Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори, 17.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2984
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2984]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2017 йил 5 декабрь,

33-сон

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-2017-сон

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 33, 24-2017-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, «Мудофаа тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлайдиган ҳарбий таълим факультетларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларига (бундан буён матнда ҲТЎБ деб юритилади) талабалар танлов асосида ОТМда иккинчи курс (тўртинчи семестр) охирида квота доирасида танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танловнинг асосий мақсади суҳбатлашиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш орқали талабаларнинг ҳарбий кафедрада ўқиш салоҳияти ва кейинчалик ҳарбий мутахассислик бўйича хизмат қилиши мумкинлигини белгилайдиган чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури асосида жисмоний ривожланиши ҳамда билим даражасини баҳолашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ҲТЎБда таълим олиш учун талабалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан танловни ташкил қилиш ва ўтказиш учун қабул комиссияси тузилади (бундан буён матнда танлов ўтказиш бўйича комиссия деб юритилади) ва қуйидаги таркибда унинг аъзолари тасдиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг котиби — ҲТЎБ бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш бўйича комиссия аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ОТМнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲТЎБнинг ўқитувчилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ўтказиш бўйича комиссия қабул йилининг январь ойидан сентябрь ойига қадар фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танлов ўтказиш бўйича комиссия танлов ўтказиш жараёнида керакли шароитлар яратилиши, жойларда танловларни ўтказиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этилиши ва адолатли ўтказилиши, шунингдек уларнинг натижалари холислиги учун жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг ишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ўтказиш бўйича комиссиянинг вазифаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов ўтказиш бўйича комиссия ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан қуйидаги кичик комиссиялар тузилади:
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарорига (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш бўйича кичик комиссия.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Танловни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов ўтказилишидан олдин ОТМнинг турдош таълим йўналишларига эга факультетларида талабалар билан тушунтириш ишлари ташкил этилади. Бунда талабаларга танловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар, шу жумладан танловни ўтказиш муддатлари, талаб этиладиган ҳужжатлар, танловнинг асосий мезонлари тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабалар томонидан ҲТЎБда таълим олиш учун ҲТЎБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза;

рейтинг дафтарчаси нусхаси.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар ҲТЎБда таълим олиш учун ўтказиладиган танловнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарорига (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражаси натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир мезонларни ўтказиш вақти ва жойи талабаларга улар ўтказилишидан камида 20 кун олдин етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш ҳамда чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабаларнинг ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш бўйича тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ февраль-март ойларида ўтказилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган талабалар кейинги босқичга қўйилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарорига (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талабанинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижаси ОТМдаги ҲТЎБга қабул қилишдан олдинги ўқиш даврида тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабанинг уч семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Талабанинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштиришлган билим даражасини баҳолаш натижалари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ОТМ томонидан расмийлаштирилади ва танлов ўтказиш бўйича комиссияга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлигини баҳолаш комиссия раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган жойларда талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган методикага мувофиқ апрель-май ойларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумжисмоний тайёргарлик даражаси талабларига жавоб бермаган талабалар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш тест ўтказиш усули ёрдамида тест ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган методикага мувофиқ май-июнь ойларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Талабанинг танлов натижалари бўйича умумий бали унинг ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижасида аниқланган балини ва тест синовларида тўплаган балини қўшиш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талабаларни ҲТЎБга қабул қилиш танловда тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган талабалар тегишли квота доирасида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бир хил минимал кириш балини тўплаган бир нечта талабалардан ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари бўйича кўп балл тўплаган талаба қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Танлов натижалари бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда баённома тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарорига (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумжисмоний тайёргарлик даражаси натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабанинг танловдаги умумий бали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Танлов натижалари бўйича баённома икки нусхада расмийлаштирилади, танлов ўтказиш бўйича комиссия раиси, котиби ва аъзолари томонидан имзоланади, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли ўринбосари ва тегишли ОТМ ректорининг имзоси ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённоманинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига, иккинчи нусхаси ОТМ ҲТЎБга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танлов натижалари бўйича тузилган баённомага асосан август ойининг учинчи ўн кунлигида ОТМ ректорининг буйруғига биноан талабалар ҳарбий тайёргарликни ўтиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Танлов натижаларидан норози бўлган талаба ОТМда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири тегишли ўринбосарининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Апелляция комиссияси таркибига танлов ўтказиш бўйича комиссия ва кичик комиссиялар фаолиятида иштирок этмаган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходимлари ҳамда ОТМ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, хар бир танлов йўналиши бўйича биттадан аъзо киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талаба танлов натижасидан норози бўлган тақдирда, танлов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Талаба томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарорига (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабанинг олий таълим муассасасида таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш НАТИЖАЛАРИ
Т/р
Талабанинг Ф.И.О.
Семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи
Уч семестр давомидаги умумий ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи
1-семестр
2-семестр
3-семестр
1
2
3
4
5
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕТОДИКАСИ

1. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Талабаларга дастлаб машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда машқларни бажариш тартиби талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссияси (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) таркибига киритилган мутахассислар томонидан тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларига талабалар спорт кийимида ҳамда биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси билан келишлари лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабалар қуйидаги машқларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) эркак талабалар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турникда тортилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 метрга югуриш;

