12.04.2018 йилдаги ПФ-5412-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда оқилона фойдаланишини таъминлаш, шу аснода янги иш ўринлари ташкил этиш ва маҳаллий аҳолининг даромадларини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПФ-4516-сонли Фармонига асосан Жиззах вилоятида «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда «Жиззах» ЭИЗ деб аталади) Сирдарё вилояти Сирдарё тумани филиали ташкил этилгани ва унинг чегаралари тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда «Сирдарё» ЭИЗ деб аталади) «Жиззах» ЭИЗ Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги филиали ва Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги кичик саноат зонаси негизида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, экологик жиҳатдан хавфсиз кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хусусий инвестицияларни, шунингдек, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зона корхоналари ўртасида ҳамда бошқа маҳаллий корхоналар билан мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш асосида маҳаллий хом ашё ва материаллардан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё» ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, ушбу ҳудудда сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналарнинг соҳа кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этишда ва уларнинг эркин иқтисодий зонада жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташида қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сирдарё вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши (Ғ.Ғ. Мирзаев) Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Сирдарё» ЭИЗнинг чегараларига аниқлик киритиш, кейинчалик кенгайтириш бўйича таклифларни икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил этилган Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё» ЭИЗ таркибига киритилган ер майдонлари «Сирдарё» ЭИЗ дирекциясининг бевосита тасарруфида бўлади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё» ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё» ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сирдарё» ЭИЗ иштирокчиси мақоми электрон онлайн-аукцион савдо натижасига кўра «Сирдарё» ЭИЗ дирекцияси томонидан берилади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
собиқ Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги кичик саноат зонаси иштирокчиларига нисбатан, ушбу мақомни аввал олган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 мартдаги «Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-2860-сонли қарорида кўзда тутилган имтиёз ва енгилликлар сақланиб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ҳамда республика ва ҳудудий даражадаги муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатувчилар эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг коммуникацияларга, уларни «Сирдарё» ЭИЗнинг ҳудудигача белгиланган тартибда кафолатли уланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йиллар учун ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда белгиланган тартибда уларга «Сирдарё» ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Сирдарё» ЭИЗ фаолиятини оператив бошқарув функцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5032-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган «Сирдарё-фарм» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонасига юклатилсин ва унинг номи «Сирдарё» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонасига ўзгартирилиб, ходимлари сони 3 нафардан 5 нафарга оширилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 06/19/5809/3687-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, «Жиззах» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонасининг ва «Жиззах» ЭИЗ иштирокчиларининг Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги «Жиззах» ЭИЗнинг филиали бўйича ҳуқуқ ва бурчлари белгиланган тартибда «Сирдарё» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонаси ва «Сирдарё» ЭИЗ иштирокчиларига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-, 4- ва 5-бандлари қоидалари «Сирдарё» ЭИЗ иштирокчиларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4931-сонли Фармонининг 8-банди қоидалари «Сирдарё» ЭИЗ дирекциясига татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПФ-4516-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Сирдарё вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Сирдарё вилоятининг мавжуд минерал-хом ашё ресурсларини инобатга олган ҳолда, «Сирдарё» ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл харита»лари ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5412-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида»ги 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сонли Фармонига киритиладиган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах» эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида»ги 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонига куйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6-банднинг биринчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиззах вилоят ҳокимлиги Жиззах вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг қарорларига асосан «Жиззах» ЭИЗда лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминласин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 7-банддаги «Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги» сўзлари «Жиззах вилояти ҳокимлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 06/18/5412/1061-сон; 05.09.2019 й., 06/19/5809/3687-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)