Ҳужжат кучини йўқотган 21.10.2004 15.11.2000 йилдаги 444-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.10.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 октябрдаги 490-сонли «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия таъминоти тизимидаги бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар тўлиқ йиғилишини кўпайтириш, амалдаги бошқарув тузилмаларини қисқартириш ҳамда пенсиялар ва нафақалар тўлашга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг, шунингдек деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий суғурта бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг сотилган маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатидан олдин ва имтиёзли пенсиялар тайинланиши муносабати билан қопланадиган маблағлар, шунингдек «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида суғурта бадаллари тўланмаганлиги ва маблағ ажратилмаганлиги учун ҳисобланган жарималар ва пеня;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ ажратиш ва бадаллар миқдори ҳамда уларни тўлаш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловлар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг йиғма бюджети таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жазолар қўлланилади, шу жумладан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня ҳисобланади, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан эса амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарлик чора-тадбирлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ тўплаш ва маблағ тўлиқ тушиши устидан назорат қилиш функциясини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юклаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тушумларнинг ишончли ва мунтазам равишда тўлиқ тушишини таъминлаш бўйича марказий аппарат, вилоят, туман ва шаҳар солиқ инспекцияларига юкланган функцияларни ҳисобга олган ҳолда улар тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 1 январгача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағлар тушишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш функцияларини бажарувчи кадрларни ўқитсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий суғуртаси даромадлари прогнозини сўзсиз бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг марказий аппарати (ижроия дирекция), ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) бўлимларини 2001 йил 1 январдан бошлаб тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси бошқарув тузилмаларини, шу жумладан, унинг ҳудудий бўлинмаларини тугатиш тартиботлари ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат вазирлиги билан биргаликда тугатилиш муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари ҳал этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги тугатилган Пенсия жамғармаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий тузилмаларининг мол-мулкини, асосий ва айланма маблағларини вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий тузилмаларининг балансига қабул қилинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқариш бўйича қуйидаги функциялар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари келиб тушиши ва уларни сарфлашнинг ҳар йилги ҳамда чораклар бўйича прогноз балансларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар, шунингдек ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тўланадиган нафақаларни ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлаш харажатларини маблағ билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсиялар ва ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тўланадиган нафақаларнинг тўғри ҳисобланишини ҳамда уларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини бошқарувчилар ҳисобланадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ходимлари сони беш кишидан иборат бўлган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатлари бўлимини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Нуроний» жамғармасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари келиб тушиши ва улардан мақсадли фойдаланиш учун жамоат назорати функциясини «Нуроний» жамғармаси ҳузуридаги «Назорат кенгаши» жамоат комиссиясига юклаш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нуроний» жамғармаси ижроия аппарати ва унинг вилоятлар бўлинмаларининг штатдаги ходимлари сонини «Назорат кенгаши» жамоат комиссияларининг ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун биттадан штат бирлигига кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва уларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 15 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
444-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 15 ноябрдаги 444- сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 37-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг пенсия жамғармасига бадаллар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 28 январдаги 47-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998й., 1-сон, 4-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999й., 4-сон, 22-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарорига 1-илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 18-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000й., 10-сон, 63-модда).