Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«O’ZBEKISTON POCНTASI» АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
«O’ZBEKISTON POCНTASI» АJнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома

I. Умумий қоидалар

II. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш)ни ташкил қилишнинг умумий шартлари

III. Пенсия ва нафақаларни тўлаш учун Банклардан пул маблағларини олиш тартиби

IV. Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан қайдномаларни расмийлаштириш

V. Почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) томонидан ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) назоратини ташкил қилиш

VI. Етказиб берилган (топширилган) пенсиялар ва нафақалар бўйича Пенсия жамғармасининг бўлимида назоратни амалга ошириш

VII. Пенсиялар ва нафақаларни тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни солиштириш

VIII. Якуний қоидалар

Ҳужжат кучини йўқотган 02.02.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) ва «Почта алоқаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 29-сон, 330-модда), 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) ва 2012 йил 28 июндаги 184-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сон Қонуни)»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 294-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор қиладилар:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси,1993 й., 9-сон, 338-модда) ва «Почта алоқаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 4-сон, 138-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 330-модда) ва 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) қарорларига мувофиқ пенсиялар, нафақалар, уй-жой-коммунал хизматлари тўловлари бўйича ҳамда автобензин сотиб олиш бўйича компенсация пул тўловлари, Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқароларга компенсация пул тўловлари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофотлари, алиментлар, шунингдек пенсиялардан чегирмаларни (кейинги ўринларда – пенсия ва нафақалар деб юритилади) «O’ZBEKISTON POCНTASI» АJнинг ҳудудий (вилоят) почта алоқаси ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали тўланишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
19. Почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари) чорак бошланишидан ўттиз кун олдин хизмат кўрсатаётган банкка мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш), шунингдек почта пул ўтказмаларини тўлаш учун керакли нақд пул маблағларини олиш учун талабнома тақдим этадилар.
мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича уч нусхадаги реестр-ҳисобот;
мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича икки нусхадаги кузатув рўйхати.
33. Агар ушбу Йўриқноманинг 32-бандида кўрсатилган номувофиқлик Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан қилинган хатолик оқибати бўлган бўлса, пенсия ва нафақа жорий тўлов давридан кечиктирмасдан пенсия ва нафақа олувчига етказиб берилиши (топширилиши) керак.
34. Пенсия ва нафақа олувчи бошқа шахсга нотариал тасдиқланган ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 137-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова) кўрсатилган тартибда ишончнома берилган ҳолда эса, мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тасдиқланган ишончномани берган ҳолда пенсия ёки нафақани олиш учун ваколат бериши мумкин.
37. Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объектида операция куни охирида оператор қайдномаларнинг барча варақларини кўриб чиқади, жорий операция кунида етказиб берилган (топширилган) суммаларни ҳисоблаб чиқади ва қайднома варақларининг ҳисоб сеткасидаги биринчи жамлама устунини тўлдиради. Бунда сана ва операция куни давомида ушбу варақ бўйича етказиб берилган (топширилган) сумма, шунингдек ушбу қайдноманинг варағи бўйича тўлов ойининг бошидан бери етказиб берилган (топширилган) сумма ёзилади. Операция кунида барча қайдномалар бўйича етказиб берилган (топширилган) умумий сумма оператор томонидан касса маълумотномасига киритилади. Қайдномалар ҳисоб сеткасининг тўғри расмийлаштирилганлиги, етказиб берилган (топширилган) суммаларнинг ҳисоби ва уларнинг касса маълумотномасидаги ёзувларга мос келиши почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг назорат қилувчи шахси ёки алоқа бўлимининг бошлиғи томонидан ҳар куни текширилади.
45. Ҳар бир алоқа бўлимининг ҳисоботи текширилганидан кейин пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисоботнинг тегишли қаторлари мазкур Йўриқноманинг 8-иловасидаги шакл бўйича тўлдирилади. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисоботда 3, 4, 5, 6 ва 7-устунларни тўлдириш учун ҳар бир алоқа бўлими реестр-ҳисоботларининг якуний маълумотлари мос равишда 3, 5, 6, 7 ва 8-устунлар бўйича ҳисобга олинади. Якуний қаторда бутун почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) бўйича бир ой давомида етказиб берилган (топширилган) ва етказиб берилмаган (топширилмаган) пенсиялар ҳамда нафақалар суммаси кўрсатилади.
Тегишли текширувдан кейин почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамт, почта алоқаси боғламаси) томонидан пенсиялар ва нафақаларнинг етказиб берилиши (топширилиши) тўғрисидаги ҳисобот, йиртиб олинадиган талонларнинг барча комплектлари битта нусхадаги реестр-ҳисобот билан бирга ҳисоботлар қабул қилинган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 9-иловасидаги шакл бўйича кузатув рўйхати билан Пенсия жамғармасининг бўлимига жўнатилади. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисобот, йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхатлари назорат қилиш гуруҳининг раҳбари, почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) нинг бош бухгалтери ва раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр изи билан тасдиқланади.
51. Мазкур Йўриқноманинг 50-бандида назарда тутилган текширувдан сўнг Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсиялар ва нафақаларни тўлаш мониторинги гуруҳининг раҳбари кузатув рўйхатининг нусхасига қабул қилиш санасини кўрсатган ҳолда йиртиб олинадиган талонлар комплектларини қабул қилиш тўғрисида имзо қўяди, ушбу кузатув рўйхати почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг ходимига топширилади.
52. Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) томонидан тақдим этилган пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) бўйича ҳужжатлар (йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхати, йиртиб олинадиган талонлар, пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисобот, реестр-ҳисоботлар)да хатолар аниқланганда, шунингдек алоқа ходимларининг айбига кўра нотўғри етказиб беришлар (топширишлар) (вафотидан кейин, пенсия ва нафақани ишончномасиз бошқа шахсга етказиб бериш (топшириш), пенсияни пенсионер яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўчганидан кейин етказиб бериш (топшириш) ва бошқ.)да Пенсия жамғармаси бўлими почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)га аниқланган хатолар тўғрисида ва ҳисобга қабул қилинмаган суммалар тўғрисида ёзма равишда хабар беради.
54. Ҳисоб-китобларни солиштириш натижалари мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ Пенсия жамғармаси бўлими томонидан уч нусхада тузиладиган шакл бўйича, чоракнинг охирги ойи учун эса тўрт нусхада тузиладиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Солиштириш далолатномалари Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғи ва бош бухгалтери, шунингдек почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади. Имзолар Пенсия жамғармаси бўлими ва почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг муҳр излари билан тасдиқланади.
57. Почта алоқаси объектлари (почтамт, почта алоқаси боғламаси)дан олинган солиштириш далолатномалари почта алоқасининг минтақавий ташкилотларининг бош бухгалтерлари томонидан ҳар ойда таҳлил қилинади, шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ўртасида тўрт нусхада мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шакл бўйича умумий солиштириш далолатномаси тузилади. Умумий солиштириш далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва почта алоқасининг минтақавий ташкилотининг раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари томонидан имзоланади, шунингдек муҳр излари билан тасдиқланади. Умумий солиштириш далолатномасининг битта нусхаси «O’ZBEKISTON POCНTASI» АJга юборилади.

