Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенциянинг иштирокчилари бўлган ҳолда,
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида мунтазам ҳаво қатновини ўрнатиш мақсадида Битим тузиш истагида,
куйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Тушунчалар
Тушунчалар
1. Мазкур Битимнинг мақсадлари учун атамалар қуйидаги маъноларни англатади:
а) «Конвенция» — 1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенция, шу жумладан қай даражада кучга киргани ёки Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси томонидан ратификация этилганига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай илова, шунингдек Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Конвенцияга ва унинг иловаларига киритилган ҳар қандай ўзгартириш;
б) «авиация маъмуриятлари» Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Тожикистон Республикаси учун — Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки иккала ҳолатда ҳам ушбу маъмуриятлар томонидан ҳозирги вақтда бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилот;
в) «тайинланган авиакорхона» — мазкур Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиакорхона;
г) «ҳудуд» — Конвенциянинг 2-моддасига мувофиқ кўрсатилган маънони англатади;
д) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» Конвенциянинг 96-моддасида мазкур атамалар учун кўрсатилган маъноларни англатади;
е) «белгиланган йўналишлар» — мазкур Битим Иловасида белгиланган ёхуд белгиланиши мумкин бўлган йўналишлар;
ж) «келишилган қатновлар» — мазкур Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишлар бўйича амалга ошириладиган халқаро ҳаво қатновлари;
з) «тариф» — йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш ҳамда агентлик ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган қийматлар, шунингдек шу қийматларни қўллаш шартлари, почтани ташиш учун тўланадиган ҳақлар ва шартлар бундан мустаснодир;
и) «йиғимлар» — аэропорт, жиҳозлар ҳамда аэронавигация ёки авиация хавфсизлиги хизматларидан фойдаланиш учун авиакорхоналардан ундириладиган тўловлар;
к) «Илова» — мазкур Битимга илова қилинган йўналишлар жадвали ҳамда Иловада акс этган бирор-бир эслатмалар ва изоҳлар;
л) «ҳажм» ҳаво кемасига нисбатан мазкур ҳаво кемасининг бутун йўналиш бўйлаб ёки йўналишнинг маълум бир қисмидаги тижорий юк олишини англатади ва «келишилган қатновларга» нисбатан белгиланган йўналиш ёки унинг маълум бир қисми бўйича белгиланган вақт мобайнида амалга оширган парвозлар сонига кўпайтирилган шу қатновда фойдаланилаётган ҳаво кемаси ҳажмини англатади;
2. Мазкур Битимнинг Иловаси унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.
2-модда
Ташишлар бўйича ҳуқуқларни бериш
Ташишлар бўйича ҳуқуқларни бериш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга мазкур Битим Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво қатновларини амалга ошириш мақсадида мазкур Битимда белгиланган ҳуқуқларни тақдим этади.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан тайинланган авиакорхона белгиланган йўналишларда келишилган қатновларни амалга ошириш давомида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
а) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
б) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги мазкур Битимнинг Иловасида кўрсатилган манзилларда нотижорий мақсадларда тўхташ;
в) Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари ҳудудлари оралиғида қатнаётган йўловчилар, багаж, почта ва юкни олиш ва (ёки ) тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида мазкур Битимнинг Иловасида кўрсатилган манзилларда тўхташ.
3. Мазкур моддадаги бирор-бир қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ижара шартлари асосида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга борувчи йўловчилар, юк ва почтани ҳаво кемасига олиш ҳуқуқини беради деб ҳисобланмайди (каботаж ҳуқуқи).
4. Ҳаво кемаларининг парвозлари ҳамда келишилган қатновларда йўловчилар, юк ва почтани ташиш билан боғлиқ техник ҳамда тижоратга оид масалалар, шунингдек тижорий ҳамкорликка тааллуқли масалалар, хусусан, қатновлар такрорийлиги, ҳаво кемаларининг турлари, авиаёқилғи қуйиш, ерда техник хизмат кўрсатиш ва молиявий ҳисоб-китоблар тартиби масалалари тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги келишувга биноан ҳал этилади ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятларига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Келишув бўлмаган тақдирда бу масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари томонидан ҳал этилади.
