25.06.2018 йилдаги 471-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуманай, Қонликўл, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикамиздаги мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш, тупроқ-иқлим шароитларига мос бўлган манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута турларини кўпайтириш, ҳудудларда маданий ўрмонларни барпо этиш, доривор ва озуқабоп ўсимликларни етиштириш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг иловага мувофиқ ер майдонларида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Шуманай, Қонликўл, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг 5-иловасига мувофиқ шакллантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг уставлари ва штатлар жадваллари бир ой муддатда тасдиқланиши ҳамда уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари учун маъмурий бинолар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари учун ер участкаларини ажратиш ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ва ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
471-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 471-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуманай, Қонликўл, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг ер майдонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Давлат ўрмон хўжалиги номи

Ташкил этилаётган ҳудуд номи

Давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланишга бериладиган ер майдонлари (га)

1.

Шуманай ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани

2050,5

2.

Қонликўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани

1993,3

3.

Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани

18672

4.

Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани

24005

Жами

46720,8

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2018 й., 09/18/471/1393-сон)