Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3070]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 10 август,
21-Б-сон
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 10 августдаги 21-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон «Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хусусий меҳнат шартномалари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг (бундан буён матнда Фуқаро деб юритилади) ихтиёрий рўйхатдан ўтиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Фуқароларнинг рўйхатдан ўтиши ихтиёрий бўлиб, бепул асосда ва электрон шаклда амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
2-боб. Рўйхатдан ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг «Хорижда иш» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси (бундан буён матнда электрон дастурий мажмуа деб юритилади) орқали рўйхатдан ўтади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Электрон дастурий мажмуада Фуқарога рўйхатдан ўтишда қайси тилдан фойдаланишни танлаш таклиф этилади. Фуқаро ўзига қулай бўлган тил кўрсатилган тугмани босади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
5. Фуқарога Жисмоний шахслар маълумотлар базаси (id.gov.uz) орқали авторизациядан ўтиш таклиф этилади. Бунда Фуқаро «авторизация» тугмасини босиши лозим.
6. Фуқарога жисмоний ёки юридик шахс сифатида фаолият юритмоқчилигини танлаш таклиф этилади. Фуқаро тегишли тугмани белгилайди ва «Танлаш» тугмасини босади, бунда у шахсий кабинетга ўтади.
7. Шахсий кабинетда онлайн хизматлар бўлимида консуллик ҳисобига туриш учун «Консуллик ҳисобига туриш учун маълумотнома олиш» тугмасини босади. Мазкур тугма босилганда Фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлатда ишга жойлашиши тўғрисидаги Гувоҳноманинг шакли тақдим этилади.
8. Фуқаро мазкур шаклдаги «доимий яшаш жойи» ҳамда «меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» деб номланган қаторни тўлдиради.
Бунда, Фуқаро «доимий яшаш жойи» қисмида давлат, шаҳар ва манзил деб номланган қаторларга, шунингдек «меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» қисмида давлат, шаҳар, манзил, корхона номи, лавозими ва касби, меҳнат фаолиятини бошлаган вақти ва ойлик иш ҳақи деб номланган қаторларга ўзи ҳақидаги маълумотларни тўғри ва тўлиқ киритади. Фуқаро мазкур шаклда «қўшимча маълумотлар» деб номланган қаторга ўзи ҳақидаги қўшимча маълумотларни киритиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Фуқаро томонидан мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган маълумотлар киритилгандан сўнг Гувоҳнома электрон дастурий мажмуада автоматик равишда шакллантирилади ҳамда унинг электрон шакли Фуқарога тақдим этилади.
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати Фуқаронинг хорижий давлатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш бўйича тузилган шартномаси муддатига мос равишда белгиланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси асосида чет элда ёлланиб ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаганда тўловлар амалга оширилган даврлар меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон «Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан транспорт орқали чет элга жўнаб кетиш вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ электрон дастурий мажмуа орқали рўйхатдан ўтган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларга «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталарининг нархларига 20 фоиз чегирмалар тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директорининг 2026 йил 11 февралдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3070-1, 21.02.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)
3-боб. Якуний қоида
16. Мазкур Низомнинг талабларини бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3070/1971-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 23.02.2026 й., 10/26/3070-1/0169-сон)