ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1801-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 7 августдаги 2018-7-сон ва 02/28-10/32-сонли «Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1801-3, 06.09.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 2 апрелдаги 2008-06, 01/ЦККФРЦБ-18/02-сон қарори (рўйхат рақами 1801, 2008 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 152-модда) билан тасдиқланган Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан «ёпиқ акциядорлик жамиятларига ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори Б. АТАХАНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 1 август,
2014-23-сон
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 1 август,
01/09-26/18-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 409-модда)