05.11.2018 йилдаги 907-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурунтов» конини ўзлаштириш (V-навбати) I-босқичи» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорига мувофиқ ҳамда мавжуд конлардан руда қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Мурунтов» конини ўзлаштириш V-навбати) 1-босқичи» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш доирасида қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) умумий қиймати 733,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилганлиги ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ДУКда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Мурунтов» конининг IV-навбати контурида таркибида олтин мавжуд бўлган рудаларнинг камайиб кетаётган захираларини тўлдириш ҳамда «Навоий КМК» давлат корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш таъминланаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус инвестиция ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобига 445,9 млн. АҚШ долларига тенг суммадаги «Навоий КМК» давлат корхонасининг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали қайта молиялаштириладиган, 10 йил муддатга бериладиган, шу жумладан имтиёзли даври 3 йил, фоиз ставкаси йилига 2,0 фоиз, шу жумладан банкнинг қайта молиялаштириш маржаси йилига 0,25 фоиз бўлган, ҳисобланадиган фоизлар инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида капиталлаштириладиган 288,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити молиялаштириш манбалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» давлат корхонаси қарз олувчи ва инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган кредитни қоплаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Навоий КМК» давлат корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурунтов» конини ўзлаштириш (V-навбати) 1-босқичи» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1 -иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурунтов» конини ўзлаштириш (V-навбати) 1-босқичи» инвестиция лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қайтаришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати юзасидан белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қонун ҳужжатларига, ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш юзасидан белгиланган нормалар ва қоидаларга, шунингдек, кон ишларининг геологик-маркшейдерлик таъминотига риоя этилишини назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда «Навоий КМК» давлат корхонасининг бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
907-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2018 й., 09/18/907/2158-сон)