Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2025 24.11.2018 йилдаги ПФ-5582-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши асосан божхона органлари фаолияти самарадорлигига боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, божхона маъмуриятчилиги соҳасида мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги божхона тартиб-таомиллари халқаро норма ва стандартлар талабларига тўлиқ даражада жавоб бермайди, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ортиқча молиявий ва вақт сарф-харажатларга боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этишлари ва инсофли тадбиркорларни рағбатлантириш, улар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш бўйича деярли ҳеч қандай механизмлар қўлланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функциялари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари ходимларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш учун имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаслик коррупция ҳолатлари профилактикаси ва умуман тизимнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларида хўжалик субъектларини жалб этган ҳолда божхона терминалларини қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий функциялари «ягона дарча» тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари божхона терминалларида кўрсатиладиган тижорат хизматларидан ихтиёрий равишда фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими қуйидагиларни қўллаган ҳолда тўлиқ режимда жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сариқ йўлак», бунда божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қизил йўлак», бунда божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2019 йил 1 мартдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил йўлак», бунда хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кўк йўлак», бунда хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга — «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимовга — «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2019 йил 1 февралдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлари институтининг жорий этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида бепул асосда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича хизмат кўрсатувчи махсус шахслар гуруҳи — «фронт-офис»ни тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа (кейинги ўринларда — дастлабки лойиҳа) амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки лойиҳанинг харажатлари, шу жумладан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари асосида жалб қилинадиган шахсларга иш ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки лойиҳа доирасида божхона юк декларациясини тўлдириш учун тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 2019 йил 1 декабрга қадар дастлабки лойиҳа натижаларини Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармалари фаолиятига жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходими ўрнатилган тартибда тасдиқланган товарларни кўздан кечириш ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага асосан хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими буюрган божхона операцияларини бажаришга мажбур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси томонидан товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфлайдиган вақти божхона постлари ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Шу билан бирга, божхона расмийлаштируви вақти тўғрисидаги статистик ахборот ҳар ойда барча божхона постлари кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сариқ» ва «қизил» йўлаклар мос равишда 70 ва 30 фоиз нисбатда товар ва транспорт воситаларини хавф профиллари ёки тасодифий танлаш асосида қўлланилади. Шу билан бирга, «яшил» ва «кўк» йўлаклар амалга киритилган кундан бошлаб, мазкур хатбошида кўрсатилган фоиз нисбати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаш самарадорлиги мониторинги асосида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кўк йўлак»га йўналтирилган товарларга нисбатан божхона назорати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади. Ўзига хос хусусиятларга эга, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар, шунингдек товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда давлат божхона хизмати органлари томонидан кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда амалга оширилади ва видеотасвирлар божхона постида кўрик ўтказилган кундан бошлаб уч ой давомида сақланиши таъминланади.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда (шу жумладан, пенсияни ҳисоблашда) тариф коэффициентлари 1,7 карра миқдорда қўлланилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари, шунингдек, Миллий кинология маркази ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига устамалар 50 фоизни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона йиғимлари тушумининг 30 фоиз миқдордаги ажратмалар, уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ фойдаланиш шарти билан Махсус жамғармада қолади.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизмат ўтаётган ходимларга нисбатан «гаупвахтада ҳибсда ушлаб туриш» интизомий жазо чораси киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 январга қадар ваколатли иқтисодий оператор мақомини, шунингдек, улар фойдаланиши мумкин бўлган соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини тақдим этишни назарда тутувчи ваколатли иқтисодий оператор тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ойлик муддатда божхона йиғимлари ставкалари турларини мақбуллаштириш ва қатъий белгилаган ҳолда уларнинг янгиланган ставкаларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш, шу жумладан, божхона қиёслаш воситаларига шикаст етказганлик учун жарима санкциялари миқдорини ошириш бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилнинг 1 февралига қадар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида баъзи ваколатларни божхона постларига бериш орқали ҳудудий бошқармалар ва божхона постлари ўртасидаги ваколатларнинг тақсимланишини танқидий кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни импорт қилишда ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари тўғри қўлланилганлиги тўғрисида эксперт хулосаси талаб этилиши амалиётини бекор қилиш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлик ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарлари Б.М. Мавлонов ва Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5582-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш шакли
ва механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Божхона йиғимлари ставкалари турларини мақбуллаштириш ва қатъий белгилаган ҳолда уларнинг янгиланган ставкаларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2018 йил
10 декабргача

ДБҚ (Азимов),
ТСВ (Ходжаев),
Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев),
Савдо-саноат палатаси (Икрамов)

2.

Ваколатли иқтисодий оператор мақомини бериш, шунингдек, соддалаштирилган божхона тартиб-таомиллари турларини, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи Ваколатли иқтисодий оператор тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2018 йил
25 декабргача

ДБҚ (Азимов),
ТСВ (Ходжаев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев),
ЛБМА (Ахмедходжаев)

3.

Мувофиқликни баҳолаш лозим бўлган товарлар номенклатурасини сезиларли даражада қисқартириш ва ягона рўйхатни тасдиқлаш орқали ушбу номенклатурани тизимлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2019 йил
1 январгача

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров),
«Ўздавкарантин» инспекцияси (Эргашев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),

Ветеринария давлат кўмитаси (Норқобилов),

Экология давлат қўмитаси (Қўчқаров)

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида тан олиш тартибини соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

5.

