Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2018 21.07.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1598
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарори, 21.07.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1598
Кучга кириш санаси
31.07.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 02.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНК КАССАЛАРИДАГИ НАҚД ПУЛ ҚОЛДИҚЛАРИГА ЛИМИТЛАР БЕЛГИЛАШ ВА
УЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 21 июлда 1598-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/15-сонли «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1598-3, 01.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 / 7-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банки Бошқарувининг
2006 йил 14 июлдаги 16/7-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва
уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида» 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган бўлиб, банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар ўрнатиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиб-қоидаларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунча ва терминлардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Максимал лимит — Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-касса марказлари ҳамда тижорат банклари ва уларнинг филиаллари айланма кассаларида кун охирида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғининг энг юқори чегарасини белгилайдиган меъёр.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 18 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1598-2, 28.01.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 48-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минимал лимит — тижорат банклари ва уларнинг филиалларида нақд пул захирасига ўрнатиладиган меъёр бўлиб, унинг қуйи чегараси — банклар мижозларининг нақд пул маблағларига бўлган икки кунлик эҳтиёжлари даражаси доирасида белгиланади.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1598-1, 23.04.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус дастур — банк кассаларига нақд пул қолдиқлари бўйича ўрнатилган лимитларга риоя этилишини кунлик мониторинг қилиш ва назоратга олиш мақсадида Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган дастур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар ўрнатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритувчи ҳар бир тижорат банки (филиали) айланма кассаларига ва нақд пуллар захирасига ҳамда Марказий банкнинг ҳар бир ҳудудий Бош бошқармасидаги айланма кассаларга ва нақд пулларнинг захира фондларига нақд пуллар қолдиқлари бўйича лимитлар белгиланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банклар айланма кассаларидаги нақд пуллар қолдиғининг максимал лимитлари ва нақд пуллар захирасининг минимал лимитлари — Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари (кейинги матнларда — МБ ҲББ) томонидан тижорат банки билан келишилган ҳолда ўрнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк белгиланган нақд пул захираларининг энг кам миқдорини иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, мутаносиб равишда ўзгартириш бўйича тезкор чораларни кўриб боради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1598-1, 23.04.2008 й.) асосида иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 142-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айланма кассадаги нақд пуллар қолдиғига лимит — кун охирида банк айланма кассасида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғи суммасига нисбатан ўрнатилади ва у тижорат банклари томонидан МБ ҲББларига тақдим этиладиган ҳисоб-китоб асосида ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Валюта айирбошлаш шохобчаси кассирларига ҳисобдорлик шарти билан берилган нақд пуллар суммаси — банк бўлими айланма кассаси қолдиғига ўрнатилган лимит суммасига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. МБ ҲББ айланма кассаларидаги нақд пуллар қолдиғига ва нақд пуллар захира фондларига лимитлар — Марказий банк томонидан, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда белгиланади ва лозим бўлган тақдирда ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кун охирига айланма кассада қолаётган нақд қоғоз пуллар ва тангалар қолдиқ суммаси — банк айланма кассаси қолдиғига ўрнатилган лимитдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар айланма кассалари учун белгиланган лимитдан ортиқча пуллар, нақд пуллар захирасига, Ҳисоб-китоб касса маркази айланма кассасидаги лимитдан ортиқча пуллар эса нақд пуллар захира фондига шу куни ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банклари (филиаллари) ўзларининг нақд пуллар захирасини, зарурат бўйича ихтиёрий тарзда тасарруф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг ҲББда ташкил этилган нақд пулларнинг захира фондлари — фақат Республика Марказий банки томонидан берилган рухсатнома асосида, рухсатномада белгиланган сумма доирасидагина чиқим қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар ўрнатиш, уларни ўзгартириш ва унга риоя этилишига доир барча ёзишма, топшириқ ва кўрсатмалар фақат «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» устхати қўйилган ҳолда ва ушбу ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда юборилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 18 январдаги 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1598-2-сон, 28.01.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 48-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказий банк ва МБ ҲББ нақд пуллар оқими, ҳаракати, банк кассалари орқали кирим-чиқими, нақд пул қолдиқлари бўйича ўрнатилган лимитларга риоя этилиши ҳамда нақд пулдаги ҳисоб-китобларнинг ҳолати бўйича тўпланган маълумотларни таҳлил қилган ҳолда, шунингдек, муомаладаги нақд пуллардан оқилона фойдаланиш мақсадида нақд пулларни ҳудудлар ва тижорат банклари (филиаллари) ўртасида қайта тақсимлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Банк кассаларидаги нақд пуллар қолдиқларига белгиланган лимитларга риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Банк кассаларидаги нақд пуллар қолдиқларига белгиланган лимитларга риоя этилиши Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти томонидан махсус дастур орқали назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган лимитларга риоя этилишини мониторинги ва назорати МБ ҲББ ва ҳар бир тижорат банки (филиали) бўйича олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига ўрнатилган лимитларга доир маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонунида белгиланган талабларга қатъий риоя этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тижорат банклари (филиаллари) ҳар ойда бир марта, кейинги ойнинг иккинчи иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, МБ ҲББга касса қолдиқларига ўрнатилган лимитларга ҳисобот ойи давомида риоя этилиши бўйича белгиланган шаклда ҳисобот бериб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МБ ҲББ ўз навбатида, кейинги ойнинг бешинчи санасигача ўз ҳудудларидаги тижорат банклари (филиаллари) томонидан ўрнатилган касса қолдиғи лимитларига ҳисобот ойи давомида риоя этилиши бўйича умумлашган маълумотларни Республика Марказий банкига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус дастур ёрдамида ва жорий этилган ҳисобот бўйича тўпланган маълумотлар таҳлили асосида банк кассаларига ўрнатилган лимитларга риоя этилиши ҳолати бўйича умумлаштирилган маълумотлар Марказий банк раҳбариятига тақдим этиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Банк кассаларига ўрнатилган лимитларга риоя этилишини таъминламаган тижорат банклари (филиаллари) раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 ва 182-моддаларига мувофиқ интизомий чоралар қўлланилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2008 йил 12 апрелдаги 9/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1598-1, 23.04.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 17-сон, 142-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 287-модда; 2008 й., 17-сон, 142-модда; 2009 й., 5-сон, 48-модда)