11.05.2017 йилдаги ПҚ-2966-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги ПҚ-4960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2021 й., 07/21/4960/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда 20-иловага* мувофиқ 2017 — 2021 йилларда ўрмон хўжаликларида манзарали ва мевали дарахтларнинг ниҳол ва кўчатларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси раҳбарига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)

Т/р

Тадбирлар номланиши

Ижро муддатлари

Ижро учун масъуллар

Ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. Ўрмон хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар

1.

«Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат экология қўмитаси.

Қонун лойиҳаси.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмонларни бошқариш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун асосида мустаҳкамланади.

2.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисидаги низомлар, ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги низом, Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси тўғрисидаги низом лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг вазифалари ва функциялари ҳуқуқий асосда мустаҳкамланади.

3.

Қуйидагилар:

«Ўрмонлойиҳа» давлат унитар корхонаси;

«Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази;

Ўрмон ва доривор ўсимликлар уруғчилигини таҳлил қилиш марказининг тузилмаси ва улар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги,

Давлат экология қўмитаси.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буйруғи.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги мазкур бўлинмаларнинг тузилмаси, вазифалари ва функциялари ҳуқуқий асосда мустаҳкамланади.

4.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш, унда Жамғармани шакллантиришнинг қўшимча манбалари сифатида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи давлат ўрмон хўжаликлари даромадларининг 10 фоизи миқдоридаги маблағларни, шунингдек, Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари ходимлари таъминоти учун фойдаланишни назарда тутиш.

2017 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси.

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш, ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш ишларини кучайтириш таъминланади.

5.

«Агробанк» АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил август

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Агробанк» АТБ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги

Кредитлаш тўғрисидаги низом.

Давлат ўрмон хўжаликларини кредитлашнинг аниқ тартиби белгиланади.

II. Ўрмон хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари

6.

Чўл ва тоғли минтақаларда жойлашган, табиий ўрмонлар билан қопланган яйловлар ва доривор ўсимликлар захирасига эга ерларни туманлар ҳокимликларининг давлат захираси фондидан давлат ўрмон фондига ўтказиш.

2017 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давергеодезкадастр, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари.

Табиий ўрмонларни ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштириш таъминланади.

Қўшимча иш ўринлари яратилади, захира ерларидан фойдаланиш самарадорлиги таъминланади.

7.

Республиканинг иқлим шароитларига мослаштирилган хандон писта плантациялари майдонларини яратиш ва кенгайтириш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил июнь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар дастури.

Республика ҳудудида ўрмонлар майдонини кенгайтириш, аҳолининг хандон писта маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ўрмон маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш, қўшимча иш ўринларини яратиш таъминланади.

8.

Ўрмон хўжалигидаги ишлаб чиқариш йўқотишларини қоплаш натижасида тушадиган маблағлар ҳисобига ўрмонлар ва мевали ўрмон дарахтзорларини яратиш ва қайта тиклаш, шунингдек, қумлоқ ерлар, дарё ва сув ҳавзалари бўйларида ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳосилдорлигини оширишга қаратилган, шамол ва сув эрозиясидан ҳимоялаш учун дарахт кўчатларини ўтқазиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш манбалари бўйича таклифлар тайёрлаш.

2017 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Давергеодезкадастр

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмонлар ва мевали ўрмон дарахтзорларини яратиш ва қайта тиклаш, қумлоқ ерлар, дарё ва сув ҳавзалари бўйларида ўрмонзорлар барпо этиш, ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш, ўрмон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш таъминланади.

Чора-тадбирлар дастури.

Ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш кўзда тутилмоқда.

9.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги ирригация ўрмон хўжаликларининг 3882 гектар ер майдонларини давлат ўрмон хўжалиги фондига ўтказиш.

2017 йил июль

Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр

Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг қарори.

Давлат ўрмон фонди ерлари ягона давлат бошқарувига берилади.

Ўрмонзорларни кенгайтириш ҳисобига қурилишбоп ёғоч маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари кўпаяди.

10.

Давлат захира фонди ерларида янги ўрмон хўжаликларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарори.

Янги давлат ўрмон хўжаликлари ва қўшимча иш ўринлари яратилади, шунингдек, давлат ер фондидан фойдаланиш самарадорлиги ортади.

11.

Ўрмон селекцияси ва уруғчилигини янада ривожлантириш, илғор, интенсив технологияларни жорий этиш ва Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш таъминланади, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, бута ўсимликлар, қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар турларини кенгайтириш учун имкониятлар очилади.