5. Қўшимча ва чартер рейслар ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ тайинланган авиакорхонанинг олдиндан берилган талабномалари бўйича амалга оширилади. Бу талабномалар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларига дам олиш ва байрам кунларини ҳисобга олмаган ҳолда ҳаво кемасининг парвозидан камида 48 соат олдин берилиши лозим.
3-модда
Авиакорхоналарни тайинлаш ва эксплуатация рухсатномаларини бериш
Авиакорхоналарни тайинлаш ва эксплуатация рухсатномаларини бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида, бу ҳақда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда авиакорхона ёки авиакорхоналарни тайинлаш ҳуқуқига эга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2024 йил 18 апрелдаги Баённома таҳририда)
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олганидан сўнг мазкур модданинг 3 ва 4-бандлари қоидаларига мувофиқ дарҳол тайинланган авиакорхонага парвозлар учун тегишли рухсатномани беради.
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари парвозлар учун рухсатнома беришдан олдин бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонадан мазкур маъмурият томонидан халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш чогидаги қонун ҳужжатларида белгиланган одатда қўлланиладиган ва Конвенция талабларидан юқори бўлмаган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилиши мумкин.
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири парвоз қиладиган авиакорхонага устун эгалик ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат қилиш ҳуқуқи шу авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, унинг органлари ёки фуқароларига тегишли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозларга рухсат беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхона мазкур Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишда зарур деб ҳисоблайдиган шартларнинг бажарилишини талаб этиш ҳуқуқига эгадир.
5. Мазкур моддада кўрсатилган рухсатномани олган тайинланган авиакорхона ушбу Битимнинг 10-моддасига мувофиқ келишилган қатновларда тарифлар жорий этилган, шунингдек ушбу Битимнинг 2-моддаси 4-бандига мувофиқ техник ва тижорат масалалари ҳал қилинган тақдирда, келишилган қатновлардан фойдаланишни бошлаши мумкин.
4-модда
Эксплуатация рухсатномаларини бекор қилиш ёки амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйиш
Эксплуатация рухсатномаларини бекор қилиш ёки амал қилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонага берилган эксплуатация рухсатномасини ёки мазкур Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда ўзи зарур деб ҳисоблаган шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга, башарти:
а) тайинланган авиакорхонага устун эгалик ёки унинг устидан ҳақиқий назорат қилиш авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга, ёки унинг давлати фуқароларига тегишли эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ҳар қандай ҳолда, ёхуд
б) мазкур авиакорхона ушбу ҳуқуқларни берган Аҳдлашувчи Томоннинг давлат қонунчилигига риоя этмаган ҳолда, ёхуд
в) мазкур авиакорхона ушбу Битимда белгиланган шартларга қандайдир ўзгача тарзда риоя этмаётган бўлса.
2. Агарда рухсатноманинг дарҳол бекор қилиниши, ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шартларнинг бажарилишини талаб қилиш қонунчиликни бундан кейин ҳам бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳисобланмаса, юқориги бандда кўрсатиб ўтилган ҳаракатлар Аҳдлашувчи Томонлар авиация маъмуриятлари ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнггина амалга оширилади. Авиация маъмуриятлари ўртасидаги бундай маслаҳатлашувлар сўров тушган кундан эътиборан қисқа муддат ичида бўлиб ўтиши лозим.
5-модда
Қонунлар, қоидалар ва тартиботларнинг қўлланилиши:
Қонунлар, қоидалар ва тартиботларнинг қўлланилиши:
1. Халқаро қатновларни амалга ошираётган бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларининг ўз давлат ҳудудига учиб кириши ва бундай ҳудуддан учиб чиқишини, ёки ушбу ҳаво кемаларидан фойдаланишни ёхуд уларнинг қатновларини тартибга солувчи қонунчилигига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари томонидан риоя этилади.
2. Бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг ўз давлат ҳудудига йўловчилар, экипажлар, юк ва почтанинг кириб келиши, у ерда бўлиши ҳамда у ердан жўнатилишини тартибга солувчи қонунчилиги, ва хусусан паспорт, божхона, валюта ҳамда санитар қоидаларига оид расмиятчиликлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ҳаво кемаларининг йўловчиларига, экипажларига, юк ва почтага нисбатан уларнинг кўрсатилган ҳудуд доирасида бўлиши даврида қўлланилади.
3. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг божхона, карантин ва шунга ўхшаш қоидаларини қўллашда ўз авиакорхонасига ёки ҳар қандай бошқа авиакорхонага бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг шу каби халқаро ҳаво қатновларни амалга ошираётган авиакорхонасига нисбатан афзаллик бермаслиги лозим.
6-модда
Аэропорт йиғимлари
Аэропорт йиғимлари
1. Аэропортдан, шу жумладан унинг иншоотлари, техник ва бошқа воситалари ҳамда хизматларидан фойдаланганлик учун йиғимлар ва бошқа тўловлар, шунингдек аэронавигация воситаларидан, алоқа воситаларидан фойдаланганлик учун ҳар қандай тўловлар ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ ўз давлати ҳудудида белгиланган ставкалар ва тарифларга мувофиқ олинади, башарти, бундай йиғим ва тўловлар халқаро ҳаво қатновларини амалга ошираётган бошқа давлатларнинг ҳаво кемаларидан олинадиган бундай йиғим ва тўловлардан юқори бўлмаслиги лозим.
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳеч бири ўз назоратида бўлган аэропорт, ҳаво йўлаклари, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш ва улар билан боғлиқ жиҳозлардан фойдаланилганда айни шундай халқаро ҳаво қатновларини амалга ошираётган ўзининг авиакорхонасига ёки бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳар қандай авиакорхонасига имтиёз бермаслиги лозим.
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири йиғим олувчи ваколатли маъмуриятлар билан хизматлардан фойдаланаётган авиакорхоналар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш таклифи билан мурожаат этишлари мумкин. Режалаштирилаётган ўзгаришлар ҳақидаги хабарнома ваколатли маъмуриятлар ушбу масала бўйича ўзгартиришлар киритилмасдан аввал ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўлишлари учун аввалдан берилиши лозим.
7-модда
Шаҳодатнома, сертификат ва гувоҳномаларни тан олиш
Шаҳодатнома, сертификат ва гувоҳномаларни тан олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томондан берилган ёки ҳақиқий деб тан олинган парвозларга яроқлилик шаҳодатномалари, малака тўғрисидаги гувоҳномалар ва шаҳодатномалар бошқа Аҳдлашувчи Томондан белгиланган йўналишларда келишилган қатновларни амалга ошириш учун ҳақиқий деб тан олинади, башарти бундай берилган ва ҳақиқий деб тан олинган шаҳодатнома ва гувоҳномалар Конвенцияда белгиланган стандартларга мувофиқ бўлса ҳамда уларнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлати ҳудуди устидан амалга ошириладиган парвозларда ўз давлати фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томондан берилган малака тўғрисидаги гувоҳномалар ва шаҳодатномаларнинг ҳақиқийлигини тан олишни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, башарти улар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг халқаро стандартлар меъёрларига мувофиқ бўлмаса.
8-модда
Транзит ташувлар
Транзит ташувлар
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлат ҳудуди орқали тўғри транзит билан ўтувчи ҳамда аэропортнинг ушбу мақсад учун белгиланган ҳудудини тарк этмаган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багаж ва юкка нисбатан ушбу Битимнинг 15-моддасида келтирилган хавфсизлик, шунингдек гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддалар ҳамда уларнинг хом ашёларини олиб ўтишга доир қоидалар қўлланилган ҳоллардан ташқари соддалаштирилган назорат қўлланилади. Тўғри транзит орқали ўтувчи багаж ва юкдан божхона божлари ва бошқа солиқлар ундирилмайди. Кўрсатилган хизматлар, сақлаш ва божхона тартиботлари учун йиғимлар Аҳдлашувчи Томонларнинг ички давлат қонунчилигига асосан олинади.
9-модда
Келишилган қатновлардан фойдаланишни тартибга солиш
Келишилган қатновлардан фойдаланишни тартибга солиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига уларнинг тегишли ҳудудлари оралиғида белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга оширишда адолатли ва тенг шарт-шароитлар яратиб берилади.
