, гарант ва кредитор бўлиб иш кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга ҳисоб-китоб касса хизмати кўрсатади, учинчи шахслар фойдасига тўловларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида бошқа хил банк фаолиятини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАБЛАҒЛАРИ, МОЛ-МУЛКИ ВА КРЕДИТ РЕСУРСЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Банкнинг ўз маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав сармоясидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира жамғармадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақсимланмаган фойдадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгаши қарорига кўра шакллантириладиган бошқа жамғармалардан ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банкнинг устав сармояси 10 миллиард сўм миқдорида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорларнинг банкнинг устав сармоясидаги бадаллари миқдори қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 5,1 млрд сўм (устав сармоясининг 51 фоизи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4,9 млрд сўм (устав сармоясининг 49 фоизи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Банк фойдадан 5 фоизгача миқдордаги ҳар йилги ажратмалардан, у устав сармоясининг 15 фоизига етгунгача, захира жамғармасини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк жамғармаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомлар Банк кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Банкнинг мол-мулки ўзига тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа бойликлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Банкнинг кредит ресурслари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав сармояси, захира ва бошқа жамғармалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг банк ҳисоб-рақамларидаги, шу жумладан муддатли омонатлар ва депозитлардаги маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа банклар кредитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзоланган битимлар ва шартномаларга мувофиқ жалб қилинадиган бошқа давлатларнинг корхоналари ва банклари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш натижасида олинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг йил мобайнида тақсимланмаган фойдасидан кредит ресурслари сифатида фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКНИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18.Банк амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги операцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамларини очади ва юритади, ўзининг йўриқномалари ва қоидаларига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мижозларнинг, шу жумладан корреспондент банкларнинг топшириғига кўра ҳисоб-китобларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан хорижий жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро, бошқа хил ташкилотлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий давлатлар фуқароларидан ҳисоб рақамларга ва омонатларга (талаб қилиб олинадиган ва муддатли) сўмлар ва хорижий валютада пул маблағларини қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобига қайтариш, тўлаш ва муддатли шартларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз номидан ўз маблағларини ва жалб қилинган маблағларни бошқа банкларнинг, шу жумладан хорижий ва халқаро банкларнинг ҳисоб рақамларига ҳамда омонатларига, бошқа кредит муассасаларига жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан нақд ва нақдинасиз шаклларда хорижий валютани сотиб олади ва уларга сотади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассация қилади, жисмоний ва юридик шахсларга тўлиқ ҳисоб-китоб-касса хизмати кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозларни чиқаради, сотиб олади, сотади, ҳисобга олади ва сақлайди, мижоз билан шартнома бўйича қимматли қоғозларни бошқаради ва қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслар учун мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқларини сотиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг ҳужжатлари ва бойликларини сақлаш, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сейфлар, яшиклар, шкафлар ва хоналарни ижарага бериш хизматлари сингари сейф хизматлари кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
траст ва лизинг операцияларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк маслаҳати ва ахбороти хизматлари кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияда махсус келишиб олинган халқаро банк амалиётига мувофиқ бошқа операцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия ва хўжалик органларида корхоналар ва ташкилотлар манфаатларини уларнинг ишончномалари бўйича ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит бериладиган юридик шахс бўлмаган юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек кичик ва ўрта бизнес корхоналаридан ҳисоботлар, баланслар ва уларнинг тўлов қобилиятини, шунингдек, берилган кредитлар таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағлари ёки банк кредитлари иштирокида объектларни қуриш, техника билан қайта жиҳозлаш ва бошқа хўжалик фаолиятини амалга ошириш бўйича мўлжалланаётган лойиҳа ечимлари экспертизадан ўтказилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўловга қодир эмаслиги эътироф этилганда, у кредитни таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаганда, кредитдан мақсадли фойдаланиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бузилганда, ҳисоботларда нотўғри маълумотлар аниқланганда ёки бухгалтерия ҳисобида камчиликларга йўл қўйилганда, шунингдек, шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда бундан буён кредит беришни тўхтатиш, берилган суммаларни муддатидан олдин ундириб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжати функциясини бажарувчи қимматли қоғозларни, пул маблағларининг омонатларга ва банк ҳисоб рақамларига жалб қилинганлигини тасдиқловчи қимматли қоғозларни чиқаради, харид қилади, сотади, ҳисобга олади, сақлайди ва улар билан бошқа операцияларни амалга оширади, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома бўйича кўрсатиб ўтилган қимматли қоғозларни ишончли бошқариш, шунингдек, аҳолини ўзига жалб қиладиган бир зумлик аниқ мақсадли, кўп тиражли лотереяларни чиқариш, ютуқли бошқа тадбирларни ўтказиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк филиаллари томонидан операцияларни амалга ошириш шартлари ва технологияларини тасдиқлаш, депозитлар ва бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини, жисмоний ва юридик шахсларга банк муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун воситачилик ҳақи миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлар-жисмоний ва юридик шахслар операциялари устидан валюта назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро банк амалиётида қабул қилинган турли молиявий воситаларни қўллаган ҳолда мижозларнинг экспорт-импорт операцияларига хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлат амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро тижорат ва нотижорат муносабатларида мустақил равишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўлимлар ва филиаллар ташкил этиш, унинг ташқарисида эса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан шуъба банклар, филиаллар ва ваколатхоналар очиш. Банк ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш учун бирлашмаларда, уюшмаларда ва бошқа бирлашмаларда қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Банк ўз мижозларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун қуйидаги мажбуриятларни олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ мажбурий захираларни депозитга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк томонидан белгиланган иқтисодий нормативларга мувофиқ ўз баланси таркибини тартибга солиш йўли билан қабул қилинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга доимий тайёр ҳолда бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ва лизинг операциялари бўйича эҳтимол тутилган зарарларни қоплаш учун Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда захиралар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мижозлари ва корреспондентларининг операциялари, ҳисоб рақамлари ва жамғармалари сир тутилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижроси бўйича операцияларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг бўш маблағлари фуқароларнинг жамғармалари тўлиқ сақланишини кафолатловчи энг ликвидли ва ишончли сармояларга жойлаштирилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мижозларнинг банкдаги пул маблағлари ва бошқа мол-мулки фақат амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ва уларда назарда тутилган тартибда хатлаб қўйилиши ҳамда улардан тўлов ундирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Банк мижозлари операциялари ва ҳисоб рақамлари бўйича маълумотномалар қатъий равишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНК ФОЙДАСИНИ ТАҚСИМЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Банк фойдаси, операция харажатлари, моддий ва уларга тенглаштирилган харажатлар чегириб ташланган ҳолда, унинг фаолиятининг барча турларидан тушган тушумдан ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Солиқлар ва давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин банкда қолган фойда тўлиқ унинг тасарруфига тушади, олиб қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно ва ундан банк акциядорларининг умумий мажлиси белгиланган тартибда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКНИ БОШҚАРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Акциядорлар умумий йиғилиши, Банк кенгаши ва Банк бошқаруви банкни бошқариш органлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорларнинг умумий мажлиси (кейинги ўринларда «Мажлис» деб аталади) банкни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги ва навбатдан ташқари Мажлислар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги мажлислар ҳар йили молия йили тугагандан кейин уч ой мобайнида ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот мажлисида мажбурий тартибда банкнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоби, фойда ва зарарлар тақсимоти ҳамда Банк кенгаши киритган бошқа масалалар кўриб чиқилади. Мажлисни ўтказиш санаси ва тартиби, унинг ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш тартиби, Мажлисни ўтказишга тайёрланишда акциядорларга бериладиган материаллар рўйхати Банк кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдан ташқари Мажлислар Банк кенгаши қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида ёки банк тафтиш комиссияси, аудитори талаби бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Акциядорлар умумий мажлисининг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Вазирлар Маҳкамасига Банк уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банкни қайта ташкил этиш ёки тугатиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Банк кенгаши аъзоларини тасдиқлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) эълон қилинган акцияларнинг чегаравий миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) банкнинг устав сармоясини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ўз акцияларини сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) банкнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) банкнинг ташқи аудиторини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) банкнинг йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансларини, фойда ва зарарлари ҳисобини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) банк харажатларини тасдиқлаш ва уларни банкни ривожлантириш бизнес-режаси билан солиштириш, Банк кенгаши аъзоларига бериладиган мукофотлар ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) банк акциядорлари умумий мажлиси тартибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) акцияларни майдалаштириш ва жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) банкнинг кредит бериш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш ва банк мижозларига янги турдаги хизматлар кўрсатиш соҳасидаги сиёсати асосий йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) Банк кенгаши ва тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) қиймати битишув тўғрисида қарор қабул қилинган санада банк активлари баланс қийматининг 50 фоизидан кўпроғини ташкил қиладиган мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) қиймати битишув тўғрисида қарор қабул қилинган санада банк активлари баланс қийматининг 25 фоиздан 50 фоизгачасини ташкил қиладиган мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувларни амалга ошириш, агар бундай битишувни амалга ошириш масаласи юзасидан Кенгашда якдилликка эришилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) амалдаги қонун ҳужжатларида ва ушбу уставда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а», «б», «в», «д», «и» ва «к» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорларнинг умумий мажлисида қатнашаётган акциядорлар овоз берувчи акциялар эгаларининг камида тўртдан уч қисми овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг бошқа кичик бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан қарорлар Акциядорларнинг умумий мажлисида қатнашаётган акциядорлар овоз берувчи акциялар эгаларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Банк кенгаши етти аъзодан иборат бўлади. Банк кенгашининг тўрт аъзосини Молия вазирлиги, уч аъзосини Марказий банк тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади. Банк кенгаши раисининг ўринбосарини Банк кенгаши раиси Кенгаш аъзолари орасидан тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк бошқаруви аъзолари ва Бошқарув раиси Банк кенгашига сайланиши мумкин эмас. Банк кенгаши раиси Молия вазирлигидан давлатнинг ваколатли вакили ҳисобланади, унга давлатга тегишли акциялар пакетини бошқариш юкланади. Банк кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган марта қайта сайланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгаши ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар кўпчилик, овозларнинг камида учдан икки қисми билан қабул қилинади. Банк кенгаши мажлисида масалаларни ҳал қилишда Кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Банк кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум Банк кенгаши тайинланган аъзолари сонининг камида 75 фоизини ташкил қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгаши мажлиси Кенгаши раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра ёки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк устав сармоясидаги давлат улушини бошқаришга ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг икки ва ундан кўп аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк бошқаруви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ички аудит хизмати раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ташқи аудитори талаби бўйича чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Банк кенгаши банк фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Акциядорлар умумий мажлисининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгаши қуйидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш бўйича мутлақ ҳуқуққа эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолиятининг устувор йўналишларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк депозит ва кредит сиёсати принципларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш (ёки янги таҳрирдаги Уставни тасдиқлаш) тўғрисида таклифларни кўриб чиқиш учун Акциядорларнинг умумий мажлисига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ташқи аудиторини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ташкилий-бошқарув тузилмасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ва банкнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлинмалари раҳбарлари билан биргаликда банкни самарали бошқаришни ташкил этиш, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кредит бериш ва уларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув раиси тақдимномаси асосида Банк бошқаруви аъзоларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда банк облигациялари ва бошқа қарз мажбуриятларини чиқариш, уларни сотиб олиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув аъзоларига тўланадиган мукофотлар ва компенсациялар миқдорини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)га тўланадиган мукофотлар ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар беради ҳамда ташқи аудитор хизматларига ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг захира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш бўйича қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ички аудити тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк бошқаруви фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг филиалларини ва ваколатхоналарини, шуъба корхоналарини ташкил этиш, тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик ҳисоботни, фойда ва зарарлар ҳисобини кўриб чиқади ва тасдиқлаш учун Акциядорлик умумий мажлисига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия йили учун даромадлар ва харажатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат асосида шуъба ва номустақил корхоналар ташкил этишни назарда тутувчи инвестициялар тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Банк бошқаруви раисининг банк фаолияти натижалари тўғрисидаги маърузаларини ҳамда банк ички аудити хизмати раҳбарининг ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувлар (умумий қиймати қарорлар қабул қилинган санада банк активлари қийматининг 25 фоиздан 50 фоизгачасини ташкил қиладиган битишувлар ёки ўзаро боғлиқ бир неча битишувлар) тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Уставда Кенгаш ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Банк кенгашининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларини банк акциядорлари манфаатларини кўзлаб амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкка ваколатли раҳбарлик қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолияти, кредитлар бериш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилиги устидан кундалик назоратни амалга ошириш (омонатчилар, кредиторлар ва акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг мувофиқ сармояли ҳолатда бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолияти стратегиясини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкни ривожлантириш бўйича қабул қилинган бизнес-режалар ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг фойда кўрувчанлиги мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит хизмати фаолият кўрсатишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Банк бошқаруви:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолиятини ташкил этади ва унга тезкор раҳбарликни амалга оширади, Марказий банк лицензияси асосида банкнинг уставдаги мақсадлари ва вазифалари бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк мижозларига кўрсатиладиган хизматлар бўйича фоиз ставкаларини ва воситачилик ҳақи миқдорини ишлаб чиқади ва Банк кенгаши билан келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарарлар миқдорини камайтириш мақсадида банк активлари турларини кўпайтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк томонидан Марказий банк белгилаган иқтисодий нормативларга, Марказий банкда мажбурий захираларни шакллантириш юзасидан талабларга риоя қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг сармояси ва ликвидли ресурслари етарли даражада бўлишини, шубҳали ва бекор турган активларга қарши уларни классификация қилиш асосида захиралар яратилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга ва халқаро стандартларга мувофиқ банк бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ҳудудий бошқарув органлари ва бўлинмалари раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлайди ва ишдан бўшатади, банкнинг кадрлар таркиби тайёрланишини ва қайта тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгашининг унинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгаши ва муассисларнинг биринчи талаби бўйича молиявий ҳисоботни ва банк фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотларни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгаши олдида банк фаолиятининг