Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3072]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 июлдаги ПФ-3856-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 август,
23-Б-сон
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 20 августдаги 23-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари тўғрисидаги
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларнинг (бундан буён матнда ҳудудий жамғармалар деб юритилади) фаолият юритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ҳудудий жамғармалар ҳудудий бошқармалар таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилиб, мустақил балансга ва шахсий ғазна ҳисобварақларига эга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳудудий жамғармалар маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) жамланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
янги иш ўринларини ташкил этиш ва мавжудларини сақлаб қолиш ҳамда ишсиз шахсларни иш билан таъминлашга қаратилган тадбирларни ўтказиш;
доимий иш ўринларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линияларини очиш;
ишчи кучи кўп бўлган туманлар ва шаҳарларда давлат-хусусий шериклик шартларига асосан кўпроқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутувчи ташкилотларни ҳудудий жамғармаларнинг тузилган ташкилотлардаги улушини кейинчалик хусусий шерикларга реализация қилиш шарти билан ташкил этиш;
«Лойиҳа менежерлари» гуруҳи томонидан юқори самара берган ижобий тажрибаларни бошқа ҳудудларда жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда етакчи тадбиркорлар ва уста деҳқонларни жалб этиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
2-боб. Ҳудудий жамғармалар даромадларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан қирқ фоизгача бўлган миқдордаги ҳар чораклик тушумлар;
ҳудудий жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушган даромадлар;
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;
жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳамда норезидентлари бўлган хайрия қилувчиларнинг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан тушумлар ҳажми иқтисодиёт ва молия органлари томонидан белгиланган тартибда аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар иқтисодиёт ва молия органлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимлари фармойишида назарда тутилган миқдорларда тегишли Ҳудудий жамғармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Бунда Ҳудудий жамғармаларнинг ҳисобварағига ўтказиладиган юқоридаги маблағлар тегишли ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 санасигача бир йўла ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
ҳудудий меҳнат бозорида фаол тадбирларни (меҳнат ярмаркаларини ўтказиш) молиялаштиришга;
ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларга;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларида янги иш ўринларини яратишни назарда тутадиган лойиҳаларни, шунингдек янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида имтиёзли кредит линиялари очиш орқали лойиҳаларни молиялаштиришга;
тижорат банкларидаги очилган кредит линиялари ва жойлаштирилган депозитлардан тушган фоизларнинг 80 фоиз қисми ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ҳудудий меҳнат органлари ходимларини рағбатлантириш ва моддий ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ҳамда кейинчалик Вазирликнинг ҳудудий органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан Вазирлик билан келишилган ҳолда янги иш ўринлари яратиш шарти билан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчи юридик шахслар балансида бўлган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаси бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга;
«Лойиҳа менежерлари» гуруҳи томонидан юқори самара берган ижобий тажрибаларни бошқа ҳудудларда жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришда етакчи тадбиркорлар ва уста деҳқонларни жалб этиш бўйича харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача қисмини қоплашга.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
3-боб. Ҳудудий жамғармалар фаолиятини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидагилар ҳудудий жамғармаларнинг ижро этувчи органлари (бундан буён матнда ижро этувчи орган деб юритилади) ҳисобланади:
республика даражасида — Вазирликнинг Молиявий ресурсларни бошқариш ва молия-иқтисод бошқармаси;
ҳудудий даражада — ҳудудий бошқармалар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ижро этувчи орган қуйидагиларни амалга оширади:
а) республика даражасидаги ижро этувчи орган — ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан аудит ўтказишни ташкил этади;
б) ҳудудий даражадаги ижро этувчи орган:
ҳудудий жамғармаларнинг келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметаларини ҳар йили 25 декабргача тасдиқлайди;
ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисоботни шакллантиради;
ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатларини ижро этиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ҳудудий жамғармаларнинг фаолиятини ташкил этиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағларини тасарруф этиш ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳудудий бошқармалар:
ҳудудий жамғармалар тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ҳудудий жамғармаларнинг молиявий аҳволини тизимли равишда таҳлил қилиш ва прогнозлаш ҳамда унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этади;
ҳудудий жамғармаларнинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича даромадлари ҳисобини юритади;
ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан техник ва молиявий назоратни олиб боради;
ҳар чоракда камида бир марта ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Вазирликка тақдим этади;
ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка ахборот беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ҳудудий бошқармалар ҳудудий жамғарма фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тижорат банкларига очилган кредит линиялари маблағларини лойиҳалар кесимида молиялаштирилиши тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни молиялаштиришни самарали ташкил этиш юзасидан таклифларни Вазирликка киритиш.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳудудий бошқарма бошлиғи:
ҳудудий жамғармалар фаолияти юзасидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
ҳудудий жамғармалар фаолиятини юритиш учун ходимларни бириктиради, уларнинг лавозим мажбуриятларини ва ваколатларини тақсимлайди;
ваколатлари доирасида юридик шахслар билан шартномалар тузади;
ҳудудий жамғармалар пул маблағлари ва моддий бойликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистик ҳисоботларнинг белгиланган тартибда тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ва ваколатларни амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-боб Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
6-боб. Ҳудудий жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудудий бошқармалар томонидан юритилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва ҳудудий бошқармалар томонидан тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Вазирлик томонидан кўриб чиқилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига очилган кредит линияси бўйича ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар кўринишидаги даромадлар ҳаққонийлиги тегишли тижорат банклари билан ўзаро ҳисоблашув далолатномалари асосида аниқланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
7-боб. Якуний қоидалар
26. Ҳудудий жамғармаларнинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади ва Давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ҳудудий жамғармалар маблағларидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ҳудудий бошқармалар ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгардирлар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ҳудудий жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
31. Мазкур Намунавий устав Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 20 август,
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 9-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3072-1, 07.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2018 й., 10/18/3072/1973-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 08.08.2025 й., 10/25/3072-1/0702-сон)