Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
Қарори
«O`ZBEKISTON POCНTASI» АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2394-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор «OʼZBEKISTON POCНTASI» АJ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 январь,
9-сон
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 январь,
160-мҳ-сон
Келишилган:
«OʼZBEKISTON POCНTASI» АJ Бош директори Ш. АТАМУХАМЕДОВ
2018 йил 19 январь
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 19 январь
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 19 январдаги 9 ва 160-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2012 йил 15 августдаги 58 ва 10-8/2927-сон ««O`ZBEKISTON POCНTASI» АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2394, 2012 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 470-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 19 ноябрдаги 76 ва 89-мҳ-сон «««Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2394-1, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 613-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 16 мартдаги 23 ва 99-мҳ-сон ««O`ZBEKISTON POCНTASI» АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2394-2, 2015 йил 24 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 143-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2018 й., 10/18/2394-3/0645-сон)