КЕЛИШИЛГАН

КЕЛИШИЛГАН

ТАСДИҚЛАЙМАН

Банк бошқарувчиси


________________
________________

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

___________________
______________

Почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) раҳбари

__________________
______________

20___йил__________________ой учун
_____________________почта алоқаси боғламаси бўйича пенсиялар, нафақалар ва пул ўтказмаларини тўлаш учун талаб қилинган
нақд пул суммаси учун ____________________ банк бўлимига
ТАЛАБНОМА

Ой саналари

Талаб қилинган нақд пул суммаси

Ой саналари

Талаб қилинган нақд пул суммаси

пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун

пул ўтказмаларини тўлаш учун

пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун

пул ўтказмаларини тўлаш учун

Жами
Почта алоқасининг минтақавий
(вилоят) ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) бошлиғи ўринбосари
___________________

(имзо)

Бош бухгалтер___________________

(имзо)

_______________________тўлов кунларига ________________________почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) учун топширилган қайдномалар комплектининг
______ - сон КУЗАТУВ РЎЙХАТИ

Тартиб рақамлари

Алоқа бўлимининг индекси

Қайдномаларнинг миқдори

Пенсия ва нафақа олувчилар сони

Пенсиялар ва нафақалар суммаси

Эслатма

1

2

3

4

5

6

Қайдномалар жўнатилган ___________________

(сана)

Пенсия ва нафақалар тўловининг мониторинг гуруҳи раҳбари_______________

(имзо)

Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _____________________

(имзо)

КВИТАНЦИЯ

Қайдномалар ______________________________қабул қилинган

Тақвим штемпель изи

___________________________________________сумма учун

(сумма сўзлар, тийин рақамлар билан)

________________________________________________________

(почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт)нинг пенсиялар ва нафақалар тўловини назорат қилиш гуруҳи раҳбарининг имзоси)

ИШОНЧНОМА

Мен, ____________________________________________________________

(фамилияси, исми, шарифи)