2. Келишилган қатновларини амалга оширишда бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган қатновнинг шу йўналиши ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ташувларига зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини эътиборга олиши лозим.
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари хизмат кўрсатаётган келишилган қатновлари белгиланган йўналишлар бўйича ташишларда жамоат эҳтиёжларга мувофиқ бўлиши лозим ҳамда ҳар бир авиакорхона шундай сиғим бериш юзасидан биринчи навбатдаги вазифага эга бўлиши керакки, токи унинг оқилона коэффициентда таъминлаши Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудлари ўртасида йўловчилар, юк ва почта ташишда мавжуд ҳамда оқилона таклиф этилаётган эҳтиёжларга жавоб берсин.
10-модда
Тарифлар
Тарифлар
1. Тарифлар барча тегишли омилларни, шу жумладан келишилган қатновлардан фойдаланишга кетадиган харажатларни, фойдани ҳамда белгиланган йўналишнинг ҳар қандай қисми учун бошқа авиакорхоналарнинг тарифларини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим. Бу тарифлар ушбу модданинг қуйида келтирилган қоидаларига мувофиқ белгиланиши лозим. Аҳдлашувчи Томонлар ҳаддан зиёд баланд ёки устунлик ҳолатидан фойдаланган ҳолда чекланган, шунингдек авиакорхоналарни бевосита ёки билвосита давлат субсидиялари эвазига сунъий туширилган нархлардан ҳимоялаш ёхуд дискриминация нархлари ва мавжуд амалиётни бартараф этишдаги қўллаб-қувватлаши ҳамда фойдаланувчиларни юқори нархлардан ҳимоялаш мақсадларидаги тарифларни мақбул эмас деб ҳисоблайдилар.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган тарифлар, бутун йўналишдан ёки унинг бир қисмидан фойдаланадиган бошқа авиакорхоналар билан маслаҳатлашиб олингандан сўнг, имкониятга қараб, иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида белгиланган йўналишларнинг ҳар бири бўйича келишиб олинади. Бундай келишувга, имкониятга қараб, Халқаро ҳаво транспорти уюшмасининг тарифларни ўрнатиш механизмидан фойдаланган ҳолда эришилади.
3. Агар тайинланган авиакорхоналар мазкур модданинг 2-бандига мувофиқ уларга тақдим қилинган бирон-бир тарифни тасдиқлаш масаласи бўйича келишувга эриша олмасалар, бу келишмовчилик мазкур Битимнинг 20-моддаси шартларига мувофиқ ҳал этилиши лозим.
4. Мазкур модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар янги тарифлар белгилангунга қадар ўз кучини сақлаб қолиши лозим. Ҳар қандай ҳолда тарифдан фойдаланиш мазкур банднинг таъсири остида унинг амал қилиш муддати тугаган санадан 12 ойдан ортиқ бўлган муддатга узайтирилмайди.
11-модда
Парвозлар жадвалини тасдиқлаш
Парвозлар жадвалини тасдиқлаш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси парвозлар бошланишидан камида қирқ беш (45) кун олдин парвозлар такрорийлиги, ҳаво кемаси тури, вақти, конфигурацияси ва ўринлар сонини, шунингдек жадвалнинг амал қилиш муддатини кўрсатиб, тахминий жадвални тасдиқлаш учун иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларига тақдим этиш лозим. Айрим ҳолларда мазкур муддат Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари келишувига биноан қисқартирилиши мумкин.
2. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг тасдиқланган жадвалига киритилган ҳар қандай кейинги ўзгаришлар иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари тасдиғига тақдим этилиши лозим.
3. Агар тайинланган авиакорхона тасдиқланган жадвалдан ташқари қўшимча тарзда парвозларни амалга ошириш истагини билдирса, у иккинчи Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларининг рухсатини сўраши лозим. Бундай сўровнома бундай парвозлар амалга оширилишидан энг камида беш (5) иш кунидан аввал тақдим қилинади.
