Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5067-сон
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш1. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш қоидалари
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЎзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раисининг 2018 йил 12 январдаги 2-сонли
қароригаИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишқуйидаги юқумли касалликлар билан касалланган ёки гумон қилинганда-куйдирги, қорасон, ўлат, қорамол спонгиоз энцефалопатияси, туялар ўлати, қутуриш, қоқшол (қотма), ёмон сифатли шиш, брадзот, энтеротоксемия, қўйлар скреписи, қорамол ва қўйларнинг катарал иситмаси (кўк тил), чўчқаларнинг африка ўлати, туляремия, ботулизм, манқа, эпизоотик лимфангоит, мелиоидоз (ёлғон манқа), қуёнларнинг миксоматоз ва геморрагик касаллиги, паррандаларнинг гриппи;
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш7. Сўйишга жўнатиладиган ҳайвонларнинг ҳар бир партиясига, ветеринария мутахассиси томонидан ветеринария қонунчилигида белгиланган тартибда, ветеринария гувоҳномаси Ф-1 ёки Ф-4 маълумотномаси (
1-илова) берилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишҲайвонларни сўйишдан олдинги ветеринария кўриги ҳамда термометрия натижалари (
2-илова) журналга қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш15. Ҳайвонларни сўйишдан олдин ёки сўйишдан кейин юқумли касалликлар (куйдирги, манқа, туберкулёз, қутуриш, КУ-иситмаси, орнитоз, мелиодоз, лейкоз, туляремия, туялар ўлати, листериоз, лептоспироз, оқсил, бруцеллез, сальмонеллёз, цистицеркоз (финноз), трихинеллез, қорамолларнинг спонгисимон энцефалопатия ва қўйларнинг скреписи) билан касалланганлиги аниқланса ёки гумон қилинса корхонанинг ветеринария хизмати зудлик билан ушбу корхона жойлашган туман ветеринария бўлимига бу ҳақда хабар бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш20. Сўйишга топширилаётган ҳайвонлар партиясида оқсил касаллиги билан касалланган ёки гумон қилинган ҳайвонлар топилса, ҳайвонлар партияси ёппасига дарҳол санитария кушхонасида сўйилади. Ушбу молларни санитария кушхонасида қайта ишлаш имконияти бўлмаганда сўйиш умумий цехда амалга оширилади. Гўшт ва бошқа сўйиш маҳсулотларини санитария жиҳатидан баҳолаш
38-бандда кўрсатилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишГўштни қайта ишлаш корхонасига оқсил билан касалланиб ўтган ва карантин бекор қилингандан сўнг хўжаликдан биринчи 3 ой ичида жўнатилган ҳайвонлар, шунингдек оқсилга қарши эмланган, эмлашдан кейин 21 кун давомида жўнатилган ҳайвонлар қабул қилинади ва алоҳида партия қилиниб сўйилади. Сўйиш ҳамда гўшт ва бошқа сўйиш маҳсулотларини санитария жиҳатидан баҳолаш
38-бандда кўрсатилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш23. Сўйиш жараёнида ҳайвонларнинг ушбу қоидаларнинг
3-бандида кўрсатилган юқумли касалликлар билан касалланганлиги аниқланса, ушбу қоидаларнинг
III бўлимига мувофиқ тадбирлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЮқумли касалликка ёки моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ касалликларга гумон қилинганда қуйидаги лимфа тугунлари кесиб кўрилади: юзаки-бўйин (курак олди), қанот ости (биринчи қовурға ва ҳақиқий қанот ости), қовурға-бўйин, қовурғалар аро краниал кўкрак, тўш усти, бел, ёнбош, сон, тизза бурмаси, юзаки чот, думғаза ва тизза ости. Зарур ҳолларда финналарни аниқлаш учун қўшимча бўйин, курак-тирсак, орқа, бел, сон гуруҳи ва диафрагма мушаклари узунасига кесиб кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олише) парранда, қуён, ёввойи ва овланадиган ҳайвонларни ветеринария кўриги, уларнинг гўшти ва барча бошқа сўйиш маҳсулотларини санитария жиҳатидан баҳолаш
VII ва
IX-бўлимларда кўрсатилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишКуйдиргига диагноз бактериологик текширишлар билан тасдиқланганда тана гўшти ва бошқа сўйиш маҳсулотлари, шунингдек куйдирги бациллалари билан ифлосланганликка гумон қилинганларига нисбатан ушбу банднинг