12.

Ўрмон хўжаликларида экотуризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил сентябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Республикада экотуризм соҳаси ривожланади, янги иш ўринлари ва қўшимча даромад олиш имкониятлари яратилади.

13.

Ўрмон хўжаликларида ихтисослашган питомниклар ташкил қилиш, уларда қимматбаҳо декоратив ва мевали, шу жумладан лимон, унаби, анор, грек ёнғоғи, писта ва бодом дарахт кўчатларини етиштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил сентябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Чора-тадбирлар дастури.

Республика аҳолисини лимон, унаби, анор, грек ёнғоғи, писта, бодом ва бошқа мевали дарахт кўчатлари билан таъминлаш яхшиланади, шунингдек, декоратив ва мевали дарахт кўчатлари сонини кўпайтириш ҳисобига экологик муҳитни соғломлаштиришга эришилади.

14.

Доривор ўсимликлар ва ўрмон маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш мини-цехларини ташкил қилиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил октябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, «Ўзфармсаноат» ДАК,

«Ўзбекозиқовқатсаноат» ХК, «Ўзагроэкспорт» АЖ

Чора-тадбирлар дастури.

Доривор ўсимликлар ва ўрмон маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш мини-цех (линия)ларини очиш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг экспортини йўлга қўйиш таъминланади.

15.

Декоратив ва мевали дарахт кўчатларини етиштириш, доривор ўсимликлар етиштириш эҳтиёжлари учун республикада ўрнатилган нархларда зарур ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб беришни ташкил қилиш, шунингдек, минерал ўғитлар ва сув ресурслари учун лимитлар ажратиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил октябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнефтмаҳсулот» АК,

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,

«Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси» АЖ

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжаликларига зарур ёқилғи-мойлаш материалларини республикада ўрнатилган нархларга 10 фоизлик устама билан, шунингдек, минерал ўғитлар ва сув ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш таъминланади.

16.

2018 — 2021 йилларга мўлжалланган манзилли дастурларга суғориладиган ерлардаги ирригация тармоқларини ва ўрмон фонди ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни киритиш.

2017 йил ноябрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси

Чора-тадбирлар дастури.

2018 — 2021 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади, ўрмон, озиқ-овқат ва доривор ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади.

17.

Ўрмон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, дарахтлар ўтқазиш ва етиштириш, ўрмон ва мева маҳсулотлари ҳосилини йиғиштириб олиш агрегатлари ва ускуналарини лизинг асосида етказиб бериш бўйича 2018 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил ноябрь

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ,

«Ўзмелиомашлизинг» АЛК,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Давлат ўрмон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмларга эҳтиёжи бўйича аниқ ҳажмлар аниқланади ҳамда улар етказиб берилади.

18.

Чора-тадбирлар дастурининг 1-иловасига мувофиқ давлат ўрмон хўжаликларида биолабораториялар ташкил қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан чора-тадбирларни ташкиллаштириш.

2017 — 2019 йиллар давомида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Агробанк» АТБ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти

Чора-тадбирлар режаси.

Ўрмон экинлари зараркунандаларига қарши курашишда биологик усулларни қўллаш.

19.

Ўрмон хўжаликлари томонидан декоратив ва мевали дарахтлар кўчатлари ва уруғ-кўчатларини етиштириш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларини бажаришга доир 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2017 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва истеъмол товарларини қайта ишлаш комплекси раҳбарининг баённома қарори.

III. Илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар

20.

Республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига максимал даражада мослаштирилган ҳамда касалликлар ва зараркунандаларга чидамли қимматбаҳо декоратив, мевали дарахтлар, буталар ва доривор ўсимликларнинг янги, экспортга мўлжалланган навларини яратишни назарда тутувчи илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.

Давлат илмий-техникавий дастурлари.

Амалий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш.

21.

Ўрмон фонди ерларида дарахт ўтқазиш ва етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш ва бошқа турдаги агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлар ва ускуналарнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзда тутувчи илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

Давлат илмий-техникавий дастурлари.

Амалий тадқиқотлар ўтказиш ва инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилиш.

22.

Ўзбекистоннинг тоғ ёнбағирларида ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш, шу жумладан писта плантацияларини кенгайтириш ва иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш бўйича лойиҳани амалга ошириш.

2017 йил ноябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси,

«Ўзгидромет» маркази

Битим имзолаш.

