30.03.2017 йилдаги ПҚ-2860-сон
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 20 январдаги 25-сонли қарорига мувофиқ тегишли тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларига Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида барпо этилаётган кичик саноат зонаси ҳудудида умумий қиймати 40 миллион АҚШ долларига тенг 207 та лойиҳани амалга ошириш топширилди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган имтиёзлар 3 йил муддатга берилади, бунда кичик саноат зонасининг қатнашчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2000 карра миқдоридаги ҳажмда инвестициялар киритиши шарт;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кичик саноат зонаси қатнашчисининг йиллик тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 каррасидан камроқни ташкил этган тақдирда, мазкур қарорнинг 6-бандига мувофиқ берилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли ҳисобот йили учун уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тикланади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган божхона имтиёзларини қўлланган ҳолда олиб келинган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари олиб кирилган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотилган ёки бепул бериб юборилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ундирилади.