12-модда
Божхона қоидалари
Божхона қоидалари
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланилаётган ҳаво кемалари, шунингдек уларнинг табель мулки, ёнилғи захираси ва мойлаш материаллари, саҳн захиралари (шу жумладан, озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотлари) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига киргач, божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан озод этилади, башарти бундай мулк, материаллар ва захиралар бундай бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидан қайтиб олиб чиқилгунига қадар ҳаво кемаси саҳнида сақланиб қолса.
2. Шунингдек бундай божлар, солиқлар ва йиғимлардан қуйидагилар озод этилади:
а) бир Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томон ваколатли маъмуриятлари томонидан белгиланган миқдор доирасида ва бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасининг саҳнига олинган ва унда фойдаланиш учун мўлжалланган саҳн захиралари;
б) бир Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ёки уни таъмирлаш учун олиб кирилган эҳтиёт қисмлар.
Кўрсатилган хизматлар, сақлаш ва божхона тартиботлари учун йиғимлар Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига асосан олинади.
3. Мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган материаллар божхона органларининг назорати ёки кузатувига олиниши мумкин.
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемаси саҳнида мавжуд бўлган табель мулки, шунингдек материаллар ва захиралар бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида фақат шу Аҳдлашувчи Томон давлат божхона органлари розилигига кўра туширилиши мумкин. Бундай ҳолда улар божхона қоидаларига асосан қайта олиб чиқиб кетилмагунга ёки бошқа кўрсатма олинмагунга қадар қайд этиб ўтилган давлат органлари назоратига олинади.
13-модда
Пул маблағларини ўтказиш
Пул маблағларини ўтказиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига келишилган қатновлардан фойдаланиш натижасида олган даромадларининг харажатлардан ортган қийматини эркин ўтказиш ҳуқуқини беради.
2. Бундай маблағларни ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида молиявий муносабатларни тартибга солувчи битим қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Бундай битим ёки унда тегишли қоидалар бўлмаган тақдирда, маблағларни ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар томонидан қўлланилаётган валюта айирбошлови қоидаларига кўра расмий айирбошлов курси бўйича эркин фойдаланиладиган валютада амалга оширилади.
14-модда
Ваколатхона
Ваколатхона
1. Келишилган қатновлардан фойдаланиш учун бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида маъмурий, тижорат ва техник ходимлар билан ўз ваколатхонасини очиш ҳуқуқи берилади.
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудида шу Аҳдлашувчи Томоннинг давлат қонунчилигига мувофиқ авиаташувларни ўз ташув ҳужжатларини ишлатиб мустақил равишда сотиш ҳамда уларни сотадиган вакилларни тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
15-модда
Авиация хавфсизлиги
Авиация хавфсизлиги
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ, фуқаро авиацияси хавфсизлигини ноқонуний хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш бўйича бир-бирлари олдидаги мажбуриятлари мазкур Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар. Халқаро ҳуқуқ доирасида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларининг умумий қўлланишини чекламаган ҳолда, Аҳдлашувчи Томонлар 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисида Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларини ноқонуний равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисида Конвенция, 1971 йил 23 сентябрда Монреалда имзоланган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида Конвенция, 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаётган халқаро аэропортларда ноқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисида Протокол қоидаларига ҳамда икки Аҳдлашувчи Томон давлатлари иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалар қоидаларига асосан иш олиб борадилар.
2. Аҳдлашувчи Томонлар ҳаво кемасини ноқонуний эгаллаб олиш ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва аэронавигация воситаларига қарши бошқа ноқонуний ҳаракатлар, шунингдек, фуқаро авиацияси хавфсизлигига ҳар қандай бошқа таҳдидларнинг олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
3. Аҳдлашувчи Томонлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан ўрнатилган ва Конвенциянинг Иловаларида белгиланган авиация хавфсизлиги ва техник талаблар қоидаларига мувофиқ иш кўрадилар, башарти бундай қоидалар ва талаблар Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлса. Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлат ҳудудларида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз давлат ҳудудларида жойлашган ҳаво кемалари эксплуатантлари ва халқаро аэропортларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг бундай қоидалари ва талабларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
4. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бундай ҳаво кемалари эксплуатантларидан мазкур модданинг 3-бандида эслатиб ўтилган қоидаларга бошқа Аҳдлашувчи Томон мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг давлат ҳудудига кириши, чиқиши ва мазкур ҳудудда бўлиши даврида риоя этилиши зарур бўлган талабларни қўйиши мумкинлигига рози бўлади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ва йўловчиларни, экипаж аъзоларини, қўл юки, багажни, юкни ва саҳн захираларини юк ортиш ва тушириш вақтида текшириш учун ўз давлатининг ҳудуди доирасида тегишли чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг, башарти, аниқ таҳдид мавжуд бўлган тақдирда, хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус чора-тадбирлар кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқади.
5. Агар фуқаро ҳаво кемаларини ноқонуний қўлга киритиш ёки бундай ҳаво кемасига, унинг йўловчиларига ва экипажига, аэропортларга ёхуд аэронавигация воситаларига қарши қаратилган бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир бўлса ёки содир бўлиш таҳдиди мавжуд бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани таъминлаш ва бундай ҳодиса ёки таҳдидни тез ва хавфсиз тарзда олдини олиш мақсадида бошқа тегишли чоралар кўриш орқали бир-бирларига ёрдам берадилар.
16-модда
Парвозлар хавфсизлиги
Парвозлар хавфсизлиги
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан қабул қилинган парвоз хавфсизлиги стандартларининг экипаж аъзолари, ҳаво кемалари ва уларнинг эксплуатациясига тааллуқли ҳар қандай соҳадаги масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар ушбу сўров олинган кундан эътиборан ўттиз (30) кун мобайнида ўтказилади.
2. Агар бундай маслаҳатлашувлар натижасида бир Аҳдлашувчи Томон бошқа бир Аҳдлашувчи Томонни Конвенцияда белгиланган минимал стандартларга мувофиқ айтиб ўтилган ҳар қандай соҳалардаги парвозлар хавфсизлиги стандартларига риоя қилмаяпти ёки уларни қўлламаяпти деб ҳисобласа, бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни бундай хулоса тўғрисида ва ўша минимал стандартларнинг талабларига жавоб бериш учун қилиниши зарур ҳаракатлар тўғрисида хабардор этиши лозим, бунда ўша бошқа Аҳдлашувчи Томон тегишли чораларни қўллаши лозим. Агарда бошқа Аҳдлашувчи Томон ўн беш (15) кун ёки ундан кўпроқ келишиб олинган вақт давомида зарур чораларни кўрмаса, ушбу ҳолат мазкур Битимнинг 4-моддаси қўлланилишига асос бўлиши лозим.
3. Конвенциянинг 33-моддасида кўрсатилган мажбуриятлардан қатъий назар, бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан эксплуатация қилинаётган ёхуд уларнинг номидан ижарага олинган, бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидан ёки унинг давлат ҳудудига парвозни амалга ошираётган ҳар қандай ҳаво кемаси, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган вақтида парвозни сабабсиз кечиктиришга йўл қўймаслик шарти билан, ҳаво кемаси саҳнида ёки ёнида борт ва экипаж ҳужжатларининг ҳақиқийлигини, ҳаво кемаси ва мосламаларининг ҳолатини текшириш мақсадида (ушбу моддада перрон инспекцияси деб юритилади) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли вакиллари текширувидан ўтказилиши мумкин.
4. Агар бундай текширув ёки бир қанча текширувлар натижасида:
а) ҳаво кемаси ёки ҳаво кемасининг эксплуатацияси Конвенцияга мувофиқ айни пайтда ўрнатилган минимал стандартларга мос эмаслиги тўғрисида жиддий хавотир бўлса, ёки
б) етарли даражада техник хизмат кўрсатиш йўқлиги ва айни пайтда Конвенцияга мувофиқ ўрнатилган парвозлар хавфсизлиги стандартларининг бажарилмаётганлиги тўғрисида жиддий хавотир бўлса,
Конвенциянинг 33-моддасига биноан текширув ўтказаётган Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемасига ёки унинг экипажига берилган сертификат ёки гувоҳномалар, уларнинг ҳақиқий деб тан олинганлиги талаблари ёки ушбу ҳаво кемасининг эксплуатацияси талаблари Конвенциянинг минимал стандартларига мувофиқ эмас деб хулоса чиқариш ҳуқуқига эга бўлади.
