Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2010 21.10.2004 йилдаги 490-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2010
Ҳужжат 21.10.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ БОШҚАРИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ—1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ—1252-сон қарорлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий таъминот тизимида давлат кафолатларини амалга ошириш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлашга йўналтириладиган маблағларнинг мақсадли ва аниқ сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, шунингдек бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини самарали бошқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2005 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртага бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ягона йиғма ҳисоб рақамида жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 1 январдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлаш харажатларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағларнинг тўлиқ тушиши ва ўз вақтида сарфланиши устидан назоратни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқариш кенгаши таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг ходимларнинг чекланган умумий сони 16 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 14 киши бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи дирекциясини ташкил этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мажбурий ажратмалар ва бадаллар:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўловнинг белгиланган миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида юридик шахслардан ижтимоий суғуртага бадаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ижтимоий суғуртага бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг иш ҳақидан суғурта бадаллари;

юридик шахсларнинг товар айланмаси ва сотилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) ҳажмидан ажратмалари, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа тўловлар:

муддатидан олдин ва имтиёзли пенсиялар тайинланиши муносабати билан қопланадиган маблағлар, шунингдек «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий равишда тўланадиган суғурта бадаллари;

мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун белгиланган тартибда ҳисобланган жарималар ва пеня;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоиз сифатида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар миқдори ҳамда уларни тўлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, бадаллар ва тўловлар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, бадаллар ва тўловларни йиғиш ва уларнинг тўлиқ тушишини назорат қилиш функцияларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларнинг ўз вақтида тайинланиши ва тўланиши, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг давлат ижтимоий суғурта бўйича харажатлари белгиланган тартибда молиялаштирилиши устидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг барча даражалардаги ҳисоб рақамларидаги 2004 йил 31 декабрдаги ҳолатига кўра қолдиқ маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
490-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартибини ҳамда Жамғармани бошқариш принципларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ижтимоий таъминот тизимида давлат кафолатларини амалга оширишга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ягона йиғма ҳисоб рақамида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг йиғилишини таъминлаш, шунингдек ушбу маблағларнинг Жамғармага тўлиқ тушишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари маблағларни шакллантириш ва сарфлашнинг мақсадли йўналтирилганлиги сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади ва Жамғарма балансида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида мустақил балансга, ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган гербли муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарманинг юридик манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Х. Сулаймонова кўчаси 29-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамғарманинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни жамлаш йўли билан ижтимоий таъминот тизимида давлат кафолатларини амалга ошириш, шунингдек маблағларнинг пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлашга мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш Жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва ижтимоий суғуртага бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада пенсия таъминотини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни Жамғарманинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида марказлаштирилган тартибда жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлашга харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини кўпайтиришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий суғуртаси соҳасида халқаро алоқаларни амалга ошириш, чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамғармани бошқариш кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани бошқариш кенгаши мажлислари ҳар ярим йилда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғармани бошқариш кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар Жамғармани бошқариш кенгашининг функциялари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз кўрсаткичларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг Жамғармага тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш тўғрисидаги ахборотларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти ва Халқ банки бўлинмалари томонидан Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши масалаларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг фаолиятини, айниқса даромадлар манбаларини шакллантириш, Жамғарма маблағларининг ўз вақтида молиялаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишига доир фаолиятини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадларининг шакллантирилиши ҳамда фуқароларнинг ижтимоий таъминотга ва ижтимоий суғуртага бўлган давлат томонидан кафолатланган ҳуқуқларининг амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Жамғарманинг ижро этувчи органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тузилмаси ва ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Ижро этувчи дирекция деб аталади) Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро этувчи дирекциянинг таъминоти республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарманинг Ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ижро этувчи директори, зарурат бўлганда, Ижро этувчи дирекция тузилмасига ходимларнинг умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ижро этувчи директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижро этувчи дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда — даромадлар манбалари бўйича тушумлар прогнози, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан бирга — Жамғарма маблағлари харажатлари лойиҳасини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни молиялаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини ўз вақтида молиялаштириш ва улардан самарали фойдаланиш мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бўлинмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларнинг тўғри ҳисобланиши бўйича режали текширишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида йиғилишини таъминлаш бўйича доимий мониторингни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти ҳамда Халқ банки бўлинмаларида пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларнинг тўлиқлигини ва ўз вақтида тўланишини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий суғурта тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва янада такомиллаштириш бўйича олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ўрта ва узоқ муддатли прогнозларини тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш учун Жамғармани бошқариш кенгашига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани бошқариш кенгашига Жамғарманинг пенсиялар, нафақалар ва тўловларнинг барқарорлигини ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш учун зарур бўлган айланма — касса маблағларининг йилдан-йилга ўтувчи миқдорлари тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармани бошқариш кенгашига Жамғарма бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлайди ва белгиланган тартибда тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Жамғарма вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўриқнома ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги депозитларга ва давлат қимматли қоғозларига жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқномалар, ведомостлар ва почта жўнатмалари бўйича тўланадиган пенсиялар ҳамда нафақаларни жўнатганлик ва етказиб берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тақдим этилган тарифлар миқдорларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан — Жамғарма даромадларини шакллантиришга тааллуқли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигидан — Жамғарма маблағларининг сарфланиши бўйича ҳисобот маълумотлари ва ахборотларнинг тақдим этилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиқиш ва келишиб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича келгуси йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнози Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси томонидан ишлаб чиқилади ва кўриб чиқиш учун Жамғармани бошқариш кенгашига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили 15 июндан кечикмай Жамғармага жорий йил учун Жамғарма харажатларининг кутилаётган ижросини ва келгуси йил учун Жамғарма харажатлари прогнозини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижро этувчи дирекция Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан маъқулланган даромадлар ва харажатлар прогнозини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Олий Мажлис сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тасдиқлангандан, шунингдек келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилингандан кейин Ижро этувчи дирекция беш кун муддатда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига — келгуси йил учун тасдиқланган Жамғарма даромадларининг минтақалар бўйича асосий параметрларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига — келгуси йил учун тасдиқланган Жамғарма харажатларининг турлар ва минтақалар бўйича асосий параметрларини (йўналишларини) етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жамғарма бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажариш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўлиқ йиғилиши ва тушиши бўйича — Давлат солиқ хизмати органлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш бўйича — Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда ўз вақтида тайинлаш, тўлаш ва аниқ манзилли сарфлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидагиларни таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва манбалар бўйича бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, Жамғармага тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни тўловчилар бўйича ҳисобга олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланишини, шунингдек Жамғарма билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш тартибини ва тўлаш муддатларини бузганлик учун юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ва маъмурий жавобгарлик чораларини қўлланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бадалларни ҳар бир шахс бўйича ҳисобга олиш ҳамда меҳнат дафтарчалари юритиш учун ҳар чоракда тегишли ижтимоий таъминот бўлимларига юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари аъзолари томонидан тўланган бадаллар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва тўловлар тўғрисидаги, Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар турлари бўйича қарзлар тўғрисидаги тезкор ҳисоботни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги ҳисоботни юридик шахслар томонидан йил чораги ва йиллик ҳисобот тақдим этилгандан кейин 15 кун мобайнида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловларини (компенсация тўловлари бўйича — бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз вақтида тайинлайдилар ва тўлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга, шунингдек улар томонидан ижтимоий суғурта бадаллари тўланган тақдирда деҳқон хўжалиги аъзоларига — вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн маросими нафақаларини ҳисоблайдилар ва тўлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн маросими нафақалари, 16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда бир қўшимча дам олиш куни учун тўловлар, компенсация тўловлари тўлаш учун корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг харажатларини молиялаштирадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик туфайли тайинланган пенсияларга тўланган маблағларни айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб оладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслардан, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзоларидан бадаллар тушишининг ҳисобини олиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг, шунингдек деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчаларини юритадилар ва сақлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ мақсадли сарфлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар ўз вақтида ҳисобланиши ҳамда тўланишини таъминлаш масалалари бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига ижтимоий суғурта бўйича нафақалар олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг ишончлилигини текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача минтақалар бўйича пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар бўйича амалга оширилган тўловлар тўғрисида тезкор ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган шакл бўйича юридик шахсларнинг йил чораги ва йиллик ҳисоботи тақдим этилгандан кейин 15 кун мобайнида маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни мустақил тўловчи юридик ва жисмоний шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ҳисоблайдилар ва Жамғарманинг ҳисоб рақамига тўлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари бўйича давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот беришнинг белгиланган шакллари ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш жойи бўйича тўланадиган Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланишига қатъий риоя этилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамғарма даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мажбурий ажратмалар ва бадаллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тушумларининг белгиланган миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида юридик шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг иш ҳақидан суғурта бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг товарлар сотиш (ишлар, хизматлар кўрсатиш) ҳажмидан ажратмалари. Бунда узоқ муддатли активлар ва ўзи фойдаланадиган бошқа мол-мулкни сотиш мажбурий маблағ ажратиш объектига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа тўловлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағлармаблағлаp;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий равишда тўланадиган суғурта бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобланган жарималар суммаларининг бир қисми, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларини ривожлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари, мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона тугатилганда, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига учраган ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга зарарни қоплаш учун тўланадиган суммалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан ихтиёрий бадаллар маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ўтказиш Жамғарманинг банкларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларининг белгиланган таснифларига мувофиқ тушумларнинг ҳар бир тури бўйича очилган тегишли транзит ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ягона ижтимоий тўлов юридик шахслар томонидан тегишли туман (шаҳар) солиқ органлари учун хизмат кўрсатувчи банкларда очилган