Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси
ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитасининг
ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитасининг
Қарори
«Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1801-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 август,
2018-7-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 август,
02/28-10/32-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 7 августдаги 2018-7-сон ва 02/28-10/32-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 2 апрелдаги 2008-06, 01/ЦККФРЦБ-18/02-сон «Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1801, 2008 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 152-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 16 апрелдаги 2014-16, 01/37-26/15-сон «Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1801-1, 2014 йил 24 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 17-сон, 200-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 1 августдаги 2014-23, 01/09-26/18-сон «Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1801-2, 2014 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 409-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/1801-3/1844-сон)