Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 19.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3024
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3024]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 56-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Адлия вазирлигининг 2006 йил 29 декабрдаги 01/19-18/08, 37-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1649, 2006 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 524-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлигининг 2014 йил 19 февралдаги 01/19-26/04, 2-сон «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1649-1, 2014 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 8-сон, 86-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2018 йил 25 май,

25-қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/15-10/12-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 25-қ ва 01/15-10/12-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ижро ҳужжатлари асосида хатланиб, аукцион савдолари орқали ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа усулда сотилиши белгиланган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотларини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ҳудудий бошқармалари томонидан танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танлов ўтказишдан асосий мақсад ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ёки алоҳида турдаги мол-мулкларни сотиш бўйича энг мақбул савдо ташкилотларини аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танловнинг барча қатнашчиларига тенг танлов шартларини яратиш, ошкоралик, талабларнинг ягоналиги ва баҳо беришда холислик танлов ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Танлов комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танлов ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини аниқлаш мақсадида ташкил этилган танлов комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия Бюро директори буйруғи асосида 5 кишидан иборат қуйидаги таркибда тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюронинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи — Комиссия раиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари вакили — Комиссия аъзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказилаётган ҳудудда фаолият кўрсатаётган Бюронинг тегишли туман (шаҳар) бўлими бошлиғи — Комиссия аъзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро ҳудудий бошқармасининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи, ички хавфсизликни таъминлаш шуъбаси катта инспектори — Комиссия аъзолари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат туғилганида, махсус билим талаб қиладиган масалалар бўйича хулоса бериш учун Комиссия йиғилишларига экспертлар (мутахассислар) жалб қилиниши мумкин. Экспертлар Комиссия йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш вақти, жойи ва шартлари тўғрисида эълон бериш бўйича қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлаб олинган савдо ташкилотлари билан тузиладиган намунавий шартнома лойиҳасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибларини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия танлов ўтказиш бўйича бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ўз фаолиятини мустақил амалга оширади. Комиссия фаолиятига ғайриқонуний тарзда аралашиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Ўз навбатида, комиссия аъзолари савдо ташкилотлари ҳужжатларининг холисона кўриб чиқилиши ва баҳоланиши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бюронинг ҳудудий бошқармаларидаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими Комиссиянинг ишчи органи (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловга қатнашиш учун талабгорлардан тушган аризаларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғи орқали танлов ўтказиш тўғрисида эълон бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия баённомаларини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахсларни танлов шартлари ҳамда намунавий шартнома шакли билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ташкилотлари томонидан шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов бўйича келиб тушган ва юритиладиган ҳужжатларнинг ҳисобини, сақланишини ҳамда махфийлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган Комиссиянинг топшириғи асосида бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Танлов ўтказишга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия танлов бошланишидан камида ўттиз кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғи орқали танлов ўтказиш тўғрисида эълон беради. Эълон бериладиган оммавий ахборот воситалари рўйхати Бюро томонидан белгиланади ва Бюро ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказадиган органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш жойи, санаси ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолибларини аниқлаш мезонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда иштирок этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ва ҳужжатларни қабул қилиб олиш жойи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда иштирок этиш учун аризалар тақдим этишнинг охирги муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаси танлов эълон қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай бу ҳақда Бюрога хабар беради. Бюро масъул ходими танловларда кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танлов ҳар йили бир марта ўтказилади. Зарурият туғилган ҳолларда Комиссия томонидан навбатдан ташқари танлов ўтказилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Савдо ташкилотлари ўртасидаги танлов ҳар бир туман (шаҳар) бўйича олдиндан белгилаб бериладиган ғолиблар сони (камида иккита) миқдорида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, алоҳида турдаги мол-мулкларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, техник ва маиший