транзит ҳисоб рақамларига ҳисобланган сумманинг тўлиқ миқдорида ўтказилади. Тушган маблағлар ҳар куни хизмат кўрсатувчи банклар томонидан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади ва тегишли равишда Жамғарма, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳисоб рақамларига ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган бошқа мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар уларга хизмат кўрсатадиган тижорат банклари орқали туман (шаҳар) солиқ органларига хизмат кўрсатадиган банкларда очилган Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамларига белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Туман (шаҳар) солиқ органлари учун очилган транзит ҳисоб рақамларига тушган маблағлар ҳар куни, иш куни охирида тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларида очилган Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларидаги Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамларига тушган маблағлар шу куннинг ўзида ушбу банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ягона йиғма ҳисоб рақамига автоматик режимда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Пенсиялар, нафақалар ва тўловларни молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Жамғарма маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишламайдиган фуқароларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланадиган пенсиялар;

болаликдан ногиронларга, давлат пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган бошқа компенсация тўловлари тўлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишлайдиган фуқароларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланадиган пенсиялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола туғилганда бериладиган нафақалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дафн маросими нафақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 ёшгача бўлган ногирон боланинг ота-оналаридан бирига (васийга, ҳомийга) бир ойда бир қўшимча дам олиш куни учун тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган бошқа компенсация тўловлари учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари томонидан алоҳида ҳисоб рақамлари очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ишламайдиган ва ишлайдиган фуқароларга пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловлари учун маблағларга бўлган эҳтиёж миқдорини тўлов тўланадиган ҳар бир ойнинг 10-кунигача аниқлайди ва Ижро этувчи дирекцияга буюртманома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий тўлов ойининг 5-кунигача ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобининг 40 фоизи миқдоридаги суммани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий тўлов йилининг 20-кунигача амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган суммани сарфлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, ўз навбатида, икки банк куни мобайнида тегишли маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг ҳисоб рақамларига ўтказади, улар буюртманомалар асосида маблағларни туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари, ўз навбатида, тушган маблағларни пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлаш учун «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти ва Халқ банкининг туман ва шаҳар бўлимлари ҳисоб рақамларига ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг буюртманомалари бўйича ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, бола туғилганда бериладиган нафақалар, дафн маросими нафақалари, 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш куни учун ҳақ тўлаш, берилаётган имтиёзлар ўрнига компенсация тариқасидаги пул тўловлари (бюджет ташкилотларидан ташқари) маблағларини молиялаштирадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни қонун ҳужжатларида, шунингдек мазкур Низомда назарда тутилмаган мақсадларда ўтказиш ва вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Жамғарма маблағлари шакллантирилиши ва улар сарфланиши ҳисоби юритилиши учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари Жамғармага тасдиқланган даромадлар прогнозига мувофиқ тушумларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар тўлаш учун назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари Жамғарма маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик тўловчилар — юридик шахсларга юкланади, улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда белгиланган тартибда мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланишини ва ўз вақтида тўланишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойи бўйича тўланадиган Жамғарма маблағлари сарфи учун жавоб беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини Жамғармага тўловлар ва мажбурий ажратмалар ҳисобланиши ва тўланишининг тўғрилигини текшириш учун қўйишга, уларнинг талабига кўра ушбу тўловлар ва мажбурий ажратмаларнинг ҳисобланиши ва тўланиши билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлайдиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар Жамғарма маблағларининг ўз вақтида ва мақсадли тўланиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ижтимоий суғурта бўйича бадалларни мустақил тўлайдиган юридик ва жисмоний шахслар Жамғармага мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган муддатларда чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботи тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Жамғармага муддатида тўланмаган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни ундириб олиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Маблағлар Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамларига ортиқча ёки янглиш ўтказилган тақдирда ушбу маблағларни мазкур тўловчининг Жамғармага бошқа тўловлари ҳисобига ҳисоблаш солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тегишли туман (шаҳар) солиқ органи томонидан тайёрланган тўлов топшириқномаси асосида, тўловнинг бир тури бўйича ортиқча тўловни бошқа тўлов тури бўйича муддатида тўланмаган қарз тўлови ҳисобига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Жамғарманинг транзит ҳисоб рақамларига ортиқча ёки янглиш ўтказилган маблағларни қайтариш солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда тегишли туман (шаҳар) солиқ органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Жамғарма маблағлари тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва сарфланиши устидан назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлашда Жамғарма маблағларининг тўғри ҳисобланиши, тўланиши ва фойдаланилишини назорат қилиш юридик шахсларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши, тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Иш жойи бўйича корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг маҳаллий органлари билан биргаликда оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловларининг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда унинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Пенсиялар, нафақалар ва компенсациялар тўлови харажатлари, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ижтимоий суғурта бўйича харажатлари ўз вақтида молиялаштирилиши мониторинги Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилиш Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини назорат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат функциялари Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш инспекцияси томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг қўшимча розилигисиз амалга оширилади. Бунда кўрсатиб ўтилган текширишлар тасдиқланган режалар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти ва Халқ банки бўлинмалари томонидан Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 71-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 декабрдаги 498-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 80-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 34 ва 36-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 42-сон, 447-модда; 2005 й., 5-6-сон, 35-модда; 21-сон, 154-модда; 27-сон, 190-модда; 2006 й., 51-52-сон, 507-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2009 й., 7-сон, 69-модда, 52-сон, 563-модда)