5. Агар мазкур модданинг 3-бандига биноан Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиакорхонаси томонидан ёки авиакорхонанинг номидан фойдаланиладиган ҳаво кемани перрон текширувидан ўтказиш ушбу корхона ёки корхоналар вакиллари томонидан таъқиқланган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон мазкур модданинг 4-бандида тавсифланган жиддий камчиликлар мавжудлиги тўғрисида тахмин қилиши ва мазкур бандга мувофиқ хулоса чиқариш ҳуқуқига эга.
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонаси ёки авиакорхоналарига берилган эксплуатация рухсатномаларини дарҳол тўхтатиб қўйиш ёки ўзгартириш ҳуқуқини сақлаб қолади, башарти биринчи Аҳдлашувчи Томон текширув, бир қатор текширувлар натижасида ёки уларни ўтказиш рад этилган ҳолларда, маслаҳатлашувлар ўтказишдан бош тортиш ёхуд бошқа бир сабаблар оқибатида авиакорхонанинг парвозларни хавфсиз бажариши учун муҳим чоралар кўрилиши зарур деган хулосага келса.
7. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг мазкур модданинг 4 ва 6-бандларга мувофиқ амалга оширадиган ҳар қандай хатти-ҳаракати, мазкур чораларни кўришга сабаб бўлган асос йўқ қилинган вақтдан эътиборан тўхтатилиши лозим.
17-модда
Ҳодисаларни текшириш
Ҳодисаларни текшириш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонасига тегишли ҳаво кемаси ноиложликдан қўнганда, ҳалокатга учраганда ёки бошқа воқеа содир бўлган тақдирда, давлат ҳудудида ҳодиса содир бўлган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда дарҳол бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади, агар экипаж ва йўловчилар жабрланган бўлса, уларга ёрдам бериш учун шошилинч чора-тадбирлар кўради, ва ушбу ҳаво кемасидан почта, багаж ва юкларнинг асралишини таъминлайди, шунингдек, ҳодисанинг сабабларини текшириш учун зарур чора-тадбирларни кўриши ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига биноан ушбу Аҳдлашувчи Томон вакилларини ўз давлати ҳудудига бундай ҳодисанинг текширувида иштирок этишлари учун тўсиқсиз киришларини таъминлайди. Ҳодисани текширишни амалга оширувчи Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни унинг натижалари тўғрисида хабардор қилиши лозим.
18-модда
Юк ташувлари
Юк ташувлари
Аҳдлашувчи Томонлар юк ташиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарини молиявий ширкат билан келишган ҳолда ҳамда ташувларни ҳал қилишда Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари қонунчилигига риоя этилиши шарти билан кенгайтиришга келишиб олдилар.
19-модда
Ер усти хизматини кўрсатиш
Ер усти хизматини кўрсатиш
Ҳар бир тайинланган авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида ўз-ўзига ер усти хизматини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади ёки акс ҳолда, шундай хизматларни ўтказиш тўғрисида тўлиғича ёки қисман бундай хизматларни кўрсатишга ваколати бўлган таъминотчилар билан шартнома тузишга ҳақлидир. Агарда бир Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида ер усти хизматини кўрсатиш учун мақбул бўлган қоидаларга кўра бундай хизматлар кўрсатилиши таъқиқланган ёки чекланган бўлса ёхуд бундай хизматлар бўйича шартнома тузиш ёки ўзининг хизматларини кўрсатишни амалга ошириш имконияти чекланган тақдирда, ҳар бир тайинланган авиакорхона камситмаслик шартлари асосида ўзининг хизматларини кўрсатишни амалга ошириш ёхуд бундай хизматларни амалга оширувчи таъминотчи ёки таъминотчилар хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
20-модда
Маслаҳатлашувлар
Маслаҳатлашувлар
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари мазкур Битимни бажаришга таъсир кўрсатувчи барча масалалар бўйича ҳамкорликни таъминлаш мақсадида вақти-вақти билан яқин ҳамкорлик руҳида маслаҳатлашувлар ёки ёзишмалар йўли билан ўзаро алоқа қиладилар.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда мазкур Битимга тааллуқли ҳар қандай масала бўйча маслаҳатлашувлар ўтказишни талаб қилиши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар, агар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзгача келишиб олинмаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон сўрови берилган санадан бошлаб олтмиш (60) кун ичида бошланиши лозим.
