Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш Дастурига (кейинги ўринларда — Дастур) мувофиқ янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 53 мингдан зиёд арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилди, турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож 65 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Дастур ижро қилинишини ўрганиш якунлари қишлоқ жойларда арзон уй-жойларга талаб юқори эканлигини кўрсатди, янгича ёндашувларни ишлаб чиқишни тақозо этадиган уй-жойлар қурилишини ташкил этиш ва муҳтож оилаларни арзон уйлар билан таъминлаш бўйича бир қатор жиддий камчиликлар аниқланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига кирадиган ер участкаларидан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Хусусан, жорий йилда мазкур мақсадлар учун туман ҳокимликлари томонидан ажратилган 1065 гектар ернинг 60 гектарга яқини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, қурилаётган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларнинг нархини мақбуллаштириш ҳамда энергия самарадор ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг арзон қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда меъморий ва техник ечимларни қўллаш етарли даражада таъминланмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва намунавий лойиҳалар бўйича арзон-уй-жойлар қурилишида ўзаро уйғунлик таъминланмаётгани натижасида республика бюджети, мақсадли жамғармалар ва ижрочилар маблағлари ортиқча сарф қилинмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуришда шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларини бузиш, қурилиш-монтаж ишларини сифатсиз бажариш, лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арзон уй-жойлар қурилишини самарали ташкил этиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳоли пунктларининг муҳандислик-транспорт коммуникацияларини ва инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳолининг уй-жойга бўлган юқори талабини тўлиқ қондириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини янада ривожлантириш ва муҳтож оилаларни арзон уй-жой билан таъминлашнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойларни ҳудудий оптимал жойлаштириш ҳамда улар учун фақат қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифаларига кирмайдиган ер участкаларини тақдим этиш ҳисобига ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун мўлжалланган арзон уй-жойлар қуриш кўламини кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойларнинг нархини пасайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида меъморий ва техник ечимларни мақбуллаштириш, маҳаллий қурилиш материаллари, ускуналар ва замонавий деворбоп материалларни кенг қўллашни назарда тутувчи янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойларни тақдим этишда манзиллилик, шаффофлик ва ижтимоий адолатни таъминлаш тамойилларини инобатга олган ҳолда қишлоқ жойларда яшовчиларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва уй-жойга муҳтож оилаларнинг эҳтиёжини қондириш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилишини «Обод қишлоқ» дастури билан ўзаро уйғунликда ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ жойларда самарали канализация тизимларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Дастур доирасида қуйидаги янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар (кейинги ўринларда — арзон уй-жойлар) қурилиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод қишлоқ» дастурига киритилган аҳоли пунктларида, шунингдек, аҳоли зичлиги юқори бўлган ва зарур муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланган ҳудудларда тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда — фуқароларнинг алоҳида тоифалари) учун беш қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ томонидан маҳаллий қурилиш материаллари, ускуналар ва замонавий деворбоп материаллардан кенг фойдаланган ҳолда барпо этиладиган ва қишлоқ шароитига мослаштирилган арзон кўп квартирали уйларнинг (ёрдамчи иншоотлар ва ҳовли қурилмалари билан биргаликда) намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда марказлашган канализация, газ ва иссиқлик таъминоти тизимлари билан таъминланмайдиган арзон кўп квартирали уйлар учун мўлжалланган локал оқова сув тозалаш иншоотлари ва қаттиқ ёқилғида ишловчи энергия самарадор иситиш қозонлари жорий этилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
арзон уй-жойлар, шунингдек, ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотлари ва тармоқлари ҳамда йўллар (цемент-бетон қопламали) қурилиши бўйича буюртмачи этиб «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ, бош лойиҳачи этиб эса «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ, иштирок этувчи тижорат банклари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қурилиши бўйича асосий параметрлар 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун арзон кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича асосий параметрлар 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда арзон уй-жой массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 июлига қадар арзон уй-жойлар қурилиши мониторинги бўйича ахборот тизимини (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ишлаб чиқсин ва татбиқ қилсин, ушбу тизим уй-жой қурувчилар ва бошқа манфаатдор шахслар учун Интернет тармоғида реал вақт режимида қуйидагилар тўғрисида ахборот олиш имкониятини таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмлари (шу жумладан объектларнинг фотосуратлари ва видео-ёзувлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилишида иштирок этаётган пудратчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишни молиялаштиришнинг бориши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
арзон уй-жойлар, ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилишининг келгуси йиллар учун асосий параметрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили 1 июнга қадар «Обод қишлоқ» дастури билан ўзаро боғланган ҳолда тасдиқланади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
