Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 сентябрь,
426-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фан ва тараққиёт» Ўзбекистон республика илмий-технология комплексини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 15 январдаги 17-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 31 июлдаги 302-сон қарорининг 2—4-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида» 1998 йил 24 февралдаги 77-сон қарорининг 13—15-бандлари.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 294-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 409-модда)