Ҳужжат кучини йўқотган 22.10.2002 21.02.1992 йилдаги ПФ-350-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.10.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 октябрдаги ПФ-3151-сонли «Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида бошқарув тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи иқтисодий сиёсатини ўтказиш, ташқи бозорда умумдавлат манфаатларини таъминлаш, чет мамлакатлар билан иқтисодий, техникавий ва савдо ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, бу соҳада бошқарувни такомиллаштириш ва халқаро миқёсдаги самарали ишда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига зарур шарт-шароит яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо ва хорижий алоқалар давлат комитети негизида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қошида Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси негизида Тижорат-реклама маркази ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ишлаб чиқариш фирмалари амалга оширадиган четга чиқариладиган ва четдан олинадиган товарлар экспертизасини ўтказиш, чет элларда кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш, шунингдек реклама хизматлари кўрсатиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг республика учун устувор йўналишларини белгилаш асосида давлат ташқи иқтисодий сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш, ташқи савдони рағбатлантириш воситаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни давлат йўли билан тартибга солиб туриш, ташқи иқтисодий фаолиятнинг Ўзбекистон ҳудудида иш кўраётган қатнашчилари ана шу фаолиятни амалга оширишнинг белгиланган тартибига қандай риоя этаётганликларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ва ундан ташқарида республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун ташкилий ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонни жаҳон хўжалик алоқаларига фаол жалб этиш йўли билан республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг хорижий мамлакатлар маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқалар тармоқлари мажмуини ривожлантириш, жумладан ахборот тизимларини вужудга келтириш, транспорт-экспедиторлик хизматини таъминлаш, четга чиқариладиган ва четдан олинадиган товарларга шаҳодатнома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг четга мол чиқариш қувватини оширишга оид таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, жумҳуриятнинг маблағларини чет элларда оқилона жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жумҳуриятда, шунингдек чет элларда Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолияти қатнашчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар билан, шунингдек бошқа хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий алоқалар масалаларида ҳамжиҳатликни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва муассасалар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари, мансабдор шахслар ва фуқаролар ижро этиши учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин, вазирлик тузилмасини ва унинг ҳақидаги низомни тасдиқласин, республика ҳукуматининг меъёрий ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон ССР Ташқи савдо ва хорижий алоқалар давлат комитетини ташкил этиш тўғрисида» 1990 йил 12 июлдаги Фармон ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-350-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 202-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 194-модда)