Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2021 09.11.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 526
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлигининг Тартиби, 09.11.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 526
Кучга кириш санаси
09.11.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси

1998 йил 29 октябрь, 05/20-889-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ўзбекистон почта ва

телекоммуникация агентлиги

1998 йил 29 октябрь, 01-8/2504-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ РАДИОЭЛЕКТРОН ВОСИТАЛАР ВА ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ҚУРИЛМАЛАРНИ ОЛИБ ЎТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 9 ноябрда 526-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 февралдаги 01-02/12-06-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 26 январдаги 211-МҲ-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 526-7, 04.03.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика ҳудудида ишлатишга мўлжалланган, исталган турдаги ва мақсадларга мўлжалланган, жумладан, турли кўринишдаги ускуна ва транспорт воситаларининг таркибига жамловчи буюм сифатида кирадиган ҳамда мазкур Тартибнинг 1-иловасида келтирилган радиоэлектрон восита ва юқори частотали қурилмалар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электромагнит мослик маркази томонидан 2-иловадаги шакл бўйича белгиланган тартибда берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Тартиб божхона чегарасидан ўтказиладиган, барча радиоэлектрон воситалар (бундан буён матнда РЭВ* деб юритилади) ва юқори частотали қурилмаларга (бундан буён матнда ЮЧҚ** деб юритилади) татбиқ этилади, қуйидагилар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* радиотўлқинларни тарқатиш ва (ёки) қабул қилиш учун мўлжалланган техник қурилмалар ёки тизимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** радиочастоталар энергиясини саноат, илмий, тиббий, маиший ёки бошқа мақсадларда ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ёки асбоблар, улардан радиотўлқинларни тарқатиш ёки қабул қилиш мақсадида фойдаланиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) телевидение ва радиоузатиш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган қурилмалар, савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган маиший радиоэлектроника буюмлари, шунингдек, мазкур Тартибнинг 1-иловасига киритилмаган бошқа РЭВ ва ЮЧҚлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлиги мақсадида фойдаланишга мўлжалланган РЭВлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ) тавсияларига ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) стандартларига мос келувчи, фуқаро авиацияси корхоналари томонидан парвозларни ва ҳаводаги ҳаракат хизматини радионавигацион таъминлаш мақсадларида ишлатиш учун мўлжалланган бортдаги ва ердаги РЭВлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтказилаётган, божхона назорати остида бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун вақт давомида ишлатилмайдиган РЭВ ва ЮЧҚлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча сақлаш, божхона омбори, эркин омбор, реэкспорт, йўқ қилиш ва давлат фойдасига воз кечиш божхона режимлари остида жойлаштириладиган РЭВ ва ЮЧҚ ларни божхона расмийлаштируви учун ЭМММ рухсати талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган режимларда жойлаштирилган РЭВ ва ЮЧҚларни божхона органлари ва ЭМММ рухсатисиз фойдаланишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш божхона режимида кўргазма ва ярмаркалар, спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларда фойдаланиш учун олиб чиқилган РЭВ ва ЮЧҚларни божхона расмийлаштируви, уларни олиб чиқиш пайтида божхона органларига тақдим қилинган қайта олиб кириш мажбуриятлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сонли қарори билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан олиб келиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш учун божхона органлари четдан келтирилган, божхона ва эркин омбор, реэкспорт, йўқ қилиш ва давлат фойдасига воз кечиш божхона режимлари остида жойлаштирилган, шунингдек, давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун берилган РЭВ ва ЮЧҚлар тўғрисида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг ҳудудий органларини тезкор хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлатишнинг имкони бўлмаганда ЭМММ рухсат беришни рад қилади ва бу тўғрисида божхона органларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан текширув давомида аниқланган қонун бузилиш бўйича зарур чоралар кўриш учун божхона қонунчилигини бузган ҳолда олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат божхона қўмитасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Божхона қонунчилиги бузилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган РЭВ ва ЮЧҚлар божхона органлари томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. РЭВ ва ЮЧҚларни олиб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси қоидалари билан белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Тартиб қабул қилиниши муносабати билан 1992 йилнинг 30 декабрь куни Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги томонидан тасдиқланган Радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (ЮЧҚ)ни четдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлигининг рухсати билан олиб кириш ва ишлатишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг номи

ТН ВЭД бўйича коди

индукция ҳодисаси асосида ишлайдиган печь ва камералар

8514 20 100 0

материалларни индукция ҳодисаси ёки диэлектрик йўқотиш воситасида термик ишлаш учун мўлжалланган бошқа ускуналар

8514 40 000 0

симли алоқа учун симсиз гўшакли телефон аппаратлари

8517 11 000 0

уяли алоқа тизимлари учун ёки бошқа симсиз алоқа тизимлари учун телефон аппаратлари

8517 12 000 0

Ҳисоблаш машиналарининг қисмлари; симли телефон ёки телеграф алоқаси учун коммутаторлар; узатувчи частотадаги симли алоқа тизимлари учун ёки рақамли симли алоқа тизимлари учун аппаратура

8517 62 000 1 дан

- қисмлар:
-- барча турдаги антенналар ва антеннали қайтаргичлар;
ушбу буюмлар билан ишлатиладиган қисмлар:
--- радиотелеграф ёки радиотелефон аппаратура учун

антенналар
--- портатив аппаратлар учун мўлжалланган ёки моторли транспорт воситаларида ўрнатиладиган телескопик ёки тилчали

антенналар
--- бошқалари
-- бошқалари:
--- 8517 62 000 1 остсубпозициядаги ҳисоблаш машиналари қурилмаларининг қисмлари
--- бошқалари

8517 70
(8517 70 900 1 дан ташқари)

Узатувчи аппаратура

8525 50 000 0

Таркибига қабул қилувчи аппаратура ҳам кирувчи узатувчи аппаратура

8525 60 000 0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: қуйида санаб ўтилган товарлардан ташқари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шахсий (якка тартибда) фойдаланиш учун мўлжалланган уяли алоқа тизимларининг (851712 000 0) мобил телефонлари, бир нафар жисмоний шахс учун бир дона ҳисобида, глобал ва ҳудудий йўлдош тизимларининг мобил телефонларидан ташқари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуввати 5 Вт дан юқори бўлмаган, 26965 — 27860 кГц диапазонида ишлайдиган портатив қабул қилувчи/узатувчи радиостанциялар (8525 60 000 0);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуввати 2 Вт дан юқори бўлмаган, 26945 — 26965 кГц диапазонида ишлайдиган қўриқлаш радиосигнализацияси қурилмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб ўтиш тартибига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ЭЛЕКТРОМАГНИТ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИ
‎ ОЛИБ КИРИШГА РУХСАТ

№_____________‎

_______________________ ш.‎ «____»______________ _________ й.‎
Ушбу рухсатнома________________________________________________________________________га:

(аризачи номи)‎

__________________________ миқдорда ____________дона_____________________________________________

(радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг номи)

‎‎________________олинган__________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________Ўзбекистон Республикасига олиб киришга рухсат берилади.
Ишлатиш мақсади_________________________________________________________________________________
Эслатмалар:‎
‎‎____________________________________________________________________________________
ЭМММ бошлиғи‎

___________________________

М.Ў.‎