арзон уй-жойлар, ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилишининг массивлар кесимидаги тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сонли қарори билан тузилган Республика комиссияси томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сонли қарорининг 7-иловасида кўрсатилган асосий қурилиш материаллари ва ускуналар «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ томонидан бош пудрат ташкилотларига марказлаштирилган тартибда етказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик суви, канализация, иссиқлик, электр, газ таъминоти иншоотлари ва тармоқлари ҳамда йўллар қурилиши марказлаштирилган манбалар, халқаро молия институтлари маблағлари, шунингдек, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши иштирокчиларига, қурилиш материаллари ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга, шунингдек, транспорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли қарорида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида нотурар жойлари қурилиши «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида қурилаётган нотурар жойлар ертўласи билан бирга «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ томонидан «E-AUKSION» электрон савдо платформасида аукционга қўйилади ва уларни сотишдан олинган даромадлар «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖнинг захира жамғармасига йўналтирилади;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва қўллаб-қувватлаш «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ томонидан унинг захира жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2019 йилда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши асосий параметрлари ва йиғма кўрсаткичларининг жадал равишда ижро этилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари белгиланган тартибда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази билан биргаликда икки ҳафта муддатда арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш учун буюртмачиларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари тоифаларига кирмайдиган ҳамда ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларига чиқиш имкониятига эга бўлган бўш ер участкалари ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этувчи тижорат банклари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда арзон уй-жойлар қурилиши учун талабгорларни танлаш ва уларнинг бошланғич бадалларини шакллантиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар ва лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда икки ой муддатда арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар билан биргаликда уч ой муддатда арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектларини қуриш учун пудрат ташкилотлари аниқланишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги билан биргаликда арзон кўп квартирали уйлар учун сув таъминоти тизимлари лойиҳалари узлуксиз сув таъминотини таъминловчи самарали техник ечимларни, шу жумладан, зарур ҳолларда, махсус иншоотларни (босимли сув минораси, резервуар ва бошқалар) ўрнатишни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ҳокимликлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда марказлаштирилган канализация, иссиқлик ва газ таъминоти тизимлари билан таъминланмайдиган арзон кўп квартирали уйлар учун зарур бўлган ҳажм ва қувватларда локал оқова сув тозалаш иншоотлари ва қаттиқ ёқилғида ишловчи энергия самарадор иситиш қозонлари ишлаб чиқарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-транспорт коммуникацияларига уланмаган, узлуксиз электр ва сув таъминоти йўлга қўйилмаган арзон уй-жойлар фойдаланишга қабул қилинмайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотлари ҳамда тармоқларини эксплуатация қилиш ва сақлаш ҳудудий ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекэнерго» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда арзон кўп квартирали уйларни ҳамда уларнинг ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотларини узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти иншоотлари ва тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари қуриш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомалари бўйича:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018-2019 йиллар дастурларини амалга ошириш доирасида 2 йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 4 фоизли ставка бўйича ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилдан бошлаб дастурларни амалга ошириш доирасида — бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 4 фоиздан тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган фоиз ставкаси миқдорида ва кейинги даврда иштирок этувчи тижорат банкларининг маржаси йилига 3 фоиз миқдорида бўлишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида қишлоқ жойларда яшовчи шахслар учун — 20 йил, фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун — 15 йил муддатларга миллий валютада кредит линияларини очсин, ушбу маблағлар арзон уй-жойлар қурилишига мақсадли йўналтирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, иштирок этувчи тижорат банклари арзон уй-жойлар қурилиши учун уй-жой қурувчиларга 2 йиллик имтиёзли давр ҳамда дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан (2020 йилда ва кейинги йилларда Дастурни амалга ошириш доирасида — бир йиллик имтиёзли давр билан ҳамда кредитдан фойдаланишнинг дастлабки 5 йили мобайнида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган фоиз ставкасида) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойлардаги арзон уй-жойларни сотиб олиш учун — 20 йил муддатга ва уй-жой қурувчиларнинг бошланғич бадали 10 фоиз миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг алоҳида тоифалари томонидан арзон кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун — 15 йил муддатга ва уй-жой қурувчиларнинг бошланғич бадали 25 фоиз миқдорида ипотека кредитлари тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ томонидан «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖга ажратилган 350 миллиард сўм миқдоридаги кредитларни қайтариш муддати 2019 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси буюртмачилар ҳамда лойиҳа ташкилотларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича арзон уй-жойлар, шунингдек, уларнинг муҳандислик транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун тўғридан-тўғри шартномаларга ва биржа котировкаларининг ўртача нархларига мувофиқ ҳақини олдиндан тўлиқ тўлаш шарти билан металл прокати ва цемент ажратилишини таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, иштирок этувчи тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қурилиши учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда аввал имзоланган қарз битимларига тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан музокаралар олиб борсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Тошкент вилоятида, эксперимент тариқасида қурилишнинг инновацион усулларидан, замонавий қурилиш материаллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида арзон уй-жойлар қурилиши бўйича таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонд (кейинги ўринларда — иштирокчилар) билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ жойларда энергия самарадор уй-жойлар қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси (кейинги ўринларда — Қўшма лойиҳа) амалга оширилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма лойиҳа доирасида 2019 — 2021 йилларда арзон уй-жойлар қурилиши учун 3,0 миллион АҚШ доллари миқдорида мақсадли грантлар ажратилиши назарда тутилган бўлиб, улар қурилаётган арзон уй-жойларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча харажатларни қоплашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма лойиҳа доирасида «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ томонидан арзон уй-жойларнинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий энергия тежамкор