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш, жумладан, божхона идентификация воситаларига қасдан шикаст етказганлик учун жарима санкциялари миқдорини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси

қонуни лойиҳаси

2019 йил
20 февралгача

ДБҚ (Азимов),
Бош прокуратура (Мавлонов),

Адлия вазирлиги (Жўраев)

6.

Халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги тартиб-таомилларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш:

давлат божхона хизмати органларига тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхатини қисқартириш орқали божхона қийматини маълум қилиш ва аниқлаш;

соддалаштириш орқали, божхона юк декларацияларини тўлдириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил
20 январгача

ДБҚ (Азимов)

7.

Давлат божхона органларининг қонун импорт қилинаётган товарларда ҳужжатларида белгиланган маркировкалар мавжудлигини назорат қилиш функцияларини тегишли ваколатли органларга ўтказиш ва мазкур органлар ўртасида самарали идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш. Шу билан бирга, импорт қилинаётган товарларни тегишли маркировкаларсиз сотишни тақиқлаш, улар бажарилмаганлиги учун жавобгарлик чоралари кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил
1 февралгача

ДБҚ (Азимов),
ДСҚ (Мусаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев), Молия вазирлиги (Хайдаров),
ТСВ (Ходжаев),
ЛБМА (Ахмедходжаев)

8.

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи шахсларнинг махсус гуруҳи — «фронт-офис» тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳани амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармалари фаолиятига дастлабки лойиҳа натижаларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси қарори










Ёзма ахборотнома

2019 йил
1 январгача










2019 йил
1 сентябргача

ДБҚ (Азимов),
Молия вазирлиги (Хайдаров)

9.

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни киритишни тубдан соддалаштиришни назарда тутувчи дастурий ва техник ўзгартиришлар киритиш.

Техник топшириқ

2019 йил
1 мартгача

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),
Марказий банк (Ишметов),
Савдо-саноат палатаси (Икрамов), ТСВ (Ходжаев), ДБҚ (Азимов)

10.

Шу жумладан рақамли иқтисодиётда божхона маъмурчилигининг замонавий усулларини жорий этишни назарда тутувчи 2019 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича Концепцияни тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 июлгача

ДБҚ (Азимов),
ДСҚ (Мусаев),
Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзаев)

11.

Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг юқори малакали, ташаббускор ходимларига Махсус фонд маблағлари ҳисобидан иш ҳақи фонди (пул таъминоти)нинг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар бериш Тартибини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси буйруғи

2018 йил
10 декабргача

ДБҚ (Азимов)

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони 3-бандининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тадбиркорлик субъектларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб валюта назорати органлари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо контрактлари назорати ва мониторингини сақлаб қолиш шарти билан бекор қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПФ-3512-сон қарорининг рус тилидаги матни 1-бандининг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д) порядок, в соответствии с которым:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ввоз и вывоз физическим лицом товаров при пересечении таможенной границы в пределах норм, указанных в подпунктах «а» — «г» настоящего пункта, осуществляется без их обязательного письменного декларирования, за исключением международных почтовых и курьерских отправлений, а также ввозимых товаров, предназначенных для предпринимательской деятельности;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
при определении таможенным органом предназначения товаров, перемещаемых физическими лицами через таможенную границу, учитываются количество товаров, где однородные товары, количество которых превышает потребность физического лица, перемещающего товары, и членов его семьи, рассматриваются как товары, ввозимые для использования в предпринимательской деятельности, если лицо, перемещающее товары, не окажет обратное;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
при ввозе физическими лицами товаров через таможенную границу для предпринимательской деятельности применяются общие правила таможенного оформления, установленные законодательством в отношении всей суммы ввозимых товаров;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
при превышении предельных норм ввоза в республику физическим лицом товаров, не подлежащих обложению таможенными платежами и не предназначенных для предпринимательской деятельности, таможенные платежи уплачиваются в части превышения предельных норм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кабинет Министров Республики Узбекистан вправе устанавливать по согласованию с Национальным агентством проектного управления при Президенте Республики Узбекистан предельные нормы и условия перемещения физическим лицом товаров через таможенную границу, не подлежащих обложению таможенными платежами».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизомий уставининг рус тилидаги матнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 28-банд қуйидаги мазмундаги «д1» кичик банди билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д1) арест с содержанием на гауптвахте;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«арест с содержанием на гауптвахте — в качестве крайней меры дисциплинарного воздействия в отношении сотрудников за совершение проступка, являющегося основанием для увольнения со службы таможенных органов»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 47-банднинг олтинчи хатбошиси «уважительных причин» сўзларидан кейин «более трех дней» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидаги мазмундаги 491-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«491. При наложении дисциплинарного взыскания в виде ареста с содержанием на гауптвахте, увольнение со службы таможенных органов за этот проступок не допускается, если оно не влечет за собой уголовную ответственность.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Срок ареста с содержанием на гауптвахте составляет для сотрудников рядового, сержантского и младшего офицерского состава — до 10 суток, сотрудников старшего офицерского состава — до 5 суток.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дисциплинарное взыскание в виде ареста с содержанием на гауптвахте не может быть наложено в отношении женщин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг «Ажратмалар миқдори (фоизларда)» устунидаги «35****» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) изоҳда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда кўздан кечириш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2006 йил 4 майдаги 75-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида вақтинчалик низомнинг 13-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 24 августдаги 684-сон қарорининг 3-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 06/18/5582/2220-сон; 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)