06.10.2018 йилдаги 808-сон
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 421-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
9. Алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларни истисно қилганда беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда, аризага қўшимча равишда баҳолаш ташкилотининг алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига ундирувчига ўтказиб берилиши лозим бўлган мол-мулкни баҳолаш хулосаси, шунингдек қарздорнинг мазкур мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
A — ушбу Низом 16-бандида белгиланадиган тартибга мувофиқ алиментлар тўловининг ҳар ойлик миқдори;
k — ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ белгиланадиган коэффициент;
g — мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ белгиланадиган алиментларни олдиндан тўлаш даврининг йиллар сони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган, аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
б) ушбу Низомнинг 14-банди учинчи хатбошида назарда тутилган алиментларни олдиндан тўлаш белгиланган алимент суммаси тўловининг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги;
Гаров шартномаси ушбу Низомдаги иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ тузилади.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 52-моддасига асосан ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк гаров предмети бўла олмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
а) мазкур Низомнинг 28-бандидаги аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг йўқлиги ёки уларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.

_________________________ ___________

____________________201__ йил «_____» ___________

(шартнома тузилган жой) _____________

_________________________________________________________________________________________ номидан

(гаров предметини топширувчининг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)

_______________________________________________________________________________ асосан
________________________________________________________________ Гаровга қўювчи ва Гаровга
олувчи __________________________________________________________________________________________
иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Гаровга қўювчи гаров сифатида Гаровга олувчига гаров сифатида:

______________________________________________________________________________________________________________________________________
(номи, шахсий белгилари, сони ва
_____________________________________________________________________________________________________________________________________
гаров сифатида берилаётган транспорт воситалари ва маҳсулотлар нархи. ______________________________________________________________________________________________________________________________________
Агар иловаси бўлса кўрсатилади.)

2. Гаров предмети Гаровга қўювчининг алимент тўловлари бўйича мажбуриятлари билан таъминланиб ________________________________________________________________________________________________

(талаб қилинадиган сумма сон ва сўзларда ёзилади,

________________________________________________________________________________________________
гаров билан таъминланган)

3. Гаров предмети__________________________________________________________________________________

(гаров предмети жойлашган жой кўрсатилади)

4. Гаров билан таъминланган мажбуриятларнинг амал қилиши алимент пуллари икки ой давомида тўланмаганда, жумладан белгиланган тартибда алимент тўловлари тўғрисида давлат ижрочиси хабардор қилинмаганда тугайди.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ гаровнинг қонуний топширилишига Гаровга қўювчи жавобгар ҳисобланади.

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6. Гаровга қўювчи қуйидагиларга мажбур:
а) гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолишидан, енгиб бўлмас куч оқибатида юз берган хавф ёки офат сабабли етишмаслиги ёки шикастланишидан, гаровга қўювчининг давлат органлари томонидан хўжалик фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки ноқулай таъсир қилувчи (гаров предмети мусодара қилиниши, гаров предмети реквизицияси)дан, шунингдек, банкрот деб ҳисоблаш ёхуд ўзини тўловга қобилиятсиз деб эълон қилишдан гаров предметининг тўла қиймати бўйича ўз ҳисобидан суғурталаш;
г) гаров предметини бошқа гаров учун ўтказмаслик;
д) ҳар ойлик алимент тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат ижрочисини хабардор қилиш;
е) гаров предметини сақлаш учун зарур чоралар кўриш;
ж) агар гаров предмети Гаровга олувчининг айби бўлмагани ҳолда йўқолган бўлса, Гаровга олувчининг розилиги билан гаров предметини қиймати тенг бошқа мол-мулкка алмаштириш.
7. Гаровга предметининг ҳуқуқлари:
а) гаров нарсаси билан таъминланган мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш;
б) гаров мажбуриятлари бўйича у реализация қилингунга қадар исталган вақтда суд қарори ёки нотариуснинг ижро хатига асосан гаров предметига қаратилган ундирувни тугатиш.
8. Гаровга олувчининг ҳуқуқлари:
а) гаров билан таъминланган мажбуриятлар муддатида бажарилмаганда гаров предметига ундирувни қаратиш;
б) Гаровга қўювчи ушбу шартнома 6-бандининг, «д», «е» ва «ж» - кичик бандларида кўрсатилган мажбуриятларни бажарма олмаган тақдирда, муддатидан олдин гаров предметини ундирувга қаратиш;
в) гаров предмети ҳисобидан ўз талабларини тўла қаноатлантириш;
г) Гаровга қўювчининг гаров билан таъминланган барча мажбуриятлари бўйича бошланишидан ижро бўлгунига қадар гаровни сақлаш;
д) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ундирув қаратилган гаров предметини реализация қилиш;
е) гаров предмети реализацияси орқали топширилган пуллар бўйича алимент тўловларини қабул қилиш;
ж) гаров предмети реализацияси орқали топширилган пул миқдори унинг талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, етмаган пул миқдорини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Гаровга қўювчидан ундириш;
з) гаров предметини унинг миқдори, ҳолати ва сақлаш шароитларини ҳужжатлар орқали текшириш;
и) Гаровга қўювчидан гаров предметини сақлаш учун зарур чоралар кўришни талаб қилиш;
к) Гаров предмети йўқолиши ёки шикастланишини хавфини бартараф этишни талаб қилиш;
л) агар гаров предмети гаровга олувчининг айби бўлмагани ҳолда йўқолган ва гаровга қўювчи уни тикламаган ёки гаровга олувчининг розилиги билан қиймати тенг бошқа мол-мулкка алмаштирмаган бўлса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш.
9. Ушбу шартномадаги томонларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
10. Ушбу шартнома билан тартибга солинмаган қоидаларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги
Қонуни татбиқ этилади.

ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ


Гаровга олувчи:


Гаровга қўювчи:

___________________________________

___________________________________

(Гаровга олувчининг Ф.И.О.)

(Гаровга қўювчининг Ф.И.О.)

___________________________________

___________________________________

манзили
_______________________________ _______________________________ _______________________________

__________________________________
(имзоси)

манзили
_______________________________ _______________________________ _______________________________

__________________________________
(имзоси)

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)