материаллар ва технологиялардан фойдаланишни кўзда тутувчи намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия самарадор арзон уй-жойларнинг қурилиши Қўшма лойиҳа иштирокчилари билан келишган ҳолда аниқланадиган массивларда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли грантлар БМТ Тараққиёт дастури билан грантлар ажратиш бўйича имзоланадиган шартномага мувофиқ «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ орқали ипотека кредити доирасида ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129 ва 171-моддаларига мувофиқ Қўшма лойиҳа бўйича ажратилган мақсадли грантлар «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва маблағ олувчи жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга тортилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 сентябрдаги ПҚ-4435-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.09.2019 й., 07/19/4435/3682-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ, «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма лойиҳа иштирокчилари билан келишган ҳолда намунавий лойиҳаларнинг жойларга боғланишини ва энергия самарадор арзон уй-жойлар қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грантлардан мақсадли фойдаланилиши ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилиши устидан доимий назорат ва мониторинг олиб борилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тошкент шаҳар ҳокимлиги иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарори доирасида Тошкент шаҳрида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ҳисобидан ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ҳарбий хизматчилари, қутқарувчилари ва ходимлари учун — 56 та квартира;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3224-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари учун — 300 та квартира;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 29 июндаги 444-сонли қарорига мувофиқ ички ишлар органлари ходимлари учун — 168 та квартира;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 сентябрдаги 753-сонли қарорига мувофиқ мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун — 420 та квартира;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли қарорига мувофиқ оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар учун — 66 та квартира ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.08.00 Фуқароларнинг айрим тоифаларини давлат уй-жой фондига қарашли уй-жой бинолари билан таъминлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорига мувофиқ шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ҳисобидан ҳар йили мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар учун амалдаги параметрлар ва низомларга биноан квартиралар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қурилиши тугалланган арзон уй-жойларда асосли тарзда назорат тартибида ўлчаш натижалари бўйича аниқланган ва ушлаб қолинган суммалар уй-жой қурувчиларга қайтарилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ ва иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг талаблари ўз вақтида ва тўла-тўкис амалга оширилишини таъминлаш устидан қаттиқ назорат олиб борилиши юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (Раматов) зиммасига,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган йиғма кўрсаткичлар ва асосий параметрларга мувофиқ арзон уй-жойлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ҳамда инфратузилма объектлари ўз вақтида ва сифатли қурилиши юзасидан — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири (Тўхтаев) зиммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтириш ва уларда маҳаллий замонавий қурилиш материаллари ва ускуналарини кенг қўллаш, шунингдек, маҳаллий қурилиш индустриясини барқарор ривожлантириш ва пудрат ташкилотлари салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири (Қўчқоров) зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4028-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Арзон уй-жойлар ва квартиралар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар, шунингдек, муҳтож оилаларнинг арзон уй-жойларга бўлган реал талаблари асосида шакллантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.
(1.1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қурилиши бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий параметрлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Арзон уй-жойлар ва квартиралар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар, шунингдек, муҳтож оилаларнинг арзон уй-жойларга бўлган реал талаблари асосида шакллантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга ҳамда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллари, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.
(2.1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун арзон кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий параметрлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Арзон кўп квартирали уйлар (5 қаватли, 30 квартирали) Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва йирик шаҳарларда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Арзон кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида жойлашган квартиралар, биринчи навбатда, таркибида I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар бўлган оилаларга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Бошланғич бадаллар Мудофаа вазирлиги томонидан Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Бошланғич бадаллар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва намунавий лойиҳаларни жойларга боғлаш якунларидан сўнг тахминий қийматга аниқлик киритилади. Уй-жойларнинг якуний нархига уларни қуришда фойдаланилган қурилиш материаллар, жиҳозлар ва бошқа товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Уй-жой қурувчиларни ипотека кредитлаш мақсадида арзон уй-жойларни иштирокчи тижорат банклар ўртасидаги тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.
(3.1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда қишлоқ жойларда арзон уй-жой массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлар ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғма кўрсаткичлар

1) Қурилиши массивларни танлаш, арзон уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларини жойларга боғлаш ва ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлар ва транспорт коммуникациялари лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунларига кўра қурилиш параметрларига аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Иншоотлар, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, шунингдек йўлларнинг қурилиши марказлашган манбалар ва халқаро молиявий институтлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Электр ва газ таъминоти тармоқларининг қурилиши тегишли равишда «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(4.1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 07/18/4028/2219-сон; 04.09.2019 й., 07/19/4435/3682-сон, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)