молиявий натижалари учун белгиланган тартибда ҳисоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгашида кўриб чиқиш учун банкни ривожлантириш стратегияси, банкнинг ташкилий-бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Банк бошқаруви ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув Банк кенгашига ҳисоб беради. Банк кенгаши ваколатига тегишли масалалар ҳал қилиш учун Банк бошқарувига берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк бошқаруви Банк кенгаши билан келишилган ҳолда қуйидагилар тўғрисида қарорлар қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий мажлисларини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг захира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида мулкни сотиб олиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувлар, шу жумладан корхоналарга кредитлар бериш (умумий қиймати қарор қабул қилинган санада банк сармоясининг 1 фоиздан кўпроғини ташкил қиладиган битишувлар ёки ўзаро боғлиқ бир неча битишувлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар илгари берилган кредитлар қайтарилмаган бўлса, битта қарздорга янги кредитлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк устави билан Кенгаш ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Банк бошқаруви раиси унинг ўринбосарлари Банк кенгаши тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк бошқаруви аъзоларининг сони ва шахсий таркиби (Бошқарув раисидан ташқари) Банк кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Банк бошқаруви раиси билан меҳнат шартномасини банк номидан Банк кенгаши раиси имзолайди, Бошқарув раисининг ўринбосарлари, Бошқарув аъзолари ва банк бош бухгалтери билан меҳнат шартномаларини Банк бошқаруви раиси имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Банкнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлинмалари раҳбарлари Банк бошқаруви томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Банк ходимлари мазкур Уставга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Банк бошқаруви раиси ёки банк бўлинмалари раҳбарлари билан меҳнат шартномаси тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Банк бошқаруви ваколатига банкнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича барча масалалар киради, банк Акциядорларининг умумий мажлиси ва Банк кенгашининг мутлақ ваколатига тегишли масалалар бундан мустасно. Банк бошқаруви Банк кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бошқарув раиси тезкор раҳбарликни амалга оширади ва банк фаолияти учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Банк кенгаши ва Бошқаруви аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларини бажаришда банк манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишлари лозим. Улар ўз ҳаракатларининг натижалари учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк олдида жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Банк бошқаруви биринчи зарурият туғилиши билан банк муассисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг йиллик ҳисоботларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган бюджет операциялари бўйича ҳисоботларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг молия-хўжалик фаолиятига тааллуқли бошқа маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКНИНГ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Банк бухгалтерия ҳисобини юритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро стандартларга мувофиқ Марказий банк томонидан белгиланган тартибда молиявий ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ўз молиявий ҳисоботларини уларнинг тўғрилиги тасдиқлангандан сўнг, Марказий банк томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда матбуотда эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг йиллик ҳисоботида, бухгалтерия балансида, фойда ва зарарлар ҳисобидаги маълумотларнинг тўғрилиги банк тафтиш комиссияси томонидан тасдиқланиши керак. Банкнинг йиллик ҳисоботи Банк кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг операция йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКДА НАЗОРАТ ТИЗИМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Банкнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш банк тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати, мустақил аудитор ташкилотлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай текшириш ваколати берилган бошқа назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони ва унинг ваколатлари муддати Банк кенгаши томонидан белгиланади, унинг ваколатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг тафтиш комиссияси аъзолари айни бир вақтда Банк кенгаши, Банк бошқаруви аъзолари бўлиши ва Банк бошқаруви органларида бошқа лавозимларни эгаллаши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш комиссияси аъзолари ўз зиммаларига юкланган вазифаларнинг виждонан бажарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш комиссиясига юкланган функцияларни бажариш чоғида комиссия банкда бирон-бир штатли лавозимни эгалламайдиган шахслар орасидан экспертлар жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш комиссияси банк томонидан қонун ҳужжатларига ва унинг фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга риоя қилинишини, банк ичида назоратнинг йўлга қўйилишини, банк томонидан йил давомида амалга оширилган кредит, ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа операцияларни (комплекс ёки танлаб текшириш йўли билан), касса ва мол-мулклар ҳолатини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш комиссияси Банк мажлисига ёки Кенгашига ўтказилган тафтиш тўғрисидаги ҳисоботни ва Марказий банкка ҳисобот нусхасини, зарур ҳолларда камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсияномалар билан, шунингдек тасдиқлашга тақдим этилган баланс ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг банкдаги ишларнинг ҳақиқий аҳволига мувофиқлиги ҳақидаги хулосани, уларни тасдиқлаш бўйича тавсияномалар билан бирга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текширишлар Тафтиш комиссияси тасдиқлаган режа бўйича ҳам, банк Акциядорларининг умумий мажлиси ва Кенгаш топшириғи ёки овоз бериладиган акцияларнинг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорнинг талаби бўйича ҳам ўтказилади. Тафтиш комиссияси тафтиш натижалари бўйича навбатдан ташқари мажлис чақирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Банк кенгаши ички аудит хизматини ташкил этади, у қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Банкни қайта ташкил этиш ёки унинг фаолиятини тўхтатиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Банкни қайта ташкил этиш ёки унинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги эълон матбуотда эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.