БМТ ФАО ташкилоти ва Халқаро иқлим ўзгариши жамғармасининг грантлари жалб қилиниши таъминланади.

Тоғ ёнбағирларида ёнғоқ мевали дарахтзорлар, шу жумладан писта плантацияларининг кенгайиши ҳамда иқлим ўзгариши таъсирининг камайиши.

23.

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни ҳимоя қилиш ва уларнинг маданийлаштирилган плантациялари майдонларини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш.

2018 йил июль

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

«Ўзгидромет» маркази

Битим имзолаш.

2018 — 2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни ҳимоя қилиш ва уларнинг маданийлаштирилган плантациялари майдонларини кенгайтириш таъминланади.

24.

Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларида экотуризмни ривожлантириш орқали ўрмон хўжаликларини барқарор бошқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш.

2018 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси,

«Ўзгидромет» маркази

Битим имзолаш.

2018 — 2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда экотуризмни ривожлантириш орқали ўрмон хўжаликларини барқарор бошқариш таъминланади.

25.

Ерлар ҳолатининг ёмонлашуви ва иқлим ўзгаришларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда писта ва ёнғоқ мевали дарахтзорларни кўпайтириш лойиҳасини амалга ошириш.

2018 йил октябрь

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси,

«Ўзгидромет» маркази

Битим имзолаш.

2018 — 2022 йилларга мўлжалланган 7-фаза доирасида БМТ ФАО ташкилоти ва Глобал экологик жамғарма грантларини жалб қилиш таъминланади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, ерлар ҳолатининг ёмонлашуви ва иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, шунингдек, писта ва ёнғоқ мевали дарахтзорларни кўпайтириш таъминланади.

26.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти негизида халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари ҳисобига қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар, шунингдек, доривор ва цитрус ўсимликларнинг кўчатларини микроклонлаш усулида етиштириш бўйича «in vitro» лабораториясини ташкил қилиш.

2019 йил август

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Иқтисодиёт вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги

Грант лойиҳаси.

Қимматбаҳо декоратив ва мевали дарахтлар, шунингдек, доривор ва цитрус ўсимликларнинг кўчатларини микроклонлаш усулида етиштириш бўйича «in vitro» лабораториясини ташкил қилиш таъминланади.

IV. Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар

27.

Касб-ҳунар коллежларида ўрмон хўжалиги кичик бўғини мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув фанларининг давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Иқтисодиёт вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлашнинг илмий асосланган тизими яратилади.

28.

Ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда ўрмон хўжалиги ва доривор ўсимликлар мутахассисларини тайёрлаш бўйича касб-ҳунар коллежлари рўйхатини ва олий таълим муассасаларига қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш.

ҳар йили июль ойида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Иқтисодиёт вазирлиги,
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини ихтисослашган мутахассислар билан таъминлаш тизими яратилади.

29.

Ўрмон хўжаликларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек, ўрмон хўжалиги ихтисослиги бўйича олий таълим муассасаларини битирган ёш мутахассисларни соҳага жалб қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

2017 йил июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги.

Қўшма қарор.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлаш.

30.

Аграр университет ва ўрмон хўжалиги учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи хорижий олий таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш механизмини ишлаб чиқиш.

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Аграр университет, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги.

Меморандумлар ва битимлар.

Тажриба алмашиш, хорижий олий таълим муассасаларининг илғор илмий-техникавий ютуқларини амалиётга жорий қилиш.

31.

Ўқитувчилар таркиби, талабалар ва битирувчиларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш мақсадида ўрмон хўжалиги учун кадрлар тайёрловчи олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқув жараёнига ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлган олимлар ва профессорларни кенг жалб қилиш, шунингдек, олий таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг малакасини ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмон хўжалиги тармоғини малакали мутахассислар билан таъминлаш.

32.

Ўрмон хўжалиги тармоғига олий маълумотга эга истеъдодли ёшларни жалб қилиш, уларни хизмат уйлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2017 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Чора-тадбирлар дастури.

Ўрмонларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбияланган, олий маълумотга эга истеъдодли ёшларни тармоққа жалб қилиш таъминланади.

 LexUZ шарҳи

Т/р

Касб-ҳунар коллежлари номи

Давлат ўрмон хўжаликлари номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Хўжайли агроиқтисодиёт коллежи

Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги

2.

Беруний қишлоқ хўжалиги коллежи

Беруний давлат ўрмон хўжалиги

3.

Қораўзак агросаноат коллежи

Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги

4.