а) кичик бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш59. Пироплазмидозлар. Тана гўшти ва ички органлар сариқ рангга кирмаган ва дегенератив ўзгаришлар бўлмаганда чекловларсиз чиқарилади, ўзгаришлар бўлганда
79- ва
80-бандларда кўрсатилгани каби ишлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш61. Қўй, эчкиларнинг цистицеркоз (финноз) касаллиги. Тана гўшти ва органларнинг камроқ зарарланишида (кесма юзасининг 40 см
2 қисмида 5 донадан кам финн топилса) ва мускулатурасида ўзгаришлар бўлмаса тана гўшти ва органлар музлатиш билан зарарсизлантирилиб, сўнгра ушбу қоидаларнинг
ХV бўлимда кўрсатилгани сингари қайнатилган колбаса ёки консервалар тайёрлаш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш62. Трихинеллёз. Чўчқа (уч ҳафталиккача бўлган чўчқачалардан ташқари), тўнғиз, бўрсиқ, айиқ ва гўштхўр ҳайвонлар, шунингдек нутрияларнинг тана гўштлари трихинеллёзга текширилади. Ҳар бир тана гўштидан диафрагма оёқчаларидан (мушак тўқимасининг пайга айланиш чегарасидан), улар мавжуд бўлмаганда эса диафрагманинг қовурға қисмидан, қовурғалараро ёки бўйин мушакларидан текшириш учун иккита намуна (ҳар бири 60 г.дан) олинади. Ҳар бир намунадан камида 12 кесма тайёрланади. Компрессориумдаги 24 кесманинг ҳеч бўлмаганда бир доносида трихинелла (яшовчанлигидан қатъи назар) аниқланса тана гўшти ва кала-поча, ичак-чавоқлар, қизилўнгач, тўғри ичак, шунингдек тозаланган гўшт маҳсулотлари утилизацияга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЛимфа тугунларида яллиғланиш аломатлари бўлган кенг кўламдаги куйишларда, қон қуйилишларда ва септик жараён белгиларида ёки тери ости клетчаткасига, ички органларга, шиллиқ қаватларга бироз қон қўйилганда, шунингдек ички органлар ҳамда тана гўштининг айрим қисмлари шиш мавжуд бўлганда ветеринария-санитария экспертизаси
V бўлимда кўрсатилгани сингари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш91. Ҳайвонларни сўйиш жараёнида
3-бандда кўрсатилган юқумли касалликлар аниқланганда, ушбу ҳайвонларнинг қони, шунингдек тўплагичдаги касал ҳайвонларнинг қони билан аралашган қон ушбу корхонанинг ўзида 100°С даражадан кам бўлмаган ҳароратда 2 соат давомида зарарсизлантирилиб, сўнгра йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишТуберкулёз, бруцеллёз, листериоз, ўлат ва чўчқалар сарамаси, юқумли атрофик ринит, Ауески касаллиги, пастереллёз, лейкоз касалликлари билан касалланган ёки касалликка гумон қилинган ҳайвонларни сўйиш, шунингдек санитария кушхонасида ҳайвонларни сўйишдан олинган қон, масса қатламида ҳарорат камида 80°С ҳароратда 2 соат давомида, тез-тез аралаштирилган ҳолда қайнатиш йўли билан техник ва озуқа маҳсулотларига, шунингдек ҳайвонларнинг қуруқ озуқаси учун қайта ишлашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш94. Гўшт комбинати, кушхона, хўжаликда касалланиш ёки ҳайвон ҳаётига хавф солувчи бошқа сабаблар туфайли, шунингдек узоқ муддатли, иқтисодий оқламайдиган даволаш талаб этилган ҳолларда ҳайвонлар мажбурий сўйилганда гўштни ва бошқа сўйиш маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш, ушбу қоидаларда кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Бундан ташқари, ушбу қоидаларнинг
ХV бўлимида кўрсатилганидек, албатта бактериологик, зарур ҳолларда эса физик-кимёвий текширишлар ўтказилади, бунда албатта гўштга хос бўлмаган ёт ҳидларни аниқлаш учун қайнатиб кўриш пробаси бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш98. Агарда экспертиза натижаси, шунингдек ушбу қоидаларнинг
