Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 03.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сон
Кучга кириш санаси
04.07.2018
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 24.07.2021 санаси ҳолатига | Ҳужжат 20.04.2026 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг | Ўзбекистон Республикаси Президентининг |
Қарори | Қарори |
Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида | Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида |
Иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда, электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий этилмоқда, электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. | Иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда, электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий этилмоқда, электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. |
Ахборот-технологик платформаларда фаолият кўрсатадиган рақамли иқтисодиёт жадал ривожланмоқда, бу эса шундай платформаларнинг янги моделларини яратиш заруратини тақозо этмоқда. | Ахборот-технологик платформаларда фаолият кўрсатадиган рақамли иқтисодиёт жадал ривожланмоқда, бу эса шундай платформаларнинг янги моделларини яратиш заруратини тақозо этмоқда. |
«Блокчейн» технологиялари (маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари), «сунъий ақл», суперкомпьютерлар имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, крипто-активлар бўйича фаолият жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларидан бири ҳисобланади. «Блокчейн» технологиялари нафақат иқтисодиётнинг кўплаб секторларига, балки давлат бошқаруви тизимига ва бошқа жамоатчилик муносабатларига аста-секин жорий этилмоқда. | Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари, «сунъий ақл», суперкомпьютерлар имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, крипто-активлар бўйича фаолият жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларидан бири ҳисобланади. Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари нафақат иқтисодиётнинг кўплаб секторларига, балки давлат бошқаруви тизимига ва бошқа жамоатчилик муносабатларига аста-секин жорий этилмоқда. |
Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида: | Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида: |
1. Қуйидагилар рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар деб ҳисоблансин: инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан майнинг (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият), смарт-контракт (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, крауд-фандинг (жамоавий молиялаштириш), шунингдек, «блокчейн» технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш; «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш; крипто-активлар бўйича фаолият ва «блокчейн» технологиялари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун «блокчейн» технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш; хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда «блокчейн» технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш; рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш. 2. Белгилаб қўйилсинки: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги блокчейн технологиясини жорий этиш ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади; «блокчейн» технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан белгиланади; крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантиришни ва «блокчейн» технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим; крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади; юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари, жумладан норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди; крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди. 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2018 — 2020 йилларда қуйидагиларни назарда тутадиган «Блокчейн» технологияларини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) ишлаб чиқсин ва амалга оширсин: а) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан мазкур фаолиятни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали жорий этиш ва ривожлантириш, бунда крипто-активларни маҳаллий ва халқаро крипто-биржаларда реализация қилиш имкониятини назарда тутишни; б) 2021 йил 1 январдан бошлаб «блокчейн» технологияларини: давлат органлари фаолиятига, жумладан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда, давлат харидларини амалга оширишда, давлат хизматларини кўрсатишда, шахс тўғрисидаги маълумотларни верификациялашда татбиқ этишни; давлат реестрлари, классификаторлари ва бошқа маълумотлар базаларини юритишда, жумладан уларга киритилган ахборотни янгилаш ва ундан фойдаланишда жорий этишни; устав фондида давлатнинг иштироки устувор бўлган йирик тижорат ташкилотларининг корпоратив бошқаруви тизимига, жумладан бизнес-жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, маъмурий ва операцион жараёнларни мақбуллаштириш, шунингдек, замонавий менежментни татбиқ этиш ва ресурсларни бошқариш учун татбиқ этишни; клиринг операцияларида, тўловларни амалга оширишда, савдога оид молиялашда (аккредитив), шунингдек, лойиҳаларга кредит беришда жорий этишни. 4. 2018 йил 1 октябрдан шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ: крипто-активлар айланмаси соҳасидаги, жумладан крипто-активлар савдоси бўйича крипто-биржалар яратиш фаолияти лицензияланиши лозим; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. 6. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ уч ой муддатда рақамли иқтисодиёт элементлари ва крипто-активлар айланмаси (жумладан майнинг) соҳасидаги фаолият негизида тажриба лойиҳасини ишга тушириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига киритсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда: а) бир ой муддатда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритсин; б) 2019 йил 1 январга қадар муддатда қуйидагиларни назарда тутадиган «Рақамли иқтисодиёт ва блокчейн-технологиялар тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини киритсин: «блокчейн» технологиялари соҳасидаги асосий тушунчалар ва унинг фаолият юритиш принциплари; давлат органлари, шунингдек, жараён иштирокчиларининг «блокчейн» технологиялари соҳасидаги ваколатлари; «блокчейн» технологияларидан ноқонуний мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарлик чоралари; в) икки ой муддатда: Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни; қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин. | 1. Қуйидагилар крипто-активлар айланмаси соҳасини янада такомиллаштириш бўйича энг муҳим вазифалар деб ҳисоблансин: инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан майнинг, смарт-контракт (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, шунингдек, маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш; маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш; крипто-активлар бўйича фаолият ва маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш; хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш; рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш. 2. Белгилаб қўйилсинки: маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланади; крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантиришни ва маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳалари Агентликда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим; крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади; 2029 йил 1 январга қадар юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари, жумладан, норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди; крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди. 3. Белгилаб қўйилсинки: а) крипто-актив мулкий ҳуқуқ ҳисобланиб, маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган қиймати ва эгасига эга; б) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари қуйидагилардан иборат: майнинг; крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлар фаолияти (кейинги ўринларда — хизматлар провайдерлари); в) майнинг бу ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолиятидир. Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси ҳудудида амалга ошириладиган майнинг бундан мустасно. Ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиядан фойдаланилган тақдирда: истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган ҳолатлар мустасно; тиғиз даврда истеъмол қилинган электр энергия учун тегишли тарифларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган устамалар қўлланилади; истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган ҳолда юритилади. Майнинг Агентлик томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилади ва лицензияланадиган фаолият турига кирмайди. Майнинг билан шуғулланувчи шахслар (майнерлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Майнерларни рўйхатдан ўтказиш фақат Интернет тармоғи орқали электрон шаклда амалга оширилади. Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириши лозим; г) хизматлар провайдерлари жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан уларнинг номидан крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш, сақлаш, чиқариш, жойлаштириш ва бошқариш бўйича хизматлар кўрсатади. Хизматлар провайдерлари фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — юридик шахслар бўлиши мумкин. Хизматлар провайдерлари турларига: крипто-биржа — крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот; майнинг-пул — майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот; крипто-депозитарий — крипто-активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот; крипто-дўкон — крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот; Агентлик қарорлари билан белгиланадиган бошқа турдаги хизматлар провайдерлари; д) 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали белгиланган тартибда амалга оширади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно; е) Агентлик: крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини; Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартибини белгилайди; ж) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш тартиби Агентлик томонидан белгиланади; з) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга лицензия беришдан тушадиган давлат божининг барча суммаси лицензияловчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади; и) хизматлар провайдерлари фаолиятига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда жойлашган электрон платформа ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситалар мажмуининг мавжудлиги; крипто-активлар билан боғлиқ барча операциялар бўйича маълумотларни, платформа иштирокчиларининг идентификация маълумотларини, хизматлар провайдерларининг платформа иштирокчилари билан муносабатларига оид материалларни (шу жумладан, платформа иштирокчилари ўртасида), шу жумладан, иш ёзишмаларини беш йил давомида сақлаш; крипто-активлар айланмаси, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш; крипто-активлар айланмаси соҳасидаги рекламага қўйиладиган, шу жумладан, крипто-активлардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятнинг самарадорлиги (даромади) ҳақида ваъдалар бериш, крипто-активлар билан битимларни тузиш бойишнинг енгил усули эканлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланганлиги ҳамда крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) сифатида қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги талабларга риоя қилиш; аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга оширмаслик; платформа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни ваколатли органнинг сўровига биноан бепул тақдим этиш; жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, норезидентларга, лицензиатнинг устав капиталидаги улушини реализация қилишни лицензияловчи орган билан келишиш; лицензиатнинг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари), шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма раҳбарини алмаштириш масаласини лицензияловчи орган билан келишиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа талаблар. Қуйидагилар крипто-биржаларга қўйиладиган қўшимча лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади: крипто-активларни котировкалашни уларга бўлган талаб ва таклиф асосида амалга ошириш; ариза берилган санада пул маблағи шаклида базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармаси (капитали) мавжудлиги, шундан уч минг бараварини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда захирага қўйиш; к) хизматлар провайдерлари фаолиятини уларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини назорат қилиш функциялари хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензияловчи органга ва тегишли ваколатли давлат органларига юкланади; л) хизматлар провайдерларининг устав жамғармаси фақат унинг муассисларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкларидан шакллантирилади. Хизматлар провайдерларининг устав жамғармасини шакллантириш учун фойдаланиладиган маблағлар кредит ёки гаровга олинган маблағлар ва шу каби бошқа маблағлар жалб қилиниши орқали амалга оширилишига йўл қўйилмайди; м) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахслар йиғим тўлайдилар. Йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентлик ўртасида тақсимланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Йиғимлар миқдори, уларни тўлаш ва уларнинг тақсимланиши Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади; н) қуёш фотоэлектр станциялари учун асбоб-ускуналар ва қурилмалардан фойдаланувчи майнерлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тикланадиган энергия соҳасида солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш ҳуқуқига эга; о) майнинг билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона энерготизимига ноқонуний уланиши ҳолатлари аниқланганда, уларга нисбатан белгиланган тариф 5 баробар ўсувчи коэффициент билан қўлланилади; п) 2022 йил 1 январга қадар крипто-биржа фаолияти учун берилган лицензиялар давлат божи ва йиғимлар ундирилмасдан мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта расмийлаштирилади. 4. Қуйидагиларга: а) хизматлар провайдерларига: кўрсатилган хизматлар учун, шу жумладан, крипто-активлар шаклида мукофот олиш, унинг миқдорини ва уни мижозлардан ундириш тартибини белгилаш; Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан крипто-активларни миллий ва хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) бегоналаштиришга, шунингдек, крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлашга қаратилган битимларини ташкил этиш; б) крипто-дўконларга ўз фаолиятини фақат электрон платформа орқали амалга ошириш жараёнида мижозларининг маблағларини транзакция амалга оширилган ва маълумотларнинг тақсимланган реестрида тегишли ёзув пайдо бўлган пайтдан бошлаб Агентлик томонидан белгиланган муддатда сақлаш; в) майнерларга майнинг натижасида олинган крипто-активларни миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, белгиланган тартибда сотиш ва (ёки) уларни бошқа крипто-активларга айирбошлаш ҳуқуқи берилсин. Бунда майнинг натижасида олинган крипто-активларни бошқа юқори ликвидли крипто-активларга айирбошлаш ва уларни кейинчалик миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга йўл қўйилади. Майнинг натижасида олинган (шу жумладан, бошқа юқори ликвидли крипто-активларга айирбошланган) крипто-активларни сотишдан тушган тушум мажбурий тарзда Ўзбекистон Республикасидаги банкнинг ҳисобварақларига ўтказилади. 5. Шундай тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ: а) бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонлардан камида иккитаси мавжуд бўлганда, крипто-активлар билан операция (кейинги ўринларда — операция) ўтказиш жойи сифатида Ўзбекистон Республикаси тан олинади: операциянинг бир томони Ўзбекистон Республикасининг резиденти (жисмоний ёки юридик шахс) бўлиши; операция Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида амалга оширилиши; операция Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида рўйхатдан ўтган IP-манзилдан ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро коди мавжуд бўлган мобил телефон рақамидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши; операция бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг тижорат банки томонидан эмиссия қилинган банк картасидан фойдаланилганда ёки тўловларга ишлов бериш ва уларнинг клиринги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилганда; операцияни амалга ошириш учун хизматлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида яшовчи мижозлар учун мўлжалланганда, шу жумладан, давлат тилида тақдим этилганда ёки реклама қилинганда; б) Агентликка қуйидаги ваколатлар берилади: Ўзбекистон Республикаси резидентларига крипто-активлар айланмаси соҳасида ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — хорижий юридик шахслар) фаолиятини текшириш. Бунда ушбу текширишларга Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилмайди; крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун хорижий юридик шахсларга нисбатан жарималар қўллаш. Бунда ушбу жариманинг 50 фоизи лицензияловчи органнинг ҳисобварағига йўналтирилади. 6. Қуйидагилар: а) хизматлар провайдерларини: террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар томонидан; иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун гумонланаётган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ёхуд ўталмаган шахслар томонидан; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшаётган, бўлиб турган ёки рўйхатга олинган шахслар томонидан бошқариш; б) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида: ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда рўйхатдан ўтган компаниялар иштирок этиши; в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активларнинг тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно; г) яширин майнингни амалга ошириш (махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш орқали учинчи шахсларнинг ҳисоблаш қувватларида, уларга билдирмаган ҳолда ёки розилигисиз майнингни амалга ошириш бўйича фаолият) ва аноним крипто-активлар майнинги (анонимлик принципи бўйича ишлаётган крипто-активлар) тақиқланади. 7. Мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда Агентлик: а) Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизмат провайдерлар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги, Крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни қабул қилинишини ва амалга киритилишини; б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Давлат божи тўғрисида» ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритилишини таъминласин. |
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин. | 8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ | Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2018 йил 3 июль, | 2018 йил 3 июль, |
ПҚ-3832-сон | ПҚ-3832-сон |