3000 метрга югуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аёл талабалар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
куч ишлатиладиган машқлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 метрга югуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 метрга югуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Машқлар оралиғида талабаларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгиланган машқларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган талабалар қониқарсиз баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Турникда тортилиш машқини бажаришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Диққат», «Машқни бажаришга киришилсин» командасига асосан биринчи 30 сонияда белда етган ҳолда максимал олдинга эгилиб қўл билан оёқ учига тегиш, қўллар белда, оёқлар бириктирилган (оёқларни билинмас даражада эгиш, дастлабки ҳолатга қайтгунча бел кураги билан ерга тегиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вақт» командасига асосан «ерда қўлга таянган ҳолда ётиш» ҳолатга қабул қилиб ва дам олмасдан 30 сония ичида максимал миқдорда ерда қўлга таянган ҳолда қўлни эгиш ва тиклаш (гавда тик ҳолатда, қўлни кўкрак ерга теккунча эгиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32 маротаба ва ундан кўп бажарган тақдирда — «аъло»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29 — 31 маротаба бажарган тақдирда — «яхши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26 — 28 маротаба бажарган тақдирда — «қониқарли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 маротаба ва ундан камроқ бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 100 метрга югуриш машқи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аёл талабалари (тиббиёт ОТМ) учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16,8 сония ичида бажарган тақдирда — «аъло»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16,9 дан 17,4 сониягача бажарган тақдирда — «яхши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17,5 дан 18,0 сониягача бажарган тақдирда — «қониқарли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18,1 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 3000 (1000) метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14,30 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашда иккита «қониқарсиз» баҳо олган бўлса, умумжисмоний тайёргарлик синовларидан «ўтмаган» деб ҳисобланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қайдномада талабалар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баҳолар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қайднома талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш бўйича кичик комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Талабаларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш натижалари танловни ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича қабул комиссиясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражасини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕТОДИКАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Талабаларнинг чақириққача бошланғич тайёргарлик бўйича билим даражаси тест ўтказиш усули орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тестга жалб қилинган талабалар рўйхати танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан тасдиқланиб, тест ўтказиш бўйича кичик комиссияга (бундан буён матнда кичик комиссия деб юритилади) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тестни ўтказиш учун кичик комиссия томонидан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик дастуридан тест саволлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тест саволлари танлов ўтказиш бўйича комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари танлов ўтказиш бўйича комиссия раисида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тест ОТМнинг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ўтказилади. Бунда тест ўтказиш учун олий таълим муассасалари томонидан алоҳида аудиториялар ажратилади ва ҳар бир аудиторияга олий таълим муассасалари ходимлари орасидан аудитория раҳбари тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тест синовларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тест синовлари танлов ўтказиш бўйича комиссия томонидан белгиланган кунда соат 9:30 да бошланади. Номзодлар соат 9:00 дан 9:20 гача тест ўтказиладиган аудиторияга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларига келмаган (соат 9:20 дан кейин тест ўтказиладиган аудиторияда бўлмаган) талабалар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тест синовлари ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабага тест топшириқларини бажариш учун 40 та тест саволи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тест саволларини ечиш учун 60 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабаларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида тест саволлари китобининг махсус коди қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Талабалар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўғри жавоб жавоблар варағига белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест саволида фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар тўғри белгиланиши учун талаба шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган талабаларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавоблар варағига тест синовлари ўтказилган кун ва аудитория рақами, тест саволлари китобининг махсус коди, аудитория раҳбарининг Ф.И.О., тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахснинг (шахсларнинг) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабага тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда талабалар, аудитория раҳбари, танлов ўтказиш бўйича комиссия ва кичик комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал аудитория раҳбари талабаларга тест синовлари ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, талабалар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кичик комиссия аъзолари тест ўтказилган куннинг ўзида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) шу куннинг ўзида соат 15:00 гача тегишлича, ҳар бир талабанинг жавоблар варағига ёзиб қўйиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тест саволларига берилган ҳар бир тўғри жавоб учун 1,5 балл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тест синовлари натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) кичик комиссия аъзолари томонидан имзоланган, кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланган ҳолда шу куннинг ўзида соат 16:00 гача эълонлар тахтасига осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тест синовлари натижалар (тўғри ва нотўғри жавоблар сони ҳамда умумий бали) кичик комиссия томонидан шу куннинг ўзида танлов ўтказиш бўйича комиссияга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тест синови натижаларидан норози бўлган талаба, унга нисбатан берилган қўйилган балларни асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Талабанинг Ф.И.О.
Тиббий кўрик натижалари
Умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш натижалари
ОТМда таълим олиш жараёнида ўзлаштирилган билим даражасини баҳолаш натижалари
Чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш натижалари
Талабанинг умумий бали
1
2
3
4
5
6
(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 12-2022-сонли қарори (рўйхат рақами 2984-1, 08.07.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2984/0913-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 08.07.2022 й., 10/22/2984-1/0633-сон)