1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада ҳар йили аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, бўш ва квоталанадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга, ижтимоий заиф қатламлар бандлигини таъминлашга, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти, сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга қарамай, ҳудудлардаги меҳнат бозорида ҳали-ҳамон юқори даражада кескинлик сақланиб қолмоқда, доимий иш ўринларини ташкил этиш, ёшлар, хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар аъзолари бандлигини, айниқса, қишлоқ жойларда таъминлаш, шунингдек, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш масалалари ҳал этилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга жойлаштириш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун кредит, молиявий, маслаҳат-ахборот бериш хизматлари ва бошқа зарур хизматлар даражаси пастлигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш кадрлари кўпинча иқтисодиёт тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини, уларнинг имкониятлари ва ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда касбга тайёрланмоқда ва қайта тайёрланмоқда. Оқибатда меҳнат бозорида айрим мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тақчиллиги кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ишлари самарадорлигини ошириш, аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга доир «Йўл харитаси» иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси деб юритилади) учун 2018 йилда Республика бюджетига қўшимча тушумлар ҳисобига 150 миллиард сўм ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса бюджет параметрларида 300 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағлар ажратиш назарда тутилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.08.00 Бандликка кўмаклашувчи Давлат жамғармаси (шунингдек, 06.03.03.00, 07.07.02.01ларга қаранг);
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.03.00 Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи давлат жамғармаси (шунингдек, 05.01.08.00, 07.07.02.01ларга қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.09.00 Банклар томонидан бюджет, бюджетдан ташқари жамғармаларга хизмат кўрсатилиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларининг бўш қолдиқларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан тушадиган 50 фоиз миқдордаги даромадлар Меҳнатни рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат муассасалари шаклида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларини (кейинги ўринларда — ҳудудий жамғармалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантирувчи манбалар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия қилувчилар — жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айниқса, қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун республиканинг тижорат банкларида кредит линиялари очиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик реализация қилиш шартини назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари бўйича иш ўринлари ташкил этишга ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳудудий жамғармалар даромад қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин, бўшаб қолган маблағлар ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифаларини амалга оширишга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳудудий жамғарманинг намунавий устави тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ҳудудий жамғармалар уставларини тасдиқланган намунавий устав асосида тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу қарорнинг 2 ва 3-бандларига мувофиқ шакллантириладиган Бандликка кўмаклашиш жамғармасига Республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари, асосан, «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва Халқ банки АТБда кредит линияларини очиш ва кейинчалик мазкур банклар томонидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш мақсадида йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) микрокредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар учун ажратилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари ва паррандалар, қишлоқ хўжалиги инвентари ва ускуналари, суғориш мосламалари (насослар, артезиан қудуқлари ва бошқалар) харид қилиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хом ашё харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.06.00 Касаначилик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ва шаҳарларнинг ишлаб чиқариш ихтисослашуви, мавжуд минерал хом ашё, ер, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) микрокредитлар 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан:
(6-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 декабрга қадар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз (шундан 4 фоиз банк маржаси) ставкада ажратилади.
(6-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПФ-5898-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 06/20/5898/4258-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 6-бандига мувофиқ биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагиларга бир марталик субсидиялар берилишини назарда тутадиган ишсизлик бўйича суғурталаш тизимини жорий этсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга — ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчиларга — аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида тўловни амалга ошириш.
(8-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида катта синф ўқувчилари учун улар эгаллашни хоҳлаган касбларнинг асосий хусусиятлари ва касб стандартларини таърифловчи мультимедиа воситалари билан жиҳозланган ситуацион хоналарни ташкил этган ҳолда касбга йўналтириш курсларини ўтказишни назарда тутадиган касбга йўналтириш дастурини жорий этиш масаласи ишлаб чиқилишини;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг тасдиқловчи маълумотлари ва фуқароларнинг аризалари асосида шахсий томорқа хўжаликларида ишловчи фуқароларни банд бўлган шахс сифатида ҳисобга олиш механизми жорий этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикасининг молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3856-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Тадбирлар номланиши
Ижро механизми
Ижро муддатлари
Масъул ижрочилар
I. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш
1.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига қуйидагилар учун иш берувчининг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: Вакант иш ўринларини яшириш ёки уларни вақтида тақдим қилмаслик; бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан вакант иш ўринларига ишга жойлашиш учун юборилган ишсизларга асоссиз рад жавобини бериш.
Қонун лойиҳаси
2018 йил ноябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Бош прокуратураси (О. Муродов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
2.
«Аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида» ги Қонуни янги таҳрирда ишлаб чиқиш, унда шу жумладан аҳолини иш билан таъминлашнинг замонавий самарали шаклларини, аҳоли бандлигини таъминлашда хусусий ташкилотларнинг ролини ошириш,жамоат ишларини ташкил қилиш ва ташқи миграция масалаларини кўзда тутиш.
Қонун лойиҳаси
2019 йил март
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
3.
Қуйидагиларни ташкил қилиш бўйича таклифлар киритиш: Халқаро тажрибани инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган касб-ҳунар коллежларда замонавий касб-ҳунар таълими марказларини; мамлакатимиз минтақаларида касаначи хотин-қизлар меҳнатига кўмаклашиш, шунингдек бизнес-режаларни тузиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, солидар жавобгарлик гуруҳларини шакллантириш, керакли кичик жиҳозлар, хом Аше ва материаллар сотиб олиш, ҳунармандчилик ва касбий кўникмаларга ўқитиш бўйича марказлар ташкил қилиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2018 йил октябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Савдо-саноат палатаси (А. Икромов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари
4.
Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Тартибини Янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
2018 йил сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
II. Замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича самарали шаклларини татбиқ қилиш
5.
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий бўлинмалари, ўзини-ўзи бошқариш органлари уланишини таъминлаб, «Ўзини ўзи бошқариш органларида аҳолини ишга жойлаштириш» маълумотлар ахборот базасини жорий этиш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил сентябр
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Қуронбоев), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева)
6.
Уяли алоқа операторлари томонидан «Ish.mehnat.uz» ва www.olx.uz ресурсларидан фойдаланишнинг «нолланган» жадвалини тақдим этиш эҳтимолини кўриб чиқишни назарда тутган ҳолда, вакант жойлар тўғрисида маълумотлар Билан ўзаро алмашинувини инобатга олиб, вакант ишчи ўринлар тўғрисида эълонлар жойлаштириш учун онлайн-майдончаларни тақдим этаётган бошқа интернет ресурслар билан «Ish.mehnat.uz» бўш иш ўринлари базаси ҳамкорлиги механизмини жорий этиш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил октябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А.Ахмедходжаев)
7.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, маълумотлар базаси, солиқ тўловчилар — жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумот базаси ҳамда Ish.mehnat.uz «бўш иш ўринлари миллий базаси Билан интеграллаштирилган меҳнат бозори тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш имконини берувчи» Ягона миллий меҳнат бозори тизими ахборот тизимини жорий қилиш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил март
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев)
8.
Меҳнат инспекциялари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш инспекциялари томонидан корхоналарда текширувлар ўтказишнинг унификациялашган механизмини назарда тутган, шу жумладан Мобил илова кўринишида «Текширув модули» ахборот тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш.
Концепцияни ишлаб чиқиш
2018 йил ноябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)
9.
«Бандлик хизмати» ахборот базасига ишга жойлаштириш бўйича инспекторлар томонидан уйма-уй юриш маълумотларини онлайн режимда киритиш имконини берувчи «Меҳнат бозори диагностикаси» Мобил илова яратиш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил март
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)
10.
Иш берувчиларнинг буюртмалари ҳамда фрилансерлар томонидан кўрсатилаётган хизматларни бепул жойлаштириш имконини берувчи, ишга ёллаш бўйича (болалар, беморлар ва кексаларни парвариш қилиш, репетиторлик, турар жой биноларини тозалаш, уй хўжалигини юритиш хизматлари) бўйича хусусий фаолият олиб бораётган фрилансерлар учун «freelancer.mehnat.uz» махсус веб-сайт яратиш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил январь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш.Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)
11.
Туркия меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ўқув курсларида ва Италиянинг Турин шаҳрида Халқаро Меҳнат ташкилотининг Халқаро ўқув марказида меҳнат органлари ва бошқа мутахассислар касбий малакаси даражасини ошириш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил давомида
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев)
12.
Сергели тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида тадбиркорлар учун экспериментал коворкинг-марказни ташкил қилиш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил октябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев)
13.
Кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини ҳамда Фрилансинг хизматлари ҳамда бошқа ташкилотларга ишчи кучини тақдим қилиш бўйича аутсортинг ва аутстаффинг хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.
Чора-тадбирлар дастури
2018 йил декабрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев)
III. Ишсизлар касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш
14.
Зарурият туғилганида, касб-ҳунар таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ўқув дастурларини шакллантириш ва ўқув-ишлаб чиқариш ускуналар харидини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишни назарда тутган, ишлаб чиқариш корхоналарида, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва касб-ҳунар коллежларида ишчи касблар бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ва малака беришда касб-ҳунар таълимининг дуалтизимини жорий қилиш масаласини ўрганиш.
Давлат таълимининг концепциясини ишлаб чиқиш.
2018 йил октябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Тармоқ бирлашмалари
15.
Тартибли ташқи миграциясини кенгайтириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги ҳузурида хорижий иш берувчиларнинг буюртманомалари асосида ўқув марказларини ташкил этиш, уларда касб-ҳунарга ўқитиш Билан бирга талабгор хорижий тилларга, жумладан корейс тилига ўргатишни йўлга қуйиш.
Ташкилий тадбирлар
2018-2019 йиллар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)
16.
Нодавлат таълим муассасаларида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни кенгайтириш
Энг намунали касб-ҳунар таълими муассасаси республика танловини ўтказиш.
Ташкилий тадбирлар
2019 йил июнь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)
18.
Ходимларни оммавий равишда бўшатиш ҳолатларда, меҳнат бозорида талабгор касблар бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ва малака ошириш курсларини молиялаштириш масаласини ўрганиш.
Ташкилий тадбирлар
2018-2019 йиллар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Корхоналар — ишберувчилар
19.
«Микрокредитбанк» АТБ томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги шартларда ҳунармандчилик, касаначилик ҳамда аёллар тадбиркорлигини микрокредитлаш тизимини жорий этишни ўрганиш: фаолиятнинг бита турига бирлашган, жумладан 5 кишигача бўлган аёллар гуруҳларининг солидар жавобгарлиги асосида гаровсиз кредитлар ажратиш; маркетинг, бухгалтерия, солиқ ва молиявий ҳисоб ва ҳисоботлар, бизнес-режани тузиш асослари ва молиявий саводхонлик курсларида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлимлари томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси грантлари ҳисобидан кредит олаётган хотин-қизларни дастлабки ўқитиш.
Ташкилий тадбирлар
2018 йил давомида
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (А. Икромов), «Микрокредитбанк» АТБ (О. Алмардонов)