22.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2975
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 22.02.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2975
Кучга кириш санаси
23.02.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартибини белгилайди.
тавсиянома — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан туман (шаҳар)ларда ташкил этилган секторларнинг тегишли раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раисининг аҳолини муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш учун имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномаси;
9. Қарз олувчи мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган тегишли ҳужжатларни топширишда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатади ҳамда ундан нусха тақдим этади.