Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 526-6]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 февралдаги 01-02/12-06-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 26 январдаги 211-МҲ-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 526-7, 04.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлигининг 1998 йил 29 октябрдаги 05/20-889, 01-8/2504-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига (рўйхат рақами 526, 1998 йил 9 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси Раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 июнь,
01-02/20-49-сон
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 июнь,
16/24-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 19 июндаги 01-02/20-49, 16/24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг «б» кичик бандидаги «Миллий» деган сўз «Давлат» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 5-бандда «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» деган сўзлар «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10-18/526-6/1468-сон)