товарлар, қурилиш маҳсулотлари ва бошқалар) сотиш учун ихтисослаштирилган ваколатли савдо ташкилотлари аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги турдаги мол-мулклар ихтисослаштирилган ваколатли савдо ташкилотлари орқали сотилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган буюмлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулдор ва иш моллари, асалари оилалари, ем-хашак, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-мойлаш материаллари, нефть ва газ маҳсулотлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғитлар ва пестицидлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиш учун алоҳида рухсатнома ёхуд лицензия талаб қилинадиган бошқа маҳсулотлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан белгилаб берилган бошқа мол-мулклар бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланиб бўлмайдиган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, шунингдек металл парчалари ва ушбу металларнинг чиқиндилари тўлов эвазига қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини йиғиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга тўлов эвазига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек макулатура ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари тўлов эвазига иккиламчи хом ашёни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга тўлов эвазига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг қарори билан алоҳида турдаги мол-мулкларни сотиш учун ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари вилоят миқёсида ҳам аниқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маданий бойликлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган қимматбаҳо асарлар, ноёб қўлёзмалар, антиквар маҳсулотлар ва бошқалар) бўйича ваколатли савдо ташкилотлари Бюро томонидан республика миқёсида аниқлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Танловда иштирок этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танловда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шохобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашишлари мумкин.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот арафасида бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият юритаётганига олти ой бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги икки йил ичида ижро ҳужжатлари асосида хатланган мол-мулкни сотиш юзасидан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги сабабли шартнома бекор қилинган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танловда иштирок этиш истагини билдирган савдо ташкилоти Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармасига рўйхат асосида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ташкилоти таъсис ҳужжатларининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо дўконига бўлган мулк (ижара) ҳуқуқининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо дўконининг жойлашган жойи тўғрисида маълумот, унинг қисқача тавсифномаси ва 10х15 ўлчамдаги рангли фотосуратлари (жойнинг атроф кўриниши, умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилиши керак);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкларнинг сақланиши, туркумланиши, сортларга ажратилиши ва бутланишини таъминловчи жойларнинг (ускуналарнинг) қисқача тавсифномаси, шунингдек 10х15 ўлчамдаги рангли фотосуратлари (жойнинг умумий ташқи ва ички кўринишлари акс эттирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги тўғрисида банк маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорга тегишли ҳамда ижро ҳужжати бўйича мол-мулкни сотишда иштирок этиши мумкин бўлган техник соз ҳолатдаги транспорт ёки бошқа техника воситаларига оид ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг техник тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмаси миқдори (10 фоиздан кўп бўлмаган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ташкилотининг мол-мулклар реализация қилиш бўйича ҳисобини юритишга мўлжалланган махсус дастурий таъминотни ишлатиш мажбурияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида турдаги фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома ёки лицензия талаб қилинган ҳолларда, уларнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар мазкур Низомнинг 23-бандида белгиланган баҳолаш мезонларини тасдиқлаш учун зарур бўлган бошқа қўшимча ҳужжатларни тақдим қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда, танлов ўтказилиши белгиланган кунда Комиссия томонидан мазкур ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб қилиниши мумкин. Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги текширилади ва ҳужжатларнинг асли қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Савдо ташкилоти қайси ҳудудда фаолият юритаётган бўлса ёки танлов ўтказилаётган туманга (шаҳарга) яқин жойлашган бўлса, ушбу ҳудуд бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссиянинг ишчи органи томонидан қабул қилинади. Тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш тақиқланади, мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган ҳужжатлар қабул қилиш муддати тугашига қадар талабгорларни танлов шартлари ва Комиссия томонидан тасдиқланган намунавий шартнома нусхаси билан таништиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар қабул қилиш танлов бошланишидан ўн кун олдин тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Талабгорлар томонидан сохта ҳужжатлар тақдим қилингани ёхуд давлат ижрочилари билан тил бириктириб, ноқонуний ҳаракатлар қилганлиги аниқланган тақдирда улар танловга қўйилмайдилар, танлов ғолиби деб топилган тақдирда эса танлов натижаларининг уларга оид қисми бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Танлов ғолибларини аниқлаш ва танлов натижаларини эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Танлов ғолибларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — ишчи орган томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган талабларга