Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2024 20.07.2004 йилдаги 341-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий талим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш туғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасининг талаб этиладиган даражасини таъминлаш, ўқитишнинг инновация усулларини жорий этиш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда талаба ёшлар ўртасида тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш масалаларидаги фаолияти устидан назорат бўшаштириб юборилганлигини, бу мутахассислар тайёрлаш сифатига салбий таъсир кўрсатаётганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрларни сифатли ўқитиш ва тарбиялашни ташкил этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарорига кўра ходимларнинг умумий сони 387 нафар бўлган 8 та хўжалик ҳисобидаги Вазирлик тасарруфидаги ташкилот унинг тузилмасидан чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, профессионал таълим соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаб олган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта махсус, профессионал таълимни ривожлантириш ва такомиллаштириш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларига ўқув-педагогик ва илмий-методик раҳбарликни амалга ошириш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларда давлат таълим стандартлари талаблари ҳамда таълим даражасига ва мазмунига, мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги сифатига қўйиладиган бошқа талаблар бажарилишини таъминлаш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар томонидан таълим хизматларига бўлган талабни ўрганиш ва унинг қондирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш шаклини, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча манбалар, айниқса тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасалари даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ ;
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга талабларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, шунингдек мамлакат лицейлари, коллежлари ва олий таълим муассасаларида ўқув жараёнининг ўзаро боғлиқлиги ва узлуксизлигини методик таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитишнинг интерактив методларини, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга асосланган мультимедий ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицейлар, коллежлар, бакалавриат ва магистратура таълим дастурларига кирувчи барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётлари тайёрлашни ва улар билан таълим муассасаларини таъминлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг фаолият кўрсатишини илмий-методик таъминлаш, рақобатбардошли кадрлар тайёрлашга йўналтирилган тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида республикада юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари ҳомийлик хайриялари маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт (шу жумладан оширилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида акс эттириладиган йил бошига қолдик қисмининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантирилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2019 й., 09/19/172/2676-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказининг Низомини ҳамда унинг тузилмасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда — Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
341-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади) республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик тизимига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, каб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, идоравий мансуб олий ўқув юртлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик фаолияти Вазирликка ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаб олган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мўлжалланган вазифалар бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқув-педагогик ва илмий-методик раҳбарликни амалга ошириш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларда давлат таълим стандартлари талаблари ҳамда таълим даражаси ва мазмунига, мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги сифатига қўйиладиган бошқа талаблар бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар томонидан таълим хизматларига бўлган талабни ўрганиш ва унинг қондирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча манбалар, айниқса тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасалари даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларида ва Вазирлик тизимидаги бошқа идоравий мансуб ташкилотларда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат таълими ва магистратура мутахассисликлари йўналишлари бўйича давлат таълим стандартларини, олий таълим фанларининг намунавий ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек олий таълим муассасалари фаолиятининг аниқ турларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ бакалавриат таълими ва магистратура мутахассисликларининг истиқболли йўналишлари рўйхатини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Олий таълимнинг йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, янги авлод ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон кутубхоналар жорий этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим тизимида Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилиши мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида миллий мустақиллик ғояларига, халқнинг бой миллий ва маданий-тарихий анъаналари ва умуминсоний қадриятларга асосланган ўсиб келаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ташкил этилишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасасининг намунавий уставини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда олий таълим муассасаларининг ва Вазирлик тизимидаги бошқа идоравий мансуб ташкилотларининг уставларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тест маркази билан биргаликда олий таълим сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига республиканинг олий таълим муассасаларига абитуриентларни танлаш ва қабул қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга, шунингдек педагог кадрлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг самарали шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш шаклини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбарлари, педагоглари ва муҳандис-педагог ходимларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасасининг ректори, проректори ва факультет декани лавозимига номзодларни танлаш ва кўрсатиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим сифатини оширишга, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга, педагог кадрларнинг самарали фаолиятини рағбатлантиришга йўналтирилган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва ўқув жараёнига жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог кадрларини ишга қабул қилишнинг танлов тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим соҳасида маркетинг тадқиқотларини ташкил этади, республиканинг олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимининг олий таълим муассасаларини, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини моддий-техник жиҳозлашни молиялаштиришнинг давлат нормативларини белгилаш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари, Вазирлик корхоналари ва ташкилотларининг хўжалик, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб олий таълим муассасалари ва ташкилотларининг таъминотига харажатлар сметасини тасдиқлайди ҳамда белгиланган тартибда уларни молиялаштиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг идоравий мансуб муассасалари ва ташкилотлари бошқарув ходимлари сонини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитишнинг тўлов-контракт шакли даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлайди ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва сарфланиши устидан назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликка марказлаштирилган тартибда ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида жорий, ҳисоб-китоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари очади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика илмий-техник дастурлари бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни бажаришда олий мактабнинг илмий-техник салоҳиятидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинадиган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техника дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги 18-сонли қарорига мувофиқ йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 33-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлайди;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 январдаги 18-сонли қарорига мувофиқ йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 33-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва илмий-педагог кадрлар аспирантура ва докторантура орқали белгиланган тартибда тайёрланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг олий таълим муассасаларида хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрланишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда давлат тилида ва бошқа тилларда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш ва уларнинг нусхаларини кўпайтиришнинг йиллик ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади;
(8-банднинг ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизими ходимларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларига тақдим этишга материалларни кўриб чиқади ва хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар учун белгиланган тартибда универсиадалар ва бошқа спорт тадбирларини ўтказади, уларнинг ғолибларини халқаро танловлар ва мусобақаларга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий мактабни ривожлантириш, фан ва техниканинг долзарб масалалари бўйича белгиланган тартибда республика ва халқаро кенгашлар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб таркибий бўлинмалар, марказлар, Вазирлик тизимига кирадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзига идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасалар орқали ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини такомиллаштириш ва бошқариш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат мажлисларида олий ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган республика вазирликлари ва идоралари раҳбар ходимларининг ахбороти (маърузалари)ни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан ва мансабдор шахслардан кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан шартнома асосида тайёрланган мутахассисларнинг ишга жойлаштирилиши мониторингини юритиш учун зарур бўлган таҳлилий материалларни ва бошқа материалларни сўраш ва белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка риоя этилишини, Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари бўйича эксперт хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча манбалар, айниқса ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасалари даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш факультетлари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари, идораларидан ва бевосита олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан Вазирликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўйича белгиланган статистика ҳисоботини олиш ва Вазирликнинг таълим муассасаларида ҳисоб ва ҳисоботнинг ҳолати устидан назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2019 й., 09/19/172/2676-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда банк муассасаларида ва бошқа кредит муассасаларида валюта ҳисоб рақамларига эга бўлиш;
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни шартнома асосида мақсадли тайёрлаш учун идоравий мансуб олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда махсус курслар, кафедралар, факультетлар ва лабораториялар очиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммоли лабораториялар ташкил этиш ва уларни ёпиш ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда — Вазирлик тизимининг олий таълим муассасаларида тармоқ илмий-тадқиқот лабораториялари ташкил этиш ва уларни ёпиш;
(10-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликда республиканинг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун етакчи олимлар, юқори малакали ўқитувчилар ва мутахассислардан илмий-методик кенгашлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппаратнинг тасдиқланган тузилмасига Вазирликнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва аппарат ходимларининг чекланган сони доирасида бошқарувнинг технологияси ва техникасини такомиллаштириш зарурияти туфайли келиб чиққан ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб муассасаларнинг амалдаги қонунчилиги, Вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш;
(10-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Вазирликнинг мукофотлари, кўкрак белгилари ва фахрий ёрлиқларини таъсис этиш ҳамда улар билан илғор ходимларни ва профессор-ўқитувчилар тартибини, шунингдек энг яхши илмий ва экспериментал конструкторлик ишлари учун олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг талабалари ва ўқувчиларини мукофотлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг талабаларини белгиланган тартибда бир ўқув муассасасидан бошқасига ўтказиш, талабаликка тиклаш ва талабаликдан чиқариш, якуний давлат аттестациясини қайта топширишга рухсатнома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари фаолиятини белгиланган тартибда текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар бажариши мажбурий бўлган, таълим сифатини оширишга, рақобатбарбош кадрлар тайёрлашга, педагог ходимларнинг самарали ишини рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлик олий таълим соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши, Вазирлик маблағларидан самарали фойдаланилиши, шунингдек ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир раҳбарлик қилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосарлари бўлади. Биринчи ўринбосарлардан бири Вазирликнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолияти алоҳида участкаларига раҳбарлиги ва тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг, тасарруфидаги органлар ва муассасаларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирадиган тасарруфидаги бошқа ташкилотлар ва муассасаларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасасининг ректори лавозимига тайинлаш учун номзодларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, Вазирлик марказий аппарати ходимларини, олий таълим муассасалари проректорларини, Вазирлик тизимига кирадиган бошқа идоравий мансуб ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, уларни аттестациядан ўтказишни ташкил этади (ректорлардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижий шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимлар, шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(15-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолиятининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта масхус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мўлжалланган мақсад ва вазифалар бажарилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирликнинг идоравий мансуб олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлари ўз фаолиятини белгиланган тартибда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган уставлар ва низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида ўртага қўйилган масалалар тўғри ва адолатли ҳал этилишига эришиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ушбу мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади ҳамда Вазирлик тизимининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, корхоналари ва ташкилотлари фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 332-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 4-5-сон, 33-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2019 й., 09/19/172/2676-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)