ХV бўлимдаги талабга кўра бактериологик ва физик-кимёвий текширишлар натижалари бўйича гўшт ҳамда бошқа мажбурий сўйишдан олинган гўшт маҳсулотлари озиқ-овқат учун яроқли деб топилса улар қайнатишга, шунингдек гўшт нонлари ёки консервалар тайёрлаш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишб) калласи, думи, териси ва ички органлари олинган бутун тана гўштлари ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилади. Тана гўшти билан бир вақтда ички органлар: юрак, талоқ, жигар, буйраклар патологоанатомик ўзгаришлар, шикастланишлар, қонсизланиш даражаси, тозаланиш сифати, семизлик ҳолати, янги сўйилганлиги, ёд ҳидлар, мушак ва ёғ ранги кўрилади. Нутрияларнинг ўзига хос тур белгиси фасцияси ости ва 5 — 8 кўкрак умуртқаси қиррали ўсимтаси устидаги ёғ қаватлари ветеринария кўригидан сўнг олиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиша) озиқ-овқат учун қуйидаги ҳайвонлар гўштини ишлатишга рухсат этилади: косул, асл буғи, сайғоқ, тоғ кийиги, тоғ такаси, ёввойи қўй, тўнғиз, айиқ, бўрсиқ, ёввойи қуён, ёввойи қушлар.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЯнгилиги ва сифатлилигига гумон қилинган ҳолларда ушбу қоидаларнинг
XV бўлимида кўрсатилгани сингари текширишлар ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш114. Тана гўшти ва органларининг ветеринария-санитария экспертизаси ҳамда санитария жиҳатидан баҳолаш ушбу Қоидаларнинг
II-бўлимида кўрсатилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш116. Озиқ-овқат учун яроқли деб топилган гўшт ўрнатилган тартибда тамғаланади ва белгиланган шаклдаги ветеринария-санитария экспертизаси хулосаси (
8-илова).
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишОзиқ-овқат учун чекловлар билан яроқли деб топилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ушбу Қоидаларнинг
ХVI бўлимида кўрсатилган тарзда зарарсизлантирилгандан сўнг ишлатишга рухсат этилади. Бундай маҳсулотларни зарарсизлантирилмаган ҳолда сотиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш118. Ветеринария-санитария экспертиза ва гўштни баҳолаш натижалари
3-иловада кўрсатилган шаклдаги журналга қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш121. Совуқхонада гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария жиҳатидан баҳолаш ушбу қоидаларнинг
II-бўлимида кўрсатилгани сингари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишКолбаса маҳсулотларини сақлаш шароити ва муддатлари |
Маҳсулотларнинг номи | Нам сақлаши (фоиз) | Сақлаш шароити | 70 — 80% нисбий намликда сақлаш муддати |
Ҳарорат (°С) | Давомийлик муддати |
қайнатилган колбасалар 1 ва 2 сортлар | 63 — 75 | Илинган ҳолатда | 0 дан 8 гача | 2-3 кунгача |
Сосиска ва сарделкалар | 65 — 75 | Илинган ҳолатда | 0 дан 8 гача | 2-3 кунгача |
Ўпка-жигар колбасалари олий ва 1 сорт | 48 — 50 | Илинган ҳолатда | 0 дан 8 гача | 2 кунгача |
Ўпка-жигар колбасалари 3 сорт | 70 | Илинган ҳолатда | 6 | 12 соатгача |
қон колбасалари ва зельцлар 3 сорт | 70 — 75 | Илинган ҳолатда | 6 | 12 соатгача |
Илвира | 80 — 85 | Тоғора ёки контейнерларда | 6 | 12 соатгача |
Ярим дудланган колбасалар | 37 — 50 | Илинган ҳолатда | 15 дан юқори эмас | 10 кунгача |
Ярим дудланган колбасалар | 37 — 50 | Яшикларда | 9 дан юқори эмас | 3 ойгача |
Қайнатиб дудланган колбасалар | 35 — 48 | Яшикларда | 0 дан 4 гача | 3 ойгача |
Хом дудланган колбасалар | 25 — 35 | қалин яшикларда, қутиларда ёки қипиқ солинган бочкаларда | 12 дан 9 гача | 12 ойгача |
Дудланган сон гўшти (окорока) | 25 — 35 | Яшикларда | 7 дан 9 гача | 6 ойгача |
Қайнатиб дудланган сон гўшти | 25 — 35 | Илинган ҳолатда | 2 дан 4 гача | 10 кунгача |
қайнатилган сон гўшти | 25 — 35 | Илинган ҳолатда | 2 дан 4 гача | 3 — 6 кунгача |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишб) гўшти чекловлар билан зарарсизлантиришдан сўнг, озиқ-овқат мақсадлари учун қўйиладиган ҳайвонлардан олинган ёғ хом ашёси, ушбу қоидаларнинг
XVI бўлими талабларига риоя этилган ҳолда, озиқ-овқат ёғига эритилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиша) ичак хом ашёлари ушбу қоидаларнинг
