Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2003 13.01.1997 йилдаги 22-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛДА ТАЪЛИМ ОЛИШЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ «УМИД» ЖАМҒАРМАСИНИ ТУЗИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 июлдаги ПФ-3272-сонли «Истиқболли ёш педагогларни ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва тажриба орттириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 7 январдаги ПФ-1694-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармасини тузиш тўғрисида»ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирликлари, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган қўшма компаниялар, банклар ва бошқа ташкилотларнинг жамғармага моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармаси тўғрисидаги Низом ва унинг ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма Бошқаруви, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси ва Давлат тест маркази 1 ой муддатда танловларни ўтказиш ва грантлар бериш шартларини ишлаб чиқсинлар ҳамда иқтидорли ёшлар юбориладиган етакчи чет эл олий ўқув юртларини аниқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элда таълим олаётган ёшларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига оид зарур ахборотлар билан доимий равишда таъминлаб турсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага чет элдаги етакчи ўқув, илмий марказлар ва таълим соҳасида ишловчи халқаро ташкилотлар билан иш юзасидан алоқа ўрнатишга ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Жамғарма фаолиятини ташкил этиш учун 10 млн сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига Жамғарма фаолиятини амалга оширишга йўналтирилган маблағлар конвертациясини устувор тарзда таъминлаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма учун миллий ва хорижий валюта ҳисоб рақамларини очсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани Тошкент шаҳар, Туроб Тўла кўчаси, 1-уйга жойлаштирсин ва зарур алоқа воситалари, компьютер техникаси, транспорт, офис жиҳозлари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Жамғарма фаолиятини доимий равишда ёритиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Алимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 13 январдаги 22-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармаси

НИЗОМИ

I. УМУМИЙ КОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма дейилади) иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг жаҳон андозалари талаблари даражасидаги илғор билимлар асосида таҳсил олишларига, баркамол инсон ва юксак маънавиятли, юқори малакали мутахассис бўлиб етишишларига моддий ва маънавий ҳомийлик қилиш, истеъдодли ёшларни танлов асосида чет эл олий ўқув юртларига ўқишга юбориш, қобилиятли ёшларнинг нуфузли халқаро олимпиадалар ва танловларда иштирок этишларини таъминлаш ва рағбатлантириш мақсадида тузилган давлатга қарашли хайрия жамғармаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа реквизитларга эга бўлади ҳамда банкларда ўз ҳисоб рақамини очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма ҳомийларининг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан таъминланади ва ўз фаолиятини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарманинг манзили — Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Туроб Тўла кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятининг мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун иқтидорли йигит-қизларни танлов асосида чет эл олий ўқув юртларига ўқишга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказлари, таълим ва фаолият кўрсатаётган халқаро ва хорижий ташкилотлар, жамғармалар билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшларнинг жаҳон андозалари талаблари даражасидаги илғор билимлар асосида таҳсил олишларига, баркамол инсон ва юксак маънавиятли, юқори малакали мутахассис бўлиб етишишларига моддий ва маънавий ҳомийлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъдодли ёшларни танлаб олиш, саралаш ва ўқитиш бўйича режа ва дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уни таълим тизимига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қобилиятли ёшларнинг нуфузли халқаро олимпиадалар ва танловларда иштирок этишларини таъминлаш ва уларни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига хос тараққиёт йўлига кирган мамлакатимизнинг ёш авлодлари орасида етилиб келаётган юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг ижодий ва ақл-заковат салоҳиятларини янада кенгайтириш ва кучайтириш, уларнинг ноёб қобилиятларини она-юртни улуғлашга, Ватан истиқболига йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъдодли ва иқтидорли ёшларнинг ўз қобилиятлари ва имкониятларини тўла намоён қила олишлари учун давлат, жамоат ташкилотлари, барча турдаги мулк эгалари билан биргаликда зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшларни Ватан учун фидокорона меҳнат қиладиган, истиқлол ғояларига садоқатли, ўзбек халқи нуфузини янада юқори кўтарадиган умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш, Ватан ва халқ олдидаги ўз бурч ва вазифаларини тўла-тўкис бажаришга қаратилган дастурий тадбирларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, маданияти ва маънавиятини хорижий мамлакатлар ёшлари ўртасида ташвиқ ва тарғиб қилиш, ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма иқтидорли ёшларнинг чет элларда таълим олишларига оид дастурлар, лойиҳалар тузади, уларни шу мақсадда ажратилган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти грантлари ёрдамида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларида белгиланган қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий мамлакатларда ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ўз ваколати доирасида шартномалар ва бошқа юридик ҳужжатлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ҳудудида ва унинг ташқарисида кўргазмалар, турли фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республикада ташкил этиладиган турли жамоат ташкилотларининг муассиси ва ҳаммуассиси бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мавжуд қонунчилик доирасида Ўзбекистон иқтидорли ёшларининг адабиёт, санъат ва илмий асарларини мамлакатимизда ва чет элларда нашр этиш имкониятларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланган бошқа ҳар қандай қонуний ҳуқуқларга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЖАМҒАРМАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарманинг раҳбар органи Бошқарув бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқарув Жамғарманинг ҳайъат органи бўлиб, унинг таркиби ва раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Бошқарувни йиғилишларнинг ўтказилишини ва ишларнинг ташкил этилишини таъминловчи Раис бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув йиғилишлари заруриятга кўра (камида 6 ойда бир марта) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарувнинг қарорлари Раис имзолаган буйруқ билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарувнинг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган Жамғарма фаолияти йўналишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма бюджети ва грантларининг ҳар йиллик сони бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов асосида Жамғарма грантларига мос номзодларни танлашни ташкил қилиш ва унинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятининг ҳар йиллик режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма дирекцияси фаолиятини назорат қилиш ва умумий раҳбарликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ҳомийлари билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш, молиявий маблағларни қидириш ва жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг йиллик ҳисоботларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма харажатлари рўйхатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма штатидаги ходимларни мукофотлаш миқдорини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган раис ўринбосари — ижрочи директор Жамғарманинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни амалга оширишга раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис ўринбосари — ижрочи директор ҳуқуқи доирасига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган йўналишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарувнинг қарорларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли ёшларни излаш ишларини ташкил этиш шакллари ва тартибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика минтақалари бўйича чет элларда таълим олиш учун муносиб номзодларни аниқлашни таъминловчи танловларни умумлаштириш ва ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма вазифаларини амалга ошириш учун етакчи мутахассислар жалб қилинган ишчи гуруҳларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим вақтида ва у тугагандан сўнг талабалар билан доимий алоқаларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда таълим олувчиларни муддатидан олдин чақириб олиш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Бошқарувга тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларни ишга йўллаш бўйича тавсияларни кўриб чиқиш учун Бошқарувга тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларнинг хизмат ва ижтимоий фаолиятларига доир мониторингни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Раис ўринбосари — ижрочи директор Жамғарма номидан фаолият кўрсатади, шу жумладан, унинг хўжалик ишларини амалга оширади, Жамғарма номидан битимлар тузади, штатларни тасдиқлайди, Жамғарма ходимлари бажаришлари шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИ ВА МУДДАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарма йўлланмаси бўйича таълим қуйидаги шаклда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалаврлик (4 йилгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура (2 йилгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба орттириш (1 йилгача).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VІ. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарманинг мол-мулки асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва шу кабилардан, айланма маблағлардан, шунингдек, маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Низомдаги фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бюджет ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма хайрия, ҳомийлик ва холисона тушумлар ҳисобига сотиб олган мол-мулклар Жамғарманинг ўз мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма асосий фондларни ва айланма маблағларни, бошқа моддий бойликларни юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш, шунингдек уларни қонунда белгиланган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига бириктирилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлов ундириб олиниши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ўз фаолияти натижаларини амалдаги қонун ва қоидаларга биноан тезкорлик билан таҳлил қилади ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолиятини тўхтатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 13 январдаги 22-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш «Умид» жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

№‎

Лавозимлар ‎

Сони ‎
1.‎ Раис ўринбосари — ижрочи директор ‎ 1‎
2.‎ Бош мутахассис ‎ 1‎
3.‎ Катта инспектор — иш юритувчи ‎ 1‎
4.‎ Бухгалтер ‎ 1‎
5.‎ Инспектор ‎ 1‎
‎ Жами: ‎ 5‎