жавоб бериши ва тўғри расмийлаштирилганлиги, шунингдек Бюро ҳудудий бошқармасининг ички хавфсизликни таъминлаш шуъбаси томонидан талабгорнинг ишчанлик обрўси, қонунчилик ҳужжатларига ва Бюронинг ҳудудий бошқармаси билан тузилган шартнома шартларига риоя этиш аҳволи (агар бундай шартнома тузилган бўлса), унга нисбатан назорат идоралари томонидан қўлланилган санкциялар ҳамда талабгорнинг раҳбар(лар)и муқаддам бошқа корхона раҳбари сифатида танловларда қатнашганлиги ва суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш фаолиятида жавобгарликка тортилганлиги ва бошқа шунга ўхшаш жиҳатлар текширилади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — Комиссия ўз йиғилишида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганади, мазкур Низомнинг 23-бандида белгиланган мезонлар бўйича баҳолайди ҳамда унинг натижалари бўйича танлов ғолибини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талабгорнинг ишчанлик обрўсини текшириш якунлари бўйича Бюро ҳудудий бошқармасининг ички хавфсизликни таъминлаш шуъбаси томонидан хулоса тузилиб, у ишчи органга тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқичдан ўтган талабгорларнинг ҳужжатлари иккинчи босқичга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишчи органи томонидан айрим талабгорларнинг ҳужжатлари биринчи босқичдан қайтарилган бўлса, улар бўйича умумлашган маълумот сабабларини кўрсатган ҳолда Комиссияга тақдим қилинади. Комиссия қайтариш сабабларини асоссиз деб топганда, талабгорлар иккинчи босқичга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Савдо ташкилотлари танлови Комиссия томонидан коллегиал тарзда ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлислари, агар уларнинг ишида Комиссия аъзоларининг умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари талабгорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги мезонлар бўйича уларни баҳолайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи учун жойлашган жойининг қулайлиги (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқаларга яқинлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан соз бўлган транспорт ва бошқа техника воситасининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмасининг пастлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Талабгорларнинг имкониятлари рейтинг шкаласида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи учун жойлашган жойининг қулайлигини (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқаларга яқинлиги) унинг аниқ жойлашган ўрни асосида ўрганилиб, талабгорга 5 баллдан 10 баллгача баҳо берилади. Бунда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан солиқ солиш, ижара ҳақи ставкасини белгилаш ёхуд бошқа мақсадларда туман (шаҳар) ҳудуди тегишли зоналарга бўлинган бўлса, мазкур зоналаштириш ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан танловга таклиф этилаётган транспорт ёки бошқа техника воситаси, унинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 3 баллдан 8 баллгача баҳоланади. Танловда транспорт ёки бошқа техника воситасига балл беришда талабгорнинг ижро ҳужжати бўйича мол-мулкни сотишда иштирок этиши мумкин бўлган техник жиҳатдан соз бўлган кўпи билан 2 та транспорт ва (ёки) техника воситалари ҳисобга олинади. Бунда ижарага олинган транспорт ёки бошқа техника воситаси ҳисобга олинмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмасининг пастлиги 5 баллдан 8 баллгача баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар томонидан тақдим этилган маълумотлар мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, уларга ушбу мезон бўйича балл берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комиссия йиғилишида талабгорнинг ҳар бир мезонлар бўйича тегишли баллни бериш масаласи Комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир мезон бўйича ягона балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Энг кўп якуний балл тўплаган талабгорлар Комиссия йиғилишида танлов ғолиблари деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар икки ва ундан ортиқ талабгор бир хил балл тўплаган тақдирда, улар орасида нисбатан паст савдо чегирмаси таклиф қилган талабгор танлов ғолиби деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Танлов ғолиблари деб топиш тўғрисидаги қарор Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади. Баённома Комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилиш ўтказилган жой ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этган талабгорларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ғолиблари тўғрисида маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Танлов натижалари бўйича баённома имзоланганидан сўнг беш кунлик муддат ичида танлов ғолиблари ва Бюро ҳудудий бошқармалари, унинг туман (шаҳар) бўлимлари ўртасида муддатини узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тўғрисида тасдиқланган намунавий шаклдаги шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюронинг марказий аппарати Бюро суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича танловда ғолиб деб топилган ҳар қандай савдо ташкилоти билан мол-мулкни сотиш тўғрисида шартнома тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда савдо ташкилотлари томонидан шартнома шартларига риоя қилинганлиги ҳамда улар томонидан ижро ҳужжатлари бўйича савдони ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Шартнома тузилганидан сўнг Бюро ҳудудий бошқармаси томонидан бир кунлик муддат ичида ваколатли савдо ташкилотларининг рўйхати Бюрога ва унинг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига юборилади. Шунингдек, танловни ўтказиш тўғрисида эълон берилган оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда маълумот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижро ҳужжатлари асосида сотиладиган мол-мулкни сотувга чиқариш ва сотиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ижро ҳужжатлари асосида давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжатлари асосида сотувга чиқариладиган мол-мулк савдо ташкилотларига топширилгунга қадар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Хатланган мол-мулк уни баҳолаш тўғрисидаги хулоса баҳоловчидан олинган кундан бошлаб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат ижрочиси томонидан баҳоланганда эса, мол-мулкни баҳоланган кундан бошлаб 3 кун ичида далолатнома асосида давлат ижрочиси томонидан савдо ташкилотига топширилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 27 мартдаги ва 2021 йил 23 мартдаги 24-ҚҚ, 2744-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3297, 05.05.2021 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мол-мулкни сотиш тўғрисидаги далолатномага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжатининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни тавсифловчи ҳужжатлар ва (ёки) баҳолаш тўғрисидаги хулоса нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича мувофиқлик сертификатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ижро ҳужжатлари ижросини ўз вақтида таъминлаш учун миқдори, ҳажми ва тез сотилиши имкониятларидан келиб чиқиб, мол-мулк бир вақтнинг ўзида сотиш учун шартнома тузилган бир нечта савдо ташкилотларига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сотиш учун савдо ташкилотларига бериладиган барча мол-мулклар мувофиқлик сертификатлари (сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича) ва рўйхатга олиш далолатномасида ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасида назарда тутилган тартиб рақамлари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда савдо ташкилотининг товар ёрлиқлари билан таъминланиши керак.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкларни жузъий таъмирлаш, тозалаш ва текислаш уларни сотиш учун қабул қилиб олган савдо ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Савдо ташкилотлари томонидан мол-мулкни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мол-мулк савдо ташкилотларига сотиш учун топширилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида белгиланган нархда сотилмаса, савдо ташкилоти мол-мулк нархини камайтириш ёхуд уни қайтариб олиш масаласини кўриб чиқиш учун давлат ижрочисига ёзма равишда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижрочиси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилмаган мол-мулк нархини камайтириш ёхуд уни қайтариб олиш масаласини ҳал қилади.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 27 мартдаги ва 2021 йил 23 мартдаги 24-ҚҚ, 2744-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3297, 05.05.2021 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Савдо ташкилотлари томонидан шартнома шартларига, шунингдек мол-мулкни сотиш тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мол-мулкни топширган Бюронинг ҳудудий тузилмаси ва савдо ташкилоти ўртасида сотувга топширилган ва сотилган мол-мулк ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари тўғрисида ҳар ойда кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар маълумот алмашиниб борилади (шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида), шунингдек ҳар чорак якуни бўйича савдо ташкилотларида сотилмасдан қолдиқда қолган мол-мулклар саноқдан ўтказилиб, чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар мазкур Низомнинг 3-иловасида белгиланган шаклга мувофиқ таққослаш далолатномалари тузилиб, бир нусхаси Бюрога тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Савдо ташкилотлари томонидан шартнома шартларига, шунингдек мол-мулкни сотиш тартибига риоя этилиши устидан назорат шартномани тузган тегишли Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартлари ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилган тақдирда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳамда мол-мулкни мазкур Низом асосида танлаб олинган бошқа савдо ташкилотига олиб беришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Мол-мулкни реализация қилишдан тушадиган пул маблағларини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағларини ўтказиш учун Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан банкда депозит ҳисоб рақами очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари, савдо чегирмасини ушлаб қолган ҳолда, реализация қилинишига қараб савдо ташкилоти томонидан Бюро ёки унинг ҳудудий тузилмасидаги депозит ҳисоб рақамига икки банк иш кунидан кечикмай, ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни реализация қилишдан тушган суммани ўтказиш муддати кечиккан тақдирда савдо ташкилоти кечиккан ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида пеня ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Бюро ёки унинг ҳудудий тузилмасининг депозит ҳисоб рақамига мол-мулкни реализация қилишдан келиб тушган маблағларни тақсимлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Бюро ва унинг ҳудудий тузилмалари савдо ва ихтисослашган ташкилотлар, шунингдек бозорлар томонидан ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотишни ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан доимий назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 25 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этиш учун савдо ташкилотларини танлашда талабгорларнинг имкониятларини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЙТИНГИ

Истеъмолчи учун жойлашган жойининг қулайлиги (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқаларга яқинлиги)
а) аҳоли гавжум вилоят ва туман (шаҳар) марказида, бозорлар ва савдо марказларда ёхуд уларнинг яқин атрофида жойлашган талабгор
8 баллдан 10 баллгача
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилмаган бошқа аҳоли гавжум бўлган ва транспорт воситалари серқатнов йўл бўйида жойлашган талабгор
6 баллдан 8 баллгача
в) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилмаган аҳоли гавжум бошқа ҳудудларда жойлашган талабгор
5 баллдан 6 баллгача
2.