III бўлимида кўрсатилган ҳолатларда, шунингдек тана гўштини тўлиқ яроқсизлантиришга олиб келувчи геморрагик ёки крупоз (дифтерик) яллиғланишлар аниқланганда, ичаклар шиллиқ қаватида ғунча кўринишидаги кўп миқдордаги яллиғланиш ўчоқлари мавжуд бўлганда, энтеритлар ва бошқа патологик жараёнларда озиқ-овқат мақсадлари учун ишлатишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишТана гўшти ва барча ички органларни умумий ветеринария-санитария экспертизаси ушбу Қоидаларнинг
II бўлимида кўрсатилган тартибда, ушбу Қоидаларнинг
ХV бўлимига мувофиқ албатта токсикологик, бактериологик ва физик-кимёвий текширишлар билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш141. Қуйидаги моддаларнинг қолдиқлари (уларнинг миқдоридан қатъи назар) аниқланганда сўйиш маҳсулотларини озиқ-овқатга ишлатиш тақиқланади: цианидлар, сариқ фосфор, пропазин, гептохлор, дихлоральмочевина, полихлорпинен, полихлоркамфен, альдрин, ТМТД, ДДВФ, цинеб, дикрезил, поликарбацин, байгон, севин, ялан, бентиокарб, динитроортокрезол, нитрофен, метафос, хлорофос, тиофос, карбофос, симоб сақловчи пестицидлар (симобнинг табиий миқдори ҳайвонлар жигарида кўпи билан 0,03 мг/кг ва буйракларда кўпи билан 0,05 мг/кг эканлиги ҳисобга олинади), маргимуш сақловчи препаратлар (маргимушнинг гўштдаги табиий миқдори 0,05 мг/кг гача эканлиги ҳисобга олинади) ва 2,4-Д гуруҳидаги гербицидлар.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш142. Мажбурий сўйилган ҳайвонлар мушак тўқимасида заҳарланишга сабабчи бўлган заҳарли кимёвий моддалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, рухсат этилган қолдиқ миқдор чегарасида топилганда гўшт, ушбу Қоидаларнинг
ХVI бўлимда кўрсатилгани сингари, фақат қайнатилгандан сўнг чиқарилади, барча ички органлар эса, шу жумладан ошқозон-ичак системаси, шунингдек елин ва мия утилизацияга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш143. Фтор препаратлари, рух, мис тузлари, натрий ва калий хлор, кислота ва ишқорлар, газсимон моддалар (аммиак, олтингугурт нордон ангидриди, ис гази, хлор), мочевина, алколоидлар, глюкозидлар, сапонинлар, эфир ёғи, смола ва фотодинамик таъсир кўрсатувчи моддаларни сақловчи ўсимликлар, моғор замбуруғлари ва улар ҳаёт фаолиятининг маҳсулотлари, асосан ошқозон-ичак трактини зарарловчи ўсимликлар (куколь-рандак-сариқ гулли ёввойи ўт, молочай сутлама, ихрож-заҳарли оқ шира чиқарадиган ўт), айиқтовондошлар оиласига кирувчи ўсимликлар, заҳарли вех ва жунгар аконити (парпи-доривор ўсимлик) билан заҳарланиш натижасида ҳайвонлар мажбуран сўйилганда-гўшт ушбу қоидаларнинг
VIII бўлимига мувофиқ ишлатилади. Кампирчопон билан заҳарланганда гўштни озиқ-овқат мақсадида ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш145. Ҳайвонлар кечирган заҳарланиш ёки заҳарли кимёвий моддалар билан ишлов бериш вақтидан бошлаб ушбу моддаларни ишлатиш қўлланмаларида белгиланган муддатлардан олдин сўйилган ҳолларда гўштни ветеринария-санитария экспертизаси ушбу Қоидаларнинг
ХIV бўлимига мувофиқ ўтказилади. Тери ва бошқа техник хом ашёлар барча ҳолларда умумий асосларда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишГўшт ва гўшт маҳсулотларини бактериологик текшириш, барча ҳолларда, уларни ишлатиш масаласини ҳал қилиш учун, ушбу Қоидаларнинг
III,
IV,
V,
VI бўлимларида кўзда тутилган ҳолатларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишСўйиш маҳсулотларида
III,
IV,
V,
VI бўлимларида кўрсатилган юқумли касалликларнинг қўзғатувчилари топилганда тана гўшти ва ички органлар ушбу Қоидаларнинг тегишли бандларида кўрсатилгани сингари ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишАгарда тана гўшти ёки органларда сальмонеллалар топилганда, ички органлар утилизацияга жўнатилади, гўшт эса ушбу Қоидаларнинг
ХVI бўлимида кўрсатилган тартибда қайнатишга ёки гўшт нони ёки консервага қайта ишлашга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишАгарда мушак тўқимасида ёки лимфа тугунларида ичак таёқчалари топилганда, гўшт ушбу қоидаларнинг
