05.06.2017 йилдаги 352-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг ишламай турган ва кам қувватли корхоналари фаолиятини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Жиззах вилоятида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бўш турган, фойдаланилмаётган ва кам қувватли объектлар хатловдан ўтказилганлиги ва улардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишламай турган ва кам қувватли корхоналар, ер участкалари ва бошқа объектлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига берилиши, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти «ноль» харид қийматида берилиши таклиф этилаётган фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
негизида янги кичик саноат зоналари ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК кичик саноат зоналари ҳудудларида муҳандислик-ишлаб чиқариш ва йўл-транспорт инфратузилмаларини қуриш ва тиклаш чора-тадбирларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарори билан тузилган Идоралараро комиссия Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда — илгари хусусийлаштирилган, ҳозирги пайтда ишламаётган ёки фойдаланилмаётган корхоналар ва давлат мулки объектларини хатловдан ўтказишни тугалласин, ушбу корхона ва объектлар негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва рўйхатини тасдиқласин, бунда корхонанинг (объектнинг) ҳолатини, амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини, асосий кўрсаткичларини, молиялаштириш манбаларини ва кредит ажратадиган тижорат банкини аниқ белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — келажакда янги лойиҳаларни амалга оширишга қодир бўлмаган, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарори талабларига мувофиқ чоралар ва таъсир механизмлари қўлланиладиган, фаолият юритмаётган ва кам қувватли корхоналар рўйхатини аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов натижасида аниқланган эгасиз деб топилган ва фойдаланилмаётган 3-иловага* мувофиқ объектларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиззах вилоятининг туман (шаҳар)лари ҳокимларига «Давлат мулкини ижарага бериш марказлари» ДУК билан биргаликда — тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун республика давлат бошқаруви органлари тасарруфида бўлган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларни), хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно, бир йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати берилсин, бунда туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли мурожаати келиб тушгандан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларни ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда балансда сақловчиларда қоладиган ажратмалар тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
352-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 476-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/943/2208-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)