Тўрткўл қишлоқ хўжалиги коллежи

Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги

5.

Элликқалъа қишлоқ хўжалиги коллежи

Элликқалъа давлат ўрмон хўжалиги

Бухоро вилояти

6.

Пешку иқтисодиёт коллежи

Бухоро давлат ўрмон хўжалиги

7.

Ромитан экология ва қишлоқ хўжалиги коллежи

8.

«Сангзор» Бахмал қишлоқ хўжалиги коллежи

Бахмал давлат ўрмон хўжалиги

Жиззах вилояти

9.

Зомин қишлоқ хўжалиги ва маиший коллежи

Зомин давлат ўрмон хўжалиги

10.

Фориш қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

Фориш давлат ўрмон хўжалиги

Қашқадарё вилояти

11.

Китоб агробизнес ва сервис коллежи

Китоб давлат ўрмон хўжалиги

Жовуз давлат ўрмон хўжалиги

12.

Қамаши агробизнес коллежи

Қамаши давлат ўрмон хўжалиги

13.

Қамаши информатика ва сервис коллежи

14.

Деҳқонобод саноат ва маиший коллежи

Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги

15.

Шаҳрисабз ахборот технологиялари коллежи

Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги

16.

Шаҳрисабз агросаноат коллежи

17.

Шаҳрисабз ўрмон хўжалиги ва сервис коллежи

18.

Шаҳрисабз ахборот технологиялари коллежи

Яккабоғ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

19.

Яккабоғ агросаноат коллежи

Навоий вилояти

20.

Хатирчи енгил саноат коллежи

Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги

Самарқанд вилояти

21.

Жомбой қишлоқ хўжалиги коллежи

Жомбой давлат ўрмон хўжалиги

22.

Баҳра қишлоқ хўжалиги коллежи

Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги

Сурхондарё вилояти

23.

Бойсун қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежи

Бойсун давлат ўрмон хўжалиги

24.

Денов қишлоқ хўжалиги коллежи

Узун давлат ўрмон хўжалиги

25.

Сариосиё агросаноат коллежи

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги

Ҳисор ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Тошкент вилояти

26.

Бўстонлиқ ўрмон хўжалиги ва сервис коллежи

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги

27.

Оҳангарон агросаноат ва иқтисодиёт коллежи

Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги

 LexUZ шарҳи

Мамлакатимизнинг ўрмон хўжалиги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, жумладан, ноёб манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда доривор ўсимликларнинг кўплиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда ўрмон фондининг 300 дан ортиқ ўсимлик ва 180 дан ортиқ ҳайвон турлари «Қизил китоб»га киритилган.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги соҳасида кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида республикамизда ўрмон фонди ер майдони ҳажми сезиларли даражада кўпайди. Бугунги кунда давлат ўрмон фонди ерлари ҳажми республика умумий ер майдонининг 25,2 фоизини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида 5,3 фоиздан ошмас эди.

Ҳозирги пайтда, республикамизнинг ўрмон фонди бир неча давлат ташкилотлари томонидан бошқарилмоқда. Бу эса ўрмон фондидан самарали фойдаланишда ягона давлат сиёсатини юритиш принципига мос тушмайди.

Бундан ташқари, соҳанинг моддий-техника базаси жисмонан ва маънан эскиргани ва етарли даражада модернизация қилинмаётгани, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантларини соҳага жалб қилиш ишларининг сустлиги, ушбу тармоқда юқори малакали мутахассислар етишмаслиги, ўрмон қонунчилигидаги айрим меъёрларнинг амалий аҳамияти ва уларни амалга ошириш механизми йўқлиги соҳа фаолиятини ривожлантириш, ўрмонларни кўпайтириш, муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишда қийинчиликлар туғдирмоқда.

Шу муносабат билан ўрмон хўжалиги соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида кўзда тутилган бошқа вазифаларни ҳал этиш, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ўрмон хўжалигини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қабул қилинган ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси негизида мустақил Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил қилиш йўли билан соҳани бошқариш тузилмасини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Ҳудудларда ўрмон фонди ишларини ташкил этиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш, жумладан, ўрмонларни кўпайтириш, муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ҳамда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ўрмон хўжалиги бошқармаларини ташкил этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти ҳокимлиги ихтиёридаги Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.

Шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳасига илмий ишланмалар, тавсия ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тузилмасида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш назарда тутилган.