ХVI бўлимида кўрсатилган тартибда қайнатилган ёки қайнатиб дудланган колбасага қайта ишлаш учун жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишИчак таёқчалари фақат ички органлардан ажратилганда улар
ХVI-бўлимида бўйича қайта ишланади, тана гўшти эса чекловларсиз чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишМускулатуранинг чуқур қатламларида ёки лимфа тугунларида кокклар гуруҳига кирувчи бактериялар, чиритувчи микроблар (асосан протей гуруҳидан) топилганда, яхши органолептик кўрсаткичларда гўшт
ХVI бўлимда кўрсатилгани каби қайнатишга ёки гўшт нони ишлаш учун жўнатилади. Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг чириб парчаланишини билдирувчи органолептик кўрсаткичлар олинганда ёки қайнатиб кўрилганда йўқолмайдиган уларга хос бўлмаган ҳид бўлганда, бундай гўшт ва гўшт маҳсулотлари техник утилизацияга жўнатилади ёки йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш153. Гўшт янги деб ҳисобланади унинг органолептик кўрсаткичлари ва қайнатиб кўриш пробаси (ташқи кўриниши, ранги, консистенцияси, ҳиди, шунингдек бульон тиниқлиги ва хушбўйлиги) янги гўштга мувофиқ келса, из кўчириш-суртмасида микрофлора топилмаса ёки препаратнинг кўриш майдонида камдан-кам кокклар ва таёқчасимон бактериялар (10 тагача микроб таначалари) учраганда ва тўқималар парчаланиш қолдиғи бўлмаганда, бульонга мис олтингугурт нордони қўшилганда у тиниқлигича қолади, учувчан ёғ кислоталари миқдори 1 г намунада КОН 4 мг гача (қуён гўштида — КОН 2,25 мг гача, парранда гўштида КОН 4,5 мг гача) бўлади; қуён ва парранда гўшти аммиак ва аммоний тузларига текширилганда экстракт зангори-сариқ тусга киради, тиниқлигича қолади ёки енгил лойқаланади. Парранда гўштида (сувда сузувчи ва жўжалардан ташқари) экстракт 1-2 дақиқа ичида қўнғир-малла тусга ўтувчи кўкиш-зангори рангга киради.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш154. Гўшт янгилиги, кўп бўлмаган органолептик ўзгаришларда гумонли деб ҳисобланади: унинг юзаси нам, енгил ёпишқоқ, қорайган, мушаклар кесилганда ёпишқоқ ва тўқ-қизил рангда, музи эритилган гўштда эса кесма юзасидан тўқроқ гўшт шираси оқади, гўшт ҳиди айнишга мойил енгил нордонроқ, бульон енгил эски гўшт ҳиди бўлган тиниқ ёки лойқа, из кўчириш-суртмасида кўпи билан 30 та микроб (ўртача), шунингдек тўқиманинг парчаланган изи топилади, бульонга мис сульфат нордон тузи эритмаси қўшилганда бульоннинг лойқаланиши, музлатилган гўштнинг бульонида эса-бўлакчалар пайдо бўлиб интенсив лойқаланиши кузатилади, учувчан ёғ кислоталари миқдори 1 г маҳсулотда КОН 4 дан 9 мг гача (қуён гўштида — КОН 2,25 дан 9 мг гача, парранда гўштида — КОН 4,5 дан 9,0 мг гача), қуён ва парранда гўштини аммиак ва аммоний тузларига текширилганда экстракт интенсив-сариқ рангга киради, кучли лойқаланиш кузатилади, музлатилган гўшт учун эса чўкма тушиши кузатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЯнгилиги гумон қилинган гўшт қайнатилган колбасага ишлатилади ёки
XVI бўлимга мувофиқ тегишли тозалашдан (ёпишқоқ, ўзгарган қисмларини ажратиб олиш ва утилизация қилиш), зарур ҳолларда ювишдан сўнг қайнатилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш155. Гўшт қуйидаги ўзгаришларда янги эмас деб ҳисобланади: унинг юзаси шилимшиқ ёки моғор билан қопланган, мушаклар кесмада нам, ёпишқоқ, қизил-малла рангда, музи эритилган гўштда эса юзасидан лойқа гўшт шарбати оқади, гўшт ҳиди ириган, бульон лойқа кўплаб бўлакчалари ва кескин қўланса ҳид билан, суртманинг кўриш майдонида 30 тадан кўп микроблар топилади, тўқималарнинг кўплаб парчаланганлиги кузатилади, бульонга мис сульфат нордон тузи эритмаси қўшилганда желесимон чўкма ҳосил бўлиши, музлатилган гўштнинг бульонида эса-йирик бўлаклар мавжудлиги кузатилади, учувчан ёғ кислоталари 1 г маҳсулотда (гўштнинг туридан қатъи назар) КОН 9 мг.