04.10.1995 йилдаги 386-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗЖАМҒАРМАБАНК»НИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига кўрсатилаётган банк хизматларининг кенг кўламли тизимини яратиш, эркин пул маблағларининг омонатларда тўпланишидан аҳоли манфаатдорлигини ошириш, аҳолига кредит беришга ҳамда халқ хўжалигининг устун тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилаётган кредит-инвестиция ресурсларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзжамғармабанк», Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банкини бошланғич устав фонди 100 млн сўм бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банкига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда халқ банкининг устав фондини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки мол-мулк, молиявий ҳамда аҳоли омонатларининг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи бошқа мажбуриятлар ва талабномалар бўйича «Ўзжамғармабанк»нинг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Халқ банкининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир қишлоқда, аҳоли яшайдиган жойда, ҳар бир хўжалик ҳудудида банк инфраструктурасини яратган, республикада яшовчи ҳар бир киши банк хизматлари тизимидан фойдаланишини таъминлаган, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини жаҳон андозалари даражасига етказган ҳолда аҳолига кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг барча муассасалари томонидан аҳолига таклиф этилаётган банк хизматини сифат жиҳатидан яхшилаш ва унинг турларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омонатларнинг янги турларини жорий қилиш ва омонатчиларнинг манфаатдорлигини таъминлайдиган фоиз ставкаларини белгилаш асосида аҳолининг эркин пул маблағлари омонатларга жалб қилинишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ютуқли омонатлар тизимини жорий қилиш, облигациялар чиқариш ва уларни жисмоний шахслар ўртасида тарқатиш, аҳолини жалб қиладиган шартларда ютуғи дарҳол тўланадиган, мақсадли, кўп тиражли лотереяларни ва бошқа ютуқли тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг хорижий валютадаги маблағларини омонатларга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг товарлар ва хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишининг замонавий тизимини яратиш, шу жумладан пул маблағларини тезлик билан ўтказишни, пластик карточкаларни жорий қилиш ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжатлари ва бошқа қимматли қоғозлар (чеклар, аккредитивлар, векселлар, сертификатлар)ни чиқариш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга кредит-ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига банк хизматлари кўрсатиш соҳасидаги жаҳон тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ банкининг ташкилий тузилмасига ва 1995 — 1997 йилларда унинг инфраструктурасини кенгайтиришга оид чора-тадбирларга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, хўжаликларнинг раҳбарлари Халқ банки таркибий бўлинмаларига унинг тармоғи мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш жойларида шахсий жавобгарлик остида, зарур мукаммал тузатишларни амалга оширган ҳолда, бинолар ажратсинлар ҳамда 2-иловага мувофиқ мавжуд биноларни доимий фойдаланиш учун бириктириб қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки ажратилаётган биноларни зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва алоқа воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур банднинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 1995 йил якунлари бўйича, кейинчалик эса ҳар ярим йиллик якунлари бўйича ахборот бериб борсинлар, йиғма ҳисоботни 1998 йил 1 январгача тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Халқ банки тақдим этилаётган материалларни умумлаштирсинлар ва республика Ҳукуматига зарур таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан жалб қилинадиган пул маблағлари кредит ресурслари сифатида бозор ставкалари бўйича жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Халқ банки Уставини ишлаб чиқсин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва Марказий банкида рўйхатдан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йилда Халқ банки марказий аппарати билан унинг ҳар қайси бошланғич бўлинмаси ўртасида компьютерли алоқа ўрнатган ҳолда 1996 йилда минтақа бўлинмаларида, бошқармаларида ва республика банкида маълумотларни автоматлаштирилган тартибда узатиш бўйича ички тизимли компьютер тармоғини босқичма-босқич ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун Нукус шаҳрида, ҳар бир вилоят марказида ва Тошкент шаҳрида ўқув базаси ташкил этсин, бунда икки йил мобайнида барча тоифадаги ходимларни ҳозирги замон банк технологиясига ўқитишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб Халқ банкининг бошланғич бўғинидан республика бўғинигача бўлган бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси омонатлар миқдорининг кўпайишига ва кўрсатилаётган хизматлар ҳажмига боғлиқ бўлишини, шунингдек узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устама тўлашни назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизимига доир услубий қоидаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банки бошқармалари ва бўлинмаларининг аҳолига кенг кўламда банк хизматлари кўрсатиш бўйича мустақиллигини ва жавобгарлигини оширишга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган банк хизматларининг афзалликлари тўғрисида аҳоли ўртасида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борсин, бу афзалликларни оммавий ахборот воситаларида кенг реклама қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов икки ой муддатда Халқ банкининг туман, шаҳар, вилоят бўлинмалари раҳбарлари аттестациядан ўтказилишини ташкил этсин, бунинг учун махсус аттестация комиссиясини тузсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Халқ банки 2002 йил 1 январгача солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин ва бўшайдиган маблағлар банк инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 8 февралдаги 58-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков Халқ банки марказий аппарати биноси қурилишининг боришини ва унинг 1996 йил январь ойида фойдаланишга топширилишини назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Халқ банкининг ҳар бир муассасасини алоқа каналлари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 августдаги 430-сон ва 1994 йил 12 августдаги 411-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 10 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
386-сон