Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1598-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 февраль,
7/15-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/15-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 14 июлдаги 16/7-сон «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1598, 2006 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 287-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сон «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1598-1, 2008 йил 23 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 142-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 18 январдаги 1/2-сон «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1598-2, 2009 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 48-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2018 й., 10/18/1598-3/1138-сон)