дан кўп бўлади. Қуён ва парранда гўштлари аммиак ва аммоний тузларига текширилганда экстракт сариқ-пушти ёки тўқ пушти рангга киради, чўкмага тушувчи йирик бўлакчаларнинг тез пайдо бўлиши кузатилади. Парранда гўштидаги пероксидазани аниқлаганда (сувда сузувчи паррандалар ва жўжалардан ташқари) экстракт ёки кўкиш-зангори, ёки қўнғир-малла рангга киради.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш156. Гўшт, касал ёки агония ҳолатида сўйилган ҳайвондан олинганлиги гумон қилинганда, бактериологик текширишдан ташқари,
ХV бўлимда кўрсатилгани сингари қайнатиб кўриш, формол пробаси (формолли реакция) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЭлектр ёки газ печкалари билан жиҳозланган гўшт комбинатларида қайнатиш билан зарарсизлантириладиган гўшт,
ХVI бўлимда кўрсатилган тартибда гўшт нонлари, шунингдек конденцияси бўйича консерва учун ишлатиладиган гўштга бўлган талабларга жавоб берганда ва ушбу Қоидаларнинг ушбу бўлимида кўзда тутилган шартларга риоя этилганда, консервалар тайёрлаш учун ишлатилади;
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш161. Ушбу Қоидаларнинг
III,
IV,
V,
VI бўлимларида кўрсатилган касалликларда гўштни колбаса, гўшт нони ва консерваларга қайта ишлаш колбаса ва консерва цехларида қуйидаги шартларга риоя қилинганда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишГўштни физик-кимёвий текшириш усуллари
4-илова, эритилган ёғларни текшириш усуллари ва ёғларнинг физик-кимёвиий кўрсаткичлари
5-илова, колбаса маҳсулотлари ва қазини текшириш усуллари. Қазининг физик-кимёвий кўрсатгичлари
6-илова, лаборатория текширишлари учун гўшт ва гўшт маҳсулотларидан намуналар олиш меъёри
7-иловаларда кўрсатилган
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш | | |
| | |
| | Форма № 4 |
| | (ўлчам) 1/2 А4 |
| | |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ | Давлат ва идоравий ветеринария мутахассислари томонидан барча назорат остидаги юкларни фақат туман (шаҳар) ҳудудида ташишда берилади |
|
_________________________________________________________________________________________ |
(вилоят) |
_________________________________________________________________________________________ |
(туман, шаҳар) |
_________________________________________________________________________________________ |
(ветеринария ташкилоти номи) |
|
ВЕТЕРИНАРИЯ МАЪЛУМОТНОМАСИ № ____ сон «____» ___________ 20___ й. |
|
Мен, куйида имзо чекувчи ветеринария врачи, ушбу маълумотномани |
_________________________________________________________________________________________ |
(кимга — юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг исми-шарифи) |
берилди шу ҳақдаким, ушбу шахсга карашли |
_________________________________________________________________________________________ |
(маҳсулотнинг номи: |
_________________________________________________________________________________________ |
ҳайвонларнинг (паррандалар, балиқлар) тури, жинси, ёши) |
|
сони _______________________ | _______________________ | _______________________ |
(жой, дона, кг, бош) | (идиш тури) | (тамга, маркировка) |
қуйидаги ________________________________________________________________________________ |
(текширишлар, эмлашлар, ишловлар, зарарсизлантиришлар ўтказилган концервациялаш, пастеризация ва бошқа) |
______________________________________________________________________________________дан |
Маҳсулотлар, ҳайвонлар ___________________________________________________________________ |
__________________ (куйидаги маршрут билан (қаерга) бўрдоқига боқиш, сўйиш, сотиш, сақлаш, қайта ишлаш ва бошқалар) |
________________________________________________________________________ учун юборилаяпти |
_________________________________________________________________________________________ |
МАХСУС МАЪЛУМОТЛАР: _______________________________________________________________ |
