ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
БАНК КАССАЛАРИДАГИ НАҚД ПУЛ ҚОЛДИҚЛАРИГА ЛИМИТЛАР БЕЛГИЛАШ ВА УЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 28 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1598-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/15-сонли «Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1598-3, 01.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 январь,
1/2-сон
Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «меъёрдир» сўзи «меъёр» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 8-банддаги «биринчи бошқарма орқали» сўзлари «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» устхати қўйилган ҳолда ва ушбу ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 48-модда)