22.11.2018 йилдаги 943-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятида давлат мулки объектларини янада самарали бошқариш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки объектларини янада самарали бошқаришни таъминлаш, шунингдек, Жиззах вилояти «Баркамол авлод» болалар марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах шаҳар, «Жиззахлик» МФЙ, Ш. Рашидов кўчасида жойлашган собиқ болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи билан Жиззах вилояти «Баркамол авлод» болалар марказига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига, ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ берилаётган Жиззах вилояти «Баркамол авлод» болалар маркази бино ва иншоотларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Жиззах вилояти «Баркамол авлод» болалар маркази бино ва иншоотларини реконструкция қилиш бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган капитал қўйилма лимити ажратилишини 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Баркамол авлод» болалар марказини реконструкция қилиш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти ҳокимияти ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича белгиланган тартибда аниқланадиган ташкилотлар — бош лойиҳалаштирувчи ва пудратчи ташкилотлар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жиззах вилояти «Баркамол авлод» болалар марказини реконструкция қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан белгиланган тартибда архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 352-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 476-модда) қарори билан тасдиқланган Самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига берилиши, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти «ноль» харид қийматида берилиши таклиф этилаётган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхатидан 37-позиция чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 22 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
943-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/943/2208-сон)