Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2020 28.01.1992 йилдаги ПФ-326-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.03.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АВИАКОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, фуқаро авиациясининг 243-заводи, «Авиастрой» қурилиш-монтаж бирлашмасига қарашли «Авиаспецмонтажналадка» хўжалик ҳисобидаги участкаси негизида Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин ва у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишни таъминлайдиган фуқаро авиацияси масалалари билан шуғулланувчи давлат бошқаруви органи қилиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Фармонни рўёбга чиқаришнинг ташкилий чора-тадбирларини кўзда тутувчи қарорни бир ҳафта муддат ичида қабул қилиб, авиакомпаниянинг тузилмаси ва Низомини тасдиқлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-326-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 117-модда)