Мол-мулкларнинг сақланишини, туркумланишини, сортларга ажратилишини ва бутланишини таъминловчи жойлар (ускуналар)
Махсус сақлаш биноси ёки жойи (омборхона, ертўла, музлатгич, совутгич ва бошқалар), мол-мулкларнинг туркумланиши, сортларга ажратилиши ва бутланишини таъминловчи етарлича савдо асбоб-анжомлари ва махсус сотиш жойлари
5 баллдан 8 баллгача
3.
Талабгорга тегишли техник жиҳатдан соз бўлган транспорт ва бошқа техника воситаси
Юк машинаси
8 балл
Юк ташишга ихтисослашган енгил машина
6 балл
Енгил машина
4 балл
Юк ташишга ихтисослашган мотоцикл
3 балл
Юк ортувчи ускуна (погрузчик)
4 балл
4.
Талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган мавжуд пул маблағи
100 млн. сўмдан юқори
5 балл
50 млн. дан — 100 млн.сўмгача
4 балл
10 млн. дан — 50 млн. сўмгача
3 балл
5 млн. дан — 10 млн. сўмгача
2 балл
5.
Кўрсатилган хизмат учун савдо чегирмасининг пастлиги
5 фоизгача
8 балл
5 фоиздан 7 фоизгача
7 балл
7 фоиздан 9 фоизгача
6 балл
9 фоиздан 10 фоизгача
5 балл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундириш ҳақидаги «___» _______20__ йилда қўзғатилган _______-сон ижро иш юритуви бўйича «___» ______ 20___ йилдаги далолатномага мувофиқ
Т/р
Мол-мулкнинг номи ва тавсифи
Миқдори
Нархи
1.
2.
хатланган мол-мулкларни мазкур далолатномага мувофиқ _________________________________________________ _______________________________________________________________ савдо дўконига сотиш учун топширдим.
(савдо ташкилотининг номи)
Юқоридаги мулкларни сотиш учун қабул қилиб олдим_____________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________
(қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О., лавозими, унинг ваколатлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақида маълумот)
Сотиш учун топширилган мулкнинг жами нархи _____________________________________________________ сўм,
(сўз билан)
бундан комиссион тўлов ____ фоизни, яъни ____________________________________________сўмни ташкил этади.
(сўз билан)
____________________ сўм ___________________________________________* ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим.
(сўз билан)
Юқоридаги мол-мулклар _______________________________________________________________ га топширилиб,
(қабул қилиб олаётган шахснинг Ф.И.О., лавозими)
у мол-мулкнинг сақланиши учун тегишли шарт-шароитларга риоя қилиши ва уларни таъминлаши шартлиги, мол-мулкни қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилиш ёки унга шикаст етказганлиги учун жавобгар бўлиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 233-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Имзолар:
Давлат ижрочиси: _________________________
Савдо ташкилоти ______________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бюро органининг депозит ҳисоб рақамлари кўрсатилади, давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишда эса махсус ҳисоб рақам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижрочилари томонидан сотувга чиқарилган мол-мулклар ҳаракати юзасидан Бюронинг ____________ туман (шаҳар) бўлими ва ___________ савдо ташкилоти ўртасида ______ йилнинг ___-чорак ҳолатига тузилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