__________________ (ветеринария тамга рақами, ҳайвоннинг инвентар рақами ёки лакби) |
_________________________________________________________________________________________ |
_________________________________________________________________________________________ |
(махсус шароитларда жўнатилганда тўлдирилади) |
Ветеринария маълумотномасини асл нусхаси берилди ва у туман (шаҳар) ҳудудида таъсир этади |
| | |
| | __________________________ |
| | (исми-шарифи) |
| | __________________________ |
| | (лавозими) |
| | __________________________ |
| | (сана ва имзо) |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш | | | | | | | олд томони |
Т/р | Ҳайвон келиб тушган кун | Ҳайвон тури | Бош сони | Ҳайвонни юборган ташкилот номи: ҳайвон эгасининг фамилияси, исми ва адреси | Ветеринария гувоҳномаси рақами ва берилган санаси: маълумот берган ветеринария врачининг фамилияси | Сўйишдан олдинги ветеринария кўриги натижаси |
Клиник кўрик маълумоти ва тана ҳарорати ўлчами | Ветеринария врачининг хулосаси |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
| | | | | | | |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш | | | | | | орқа томони |
Ветеринария-санитария экспертиза натижаси | Бактериологик текшириш натижалари ва трихинеллоскопия (таҳлил натижасини рақами ва санаси) | кўрикдан ўтказилган гўшт ва гўшт маҳсулотларидан | Кўрикдан ва экспертизадан ўтказган ветеринария врачининг имзоси |
Аниқланган касаллик номи | Ҳодиса сони | юборилди (кг) | Чекловсиз чиқарилди (кг) |
техник қайта ишловга ва йўқотишга | Зарарсизлантиришга ва қайта ишлашга |
| | | | | | |
| | | | | | |
| | | | | | |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш | | | | | | | | | | | | № 23 Шакл |
| | Жуфт бет | | | | | | | | | | |
Т/р | Экспертиза рақами | Хўжалик, ташкилот номи, маҳсулот эгасининг исми, фамилияси | Манзил (вилоят, туман, аҳоли пункти) | Вет. ҳужжатнинг рақами ва берилган санаси | Тана | Ички аъзоларининг мавжудлиги | Балиқ, қисқичбақа, кг | Тухум дона |
мол гўшти кг | қўй гўшти кг | чўчқа гўшти кг | парранда гўшти кг | бошқа ҳайвонлар гўшти кг |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 |
| | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш | Тоқ бет | | | | | | | | | | | |
Текшириш натижалари | Алоҳида шарти билан рухсат этилди (миқдори) | Мусодара қилинган ва утилга жўнат илган, (миқдори) | Сотишга рухсат этилмаган ва эгасига қайтариб берилган (миқдори) |
Органолептик (аниқланган нуқсонлар) | Бактериоскопик | Трихинеллоскопик | Биохимиявий реакциялар | Бактериологик |
pН | пероксидаза | мис купороси | формол | сероводород | лабораторияга жўнатилган санаси | Лабораторияга хулосаси, унинг рақами ва санаси |
14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 |
| | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишХ | = | (V-V0) х К х 5.61 х 100 |
m |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишХ | = | (а - б) х 0,00127 х 100 |
М |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш1. Яхши сифатли бўрсиқ ёғи оч сариқ рангда, ўзига хос ҳидли. Эритилган ҳолда тиниқ. Эриш ҳарорати 21 — 25°С, қотиш ҳарорати 8 — 10°С, l40°С ҳароратда рефракция коэффициенти 1,4562 — 1,4564, солиштирма массаси 0,903, кислоталик сони кўпи билан 1,5, перекис сони эса — 0,11, альдегидлар ва перекисга реакцияси салбий.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш2. Яхши сифатли суғур ёғи оч сариқ рангда, ўзига хос характерли ҳидга эга, хона ҳароратида суюқ, тиниқ. Эриш ҳарорати 13 — 16°С, қотиши 8°С, 40°С ҳароратда рекракция коэффициенти 1,467 — 1,468, солиштирма массаси 0,901, кислоталик сони 0,9 дан юқори эмас, перекис сони кўпи билан 0,05. Альдегидлар ва перекисга реакцияси салбий.