Қайд этилган ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари аниқ белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига илгари юкланган вазифалар билан бир қаторда, янгидан яратилган манзарали ўсимликлар навлари кўчатлари ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштириш, уларни етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, жумладан, юқори қўшилган қийматли халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ушбу соҳага халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш, ўрмон хўжалиги соҳаси ташкилотларини малакали олий, ўрта ва кичик бўғин кадрлари билан таъминлашни такомиллаштириш бўйича ягона тизимни жорий этишга йўналтирилган қўшимча вазифалар юкланмоқда.

Ўрмон хўжалигини яқин истиқболда янада ривожлантириш мақсадида тасдиқланган:

Ўрмон хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш, илғор илмий-техника ютуқларини соҳага жорий қилиш, моддий-техника базасини янгилаш, соҳага халқаро молия институтларининг грантларини жалб этишни янада кучайтириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастури;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида 2017 — 2019 йилларда ўрмонлар майдонларини кенгайтириш (реконструкция қилиш), кўчат етиштириш, доривор ўсимликларни йиғиб олиш, чорва молларини боқиш учун яйловлар ажратиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар;

2017 — 2021 йилларда ўрмон хўжаликлари томонидан манзарали ва мевали дарахтларнинг ниҳол ва кўчатларини, жумладан, унаби, лимон ва ёнғоқ етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга.

Чора-тадбирларни ишлаб чиқишда яқин уч йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик ҳамда халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бунда амалга оширилаётган ишларнинг якуний мақсади сифатида давлат ўрмон фонди ерларида, жумладан, дашт ва чўл ҳудудларида янги ўрмонларни барпо этиш, қишлоқ хўжалиги экин ерлари атрофида иҳота ўрмонларини тиклаш, республикамизда экологик муҳитни яхшилаш бўйича амалий база яратиш ишларини амалга ошириш назарда тутилди.

Республикада режали равишда писта плантациялари майдонларини кенгайтириш ҳисобига писта етиштиришни рағбатлантириш, талаб этиладиган миқдорда сифатли писта кўчатларини аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш лозимки, писта етиштиришни кўпайтириш орқали нафақат импортни қисқартириш ва валютани тежашга, шунингдек, аҳолининг писта маҳсулотига бўлган эҳтиёжини қондириш ва пистанинг бозордаги нархини пасайтиришга эришилади.

Қабул қилинган ҳужжатлар билан олий, ўрта махсус ва профессионал давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг ўрмон хўжалиги тизими учун малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган қисмини қайта кўриб чиқиш, профессионал касб-ҳунар коллежларида кадрларни тайёрлаш, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янги дарсликлар яратиш, ўрмон хўжалиги учун кадрлар тайёрлайдиган профессионал коллежларни малакали, махсус билимларга эга ўқитувчилар билан кучайтиришга эътибор қаратилган.

Қабул қилинган ҳужжатларда ўрмон хўжалиги тизими учун кадр тайёрлайдиган профессионал касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ўзлари танлаган касб йўналишлари бўйича ишга жойлашишда кўмаклашиш ва назоратни кучайтириш юзасидан топшириқ берилган.

Ўқув жараёнини амалиёт билан узвий боғлаш, зарур ўқув ишлаб чиқариш базасини шакллантириш мақсадида ихтисослашган профессионал касб-ҳунар коллежларини аниқ давлат ўрмон хўжаликларига бириктириш юзасидан қарор қабул қилинган.

Фармон ва қарорнинг амалга оширилиши:

республика давлат ўрмон фондини давлат томонидан бошқариш самарадорлигини оширади ва соҳа фаолиятини сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаради;

ўрмон ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, кенг кўламда кўпайтиришни жорий этиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, саноат кўламида манзарали ва мевали дарахт ва буталар плантацияларини етиштиришни кенгайтиришни таъминлайди;

республикамизнинг тупроқ-иқлим шароитларига мослаштирилган манзарали дарахт ва бута ўсимликлари кўчатларининг янги навларини яратиш, илмий асосланган истиқболли технологияларни ишлаб чиқиш, экспортбоп кўчатларнинг янги навларини яратиш, селекция ишлари самарадорлигини оширади;

ўрмон фонди потенциалидан янада самарали фойдаланиш, ҳудудларнинг экологик ҳолатини яхшилаш, қўшимча даромад олиш ва янги иш ўринлари яратишга эришилади;

доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлашга ихтисослашган ташкилотлар тузилишига эришилади;

истеъмол бозорининг қишлоқ хўжалиги, жумладан, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотлари ва халқ истеъмоли товарлари билан тўлдирилишини таъминлайди.