Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1675-5]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 апрель,
72-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 апрель,
288-В-5-сон
Келишилган:
Қишлоқ хўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
2018 йил 6 апрель
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б. М. АНАРБОЕВ
2018 йил 6 апрель
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 6 апрелдаги 72, 288-В-5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30 ва 288-В-сон «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 168-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8 ва 1/2-сон «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1675-1, 2011 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон,145-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 февралдаги 10 ва 288-В-2-сон «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1675-2, 2015 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 85-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 сентябрдаги 86 ва 288-В-3-сон «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1675-3, 2015 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 39-сон, 515-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 15 августдаги 62 ва 288-В-4-сон «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1675-4, 2016 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 33-сон, 399-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 10/18/1675-5/1067-сон)