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш4. Сифатли қорамол ёғи қаттиқ консистенцияли, оч сариқ ёки сариқ рангда, ўзига хос ҳидли, ёғ эритилган ҳолда тиниқ. Эриш ҳарорати 42 — 45°С, қотиш ҳарорати 27 — 35°С, 40°С ҳароратда нур синиши кўрсаткичи (рефракция коэффициенти) 1,4510 — 1,4583, солиштирма массаси 0,923 — 0,933, кислоталик сони 3,5, перекис сони кўпи билан 0,06.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш5. Сифатли қўй ёғи қаттиқ консистенцияли, оқ ёки оч сариқ рангда, ўзига хос ҳид ва таъмга эга, ёғ эритилган ҳолда тиниқ, солиштирма массаси 0,932 — 0,961. Эриш ҳарорати 44-45°С, қотиш ҳарорати 32 — 40°С, 40°С ҳароратда нур синиш кўрсаткичи (рефракция коэффициенти) 1,4566 — 1,4383. Кислоталик сони 3,5 гача, перёкис сони 0,06 дан юқори эмас.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш6. Сифатли чўчқа ёғи пастасимон консистенцияли, ранги оқ сарғиш тусда, ўзига хос ҳидга ва таъмга эга, ёғ эритилган ҳолда тиниқ. Солиштирма массаси 0,931 — 0,938, эриш ҳарорати 30 — 40°С, қотиш ҳарорати 26 — 30°С. 40°С ҳароратда нур синиш кўрсаткичи (рефракция коэффициенти) 1,4536, кислоталик сони 3,0, перёкис сони кўпи билан 0,06.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш7. Янгилиги гумон қилинган қорамол, қўй ва чўчқа ёғлари тўқ кул ранг, баъзан малла тусда. Ҳиди айниган, тахир ва стеаринли. Таъми ўткир аччиқ, эритилган ҳолда ёғ лойқаланган. Ёғ юзаси нам ва ёпишқоқ. Кислоталик сони 3,5 дан юқори, перекис сони эса 0,07 — 0,1. Перёкис ва альдегидлар мавжудлигига қўйилган реакция ижобий, чўчқа ёғи учун эса, шунингдек нейтрал қизил билан қўйилган реакция ҳам ижобий натижа беради.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишб) ярим дудланган, қайнатиб-дудланган, дудланган колбаса, қази, тузланган бекон, чўчқа, қўй ва қорамол гўштидан тайёрланган (хом дудланган, дудлама-қайнатма, дудлама-ёпилма, ёпилган ва қовурилган) маҳсулотлар учун: кимёвий стаканга майдаланган ўртача намунадан қ 0,01 г аниқликда 5 г ўлчаб олинади ва 100 мл дистилланган сув қўшилади. Сув ҳаммомида 40°С гача қиздирилади, ушбу ҳароратда 45 дақиқа (вақти-вақти билан шиша таёқча ёрдамида аралаштирилган ҳолда) сақланади ва қоғоз фильтр орқали фильтрланади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишX | = | 0,00292 х K х v х 100 х 100 |
v1 х m |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишКўрсаткичлар номи | Таърифи ва меъёри |
«Ўзбекистон» қазиси | «Тошкент» қазиси | Кабоб (шашлик) колбасаси |
Ташқи кўриниши | Батонларнинг юзаси тоза, бироз нам, қобиғи зарарланмаган, доғларсиз |
Консистенцияси | Зич |
Ҳиди | Зираворлар солинган яхши сифатли гўштга хос бўлиб, кескин ёки ёт ҳидларсиз. |
Батонлар шакли ва ўлчами | Батонлар шпагат билан, ички диаметри 10 — 15 см қилиб, ҳалқа кўринишида боғланган, бир учида кўндаланг боғламсиз ёки бита кўндаланг боғламли | Батончалар узунлиги 10 — 12 см қилиб боғланган, 4-5 тадан батончалар ҳалқа қилиб уланган |
Ош тузининг масса улуши фоизда, кўп эмас | 4,0 | 4,0 | 3,0 |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш |
|
|
______________________________________________ деҳқон бозори |
Ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси |
|
20___ йил «____» ____________ |
|
ХУЛОСА |
|
Берилди ____________________________________________________________________________________ |
(маҳсулот эгасининг фамилияси, исми, манзилгоҳи) |
___________________________________________________________________________________________ |
|
унга карашли _______________________________________________________________________________ |
(маҳсулот номи, ўрни, сони, оғирлиги) |
|
истеъмолга яроқли деб топилди. |
|
Асос:экспертиза № _______________________________________ |
|
Сотиш муддати ______________________________________ гача |
|
Ветеринария врачи | ___________ | _______________________ |
| (имзо) | (фамилияси, исми) |
|