21-модда
Статистика маълумотлари
Статистика маълумотлари
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларига уларнинг талабларига мувофиқ келишилган қатновларда амалга оширилаётган ташувлар тўғрисида статистик маълумотларни юклаш ва тушириш манзилларини кўрсатган ҳолда тақдим қилади ёки ушбу маълумотларнинг тақдим этилишини ўзининг тайинланган авиакорхонасидан талаб қилади.
22-модда
Низоларни ҳал қилиш
Низоларни ҳал қилиш
Мазкур Битимни ёки унинг Иловасини талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай низо ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал қилинади. Агар кўрсатилган маъмуриятлар келишувга эришмасалар, низо тўғридан-тўғри Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ҳал қилинади.
23-модда
Бошқа халқаро шартномаларга нисбатан муносабат
Бошқа халқаро шартномаларга нисбатан муносабат
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари иштирок этадиган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
24-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
1. Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви асосида унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда мазкур Битимнинг 25-моддасида кўрсатилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
2. Мазкур Битимнинг Иловасига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғридан-тўғри Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари ўртасида келишилиши мумкин. Улар Аҳдлашувчи Томонларнинг қайд этилган маъмуриятлари тасдиқлаган санадан бошлаб вақтинча қўлланилиши мумкин ва дипломатик каналлар орқали тасдиқланганидан кейин кучга киради.
25-модда
Битимнинг кучга кириши
Битимнинг кучга кириши
1. Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар бажарилганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни исталган вақтда дипломатик каналлар орқали ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш истаги ҳақида хабардор қилиши мумкин. Бу ҳолда, Битимнинг амал қилиши бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган санадан бошлаб ўн икки (12) ой ўтгандан сўнг тугатилади, башарти Битимнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги хабарнома бу муддат тугагунга қадар Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан қайтариб олинмаса.
Душанбе шаҳрида 2018 йил 9 мартда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битимга
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Ўзбекистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонга парвозларни амалга оширишда фойдаланадиган йўналишлар:
|
Оралиқ манзиллар |
Белгиланган манзиллар |
Ташқаридаги манзиллар | |
|
Тошкент, Самарқанд ва Бухоро |
|
Душанбе, Кўлоб ва Бохтар |
|
2. Тожикистон Республикасининг тайинланган авиакорхонаси ҳар икки томонга парвозларни амалга оширишда фойдаланадиган йўналишлар:
|
Оралиқ манзиллар |
Белгиланган манзиллар |
Ташқаридаги манзиллар | |
|
Душанбе, Кўлоб ва Бохтар |
|
Тошкент, Самарқанд ва Бухоро |
|
3. Икки томонга парвозларни амалга оширишда фойдаланадиган йўналишлар кўпайтирилиши учун бўлган ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси авиация маъмуриятлари билан келишилган ҳолда тайинланган авиакорхоналар ўртасидаги алоҳида келишув предмети бўлиб ҳисобланади.
Изоҳ:
а) Оралиқ манзиллар ва/ёки ташқаридаги манзиллар бирор бир қатнов ёки барча қатновлар амалга оширилиши чогида тушириб қолдирилиши мумкин, башарти ҳаво қатнови авиакорхонани тайинланган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бошланса ёки тугаса;
б) Бир Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидаги манзиллар ва учинчи мамлакатлар ўртасидаги манзиллар ўртасида йўловчилар, юк ва почта ташиш учун бўлган ҳуқуқи («ҳавонинг 5-чи даража эркинлиги» тижорий ҳуқуқи) Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари ўртасидаги алоҳида келишув предмети бўлиб ҳисобланади.