Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2010 21.10.2004 йилдаги 490-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ БОШҚАРИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ—1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ—1252-сон қарорлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий таъминот тизимида давлат кафолатларини амалга ошириш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлашга йўналтириладиган маблағларнинг мақсадли ва аниқ сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, шунингдек бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини самарали бошқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2005 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртага бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ягона йиғма ҳисоб рақамида жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 1 январдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларни тўлаш харажатларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағларнинг тўлиқ тушиши ва ўз вақтида сарфланиши устидан назоратни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 563-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мажбурий ажратмалар ва бадаллар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўловнинг белгиланган миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида юридик шахслардан ижтимоий суғуртага бадаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ижтимоий суғуртага бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг иш ҳақидан суғурта бадаллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг товар айланмаси ва сотилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) ҳажмидан ажратмалари, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда, шунингдек, коммунал хўжалик тизими корхоналари учун фаолият хусусиятига кўра иссиқлик энергияси, сув ва табиий газнинг харид қиймати ҳажмлари чиқариб ташланган ҳолда;
(4-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 июлдаги 155-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 190-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа тўловлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатидан олдин ва имтиёзли пенсиялар тайинланиши муносабати билан қопланадиган маблағлар, шунингдек «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий равишда тўланадиган суғурта бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун белгиланган тартибда ҳисобланган жарималар ва пеня;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоиз сифатида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, бадаллар ва бошқа тўловлар миқдори ҳамда уларни тўлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, бадаллар ва тўловлар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар, бадаллар ва тўловларни йиғиш ва уларнинг тўлиқ тушишини назорат қилиш функцияларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларнинг ўз вақтида тайинланиши ва тўланиши, шунингдек корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг давлат ижтимоий суғурта бўйича харажатлари белгиланган тартибда молиялаштирилиши устидан назоратни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг барча даражалардаги ҳисоб рақамларидаги 2004 йил 31 декабрдаги ҳолатига кўра қолдиқ маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни етказиб бериш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
490-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 563-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 563-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 ноябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 71-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 23 декабрдаги 498-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 80-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 34 ва 36-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 42-сон, 447-модда; 2005 й., 5-6-сон, 35-модда; 21-сон, 154-модда; 27-сон, 190-модда; 2006 й., 51-52-сон, 507-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2009 й., 7-сон, 69-модда, 52-сон, 563-модда)