LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Даволаш-профилактика муассасаларини маблағ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 2 декабрдаги 532-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
«Шахсларни турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилувчи касалликлар рўйхати (пулли касалхоналар ва бўлимлардан ташқари):
10. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида беморларнинг шифохонада бўлиши чекланган муддатларининг тасдиқланган стандартлари бўйича реанимация тадбирларини ва интенсив терапияни талаб этувчи ҳолатлар
«Турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинадиган аҳоли тоифаларининг рўйхати (пулли касалхоналар ва бўлимлардан ташқари):
3. «Даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашнинг вақтинчалик тартиби» 3-илованинг 3.2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тасдиқланган стандартларга мувофиқ беморлар шифохонада бўлишининг чекланган муддатларига биноан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб этувчи ҳолатлар бекор қилинганда даволанишни давом эттираётган шахсларнинг овқатланиши учун ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)