Ҳужжат кучини йўқотган 08.05.2020 04.02.1992 йилдаги 44-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 04.02.1992 йилдаги 44-сон
Кучга кириш санаси
04.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 08.05.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ҲАВО ТРАНСПОРТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон миллий авиокомпаниясини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 28 январдаги Фармонини бажариш юзасидан ҳамда республика, давлатлараро ва халқаро авиайўллар бўйича авиация орқали ташувларни ташкил этиш, аҳолининг ва республика халқ хўжалигининг эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармаси, Фуқаро авиациясининг 243-заводи, «Авиастрой» қурилиш-монтаж бирлашмасининг «Авиаспецмонтажналадка» хўжалик ҳисобидаги участкаси негизида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси фуқаро авиацияси масалалари бўйича давлат бошқарув органи сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ва амалга оширишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг илова қилинаётган Устави ва унинг ташкилий тузилиши иловага мувофиқ; тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси аппаратининг энг кўп ходимлари сони 120 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини ҳисобга олмасдан) иборат қилиб белгилансин, улар тасарруфидаги корхоналар ва тузилма бирликлари ажратган маблағлар ҳисобига сақлансин. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига авиакомпания бош директорининг 4 нафар ўринбосари, шу жумладан битта биринчи ўринбосари бўлишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. Компаниянинг хорижий ваколатхоналари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда авиакомпания томонидан лавозимга тайинланадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 4 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг

УСТАВИ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (бундан кейин матнда Авиакомпания деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан фуқаро ҳаво транспорти мақсадларида фойдаланувчи, шунингдек, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи, Ўзбекистон Республикасининг асосий юк ташувчиси ҳисобланади. Авиакомпания самолетларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи акс этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Авиакомпания Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарори билан Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси негизида тузилган ва унинг вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Авиакомпания ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Уставга, шунингдек, Давлатлараро авиация қўмитасининг норматив актларига, улар Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган даражада, амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Авиакомпания юридик шахс бўлиб ҳисобланади, эмблемага, бурчакли тамға, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби акс этган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Авиакомпания хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи молиявий таъминлаш ва ўз харажатларини ўз.и қоплаш принципларида ишлайди. Авиакомпания асосий ва оборот маблағларига, мустақил ва йиғма балансга, Ўзбекистон Республикаси ва чет эллардаги банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётларига ва бошқа счётларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Авиакомпания бирлашма мақомига эга бўлиб, ҳуқуқий шахс ҳуқуқларига эга бўлган тузилма бирликларидан ва авиатузатиш корхонасидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Авиакомпання Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлиб, манзилгоҳи қуйидагичадир: 700061, Тошкент шаҳри. Пролетар кўчаси, 41.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Авиакомпаниянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика, давлатлараро ва халқаро авиайўлларда авиа ташувларга, шу билан боғлиқ хизматларга, халқ хўжалигида авиациядан фойдаланиб ишлашга ва фуқаро авиацияси соҳасидаги фаолиятнинг бошқа турларига бўлган эҳтиёжни қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилма бирликлари, ажралиб чиққан корхоналар томонидан авиация ишларини бажаришда ва ҳаво кемаларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакомпания фаолиятига ғайриқонуний аралашишнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан ҳамжиҳатликда амалга ошириш;
(8-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 августдаги 349-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Асосий функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишлаб чиқариш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техникавий ишланмаларни, илғор тажрибани, халқаро фуқаро авиацияси ташкилотларининг андазалари ва тавсияларини амалий фаолиятга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвозларнинг хавфсизлигини ва доимийлигини таъминлаш, ҳаво кемаларини, ердаги техникани, аэродромларни, навигация, алоқа ва қўндириш воситаларини учишда ва техникавий эксплуатация қилишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика, республикалараро ва халқаро йўлларда парвозларни метеорологик таъминлаш органлари билан ҳамкорлик, парвозларни метеорологик таъминлаш устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парвозларни алоқа, радионавигация ва ёритиш-техника воситалари билан таъминлаш, уларнинг ишини назорат қилишни амалга ошириш, зарур радиолокация, радионавигация, алоқа воситаларини ва бошқа техника воситаларини жорий қилиш. Парвозларни радионавигация ахбороти билан, шу жумладан, хорижда чиқадиган ахборот билан таъминлаш; шартнома шартлари асосида ва уларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғида хорижий ҳаво кемаларининг учишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган жавобгарлик доирасида ҳаво йўллари ҳаракатини бошқаришни таъминлаш. Ҳаво йўллари ҳаракатини бошқаришда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ердаги техника воситаларидан юксак самарали фойдаланиш на авиация техникасига тижорат асосида хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учувчилар, инженер-техник ходимлар ва бошқа мутахассисларнинг профессионал тайёргарлиги юқори даражада бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳаво кемаларига, шартнома шартлари асосларида ва унга мувофиқ, бошқа ҳуқуқий шахсларга тегишли ҳаво кемаларига, шунингдек, хорижий авиакорхоналарнинг ҳаво кемаларига юқори сифатли техник ва бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиаташувларни статистик ҳисобга олишни амалга ошириш, ишлаб чиқариш-молиявий фаолиятни иқтисодий таҳлил қилиш, парвозларнинг сони ва янги ҳаво йўлларини, шу жумладан, халқаро ҳаво йўлларини очиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш, ташкилотларнинг, шу жумладан, хорижий ташкилотларнинг талабномаларига кўра рейсдан ташқари парвозларни ва хорижий авиакомпанияларнинг рейсдан ташқари учган самолётларига техник хизмат кўрсатишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва тузилма бўлинмаларининг моддий-техника таъминоти, моддий ресурслар фондларини ишлатиш, эҳтиёт қисмлар, материаллар, хом ашё, ёқилғи ва электр энергиясининг тўғри сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакомпаниянинг чет эллардаги ваколатхоналарида ва аралаш фирмаларида, қўшма корхоналар дирекцияларида ишлаш учун кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, шунингдек, уларни Авиакомпания ваколатига кирувчи масалалар бўйича тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартлари асосида ва уларга мувофиқ қўшимча халқаро бартер рейсларини бажаришни режалаштиришни ва ташкил этишни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тижорат ва ҳуқуқий:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самолёт-мотор паркидан, аэропортлардан, ердаги техникадан, бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиаташувлар, хизматлар билан боғлиқ бошқа авиация фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, тижорат, валюта-молия ва реклама ишини ташкил этиш ҳамда бунинг учун зарур бўлган экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги авиация техникаси сотиб олиш (ижарага олиш) ердаги инфратузилмаларни янгилаш, аэропортлар қуриш бўйича кўпроқ сармоя кетадиган лойиҳаларни молиявий таъминлаш учун инвестиция фондини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакомпаниянинг чет эллардаги ваколатхоналари фаолиятини уларнинг тижорат ишининг валюта самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этиш ва бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг аэропортларида ўз ҳаво кемаларига шартномалар ва битимлар шартлари асосида ва уларга мувофиқ бошқа юридик шахсларнинг ҳаво кемаларига, шунингдек, хорижий авиакомпампанияларнинг ҳаво кемаларига юқори самарали тижорат асосида хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча турларини ривожлантириш ва авиация хизматлари экспортини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳудуди доирасида Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ташқарисида ҳам корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамиятлар ва бошқа шахслар билан битишувлар ва бошқа ҳуқуқий, шу жумладан, кредит ва вексел ҳужжатларини имзолаш, улар олдида, судларда, ҳакамлик судларида даъвогар ва жавобгар бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакомпания ўз ҳуқуқи доирасига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари билан бевосита алоқаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда ўз фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда зарур бўлимлар, филиаллар, ваколатхоналар, агентликлар очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти Авиакомпаниянинг вазифаларига мувофиқ келувчи халқаро авиация ташкилотлари ишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан, хорижий шахслар билан тижорат, валюта-молия. техникавий битимлар ва бошқа битимлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари нормаларига риоя қилишни ва уларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш, ҳаво йўллари тўғрисида, ҳукуматлараро битимларни, шунингдек, фуқаро авиацияси масалалари бўйича халқаро конвенцияларнинг Авиакомпанияга тегишли қисмини бажаришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий авиакомпаниялар, ҳам чет элдаги, ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳатчилар фирмалари ва бошқа ташкилотлари билан тижорат ҳамкорлигини кенгайтириш, зарур алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш, расмий тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган, тартибда қўшма корхоналар ташкил этиш ва қўшма корхоналар фаолиятида хорижий шериклар билан бирга уларнинг таъсисчиси сифатида иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мулкий-молиявий:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиаташишлар, ҳаво кемаларига тижорат ва техника хизмати кўрсатиш ва бошқа хизматлар соҳасида Авиакомпаниянинг мажбуриятлари ва талаблари бўйича хорижий фирмалар, ташкилотлар, авиакомпаниялар билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа республикаларнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари билан чет эл валютасида молиявий ҳисоб-китоблар юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фаолиятини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа биноларни, шунингдек, ҳар хил кўчириб бўладиган ва кўчириб бўлмайдиган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда қуриш, сотиб олиш, эксплуатация қилиш ва ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа республикалар фуқаро авиациясининг бошқармалари, бирлашмалари ва корхоналари билан ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг барча аэропортларида ҳисоб-китобларнинг ҳолатини ва самолётларга хизмат кўрсатиш харажатларини тўлаш талабларини тақдим этишнинг тўлалигини назорат қилишни амалга ошириш, кўрсатилган хизматлар учун хорижий авиакомпаниялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг корхоналари, муассасалари, ташкилотлари билан ҳисоб-китобларни яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти бўйича статистика ҳисоботлари, йиғма бухгалтерия ҳисоботлари ва балансларни белгиланган муддатларда тузиш ва тақдим этиш, ажралиб чиққан корхоналар ва тарбиявий бўлинмаларнинг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган муддатларда тафтиш қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро авиацияси соҳасидаги шартномалар ва битимларни, бозор конъюнктурасини ва фойда олишда манфаатдорликни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам авиаташишларни сотиш ҳамда корхоналар, фирмалар, ташкилотлар ва фуқароларга хизмат кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Мол-мулки ва маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Авиакомпаниянинг структурасига кирувчи ҳамда унинг балансида ўз ифодасини топувчи асосий фондлар ва оборот маблағлар Авиакомпаниянинг мулкини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат бошқарув органи бўлган Авиакомпанияга давлат мулкини бошқариш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актлари ва мазкур Уставга мувофиқ Авиакомпаниянинг мол-мулки тўлиқ хўжалик эгалиги қилиш ҳуқуқи билан унга тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидагилар Авиакомпаниянинг мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ва ташқи иқтисодий фаолиятдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда харид қилинган қимматбаҳо қоғозлардан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ажратилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакомпаниянинг қўшма корхоналарда қатнашишидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар, шу жумладан, хорижий юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ишлар ва хизматларни бажаришдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан белгиланган бюджетга солиқлар тўлашдан кейин қолган фойдани тақсимлаш Авиакомпания Кенгаши ҳуқуқ доирасига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Авиакомпаниянинг ҳуқуқлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Авикомпания авиакомпаниянинг амалдаги тузилмасига фақат авикомпания Кенгаши қарорига кўра уни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлаш билан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган янги таркибий бирликларни ташкил этиш, мавжуд корхоналарни тугатиш ва қайта ташкил этиш масалалари юзасидан ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авикомпания комплекслари, аэропортлари ва корхоналари авиакомпания дирекцияси билан келишган ҳолда тузилмани мустақил аниқлайдилар ва штатларни белгилайдилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 21 июндаги 232-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Авиакомпания ягона корхона ҳисобланади, бироқ ишлаб чиқаришнинг технологик тўлиқ циклларини бажариш учун алоҳида корхоналар ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Авиакомпания ўзига қарашли бинолар, иншоотлар, асбоб ускуналар, транспорт воситалари, инвентарь, хом ашё ва бошқа моддий бойликларни сотиш, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бериш, айирбошлаш, ижарага бериш, бепул вақтинча фойдаланишга ёки қарзга бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда уларни балансдан чиқариш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Авиакомпания Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва сотиш йўли билан ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва такомиллаштириш, жамоани ижтимоий ривожлантириш мақсадида юридик шахслар ва фуқароларнинг пул маблағларини жалб қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Авиакомпания ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва иқтисодий ривожлантириш учун банк муассасаларининг, шу жумладан, хорижий банк муассасаларининг кредитларидан, уларни белгиланган тартибда тўлаган ҳолда, фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Авиакомпаниянинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Авиакомпания шартнома мажбуриятларини, кредит-ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини, хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва тузилган шартномаларда назарда тутилган тўлиқ мулкий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Авиакомпанияни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Авиакомпаниянинг юқори раҳбар органи унинг Кенгаши ҳисобланади Кенгашга Авиакомпания Кенгаши раиси бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Авиакомпания Кенгашининг фаолияти Авиакомпания Кенгаши раиси томонидан тасдиқланадиган Авиакомпания Кенгаши тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Авиакомпания фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Авиакомпания бош директори бошқаради.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиакомпаниянинг бош директори лавозими бўйича Авиакомпания Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Авиакомпаниянинг бош директори Авиакомпаниянинг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш учун дирекция ва уни таъминлаш учун аппарат тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Директорлар Уставга мувофиқ ва Авиакомпания Кенгаши ва бош директор раҳбарлигида ўзларининг ҳуқуқ доираларига кирувчи барча жорий ишлаб чиқариш фаолияти масалалари бўйича қарорлар чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Директорлар ўз фаолиятларини олдига қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширадилар. Улар Авиакомпания Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлашлари керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Директорлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ корхона ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқга эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Авиакомпания фаолиятига дахлдор ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича қарорлар Кенгаш томонидан қабул қилинади ва Авиакомпания бош директори томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Авиакомпания фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Авиакомпаниянинг молия-хўжалик фаолиятини комплекс тафтиш қилиш, шунингдек, унинг фаолияти айрим жиҳатларини текшириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда унга вакил қилинган органлар ҳамда Авиокомпания тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Авиакомпания фаолиятини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Авиакомпания фаолияти «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил
4 февралдаги 44-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиатузатиш заводи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент аэропорти
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 21 июндаги 232-сонли қарори билан «Тошкент» аэропорти «Таркибий бирликлар» гуруҳидан «Корхоналар» гуруҳига ўтказилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибий бўлинмалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учиш комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳандислик-авиация комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчилар ташишни сотиш ва бронлаштириш комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиотехника таъминоти комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узагронавигация» ҳаво ҳаракатини бошқариш комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узавиатехснабторг» моддий-техника таъминоти комплекси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув-машқ қилиш маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқ ахборот-ҳисоблаш маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тажриба-эксперимент жорий этиш маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузатиш-қурилиш бошқармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нукус аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сергели аэропорти
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 21 июндаги 232-сонли қарори билан «Тошкент» аэропорти «Таркибий бирликлар» гуруҳидан «Корхоналар» гуруҳига ўтказилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч аэропорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона аэропорти