паспорт ____ серияси __________ рақами ______________________ берилган

(ким томонидан)

_________________________________________________ истиқомат қилувчи

(яшаш жойининг манзили)

________________________________________________________ фуқарога

(фамилияси, исми, шарифи)

паспорт ______ серияси _________ рақами _____________________ берилган

(ким томонидан)

_________________________________________________ истиқомат қилувчи

(яшаш жойининг манзили)

20__йил ______________ учун менга берилиши керак бўлган пенсия (нафақа)ни

(ойлар кўрсатиб ўтилсин)

_________________________________________________________

(алоқа бўлимининг номи)

_________________________________________________________

(почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси, почтамт) номи)

олиш учун ишониб топшираман.
20__ й. «___» _________________________________________

(пенсионер (нафақа олувчи)нинг имзоси)

Фуқаро имзоси ________________
М.Ў.
тасдиқлайман _____________________________________________

(пенсия, нафақа олувчининг имзосини тасдиқлаган шахснинг лавозими ва имзоси)

20 ___ йил _______________ ой учун

_______________________________________________________

(почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси

______________________________ пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш

боғламаси, почтамт) номи)

(топшириш) тўғрисида

ҲИСОБОТ

Тартиб рақами

Почта алоқаси бўлими-нинг индекси

Олувчи-лар
сони

Етказиб берилган (топширилган)

Етказиб берилмаган (топширилмаган)

миқдори

сумма

миқдори

сумма

1

2

3

4

5

6

7

ЖАМИ
________________________ комплект почта
алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилоти ёки почта
алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси,
почтамт)да йиғилди
Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти
ёки почта алоқаси объекти (почта алоқаси
боғламаси, почтамт) раҳбари __________________________

(имзо)

Бош бухгалтер ______________________________________

(имзо)

Почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилоти ёки почта
алоқаси объекти (почта алоқаси боғламаси,
почтамт)нинг пенсиялар ва нафақалар тўловини
назорат қилиш гуруҳи раҳбари __________________________

(имзо)

20__й. _____ ой учун вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ш.) _______ бўйича пенсиялар (нафақалар, компенсациялар, алиментлар ва бошқ.)ни тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни

СОЛИШТИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ___ й. «___»____________ ҳолатига кўра

(сўмларда)

т/р

Почта алоқаси бўлими

Тўловга тақдим этилган қайднома

Тўланган

Тўланмаган

Улардан қуйидаги сабабларга кўра:

вафот этиши муносабати билан

доимий яшаш учун туман (шаҳар) ташқарисига чиқиш муносабати билан

пенсионернинг вақтинча бўлмаслиги муносабати билан

пенсионер (нафақа олувчи)нинг ишга жойлашиши муносабати билан

Бошқа сабаблар

олувчилар сони

сумма

олувчилар сони

сумма

олувчилар сони

сумма

олувчилар сони

сумма

олувчилар сони

сумма

олувчилар сони

сумма

олувчилар сони

сумма

олувчилар сони

сумма

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

ЖАМИ

Давр боши учун қолдиқ
Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан молиялаштирилган сумма
Тўланган
Тўланмаган маблағларни қайтариш
Давр охири учун қолдиқ

Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти (боғлама, почтамт) раҳбари

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

М.Ў

М.Ў

Почта алоқасининг минтақавий ташкилоти (боғлама, почтамт) бош бухгалтери

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)
бўлими бош бухгалтери

20_й. ______ ой учун вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ш.) _______ бўйича пенсиялар (нафақалар, компенсациялар, алиментлар ва бошқ.)ни тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни

СОЛИШТИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ___ й. «___»__________ ҳолатига кўра

(сўмларда)

т/р

Туман (шаҳар)

Давр боши учун пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун пул маблағлари-нинг қолдиғи

Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматлар учун пул маблағлари-нинг қолдиғи

Тўловга тақдим этилган қайднома

Пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун пул маблағлари молиялаштирилган

Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматлар учун молиялаштирилган сумма

Тўланган

Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматлар учун ҳисобланган

Тўланмаган

Тўланмаган маблағларни қайтариш

Давр бошига пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун пул маблағларининг қолдиғи

Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматлар учун пул маблағларининг қолдиғи

олувчилар сони

Сумма

олувчилар сони

Сумма

олувчилар сони

Сумма

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

ЖАМИ

Почта алоқасининг минтақавий
(вилоят) ташкилоти раҳбари

___________________

Пенсия жамғармасининг ҳудудий
бошқармаси бошлиғи

_________________
М.ЎМ.Ў

Бош бухгалтер

___________________

Бош бухгалтер

__________________

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси