Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Гувоҳнома ва унинг турлари

3-боб. Реестрни шакллантириш

4-боб. Реестрга киритиш учун танлаш мезонлари

5-боб. Реестрга киритиш тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

6-боб. Божхона операцияларини амалга ошириш учун махсус соддалаштиришлар турлари

7-боб. Операторларни ўзаро тан олиш

8-боб. Оператор мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш

9-боб. Операторларни реестрдан чиқариш тартиби

10-боб. Операторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

11-боб. Оператор фаолиятини назорат қилиш

12-боб. Давлат божхона хизмати органларининг операторлар билан ўзаро ҳамкорлиги

13-боб. Якунловчи қоидалар

2-ИЛОВА
Юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) ТАЛАБЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг «Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 363-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, махсус соддалаштиришлар рўйхатини ҳамда ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлаш мезонларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) — мазкур Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ электрон тарзда тузиладиган, оператор мақомини тасдиқловчи ва божхона операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат;
5. Гувохнома уч турга бўлиниб, мазкур Низомнинг 6-бобидаги божхона операцияларини амалга ошириш учун махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
7. Гувоҳнома ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227 — 22721, 22722-модданинг биринчи қисми, 22723 22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши;
Ушбу Низомнинг 14-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
17. Қўмита ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмай, юридик шахсни реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборади.
Юридик шахснинг ушбу Низомнинг 10 — 12-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмаслиги уни реестрга киритишни рад этишга сабаб бўлади.
мазкур Низомнинг 19 — 20-бандларида кўрсатилган махсус соддалаштиришлар;
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 272-моддасига мувофиқ божхона юк декларцияси тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш;
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227 — 22721, 22722-модданинг биринчи қисми, 22723 22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарори кучга кирганда;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
ушбу Низомнинг 10-банди бешинчи хатбошисига мувофиқ белгиланган фаолият кўрсаткичлари камайганда;
ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугаганда.
25. Ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, Қўмита операторнинг мақомини тўхтатади ва тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, уни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
24-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бир йилни;
24-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати суднинг оқлов ҳукми чиққунига қадар бўлган даврни;
24-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати ўттиз иш кунини;
24-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати 10-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган мезонларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни ташкил қилади.
Ушбу Низомнинг 24-бандида келтирилган ҳолатларнинг бартараф этилмаслиги мақомни қайта тиклашни рад этишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан суд ҳукми кучга кирганда;
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 24-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар ўттиз иш куни ичида бартараф этилмаганда;
оператор томонидан ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бир йил мобайнида икки мартадан ортиқ бажарилмаганда.
30. Қўмита ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган асослар юзага келиши тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан, операторни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
31. Оператор реестрдан чиқарилган тақдирда, ушбу Низомнинг 29-банди иккинчи хатбошисида келтирилган ҳолатдан ташқари юридик шахс уч йилдан сўнг ушбу Низомнинг 29-банди тўртинчи хатбошида келтирилган ҳолатда — беш йилдан сўнг реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқига эга.
реестрга киритилган кундан бошлаб, ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш, оператор мақомини тўхтатиб туриш ҳолати бундан мустасно;

ВАКОЛАТЛИ ИҚТИСОДИЙ ОПЕРАТОРЛАР
РЕЕСТРИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ
ГУВОҲНОМА ШАКЛИ

Ваколатли иқтисодий операторлар
реестрига киритиш тўғрисидаги
ГУВОҲНОМА
________________________________
(гувоҳнома тури кўрсатилади)
__________

Давлат божхона қўмитаси ушбу орқали тасдиқлайдики, ______________________________________________
__________________________________________________________________________________________
(ташкилий-ҳуқуқий шакли,
___________________________________________________________________________________________
юридик шахс номи)

ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилди.

Юридик шахснинг манзили: _____________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________

Мазкур гувоҳнома _____________________________________________________________ дан кучга киради.
(сана)

Алоҳида белгилар: ____________________________________________________________________________

_______________________________

_______________________________

(ДБҚ раҳбарининг лавозими)

(имзо, раҳбар Ф.И.О)

20_____й «_____» ______________

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат


1-босқич

Юридик шахс

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги ёзма шаклдаги аризани Давлат божхона қўмитасига тақдим этади.

Юридик шахснинг хоҳишига кўра


2-босқич

Давлат божхона қўмитаси

1. Аризани кўриб чиқади.

2. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса асосида юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Юридик шахсга қуйидагилар ҳақида хабарнома юборади:

а) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида;

б) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни рад этиш тўғрисида.

30 кундан ошмаган муддатда


3-босқич

Давлат божхона қўмитаси

1. Юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради.

2. Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахслар ҳақидаги маълумотни ҳамда юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Қарор қабул қилинган кунда

20__й. «___» ______ ____ -сон (ариза санаси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси


Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ҳақида
АРИЗА
_______________________________________________________________________________
(юридик шахснинг тўлиқ номи ва манзили) _______________________________________________________________________________
(СТИР)

қуйидаги турдаги гувоҳномани берган ҳолда, ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни сўрайди:

биринчи

иккинчи

биринчи ва иккинчи

учинчи

Вазирлар Маҳкамасининг _______ йил «____» ____________ даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомнинг 4-бобида белгиланган мезонларга мувофиқлигини маълум қилади:

Т/р

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун мезонлар

Мезонларга мувофиқлиги бўйича маълумотлар

1.

Юридик шахс ташкил этилганлиги тўғрисида маълумот

(юридик шахснинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат санаси ва рақами кўрсатилади)

2.

Юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.

(паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади)

3.

Юридик шахс бош бухгалтери Ф.И.О.

(паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади)

4.

Юридик шахснинг ваколатли шахси Ф.И.О. (ишончнома ёки тегишли шартнома, шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ушбу юридик шахс манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ва/ёки топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахслар кўрсатилади)

(паспорт маълумотлари ва СТИР кўрсатилади)

5.

божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 1711, 174, 175, 176, 177 ва 227 — 22721, 22722-модданинг биринчи қисми, 22723 — 22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;

(жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилганлик моддаси ва санаси кўрсатилади)

6.

Божхона органларига мурожаат қилингунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд эмаслиги.

(жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, жиноий жавобгарликка тортилганлик моддаси ва санаси кўрсатилади)

7.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик мавжуд эмаслиги.

(ариза берилган санада қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси ва тури кўрсатилади)

8.

Ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши, бунда:(божхона омбори эгалари учун — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия рақами ва берилган санаси;
божхона брокери ҳамда товарларни импорт/экспорт қилувчилар учун — божхона органларига такдим этилган, дастлабки божхона юк декларациясини божхона расмийлаштируви санаси;
божхона ташувчилари учун — юридик шахс божхона ташувчилари реестрига киритилган сана кўрсатилади)
божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (ҳар йили товарларни фактура қиймати камида 10,0 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 500 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт божхона юк двкларацияларини тақдим этилиши лозим)(божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида):
импорт ва (ёки) экспорт қилинаётган товарлар бўйича такдим этилган божхона юк декларацияларидаги фактура қиймати млн. АҚШ долларида;
импорт ва (ёки) экспорт қилинаётган товарлар бўйича такдим этилган божхона юк декларациялари сони донада)
божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати 10,0 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 10,0 млн. кг миқдорида товарлар сақлови амалга оширилиши лозим) (божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида):
божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича йиллик қиймати млн. АҚШ долларида;
сақланган товарлар миқдори млн. кгда)
божхона ташувчиси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширилиши лозим) (божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида) амалга оширилган импорт ва (ёки) экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини сони)
товарларни импорт ва (ёки) экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар томонидан тўлдирилади (импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати йилда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 100 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларацияси расмийлаштирган бўлиши лозим). (божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида:
импорт ва (ёки) экспорт қилинган товарларнинг фактура қиймати млн. АҚШ долларида;
импорт ва (ёки) экспорт божхона юк декларациялари сони донада;
тўланган божхона тўловларининг суммаси млрд. сўмда кўрсатилади)

9.

Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончалар (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эгаликда бўлиши.(иккинчи турдаги гувоҳнома учун — ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва (ёки) очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлганлиги кўрсатилади)

10.

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги.(иккинчи турдаги гувоҳнома учун — ариза берилган санада муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси кўрсатилади)
Илова: мазкур аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар.

_______________________________________
(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.)

__________________
(имзо)

Масъул шахс тўғрисида маълумот
(Ф.И.О., хизмат ва мобил телефон рақамлари)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси