17.07.2018 йилдаги ПҚ-3861-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликларни ўрганиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда ноёб ботаник коллекцияларни сақлаш шароитларини яхшилаш, ўсимлик дунёсини ўрганиш, сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланиш бўйича ихтисослашган вазифаларни жадал ҳал этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг (кейинги ўринларда — Институт деб юритилади) илмий фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтни Ўзбекистоннинг табиий ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш соҳасидаги ягона давлат илмий муассаса сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Институтнинг ноёб илмий объекти «Марказий гербарий» миллий аҳамиятга эга гербарий деб тан олинсин ва унга «Ўзбекистон миллий гербарийси» (кейинги ўринларда — Миллий гербарий) номи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Миллий гербарийнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш бўйича 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Институт ва Фанлар академияси Миллий гербарийни махсус асбоб-ускуналар билан таъминлаш мақсадида илмий ва компьютер ускуналари, приборлар, реагентлар, бутловчи қисмлар, сарфлаш материаллари, дастурий таъминотлар ва техник воситаларни халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари объектлари реализациясидан тушган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ўрнатилган тартибда харид қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Институт таркибида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноёб ва эндем ўсимлик турлари бўйича мақсадли илмий-тадқиқотларни олиб бориш ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби нашрларини халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш вазифалари юклатилган ноёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон табиий флорасининг таксономик хилма-хиллигини хатловдан ўтказиш бўйича тизимли тадқиқотлар олиб бориш, ўсимликларнинг инвазив турлари таркибини ва географик тарқалишини белгилаш, алоҳида аҳамиятга эга ботаник ҳудудларни аниқлаш ҳамда ўсимликлар дунёсининг замонавий номенклатураси ва филогенетик тизими асосида «Ўзбекистон флораси»нинг янги нашрларини тайёрлаш вазифалари юклатилган Ўзбекистон флораси лабораторияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг илмий-тадқиқот ва ўқув-амалий фаолиятидаги ютуқларини оммалаштириш, шунингдек, кенг жамоатчиликни Ўзбекистоннинг ўзига хос ўсимликлари хилма-хиллиги билан таништириш мақсадида Ботаника музейи ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фанлар академияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг Фанлар академиясини Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш ва чоп этиш бўйича ваколатли орган этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, чоп этиш ва юритиш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Илмий бўлинмаларнинг яхлитлигини сақлаб қолиш ва илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг ғўза систематикаси ва интродукцияси лабораторияси, «Ғўза генофонди» ноёб илмий объекти ва иссиқхона комплекси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг анатомия ва цитоэмбриология, дарахт ва ўт ўсимликлари интродукцияси, шунингдек, доривор ўсимликлар лабораториялари академик Ф.Н. Русанов номидаги Ботаники боғига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш ва сақлаб қолиш соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларини ривожлантириш, шунингдек, салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Институт, Миллий гербарий ва Ботаника музейини жойлаштириш учун янги замонавий бинони (кейинги ўринларда — объект) академик Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи ҳудудида қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) объект бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Inkom kapital qurilish» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари якунлари бўйича аниқланган ташкилотлар — бош лойиҳачи ва бош пудратчи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар йили тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ажратиладиган капитал қўйилмалар лимитлари — лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва объектга доир қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича ишларни молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги 2021 — 2023 йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан объект бўйича қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш учун капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитларини назарда тутсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий мамлакатлардаги етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан Институтнинг ҳамкорлигини кенгайтириш чораларини кўрсин, шунингдек, Институт негизида ўсимликларнинг молекуляр филогенияси, биогеографияси, хемотаксономияси ва ўсимликлар оламининг бошқа йўналишлари бўйича бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган қўшма илмий лабораториялар ташкил қилиш учун грант маблағлари жалб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ушбу бандда назарда тутилган қўшма илмий лабораторияларни ташкил этишда Институтнинг ишчилари ва илмий ходимлари умумий чекланган сонини кўпайтириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Институт томонидан олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган илмий ва компьютер ускуналари, приборлар, реагентлар, бутловчи қисмлар, сарфлаш материаллари, дастурий таъминотлар ва техник воситалар 2021 йил 1 июлгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3256-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фанлар академияси икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти Б.С. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 17 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3861-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 июлдаги ПҚ-3861-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш ва сақлаб қолиш соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизмлари

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I.Ўсимликлар хилма-хиллиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш
ҳамда инновацион фаолиятни амалга ошириш

1.

2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ўсимликлар хилма-хиллиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлари ўтказиш, инновацион фаолиятни амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ижрочилар

қарори

2018 йил
1 ноябргача

-

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

2.

Ўзбекистон ўсимликлар дунёси объектларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторингини олиб бориш.

Илмий
ҳисоботлар

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

3.

Ўзбекистон табиий ўсимликлар хилма-хиллигининг миллий электрон базасини яратиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 йил
15 ноябргача

Грант
маблағлари

Ботаника институти
(К. Тожибаев),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

4.

Навоий ва Бухоро вилоятларининг ноёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ўсимликларининг давлат кадастрини тузиш.

Ижрочилар
қарори

Навоий вилоятида — 2018 йил
1 декабргача

Бухоро вилоятида —
2020 йил
1 декабргача

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ботаника институти
(К. Тожибаев)

5.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш ва нашр этиш.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини нашр этиш

2019 йил
1 майгача

Фанлар академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Ўзбекистон Миллий университети (А. Марахимов), «Ўзбекбалиқсаноат»
уюшмаси (А. Эргашев)

6.

Молекуляр филогения и систематика, популяцион генетика и филогеография йўналишларини ривожлантириш.

Илмий
ҳисоботлар

2018 — 2020 йиллар

-

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)

7.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

ўсимликлар турларини баркодлаш ва паспортлаш учун илмий-техник шароитларни шакллантириш;

баркодлаш ва паспортлаш учун мутахассислар тайёрлаш.

Комплекс
чора-тадбирлар

тасдиқлаш — 2018 йил
1 декабргача

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

8.

Ўсимликлар хилма-хиллиги бўйича ишончли маълумотларни олиш мақсадида флорани тўр тизимли хариталаш услубини жорий этиш.

Зарафшон

тизмаси ғарбий тармоқларида дала тадқиқотларини олиб бориш

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

9.

Антропоген омиллар ва чўлланиш жараёнлари таъсири остида экотизимларнинг замонавий ҳолатини баҳолаш, қурғоқчил экотизимлардан асосий яйловлар сифатида барқарор фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш.

Илмий
тавсия

2020 йил
1 ноябргача

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров)

10.

Хом-ашёбоп ўсимликларнинг эксплуатация захираларини аниқлаш, табиий майдонларини хариталаш, Ўзбекистон флораси доривор турларининг замонавий интерактив электрон ресурсларини яратиш.

Асосий доривор ўсимликлар бўйича интерактив атлас

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

11.

Ўзбекистоннинг замбуруғлар флорасини, макро-ва микромицетлар географиясини ўрганиш, маълумотларнинг электрон базасини яратиш ва ҳудудлар кесимида замбуруғларнинг тарқалиш хариталарини тузиш.

Маълумотларнинг электрон базаси

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

12.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

ноёб ўсимликлар ва манзарали дарахтларнинг оналик кўчатхоналарини яратиш;

истиқболли иқтисодий қийматга эга ўсимлик турларини интродукциялаш ва акклиматизациялаш;

Ўзбекистон флорасининг ноёб ва эндем турларини генетик банкини яратиш.

Комплекс
чора-тадбирлар

тасдиқлаш — 2019 йил
1 январгача

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров)

13.

«Ўзбекистон флораси»нинг янги 3 жилдларини ва «Ўзбекистон юксак ўсимликлари кадастри»нинг янги 2 жилдини тайёрлаш ва чоп этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Грант маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Давлат экология қўмитаси (Б. Кучкаров),
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), манфаатдор
вазирлик ва идоралар

14.

Илмий тадқиқот натижаларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, Институт фаолиятининг халқаро нуфузини орттириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2018 — 2020 йиллар

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов)

II. Институт илмий салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда унинг техник базасини мустаҳкамлаш

15.

Олий ўқув юрти талабаларининг амалиёт ўташини ташкил қилиш, уларни илмий-тадқиқот ва бошқа турдаги ижодий ишларга жалб этиш орқали олий маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, иқтидорли ёшларни ўсимликлар тўғрисидаги фан йўналишларига жалб этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
1 июлгача

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

16.

Хорижий етакчи таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан, долзарб илмий йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва ёш олимларнинг стажировкаларини ташкил этиш.

Ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов)

17.

Институт илмий ходимлари малакасини уларни давра суҳбатлари, семинарлар, конференциялар ва бошқа илмий тадбирларда иштирок этиш учун юбориш орқали ошириб бориш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов)

18.

Институтни илмий тадқиқотлар учун зарур бўлган замонавий илмий, технологик ва лаборатория ускуналари, шунингдек, приборлар, реагентлар, бутловчи қисмлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2018 — 2020 йиллар

Грант
маблағлари

Фанлар академияси
(Б. Юлдашев),
Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 июлдаги ПҚ-3861-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3256-сон «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти ва Зоология институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3256-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тУЗИЛМАси

Ходимларнинг умумий чекланган сони илмий-тадқиқот ва инновацион ишларнинг ҳажмига боғлиқ бўлиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197 тани ташкил қилади, шу жумладан илмий ходимлар сони — 56 та.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ходимларнинг сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бюджет маблағлари ҳисобидан сақланади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 07418/3861/1528-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)